язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ ОАВни рўйхатга олиш. Мухбирларни аккредитация қилиш/ ЎзР ВМ 11.10.2006 й. 214-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 11.10.2006 й. 214-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 20.04.2018 й. 297-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда уларнинг нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказига юборади, Марказ ўз навбатида ўн кун муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан хулоса бериши шарт. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



16-банднинг олдинги таҳрири


16. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олади. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда уларнинг нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказига юборади, Марказ ўз навбатида ўн кун муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан хулоса бериши шарт. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



16-банднинг олдинги таҳрири


16. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)



Низомга 4-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

4-ИЛОВА



Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари






1-босқич

Ариза берувчи



        

Рўйхатдан ўтказувчи органга ариза беради ва зарур ҳужжатларни тақдим этади. (Телерадиодастурларни ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказишдан олдин ариза берувчи Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияда белгиланган тартибда тегишли лицензия олиши керак).

         


Ариза берувчи хоҳишига кўра




































        












  



2-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган



       

1. Ҳужжатлар нусхасини хулоса олиш учун Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказига юборади. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги банд)

2. Аризани белгиланган тартибда кўриб чиқади.

           


1. Зарур ҳужжатлар олингандан кейин 3 кун муддатда

2. Ариза тушгандан кейин бир ой мобайнида


































    












   



3-босқич



       

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаш-

тириш ва телеком-

муникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуника-циялар соҳасидаги мониторинг маркази (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги устун)

        



      

Тегишли хулоса беради.

      


Ҳужжатлар нусхаси олингандан кейин 10 кун муддатда





























     












    



4-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган



          

1. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда ариза берувчига рад этиш сабаблари ва ариза берувчи сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборади.

3. Ҳужжатлар қайта тақдим этилганда уларни кўриб чиқади.

          


1. Ариза олингандан кейин бир ой муддатда

2. Қарор қабул қилингандан кейин 10 кун муддатда

3. Ҳужжатлар қайта кўриб чиқиш учун тақдим этилгандан кейин 10 кун муддатда




  

  

















































Ариза берувчи



       

Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун киритади.

        


ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда



























































    








  



5-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи орган



     

Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради, беради ҳамда Ягона реестрга тегишли ёзувни киритади.

          


Қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда































             



ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

белгиланган тартибда тасдиқланган таҳририят устави (Низоми) нусхаси;

таъсис шартномаси;

давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати. (ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Агар муассис битта шахсдан иборат бўлса рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган аризага таҳририят устави (Низоми) ва банк тўлов ҳужжати илова қилинади.

Маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари учун таъсис ҳужжатлари тақдим этилиши шарт эмас. (ЎзР ВМ 02.04.2007 й. 68-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 3-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

3-ИЛОВА



(ЎзР ВМ 02.04.2007 й. 68-сон Қарори таҳриридаги 3-илова) (Олдинги таҳририга қаранг)



Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан

ўтказилганлиги учун давлат божи

СТАВКАЛАРИ

(ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори таҳриридаги илова номи)

Оммавий ахборот воситаси тури

Давлат божи миқдори

(ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори

таҳриридаги устун)

Даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида

Теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари


Энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида


Маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида

Асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида

Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида

Оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида



ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банди учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган йиғимнинг 50 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисоб рақамига, қолган қисми - Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказилади. (ЎзР ВМ 02.04.2007 й. 68-сон Қарори таҳриридаги банд)



14-бандининг олдинги таҳрири


14. Оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган йиғим суммасининг эллик фоизи миқдорида рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома дубликати берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.




ЎзР ВМ 02.04.2007 й. 68-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Оммавий ахборот воситаси дейилганда оммавий ахборотни даврий шаклда тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ва олти ойда камида бир марта босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) чиқариш ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, киновидеодастурлар ва бошқалар) эфирга бериш шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари тушунилади.



4-бандининг олдинги таҳрири


4. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан ваколат берилган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга ариза беради.

Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада:

муассис (муассислар) тўғрисидаги маълумотлар;

оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;

оммавий ахборот воситасининг тили (тиллари);

мақсад ва вазифалари;

ихтисослашуви;

тарқатилиш ҳудуди;

даврийлиги;

молиялаштириш манбалари;

таҳририятнинг жойлашган жойи (почта манзили) ва таҳририят тўғрисидаги маълумотлар;

оммавий ахборот воситасининг ҳажми;

муассис ва таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча афилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.



12-бандининг олдинги таҳрири


12. Оммавий ахборот воситалари оммавий ахборот воситаларининг таъсис ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низом 4-бандининг учинчи-еттинчи хатбошида кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилганда қайта рўйхатдан ўтказилади. Ушбу Низом 4-бандининг саккизинчи-ўн учинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда муассис ёки таҳририят рўйхатдан ўтказувчи органни уч кун муддатда ёзма равишда хабардор қилиши шарт.



23-банди учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (шу жумладан, ўқув-илмий муассасалар)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари;



23-банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан, ўқув-илмий муассасалар)нинг биноси ва ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлари орқали узатиладиган теле-, радио-, видеодастурлар;



23-банди бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўн нусхадан ортиқ бўлмаган тиражда ёзилган аудио- ва видеодастурлар учун давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди.



Низомга 3-илованинг олдинги таҳрири



Низомга

3-ИЛОВА


Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан

ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғими

МИҚДОРЛАРИ

Оммавий ахборот воситаси тури


Рўйхатдан ўтказиш йиғими миқдори


Даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида

Теле-, радио-, кино-, видеодастурлар, ахборот агентликлари


Энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида


Маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, кино-, видеодастурлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида

Асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, кино-, видеодастурлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида

Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, кино-, видеодастурлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида

Оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида