язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2019 й. 1015-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2019 й.

N 1015



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР

ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва тиббий хизмат кўрсатиш тартиби қўлланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга доир қоидалари Агентлик ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади ҳамда Агентлик ташкил этилган санадан эътиборан қўлланилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 декабрдаги

1015-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 73-модда):


а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидан "истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан солинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиладиган жарималарнинг 50 фоизи, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан истеъмолчиларга товарларни (ишларни, хизматларни) яроқлилик муддати, сақлаш ва хизмат кўрсатиш муддатини бузган ҳолда реализация қилганлик учун жарима солишига рухсат берилсин";


в) 6-банднинг биринчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-иловада:


1-банддаги "ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарорига" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Жамғарма халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ҳайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 августдаги 702-сон қарорининг 1-бандида:

иккинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида ва давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини электрон аукцион натижалари асосида сотишдан тушган маблағларнинг 60 фоизи туманлар (шаҳарлар) бюджетига йўналтирилади;

олтинчи хатбошидаги "ундириш тартиби" сўзлари "улар миқдорини аниқлаш тартиби" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "йиғимларнинг 90 фоизи" сўзлари "ойлик йиғимларнинг 45 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Е-IJRO AUKSION" савдо майдончасида ер участкалари ва давлат мулки бўлган объектларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон савдолар ўтказиш натижасида тушадиган йиғим суммасининг 40 фоизи ва ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун ойлик йиғим маблағларининг 45 фоизи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади;

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги "еттинчи хатбошида" сўзлари "бешинчи ва еттинчи хатбошиларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарорида:


а) 1-иловада:


9-банднинг тўртинчи хатбошисига "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги" сўзларидан кейин "(кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари қўшилсин;


11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бошқармалар ҳамда унга идоравий мансуб тузилмалар орқали амалга оширади";


14-бандда:

еттинчи хатбошига "рақобат муҳитини ривожлантириш" сўзларидан кейин "истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш" сўзлари қўшилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини ташкил этиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

истеъмолчиларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш, истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларини олдини олиш;

аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни амалга ошириш;

реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида реклама бозорини тартибга солиш;

истеъмол бозорини, давлат томонидан нарх-навоси тартибга солинадиган товарларга (ишларга, хизматларга) нархларнинг динамикаси ва нарх шаклланиши механизмларини ўрганиш";


15-бандда:

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи - қирқ биринчи хатбошилар қўшилсин:

"вазирликлар ва идоралар иштирокида иштирокида ишлаб чиқилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама ишларини янада такомиллаштиришга қаратилган стратегик дастурлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни жойларда ижросини амалга оширади;

аҳолининг истеъмол билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни амалга оширилишини таъминлайди;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилинишини, шунингдек аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича маърифий ишларни амалга оширади;

истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилади ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатлари бўйича огохлантиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш реклама масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;

истеъмолчиларга уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, шу жумладан истеъмолчиларнинг номуайян доираларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини судларда ҳимоя қилишни кўзлаб даъво аризалари киритиш орқали амалий ёрдам кўрсатади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда ва ички бозорда сотиладиган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорлик қилади;

чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товарлар ва хизматларнинг назорат харидини амалга оширади, уларни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослиги жиҳатидан экспертизадан (тестдан) ўтказилишини ташкил қилади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) текширишлар ўтказади;

ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан давлат органларига, мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилот, муассаса ва корхоналарга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;

дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назорат қилади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасининг ҳолати қониқарлилиги юзасидан фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказади;

қонунда белгиланган тартибда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш юзасидан назоратни амалга оширади;

ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалаларида жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилади ҳамда кўнгиллар ҳаракатини ривожлантиришга кўмаклашади;

йигирма олтинчи хатбоши қирқ иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қирқ иккинчи хатбошисига "ва қўмита" сўзларидан кейин "ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида Агентлик" сўзлари қўшилсин;


25-бандда:

учинчи хатбошисига "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзларидан кейин "ва Агентлик" сўзлари қўшилсин;

еттинчи хатбошисига "табиий монополиялар тўғрисидаги" сўзларидан кейин "истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги" сўзлари қўшилсин;

ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишлар бўйича, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлардан рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги натижасида асоссиз олинган даромадни (фойдани) ундириш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш, жарима қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;


26-бандда:

тўртинчи хатбошига "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзларидан кейин "ва Агентликка" сўзлари қўшилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошиларга "рақобат муҳитини ривожлантириш" сўзларидан кейин "истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш" сўзлари қўшилсин;


28-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Қўмита раисининг топшириғига биноан иштирок этиш";


34-банднинг иккинчи хатбошига "Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси билан" сўзларидан кейин "истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармалари ходимлари эса, Агентлик директори билан" сўзлари қўшилсин;


9-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш ва уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш";


53-банднинг биринчи хатбошисига "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзларидан кейин "марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари қўшилсин;


54-бандга "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзларидан кейин "марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари қўшилсин;


55-банднинг биринчи хатбошисига "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзларидан кейин "марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари қўшилсин;


56-бандга "бошқа манбалар Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзларидан кейин "марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари қўшилсин;


б) 2-иловада:


3-бандда:

учинчи хатбошидаги "тақдимномаларини" сўзи "кўрсатмаларини" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи - тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

"истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, нархлари тартибга солиниши белгиланган товарларнинг нархларини (устама ва тарифлар) оширганлик учун ундирилган асоссиз олинган даромадлар суммасининг 100 фоизи;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, шунингдек, Агентлик тақдим этган кўрсатмаларни бажармаганлик учун Агентлик ёки Агентлик киритган даъволар бўйича суд томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган жарима маблағларининг 100 фоизи;

ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун тушадиган ойлик йиғим маблағларининг 45 фоизи;

"Е-IJRO AUKSION" савдо майдончасида ер участкалари ва давлат мулки бўлган объектларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон савдолар ўтказиш натижасида тушадиган йиғим суммасининг 40 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тушадиган давлат активларини сотиш суммасининг 4 фоизи";

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6-бандда:

иккинчи хатбошига "Монополияга қарши курашиш қўмитасининг" сўзларидан кейин "марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Монополияга қарши курашиш қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ҳамда Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан турар жой сотиб олинишини имтиёзли молиялаштиришга";

тўртинчи хатбошига "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзларидан кейин "ва Агентлик" сўзлари қўшилсин;


қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:

"6-1. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Агентлик ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантириш тўловлари, шунингдек, моддий рағбатлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ тўланади";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Агентлик ходимларининг уй-жой сотиб олинишини имтиёзли молиялаштириш Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Агентлик ходимларига ипотека кредитларини бериш учун тижорат банкларига ресурсларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга (ушбу Низомга илова) мувофиқ амалга оширилади";


15-бандга "ҳудудий бошқармалари" сўзларидан кейин "ҳамда Агентлик" сўзлари қўшилсин;


Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасида:


номига "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзларидан кейин "ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги" сўзлари қўшилсин;


1-бандга "Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб аталади)" сўзларидан кейин "ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари қўшилсин;


2-бандда:

учинчи хатбошига "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзларидан кейин "ва Агентлик" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошига "ёки ҳудудий бошқармаларида" сўзларидан кейин "ёхуд Агентликда" сўзлари қўшилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Турар жой сотиб олиш учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Агентлик ходимларига ипотека кредитлари бериш учун тижорат банкларига ресурслар ажратиш шартлари ходимда монополияга қарши курашиш ва давлат мулкини бошқариш органларида зарур иш стажи мавжудлиги ҳисобга олиниб, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ёки ҳудудий бошқармаларида ёхуд Агентликда ипотека кредитини олгандан сўнг камида беш йил ишлаш шарти билан (Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлик лавозимларига ишга ўтиш бундан мустасно) Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан белгиланади.";


5-банддаги "қўмитасининг" сўзи "қўмитаси ва Агентликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Бунда, мазкур банднинг "б" кичик бандига асосан Жамғармага қолдириладиган 24 фоиз маблағларнинг мутаносиб равишда 4 фоиз пункти миқдорида қисми ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига, қолган 20 фоиз пункти миқдорида қисми мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтирилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 декабрдаги

1015-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ўғрисида" 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда) илованинг 14-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 28 августдаги 305-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 15-16-сон, 125-модда) илованинг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда) илованинг 16-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда) 2-илованинг 13-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 83-модда) 1-илованинг 3-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда) илованинг 7-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2010 йил 2 августдаги 165-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда) 1-илованинг 3-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 29 октябрдаги 240-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 54-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 20-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентбрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 16-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 66-модда) 1-илованинг 13-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 10-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 16 мартдаги 70-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 131-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарори)" 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 52-сон, 602-модда) 1-илованинг 8-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек. баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)" 2019 йил 23 февралдаги 161-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон) 1-илованинг 28-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 декабрь, 51-сон, 912-модда