язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2017 й. 130-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2017 й.

N 130



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг

ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда

тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги

ПҚ-2498-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 мартдаги

130-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги, 3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги, 4-банддаги, 6-банднинг биринчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банддаги "иш билан таъминлаш, ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 5-илованинг иккинчи, учинчи, тўртинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарорининг 2 ва 3-бандларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-илова номидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 12-сон, 35-модда):


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Болали оилаларга нафақалар тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни назорат қилиш шахсан Молия вазири (Б.А. Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин";


б) 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Молия" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг "Туман ва шаҳар ҳокимликларининг бошқармалари ва мустақил бўлимлари" бўлимидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомда:


а) 26-банддаги "бўлимларида" сўзи "органларида" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадаги "меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими" ва "Меҳнат бўлими" сўзлари "Меҳнат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловадаги "Меҳнат бўлими" сўзлари "Меҳнат органи" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида" 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 39-модда):


а) 2-банддаги, 4-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 5-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 22-банди тўққизинчи хатбошидаги ва 23-бандидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 11-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 3 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 8 ва 9-бандлардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда):


а) 2-банддаги, 4-банднинг бешинчи, олтинчи ва тўққизинчи ва 5-банднинг биринчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 2-бандидаги, 3-бандининг иккинчи хатбошидаги, 6-бандидаги, 8-бандининг еттинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-иловадаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида" 2002 йил 29 мартдаги 106-сон қарорининг 1 ва 2-бандларидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 18-модда) "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда) "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари орқали" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг санаторийсида тиббиёт бирлашмалари орқали" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорининг 5-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 178-модда) 3-бандининг иккинчи хатбошидаги ва 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилансинки, Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларининг ходимларига ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг ногиронларга, кексаларга ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига 9а, 10а, 11а ва 12а-иловаларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 197-модда) билан тасдиқланган Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемасида:


1 ва 5-қаторларнинг "Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора" устунидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-қаторнинг "Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора" ва "Қаерга тақдим этилади" устунларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


3 ва 4-қаторларнинг "Қаерга тақдим этилади" устунидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари тўғрисида низомда:


а) 6-банднинг биринчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ногирон бўлган ўқувчилар - Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармаларининг йўлланмаси бўйича;


в) 15-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 13 августдаги 170-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 341-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг" сўзлари "Тошкент шаҳридаги Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Тошкент шаҳридаги Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази бевосита Тошкент шаҳар Меҳнат бош бошқармасига бўйсундирилсин, унга умумий ўқув-методик раҳбарлик қилиш эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин.";


в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Белгилансинки, Тошкент шаҳридаги Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази таъминоти, иш билан банд бўлмаган аҳолини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория жиҳозларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши, расмийлаштирилиши ва транспортда ташилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади".


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон, 11-модда):


а) Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тўғрисидаги низомда:


5-бандда:

иккинчи хатбошига "тиббий" сўзидан кейин "ва тиббий-ижтимоий" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "ва тиббий реабилитация хизматларини" сўзлари "реабилитация қилувчи тиббий ва тиббий-ижтимоий хизматларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

учинчи ва олтинчи хатбошиларга "тиббий" сўзидан кейин "ва тиббий-ижтимоий" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"ёлғиз кекса фуқароларга, ногиронларга ва аҳолининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа тоифаларига ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатишни ташкил этиш"


8-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва даволаш-профилактик тиббий ёрдам кўрсатиши" сўзлари "ҳамда даволаш-профилактик тиббий ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиши" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандга изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Зарурият бўлганда Бирлашма раҳбари кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида тасдиқлаш учун Бирлашманинг тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.";


10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "кўп тармоқли марказий туман (шаҳар) поликлиникаси", "кўп тармоқли марказий туман поликлиникаси" сўзлари тегишли равишда "ногиронларга, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимига эга бўлган кўп тармоқли марказий туман (шаҳар) поликлиникаси", "ногиронларга, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимига эга бўлган кўп тармоқли марказий туман поликлиникаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "- кўп тармоқли марказий туман поликлиникаси мудири" сўзлари чиқариб ташлансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Туманлар (шаҳарлар)даги Бирлашма бошлиғи кўп тармоқли марказий туман (шаҳар) поликлиникаси мудири - амбулатория-поликлиника ёрдами бўйича ўринбосарга, ногиронларга, кексаларга ва аҳолининг бошқа ночор тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш бўлими бошлиғи - ўринбосарга эга бўлади. Бирлашма бошлиғининг ўринбосари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари билан келишган ҳолда Бирлашма бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.";


14-банддаги "ўринбосари" сўзи "ўринбосарлардан бири" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандга "ёрдам" сўзидан кейин "ва тиббий-ижтимоий хизматлар" сўзлари қўшилсин;


б) 4а-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг

ТУЗИЛМАСИ







Бирлашма бошлиғи - МТК (МШК) бош врачи

































































































Бошлиқнинг амбулатория-поликлиника ёрдами бўйича ўринбосари - кўп тармоқли марказий туман поликлиникаси мудири






Бошлиқнинг тиббий-ижтимоий ёрдам бериш бўйича ўринбосари - бўлим бошлиғи















































               

Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли



             

Марказий туман (шаҳар) касалхонаси:


I. Диагностика бўлими:

1. Рентген хонаси

2. (флюорография билан)

3. УТТ хонаси

4. ЭКГ хонаси

5. Лаборатория (клиник, биокимёвий, бактериологик)

6. ЭЭГ, РЭГ, ЭхоЭГ

7. Эндоскопия хонаси


II. Стационар блоки:

1. Қабул бўлими

2. Жарроҳлик бўлими

3. ШТЁ бўлими, реанимация ва тез тиббий ёрдам станцияси билан

4. Болалар бўлими

5. Туғруқ бўлими

6. Терапия бўлими

7. Юқумли касалликлар бўлими


III. Маъмурий-хўжалик бўлими


IV. Ёрдамчи хизматлар:

1. Муҳандислик-техника бўлими

2. Гараж

3. Овқат пишириш блоки

4. Кирхона

5. Қон қуйиш бўлими


V. Патанатомия бўлими


VI. Марказлаштирилган стерилизация бўлими


VII. Дезинфекциялаш камераси блоки


VIII. Инсенератор

          



Туман (шаҳар) бош санитария врачи

поликлиникаси





I. Рўйхатдан ўтказиш бўлими





II. Диагностика бўлими:










1. Рентген хонаси (флюорография билан)





Дорихона

2. УТТ хонаси





3. ЭКГ хонаси










4. Лаборатория (клиник, биокимёвий,





Молия-бухгалтерия хизмати

бактериологик, серологик)





5. ЭЭГ, ЭхоЭГ, РЭГ










6. Эндоскопия хонаси





Кадрлар бўлими

III. Поликлиника мутахассислари хоналари:





1. Кардиолог

18. Уролог










2. Пульмонолог

19. Офтальмолог





Тиббиёт архиви

3. ЛОР

20. Акушер-гинеколог





4. Нефролог

21. Нарколог










5. Гематолог

22. Стоматолог





Ташкилий-методик бўлим

6. Эндокринолог

23. Педиатр





7. Ревматолог

24. Болалар










8. Невролог

гастроэнтерологи





Кутубхона

9. Аллерголог

25. Болалар хирурги





10. Гастроэнтеролог

26. Болалар инфекционисти










11. Психиатр

27. Болалар





Ногиронларга, кексаларга ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш бўлими

12. Тери венерологи

кардиоревматологи





13. Инфекционист

28. Болалар невропатологи





14. Хирург

29. Болалар гинекологи





15. Онколог

30. Умумий амалиёт врачи





16. Травматолог-

31. Ўсмирлар врачи





ортопед, рабиолог

32. ВТЭ бўйича мутахассис










17. Болалар ЛОРи

33. Болалар эндокринологи











34. Болалар офтальмологи











35. Иммунолог










IV. Марказлаштирилган стерилизация бўлими

          






































































Молия-бухгалтерия хизмати


Кадрлар бўлими


Тиббиёт архиви


ҚВП



Акушерлик комплекслари, ихтисослаштирилган касалхоналар ва диспансерлар (беморлар ўрни фонди билан)


Хусусий тиббиёт муассасалари



Ёлғиз кексаларга, пенсионерларга ва ногиронларга уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар гуруҳи



























































Оилавий поликлиникалар (шаҳарларда), диспансерлар (беморлар ўрни фондисиз), стоматология поликлиникалари (шаҳарларда)


Тиббиёт статистикаси

хонаси


Саломатлик маркази










































































































































































".

23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан қамраб олинишини, шунингдек кейинчалик уларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 253-модда):


а) 1-илованинг "Тасдиқловчи орган" устунининг 3, 5 ва 7-қаторларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:

"Ахборот бериш тартиби" устунининг 2 - 4 ва 7-қаторларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Ишларни ташкил этиш учун масъул вазирлик, идора" ва "Ахборот бериш тартиби" устунларининг 5-қаторидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 33-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:


6-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банднинг учинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-банднинг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


12-банднинг учинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


13-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 1-иловадаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 2-иловада:


2 - 4, 7 - 10-қаторлардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-банднинг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилардаги ҳамда 8-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Тиббий-меҳнат экспертиза эксперт комиссиялари тўғрисидаги низомда:


11-банднинг ўнинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-банднинг учинчи хатбошидаги ва 16-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг "Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 11-сон, 60-модда):


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 4-банддаги, 5-банднинг биринчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 2, 15, 21-бандларидаги, 22-банднинг биринчи хатбошидаги, 24 ва 26-бандлардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 3-модда):


а) 5-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:


22-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 24-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


25-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 48-модда):


а) 1-иловада:


5-банднинг иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ногирон ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) компенсация олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармасига ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига (кейинги ўринларда соғлиқни сақлаш ҳудудий органи деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:";

олтинчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банднинг биринчи хатбошисидаги "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Махсус комиссиянинг қарори асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади";


19-банддаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Сотиб олинган реабилитация техник воситаси

ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш

масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

Шадманов А.К.

-

Соғлиқни сақлаш вазири, Махсус комиссия раиси


Хаджибаев А.М.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Махсус комиссия раисининг ўринбосари


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Аннақиличев С.М.

-

Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари


Илхомов Б.Н.

-

Иқтисодиёт вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи


Жалолов Х.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тиббий-ижтимоий экспертиза республика инспекцияси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт, молиялаштириш ва прогнозлаштириш бош бошқармаси бошлиғи


Мухаммадиев Р.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик хизмати бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-ижтимоий ёрдам бўлими бошлиғи, Махсус комиссия котиби.


         

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Комиссия таркибига киритилади".


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда):


а) 2-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 76-бандидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 15-банднинг биринчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 19 февралдаги 29-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 10-модда):


а) қарорнинг номидаги ва 2-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги низом" сўзлари "Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси тўғрисидаги низом" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 1-иловада:


илова номидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси" сўзлари "Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасининг" сўзлари "Меҳнат вазирлиги Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


илова номидаги, 2, 3, 10, 11 ва 12-бандлардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-бандда:

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи - йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


Низомга 1, 2 ва 4-иловаларда:

белгиланишида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси" сўзлари "Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


матндаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси" сўзлари "Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 3-иловада:

белгиланишида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси" сўзлари "Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


матндаги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси" сўзлари "Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илова матнидаги "225" рақами "255" рақами билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


илованинг номидаги ва 1 - 3-бандлардаги, 7.3-банднинг иккинчи хатбошидаги, 12-банддаги, 13-банднинг олтинчи хатбошидаги, 14-банднинг биринчи хатбошидаги, 15-банддаги, 18-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги, 20-банддаги, 21-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилардаги, 22-банддаги, 23-банднинг учинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-бандда:

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин:

ўн биринчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


Низомнинг белгиланишидаги ва Низомга 1 - 3-иловалардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-илова матнидаги "225" рақами "255" рақами билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:


10-банд "б" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банднинг саккизинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон, 47-модда):


а) 7-банднинг биринчи хатбошидаги "Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловага изоҳдаги "ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 декабрдаги 307-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 71-модда):


а) 1-иловада:


2-банднинг олтинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-банднинг биринчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:

"Касбий реабилитация қилиш дастури"даги "аҳолини иш билан таъминлашга ва ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш ҳудудий маркази (кейинги ўринларда АИТИҲҚМ деб аталади) томонидан тўлдирилади)" сўзлари "иш билан таъминлашга кўмаклашиш ҳудудий маркази томонидан тўлдирилади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ногиронни касбий реабилитация қилиш дастурининг бажарилиши тўғрисида маълумотлар (АИТИҲҚМ тўлдиради)" сўзлари "Ногиронни касбий реабилитация қилиш дастурининг бажарилиши тўғрисида маълумотлар (иш билан таъминлашга кўмаклашиш ҳудудий маркази томонидан тўлдирилади)" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 1-модда):


а) қарорнинг номидагиҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 1-иловада:


илова номидагиҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банддагиҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун корхоналарга, муассасаларга, бирлашмаларга ва ташкилотларга - юридик шахсларга (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;


3, 4, 26 ва 27-бандлардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


5-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


II бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга 2-иловада:

белгиланишдаги ва матндаги "Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;

"меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органининг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг" сўзлари "меҳнат органининг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2а-илованинг белгиланишидаги "Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 3-илова белгиланишидаги ва матнидаги "Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 60-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 42-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда):


а) 12-банднинг "п" кичик бандидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 68-банднинг иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг аҳоли бандлиги ҳудудий органи" сўзлари "Меҳнат вазирлигининг меҳнат ҳудудий органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-иловадаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 77-модда):


а) 1-иловада:


25-банднинг саккизинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


73-банднинг учинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илова 48-бандининг учинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 10-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 9-бандининг иккинчи хатбошидаги ва 41-бандининг иккинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни 2012 - 2013 йилларда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2012 йил 26 мартдаги 82-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 141-модда) 2 ва 3-бандларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Болалар уйлари тўғрисидаги низомнинг 24-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига" сўзлари "тиббиёт бирлашмаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий корхона томонидан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 13 сентябрдаги 269-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 67-модда) 4-бандидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 13 сентябрдаги 270-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 431-модда) 6, 7 ва 8-бандларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 10-модда):


а) 2-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" ҳамда "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари тегишли равишда "Молия вазирлиги" ҳамда "молия органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги биргаликда 2013 йилнинг биринчи чорагида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


9-банднинг еттинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


16-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "молия бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банднинг еттинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


35-банднинг иккинчи хатбошидаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "молия бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банддаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин;


47 ва 48-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳар ойда ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ҳисобот тузилади ҳамда у ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача бўлган муддатда туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этилади.

48. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача ҳисоботларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига тақдим этадилар, улар ойнинг 20-санасигача ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар";


51-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги ва 52-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "молия бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) Низомга 1-илованинг "Субъектлар" бўлимидаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "молия бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Низомга 7-иловадаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази ходими" сўзлари чиқариб ташлансин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Касбий фаолиятнинг айрим турларини ва юқори хавфли манбалар билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун тиббий психиатрик монеликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 21 январдаги 15-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 7-модда):


а) 2-банддаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловага изоҳнинг 2 ва 4-бандларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


47. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини 2014-2016 йилларда амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 27 майдаги 132-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й, 22-сон, 257-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:


1, 9, 12, 14, 15, 36 ва 40-позицияларнинг "Бажариш учун масъуллар" устунидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 29 августдаги 243-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й, 8-сон, 92-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:


5-банд "б" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 100-модда):


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги "Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказига" сўзлари "Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳамда Меҳнат вазирлигининг статистик ахборотлари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин";


б) 1-иловада:


51-банддаги, 52-банднинг иккинчи хатбошидаги, 53-банддаги, 55-банднинг биринчи хатбошидаги, 59-банддаги, 62-банднинг саккизинчи хатбошидаги, 66-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


54-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"54. Давлат экспертизаси ва хулоса бериш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси томонидан амалга оширилади.";

иккинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази" сўзлари "Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


68-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази" сўзлари "Меҳнат вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 7-иловада:

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи)" сўзлари "Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири, вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


4-банддаги, 25-банднинг иккинчи хатбошидаги, 29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги, 32, 36, 37-бандлардаги, 48-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилардаги, 50-банднинг биринчи хатбошидаги, 52-банднинг биринчи хатбошидаги, 53-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом, унинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси ҳамда Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги олимлар пул тўлаш асосида киритиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази имтиҳон комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг ўринбосари - имтиҳон комиссиясининг раиси, ишчи орган директори - имтиҳон комиссияси раисининг ўринбосари, ишчи орган директорининг биринчи ўринбосари - имтиҳон комиссиясининг котиби ҳисобланади";


Низомга 1-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-иловадаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 130-модда):


а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:

илова номидаги, 21-банднинг биринчи, 27-банднинг иккинчи хатбошилардаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари комплекси раҳбарига" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига" сўзлари "тиббиёт бирлашмаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг биринчи хатбошидаги, 15-банддаги, 17-банднинг иккинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда" сўзлари "тиббиёт бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:

биринчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари "тиббиёт бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари "тиббиёт бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимлаган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактик ёрдамни ташкил этиш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курорт бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда "Нуроний" жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади";


24-бандда:

биринчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари "тиббиёт бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу масалаларни ҳал этиш учун ҳокимликнинг, "Нуроний" жамғармасининг вакили ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи иштирокида Комиссия тузилади;


26-банднинг иккинчи хатбошидагиқин жойдаги бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "яқин жойдаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


36-банддаги "ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" сўзлари чиқариб ташлансин;


39-банддаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари "тиббиёт бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банддаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари "тиббиёт бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) Низомга 1-иловада:

белгилашдаги "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорига" сўзлари "Тиббиёт бирлашмаси бошлиғига" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-илованинг белгилашидаги "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:

илованинг номидаги "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


Схемада:

2, 7, ва 8-босқичлардаги "туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази", "туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" ҳамда "Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" тегишли равишда "туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси", "туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари", "Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-босқич қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

3-босқич


Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари


      

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантирадилар, рўйхатда санаторийнинг зарур йўналиши, номи ва соғломлаштиришнинг исталган муддати кўрсатилади, у "Нуроний" жамғармасининг бўлинмаларида келишилади ҳамда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази (НРҚПММ)га юборилади.

         


ҳар чоракда, чорак охирги ойининг 15-кунигача бўлган муддатда

";




       

4 ва 5-босқичлардаги "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Вазирлар Маҳкамасининг "Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 10 мартдаги 52-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 10-сон, 115-модда):


а) 8-банднинг биринчи хатбошидаги, 9-банддаги, 1 ва 2-иловалардаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-иловадаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 5, 6, 8, 9, 10, 12, 13, 16, 17, 18-бандларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


52. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 - 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2 ва 10-бандлардаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида" сўзлари "тиббиёт бирлашмаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг учинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Низомга иловада (схемада):

1-босқичдаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари "тиббиёт бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқичдаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари "тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


53. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 июлдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналарида ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш нормаларининг (1-илова) "Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган, иш шароитлари оғир ва зарарли бўлган ишларда банд бўлган маҳкумларни озиқ-овқат билан таъминлашнинг 2-нормалари" бўлимининг изоҳидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


54. Вазирлар Маҳкамасининг "Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 9 июлдаги 186-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 57-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:";


б) илова 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин.


55. Вазирлар Маҳкамасининг "Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 71-модда):


а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


2-бандда:

учинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг" сўзлари "тиббиёт бирлашмасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг биринчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади)" сўзлари "тиббиёт бирлашмалари (кейинги ўринларда тиббиёт бирлашмалари деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги, 16-банднинг биринчи хатбошидаги, 18-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги, 19-банднинг биринчи, иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги, 21-банддаги, 26-банднинг биринчи хатбошидаги, 38, 41-бандлардаги, 42-банд "а" кичик бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги, 51, 52, 54, 57 ва 60-бандлардаги "марказлар", "марказ", "марказнинг", "марказга" сўзлари тегишли равишда "тиббиёт бирлашмалари", "тиббиёт бирлашмаси", "тиббиёт бирлашмасининг", "тиббиёт бирлашмасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


9 ва 12-бандлардаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи қуйидагилар учун масъул бўлган ходимни (кейинги ўринларда марказнинг масъул ходими деб аталади) тайинлайди:"

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Бунда тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими ногиронларга, кекса фуқароларга ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими ходимларидан тайинланади";


33-банддаги "марказ директори" сўзлари "тиббиёт бирлашмаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Яшаш ҳолатини баҳолаш тугаллангач тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими тиббиёт бирлашмаси бошлиғига ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг тўлдирилган шаклини, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасини, шунингдек ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларни қуйидагилар тўғрисида:";


47-бандда:

биринчи хатбошидаги "марказ директори томонидан тасдиқланади ҳамда марказнинг масъул ходими" сўзлари "тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан тасдиқланади ҳамда тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "марказда" сўзи "тиббиёт бирлашмасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


56-бандда:

иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги "марказнинг", "марказда", "марказ" сўзлари тегишли равишда "тиббиёт бирлашмасининг", "тиббиёт бирлашмасида", "тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "директорнинг имзоси ва марказнинг муҳри" сўзлари "бошлиқнинг имзоси ва тиббиёт бирлашмасининг муҳри" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-иловадаги "Марказлар", "марказга", "марказ", "марказ томонидан" сўзлари тегишли равишда "Тиббиёт бирлашмалари", "тиббиёт бирлашмасига", "тиббиёт бирлашмаси", "тиббиёт бирлашмаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-иловада:

"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази" сўзлари "Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 4-иловадаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 5-иловадаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг директори" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 6-иловада:

"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг директори" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасининг Ногиронларга, кекса фуқароларга ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-иловада:


7-банддаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига (кейинги ўринларда марказлар деб аталади)" сўзлари "тиббиёт бирлашмаларига (кейинги ўринларда тиббиёт бирлашмалари деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг иккинчи хатбошидаги, 11-банднинг учинчи хатбошидаги, 22-банддаги, 26-банднинг биринчи хатбошидаги "марказ", "марказнинг", "марказларга" сўзлари тегишли равишда "тиббиёт бирлашмаси", "тиббиёт бирлашмасининг", "тиббиёт бирлашмаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ҳар ойда кейинги ойнинг 1-кунигача бўлган муддатда Шахсий рўйхатга мувофиқ тиббиёт бирлашмаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тиббиёт бирлашмаси бошлиғи директори томонидан тасдиқланган ведомостларнинг қуйидаги турларини тақдим этади:";


Низомга 1-иловадаги "марказ" сўзи "тиббиёт бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 3 ва 4-иловалардаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг директори" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-иловада:

"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг директори" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


1, 2 ва 4-бўлимлардаги "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 4а-иловада:

"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг директори" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг" сўзлари "Тиббиёт бирлашмасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


56. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон қарорига 1-илова 210, 211 ва 212-бандларининг "Объект берилаётган ташкилот номи" устунидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Меҳнат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 528-модда).


57. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 536-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия таъминотининг ягона идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимини жорий этиш режа-жадвалининг 8-бандида:


а) "Босқич" устунидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ахборот тизими билан" сўзлари "Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Идоралараро интеграциялашда узатиладиган ахборот" устуни номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан - ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлар тўғрисидаги маълумотлар.

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигидан - технологиядаги, ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар (штат) ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши ёки ишлар хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхонанинг тугатилиши муносабати билан бўшаб қолган ҳамда ишсиз деб эътироф этилган шахслар - 58 ёшдаги эркаклар ва 53 ёшдаги аёллар тўғрисидаги маълумотлар";


в) "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Меҳнат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


58. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг иккинчи хатбошидаги ва 29-бандининг иккинчи хатбошидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 мартдаги

130-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига 2-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарорига 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 49-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 2-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 1-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 22-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 249-модда