Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2021 й. ПФ-6217-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.04.2021 й.

N ПФ-6217



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6159-сон Фармони ҳамда 2020 йил 30 июлдаги "Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-4795-сон, 2020 йил 9 сентябрдаги "Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-4821-сон, 2020 йил 15 октябрдаги "Cаримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-4863-сон, 2021 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4975-сон қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 апрелдаги

ПФ-6217-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сон Фармонига 5-иловада:

қирқ иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қирқ учинчи - эллигинчи хатбошилар тегишинча қирқ иккинчи - қирқ тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссияларнинг янгиланган таркибларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5357-сон Фармонига 4-иловада:

қирқ олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қирқ еттинчи - эллик учинчи хатбошилар тегишинча қирқ олтинчи - эллик иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5742-сон Фармонига 2-илованинг 63 ва 66-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонида:


а) 2-илованинг 21, 28, 30, 35, 58, 63, 72, 81, 92, 93, 101 ва 127-позициялари чиқариб ташлансин;


б) 3-илова:


қуйидаги мазмундаги 17-1, 17-2 ва 17-3-позициялар билан тўлдирилсин:

"

17-1

Шаҳрихон тумани


Шаҳрихон агротехнологиялар техникуми


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


900



17-2

Марҳамат тумани

Марҳамат агротехнологиялар техникуми


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


1200



17-3

Асака тумани


Асака агротехнологиялар техникуми


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


900

";

қуйидаги мазмундаги 34-1 ва 34-2-позициялар билан тўлдирилсин:

"

34-1

Ромитан тумани


Ромитан агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


600



34-2

Ғиждувон тумани


Ғиждувон агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


720

";

қуйидаги мазмундаги 38-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

38-1

Ғаллаорол тумани


Ғаллаорол агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


720


";

қуйидаги мазмундаги 59-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

59-1

Хатирчи тумани


Хатирчи агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


585

";

қуйидаги мазмундаги 74-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

74-1

Тўрақўрғон тумани


Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


1050

";

қуйидаги мазмундаги 88-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

88-1

Жомбой тумани


Жомбой агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


900

";

қуйидаги мазмундаги 96-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

96-1

Сирдарё тумани

Сирдарё агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

720

";

қуйидаги мазмундаги 100-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

100-1

Қизириқ тумани


Қизириқ агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


735

";

қуйидаги мазмундаги 102-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

102-1

Қумқўрғон тумани


Қумқўрғон агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


782

";

қуйидаги мазмундаги 103-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

103-1

Денов тумани


Денов-Хазорбоғ агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


652

";

қуйидаги мазмундаги 114-1, 114-2 ва 114-3-позициялар билан тўлдирилсин:

"

114-1

Зангиота тумани

Зангиота агротехнологиялар техникуми

Тошкент давлат аграр университети

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


615

";


114-2

Бўка тумани

Бўка агротехнологиялар техникуми

Тошкент давлат аграр университети

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


715


114-3

Янгийўл шаҳри

Янгийўл агротехнологиялар техникуми

Тошкент давлат аграр университети

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


720

қуйидаги мазмундаги 124-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

124-1

Қўқон шаҳри


Қўқон қишлоқ хўжалиги ва технологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехно-

логиялар институти


475

";

қуйидаги мазмундаги 135-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

135-1

Урганч тумани

Урганч агротехнологиялар техникуми


Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


675

";

в) 5-илованинг 59-позицияси чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5853-сон Фармонига 2-илованинг 8-позицияси "Ижро учун масъуллар" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 62-позицияси "Ижро учун масъуллар" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5995-сон Фармонида:


а) 1-илованинг 3-банди учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 42, 45, 46 ва 47-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2520-сон қарорида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2718-сон қарорига 1-иловада:

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3059-сон қарорига 2-иловадаги "Х.Ф. Ботиров - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Самарқанд бўлими раҳбари" сўзлари "лавозим бўйича - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорида:


а) 1-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўп тармоқли фермер хўжаликлари, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш ҳамда улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда бевосита иштирок этиш";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"кооперация асосида ишлайдиган кластерлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни маҳсулот етиштирувчиларга бириктириш;

маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув семинарларини ташкил этиш;

хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш ва экспорт қилиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш";

саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратларининг намунавий тузилмалари тегишлича 3 ва 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсати Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппарати тузилмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратлари тузилмасига белгиланган бошқарув ходимлари умумий сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин";


в) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда хотин-қизларга ҳамда ёшларга фермер ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари ажратиш ҳақида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (Қувасой шаҳар) комиссиясига тавсиялар бериш";


г) 4-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгашининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши конференцияси


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари кенгашининг раёсати

27 нафар


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ижро аппарати

34 нафар














































Тафтиш комиссияси













































Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

25 нафар










Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашининг раёсати

25-35 нафар


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашларининг ижро аппарати

10 нафар




Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашлари конференцияси



























"Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат хизмати" унитар корхонаси

5 нафар














Тафтиш комиссияси















































Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашининг раёсати

25-29 нафар


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари туман кенгашларининг ижро аппарати

3 нафар











Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари конференцияси





Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобива ҳисоботини юритиш марказлари

162 нафар





























Тафтиш комиссияси













































";


































е) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ*












Раис



Ёрдамчи

1































































































Агротехнологиялар ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича раиснинг биринчи ўринбосари



Инновациялар, экспортга кўмаклашиш ва ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари



Деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича раис ўринбосари



Ҳуқуқий масалалар бўйича раис ўринбосари



Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори - раис ўринбосари






















































Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

3



































Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўлими

4



Инновацияларни жорий этиш ва экспортга кўмаклашиш бўлими

3

































Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида экишни ташкил этиш бўлими

3





Офис менежер ва ходимлар билан ишлаш бўлими

3






































Фермер ва деҳқон хўжаликларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўлими

2



Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

1



































































Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини мувофиқлаштириш бўлими

3







"Томорқа хизмати" МЧЖлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

2






























































































































Саримсоқпиёз, тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт

қилишга кўмаклашиш бўлими

2


























































































Ахборот таҳлил, девонхона ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими

2


































































































































































*) Кенгаш ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 34 нафар";


ж) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер

эгалари кенгашлари ижро аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*










Раис




































































Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий вакили











Раис ўринбосари















































Фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш бўлими

1-2



Инновациялар, экспорт ва "Томорқа хизмати" МЧЖ ишини мувофиқлаштириш сектори

1















Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кенгаш аъзолигига шартномаларни расмийлаштириш бўлими

1-2































Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ишини мувофиқлаштириш бўлими

1-2























































Девонхона, ижро интизомива ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1




















































*) Ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 10 нафар";


з) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*











Раис































































































Раис ўринбосари - Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказидиректори








































































































































































































Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқаларни ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1









Юрисконсульт


0,5









Бухгалтерия


0.5























































































































































































Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобива ҳисоботини юритиш маркази



"Томорқа хизмати" МЧЖ



























































*) Туман (Қувасой шаҳар) кенгашлари ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 3 нафар";


и) 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3586-сон қарорида:


а) 9-бандда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги "Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хомашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3617-сон қарорида:

б) 19-банддан "ҳамда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси раиси Т.А. Жалилов" сўзлари чиқариб ташлансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сон қарорида:


а) 9-банднинг "б" кичик бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилар "Агробанк" АТБ" сўзларидан кейин "Туронбанк" АТБ" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиришга";

тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 10-банднинг биринчи хатбошисидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 13-банднинг учинчи хатбошисидаги "давлат рўйхатидан ўтган" сўзлари "давлат рўйхатидан ўтиб, Кенгаш томонидан юритиладиган "Томорқа хизмати" МЧЖлар реестрига киритилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 15-банд "а" кичик бандининг бешинчи хатбошиси ", қишлоқ хўжалиги кооперативларига хотин-қизлар аъзо бўлиб кирганда, уларнинг улуши сифатида субсидиялар - базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача" сўзлари билан тўлдирилсин;


д) илованинг 5 ва 6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3702-сон қарорига 6-илованинг "1. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" бўлими "1.1. Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича" боби 12-позициясидаги "Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3703-сон қарорига 6-иловада:


а) "Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича" бўлимида:


10-позициянинг 2-бандидаги "уюшмаси ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг" сўзлари "уюшмасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-позициянинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) "Магистратура мутахассисликлари" бўлимининг 11-позицияси 1-бандидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг гўшт, сут, балиқ ва асални қайта ишлайдиган корхоналарни (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари)" сўзлари чиқариб ташлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3704-сон қарорида:


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга тақсимланган талабалар сони 5-иловага ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилиши 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 5-иловада:

номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга тақсимланган талабалар сони*";

"Бакалавриат таълим йўналишлари" бўлимида:

"Талабалар сони" устунидаги "1850" рақами "1820" рақами билан алмаштирилсин;

"Тошкент давлат аграр университети бўйича" бобида:

"Талабалар сони" устунидаги "750" рақами "740" рақами билан алмаштирилсин;

8-позиция чиқариб ташлансин;

"Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали бўйича" бобида:

номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти бўйича";

"Талабалар сони" устунидаги "500" рақами "490" рақами билан алмаштирилсин;

7-позиция чиқариб ташлансин;

"Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали бўйича" бобида:

"Талабалар сони" устунидаги "300" рақами "295" рақами билан алмаштирилсин;

7-позиция чиқариб ташлансин;

"Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали бўйича" бобида:

"Талабалар сони" устунидаги "300" рақами "295" рақами билан алмаштирилсин;

6-позиция чиқариб ташлансин;

"Магистратура мутахассисликлари" бўлимида:

"Талабалар сони" устунида "121" рақами "115" рақами билан алмаштирилсин;

"Тошкент давлат аграр университети" бобида:

"Талабалар сони" устунида "87" рақами "81" рақами билан алмаштирилсин;

6-позиция чиқариб ташлансин;

"Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали" бобида бобнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти";

"Ҳаммаси" позициясининг "Талабалар сони" устунида "1971" рақами "1935" рақами билан алмаштирилсин;


г) 6-иловада:

"I. Тошкент давлат аграр университети" бўлимида:

"1.1. Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича" бобида:

5-позициянинг "Ишлаб чиқариш амалиёти/илмий амалиёт (стажировка) объекти" устуни 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

15-позициянинг "Ишлаб чиқариш амалиёти/илмий амалиёт (стажировка) объекти" устуни 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

19-позициянинг "Ишлаб чиқариш амалиёти/илмий амалиёт (стажировка) объекти" устуни 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"1.2. Магистратура мутахассисликлари бўйича" бобида:

16-позициянинг "Ишлаб чиқариш амалиёти/илмий амалиёт (стажировка) объекти" устуни 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"IV. Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали" бўлимининг "4.1. Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича" боби 12-позицияси "Ишлаб чиқариш амалиёти/илмий амалиёт (стажировка) объекти" устуни 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-4292-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда билим тарқатувчи мутахассис ва тренерларни тайёрлаш учун Тошкент давлат аграр университети ҳамда унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузурида ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) ташкил этилишини таъминласин".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4406-сон қарорида:


а) 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида барпо қилинадиган йирик агрологистика комплекслари қурилиши учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 6-банднинг "в" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 1, 2, 15, 21 ва 23-позициялари "Ижро учун масъуллар" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (Т. Жалилов)" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 4-илованинг 25, 27, 28, 30, 31, 35, 56, 63, 70, 71, 81, 103, 105, 106, 122, 123, 124, 134, 148 ва 153-позициялари "Ижро учун масъул" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (Т. Жалилов)" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 5-илованинг 9-позицияси "Ижро учун масъуллар" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (Т. Жалилов)" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 9-иловада:


14-позиция "Амалга ошириш учун масъуллар" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (Т. Жалилов)" сўзлари чиқариб ташлансин;


17 ва 22-позициялар "Амалга ошириш учун масъуллар" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (А. Салимов)" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) 10-илованинг 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги "Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4421-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент давлат аграр университети, унинг филиаллари ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Тошкент давлат аграр университети, унинг филиаллари ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтидаги таълим йўналишлари, мутахассисликларига бириктирилаётган илмий-тадқиқот муассасалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 2-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент давлат аграр университети, унинг филиаллари ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати";


в) 3-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент давлат аграр университети, унинг филиаллари ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтидаги таълим йўналишлари, мутахассисликларига бириктирилаётган илмий-тадқиқот муассасалари рўйхати";


г) 4-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ш.М. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Кенгаш раиси";

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Лавозим бўйича

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори ўринбосари";

26-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Лавозим бўйича

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори".

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 9-бандининг "Масъул ижрочилар" устунидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси" сўзлари чиқариб ташлансин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги "Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4610-сон қарорининг 16-банди тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси бошқаруви раиси Т.А. Жалилов" сўзлари "қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги "Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4805-сон қарорида:


а) 1-илованинг "Андижон вилояти" бўлими "Олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали қишлоқ хўжалик экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси" сўзлари "Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти қишлоқ хўжалик экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 36 ва 45-позициялари "Кимё ва биология йўналишларига ихтисослашган олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали қишлоқ хўжалик экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси" сўзлари "Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти қишлоқ хўжалик экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 октябрдаги "Ички истеъмол бозорининг тўла-тўкислигини ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4858-сон қарори 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағлари учун 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютадаги маблағларни мазкур қарорга иловада келтирилган тижорат банкларига, шундан 10 млн АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютадаги маблағларни хориждан мойли экин уруғлиги харид қилиш учун "Агробанк" АТБга уларнинг сўровномаларига мувофиқ 2021 йил 1 майига қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштирсин. Бунда хориждан мойли экин уруғлиги харид қилиш учун "Агробанк" АТБга ажратиладиган 10 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2021 йил 1 октябрга қадар бўлган муддатга фоизсиз депозитга жойлаштирилади.

Белгилансинки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг мазкур бандда назарда тутилган депозит маблағлари (мойли экин уруғлиги харид қилиш учун "Агробанк" АТБга ажратилаётган маблағ бундан мустасно) ҳисобидан тижорат банклари томонидан мақсадли равишда тадбиркорлик субъектларига ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, мол гўшти ҳамда парранда гўшти хариди учун йиллик 4 фоизлик ставкада 2021 йилнинг 1 майига қадар қайтариш шарти билан кредит ажратилади.

"Агробанк" АТБга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан депозитга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналарига хориждан мойли экин уруғи харид қилиш учун йиллик 4 фоизлик ставкада 2021 йилнинг 1 октябрига қадар қайтариш шарти билан кредит ажратиш тавсия этилсин.

Бунда депозит маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар тўлиқ сўндирилгандан сўнг қайтарилади".


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари томонидан Қозоғистон Республикасида ташкил этилган савдо уйлари орқали товарлар экспортини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Ф-4956-сон фармойиши 2-бандидан "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" сўзлари чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 апрелдаги

ПФ-6217-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5111-сон Фармонига 1-илованинг 15-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5158-сон Фармонига илованинг 30-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5313-сон Фармонига 1-илованинг 22-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5968-сон Фармонига 1-илованинг 8-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-6031-сон Фармонига илованинг 15-банди "а" кичик банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2515-сон қарори 11-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2731-сон қарорига 2-илованинг 14-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3067-сон қарорига 1-илованинг 47-позицияси ҳамда 2-илованинг "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК" бўлими.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4422-сон қарорига 4-илованинг 15-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 апрелдаги "2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида"ги ПҚ-4667-сон қарорига 2-илованинг 23-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 апрелдаги "Cурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4681-сон қарорига илованинг 13-банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги "Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4779-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4975-сон қарорига 5-илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 апрель












































Время: 0.1742
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск