язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2019 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.02.2019 й. ПФ-5668-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.02.2019 й.

N ПФ-5668



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3578-сон, 2018 йил 13 июлдаги "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3852-сон, 2018 йил 4 сентябрдаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3929-сон, 2018 йил 17 октябрдаги "Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3978-сон ва 2018 йил 24 ноябрдаги "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4028-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқув жараёнини оптималлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 февралдаги

ПФ-5668-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5368-сон Фармони 5-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлари) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари билан келишган ҳолда тегишли таълим муассасалари раҳбарлари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (кафедра мудирлари) олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан Вазирлик вакили иштирокида белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов натижаларига кўра лавозимига тайинлади ва лавозимидан озод этилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатининг рус тилидаги матнида:


16-позициянинг "Контролирующий орган" устунидаги "Государственным комитетом Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам" сўзлари "Инспекцией по контролю за горно-геологической деятельностью при Государственном комитете Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 27-29-позициялар билан тўлдирилсин:

27.

Проверки за соблюдением юридическими лицами требований законодательства и нормативных документов в сфере использования и охраны недр при их геологическом изучении, добыче полезных ископаемых, переработке минерального сырья, а также геолого-маркшейдерском обеспечении горных работ


Инспекция по контролю за горно-геологической деятельностью при Государственном комитете Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам


не более

10 дней

28.

Мониторинг за соответствием фактического объема добычи (извлечения) полезных ископаемых пользователями недр маркшейдерским замерным заключениям, не чаще двух раз в год


Инспекция по контролю за горно-геологической деятельностью при Государственном комитете Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам совместно с Государственным налоговым комитетом Республики Узбекистан


не более

5 дней

29.

Контрольные мероприятия по недопущению самовольного пользования недрами и техногенными минеральными образованиями, а равно самовольной добычи недр субъектами предпринимательства без получения разрешительных документов на пользование недрами


Инспекция по контролю за горно-геологической деятельностью при Государственном комитете Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам


1 день

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-842-сон қарори 3-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидан "ўз номи ёзилган муҳрга" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Баҳоловчи ташкилот ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли";


б) 23-банд биринчи хатбошидан "ва ушбу ташкилот муҳри билан" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2050-сон қарори 5-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда малака ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини доимий равишда янгиланиб турилишини таъминласин".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги "2015-2019 йиллар учун тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2298-сон қарори рус тилидаги матнида:


а) 1-илованинг 11-позицияси "Наименование предприятий" устунидаги "ХК "Узагросаноатмашхолдинг"" сўзлари "АО "Узагротехсаноатхолдинг"" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг "ХК "Узагросаноатмашхолдинг"" бўлими номланишидаги "ХК "Узагросаноатмашхолдинг"" сўзлари "АО "Узагротехсаноатхолдинг"" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2520-сон қарори 3-бандида:

олтинчи-ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн биринчи-ўн учинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги "2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2698-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни "Комплекс по вопросам геологии, топливно-энергетического комплекса, химической, нефтехимической и металлургической промышленности" бўлимидаги "АО "Узагротехмаш"" сўзлари "АО "Узагротехсаноатхолдинг"" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2966-сон қарори 13-бандидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти" сўзлари "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Ўзагролизинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши таркибининг рус тилидаги матни ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Каримов М.А.

-

председатель АО "Узагротехсаноатхолдинг"".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "Ўзтадбиркорэкспорт" акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3009-сон қарори 5-банди учинчи хатбошидан "(янги мева ва сабзавот маҳсулотларидан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июлдаги "Қишлоқ хўжалигида машинасозлик соҳаси илмий-техникавий базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3117-сон қарори рус тилидаги матнининг 1-банди тўртинчи хатбошидаги "Узагротехмаш" сўзи "Узагротехсаноатхолдинг" сўзи билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорида:


а) 9-бандда:

биринчи хатбошидан "ва сув" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши "савдо харид корхоналари" сўзларидан кейин "шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида шартномалар тузишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3351-сон қарори 1-бандида:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ";


б) "б" кичик бандда:

биринчи хатбошидан "янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда ушбу кичик банднинг шартлари якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларига татбиқ этилмайди. Экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ТСОЯЭА) ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз амалга оширилади, ушбу қарорга иловада* кўрсатилган хом ашё товарлари, шунингдек, инвойс асосида экспорт қилинадиган товарлар бундан мустасно".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги "Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3377-сон қарорида:


а) 1-банднинг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки:

юридик шахслар томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилмасдан қўлланилади;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги белгилари аниқланган тақдирда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк божхона декларациясини расмийлаштириш кўрик ҳужжати тузилганидан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ташкилотлари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 13-бандидан "а также заверенную печатью" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги "2018 йилда металл парчаларини тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3438-сон қарорида:


2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзметкомбинат" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар прокатини сотиш, истисно тариқасида, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг асослантирилган таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган ҳажмларда тўғридан-тўғри шартномалар ва биржа котировкаларининг ўртача нархлари асосида амалга оширилиши мумкин;

марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга квартал давомида биржа котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилмаган қора металлар прокатининг ҳажмлари биржа савдоларига мажбурий қўйилиши лозим";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан республикага олиб келинадиган металлургия хом ашёси (ТИФ ТН кодлари 2619, 7203, 7204, 7207, 7224) 2020 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПҚ-3487-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхати рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 22-банд билан тўлдирилсин:

"22. ГПО "Давлат белгиси" (Ташкентская печатная фабрика, Ташкентская бумажная фабрика и Ташкентский монетный двор)".


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарори билан тасдиқланган Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 7 ва 7-1-бандлари тўртинчи ва саккизинчи хатбошиларидан "печатью и" ва "и печатью" сўзлари чиқариб ташлансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3693-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзчармсаноат" уюшмасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








    

Уюшма аъзоларининг

умумий йиғилиши

      














































    

Уюшма кенгаши

   














































    

Ижро этувчи аппарат

   































































      

Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий

бўлимлари

          



Чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш билан шуғулланувчи ташкилотлар



Сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар


























"Чарм ва пойабзал дизайни маркази" ШК



Тери хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар














Жундан буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар






















"Ўзчармимпэкс" УК



Мўйна хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар














Қоракўлдан буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар






























Жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар




















Бошқа ташкилотлар











".

         

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3751-сон қарори 8-банди "е" кичик бандидаги "Ўзагротехмаш" сўзи "Ўзагротехсаноатхолдинг" сўзи билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3795-сон қарори 5-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Университетнинг бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олиш муддати тўрт йилни ташкил этади, бунда бешинчи босқич талабалари мазкур қарор қабул қилинган пайтда амалда бўлган таълим дастурларига мувофиқ ўқишни якунлайди ва белгиланган тартибда диплом олади".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 декабрдаги ПҚ-4053-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомда:


3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Республика бюджетининг (ягона ғазна ҳисобварағидаги)" сўзлари "Ягона ғазна ҳисобварағининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида давлат органлари, шу жумладан Администрация ходими ва консультантлари сифатида жалб қилинган хорижий ва маҳаллий мутахассислар билан тузилган шартномалар бўйича ҳақ тўлаш, шунингдек, Администрация зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 февралдаги

ПФ-5668-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ўз кучини йўқотган деб

эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4857-сон Фармони 2-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2022-сон қарори 6-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги "Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2603-сон қарори 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 февраль