ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Қўшилган қиймат солиғи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 й. 595-сон "Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2021 й.

N 595



СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИНГ ЎРНИНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республика Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, интизомли солиқ тўловчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инсон омилининг таъсирини чеклаш орқали қўшилган қиймат солиғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ хавфи юқори даражада бўлган контрагентлар билан операцияларни (битимларни) амалга оширишни чеклаш бўйича профилактика чораларини кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига мувофиқ, солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар ва ҳисоб маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этиш тизими жорий этилиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон қарорига мувофиқ, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи пайдо бўлиши учун белгиланган тартибда солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтиши шартлиги;

қўшилган қиймат солиғи тўловчилари махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза солиқ органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 219-моддасида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қуйидагилар:

хавфга асосланган ёндашувни қўллаш амалиётини қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига татбиқ этиш билан кенгайтириш;

интизомли солиқ тўловчиларга ўрни қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришни тезлаштирилган тартибда амалга ошириш;

интизомли солиқ тўловчиларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан таҳлика-таҳлил дастури асосида шакллантириш ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишда:

қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтиш тўғрисида аризалар етти кун ичида кўриб чиқилиши;

солиқ органлари томонидан аризани кўриб чиқиш натижалари белгиланган муддатда қўшилган қиймат солиғи тўловчига тақдим этилмаганда, унга махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда берилиши назарда тутилади;

б) 2023 йил 1 мартдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ва устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг "E-aktiv" автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида йўқ қилинганда ва камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) сабабли ҳисобдан чиқарилганда уч иш кунидан кечиктирмасдан "E-aktiv" автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2023 йил 1 январга қадар мазкур тартиблар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурийлигини белгилаш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

в) 2022 йил 1 январдан бошлаб:

юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Бунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларининг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади;

давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари саноқдан (инвентаризациядан) ўтказилмайди ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчинингомборида мавжуд эмас деб баҳоланади.


4. Белгилансинки:

Давлат хизматлари марказлари юридик шахсларни давлат кадастр маълумотлари базасидан - ариза берувчига кўчмас мулк тегишлилиги, шунингдек, солиқ органлари маълумотлар базасидан - ижара шартномаси ёки текин фойдаланиш шартномаси мавжуд бўлган ҳолдагина рўйхатдан ўтказиш ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилади ҳамда ушбу маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланиш таъминланади;

ариза берувчи Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта ўтказишда, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жойини ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланади;

янги рўйхатдан ўтаётган юридик шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш бўйича дастлабки шартнома маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказилади. Бунда юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт бўлиб, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлади.


5. Қуйидагилар:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлиги ва тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига асосан мажбурий тартибда махсус рўйхатдан ўтказиладиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари рўйхати, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш учун аризани солиқ органига юбориш муддатлари;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига асосан ихтиёрий тартибда махсус рўйхатдан ўтказиладиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилари рўйхати, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш учун аризани солиқ органига юбориш муддатлари;

қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари, шунингдек, ахборот таҳлили натижаларига кўра солиқ тўловчиларнинг хавф гуруҳларига (солиқ хавфининг юқори, ўрта ҳамда паст даражаси) киритиш тартиби;

қўшилган қиймат солиғи тўловчисини солиқ хавфи гуруҳларидан бирига киритилганлиги асосида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг тартиби ва муддатлари;

солиқ тўловчига солиқ органи томонидан бериладиган қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш, амал қилишини тугатиш асослари ва тартиби;

б) инсон омили иштирокини минималлаштириш билан интизомли солиқ тўловчиларга қулай шароитлар яратиш ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

а) бир ой муддатда:

Давлат солиқ қўмитасининг бошқарув ходимлари штатининг умумий чекланган сони доирасида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар махсус рўйхатдан ўтказилишида солиқ хавфини таҳлил қилувчи ҳамда солиқ имтиёзлари ҳисобини юритувчи алоҳида махсус таркибий бўлинмалар ташкил этсин;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ва текин фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг регламентини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) икки ой муддатда асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олишни таъминлайдиган "E-aktiv" автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин;

в) уч ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қўшилган қиймат солиғи ҳисоботлари тақдим этилишини ва солиқларни тўлаш муддатлари унификация қилинишини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда юридик шахслар муассислари (иштирокчилари) тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ хатловдан ўтказсин. Бунда юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига шахсий идентификация рақамлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишига алоҳида эътибор қаратилсин;

солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус рўйхатдан ўтказиш инсон омили чекланган (қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно) тўлиқ автоматлаштирилган тизим асосида амалга оширилишини таъминласин;

г) 2021 йил 1 декабрга қадар:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогига асосан электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда етказиб берувчида маҳсулотларнинг мавжудлигини автоматик равишда аниқлаш хизматини амалиётга жорий этсин. Бунда автоматик равишда етказиб берувчида мавжудлиги аниқланадиган маҳсулотларнинг рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланиши ва етказиб берувчида реализация қилинадиган маҳсулотлар мавжуд эмаслиги аниқланганда реализация тўғрисида ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши имконияти чекланиши назарда тутилсин;

мавжуд солиқ имтиёзлари бўйича маълумотлар базасини яратиш ва ҳар бир солиқ имтиёзи учун алоҳида солиқ имтиёзи уникал кодини (ID-рақамини) бериш тартибини жорий этиш ҳамда солиқ имтиёзлари кодлари тўғрисидаги ахборотларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига етказиб бериш амалиётини жорий этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

рўйхатдан ўтган ва ўтадиган тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатлари ҳамда улардаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар 2022 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига реал вақт режимида тақдим этилишини;

2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимининг кўчмас мулк ва ижарага олинган мулк тўғрисидаги маълумотлар базалари билан автоматлаштирилган электрон алмашувини таъминласин.


8. Ушбу қарор билан жорий қилиниши назарда тутилган автоматлаштирилган тизимларнинг ишлаб чиқилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 сентябрдаги

595-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини

такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбир номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. ҚҚС ТЎЛОВЧИЛАРИНИНГ СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1

Айланмадан олинадиган солиқ ва қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш муддатларини унификация қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Қонун лойиҳаси

2022 йил

15 январь


Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


2

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки бепул фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш фақат масофадан туриб электрон шаклда хабардор этиш орқали амалга ошириладиган регламентни ишлаб чиқиш.


Вазирлар

Маҳкамаси

қарори лойиҳаси


2021 йил

ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси

3

Давлат солиқ қўмитасининг марказий тузилмасида ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказилишида солиқ хавфини таҳлил қилувчи ҳамда солиқ имтиёзлари ҳисобини юритувчи алоҳида махсус таркибий бўлинмалар ташкил этиш.


Давлат солиқ

қўмитаси буйруғи


2021 йил

октябрь

Давлат солиқ қўмитаси

4

Марказий маълумотлар базасида юридик шахсларнинг таъсисчилари (иштирокчилари) ҳақидаги маълумотларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларни мунтазам янгилаб бориш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2021 йил

декабрь


Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги


II. ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ ОРҚАЛИ СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5

Махсус рўйхатга олиш бўйича ариза берган ҚҚС солиқ тўловчиларнинг хавфини автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш бўйича махсус ахборот платформасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Бунда солиқ органлари томонидан белгиланган муддатда аризаларга жавоб тақдим этилмаган тақдирда рўйхатга олиш гувоҳномасини автоматик бериш тизимини назарда тутиш.


Техник топшириқ


2021 йил

декабрь


Давлат солиқ қўмитаси

6

Электрон ҳисобварақ - фактураларни расмийлаштиришда етказиб берувчида товарларнинг мавжудлигини автоматик равишда аниқлаш электрон хизматини Ягона миллий электрон каталог идентификацион кодлари асосида жорий этиш.


Техник топшириқ

2021 йил

декабрь


Давлат солиқ қўмитаси

7

Рўйхатга олинган номинал жойлашган жой манзилларининг электрон реестрини (манзилларнинг "қора рўйхати") ишлаб чиқиш ва юритиш.


Техник топшириқ

2022 йил

январь


Давлат солиқ қўмитаси

8

Солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларидан фойдаланган ва сохта-тадбиркорлик билан шуғулланадиган субъектларнинг раҳбарлари ёки таъсисчилари бўлган жисмоний шахсларнинг электрон реестрини (таъсисчилар ва раҳбарларнинг "қора рўйхати") ишлаб чиқиш.


Техник топшириқ

2022 йил

январь


Давлат солиқ қўмитаси

9

Кўчмас мулк объектларини ижарага ёки текин фойдаланишга беришнинг солиқ органларнинг электрон тизимларида имконият яратиш.


Техник топшириқ

2021 йил

декабрь

Давлат солиқ қўмитаси

10

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги маълумотлар базаларида давлат кадастри ва солиқ органларининг маълумотлар базаларидаги кўчмас мулк объектлари ва ижара шартномалари бўйича маълумотларни текшириш учун техник имконият яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар

режаси


2021 йил

декабрь


Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги


III. СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ЎРТАСИДА

ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ

11

ҚҚС солиқ тўловчиларни махсус рўйхатга олишда таҳлика-таҳлилга асосланган ёндашувидан фойдаланиш соҳасида мутахассислар малакасини ошириш бўйича Фискал институтда мақсадли курсларни ташкил этиш.


Курс графиги

2021 йил

октябрь


Давлат солиқ қўмитаси

12

Тадбиркорлик субъектлари учун рўйхатга олиш жараёнида таҳлика-таҳлил ёндашувининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида семинарлар ўтказиш.


Семинарлар

графиги


Йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


13

Амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида бозорнинг профессионал иштирокчиларининг фикрларини ўрганиш учун солиқ маслаҳатчилари ва солиқ тўловчиларнинг ҳисобчилари билан давра суҳбатлари ўтказиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


Йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 сентябрдаги

595-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 46-1-банд билан тўлдирилсин:

"46-1. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоида ва тартибларига риоя этмаган ҳолда улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўлланган ҳолда, савдо қоидаларини бузиш сифатида қаралади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):


а) 1-иловада:


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Товарлар учун харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Савдо объекти раҳбари сотувчи-ходимни назорат-касса машиналарида (виртуал кассада) ишлаш қоидалари билан таништириши шарт.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият туридан қатъи назар мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни чакана савдосини, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан, яъни 2D сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар билан жиҳозланган онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларидан фойдаланиши шарт.

Турғун савдо шохобчаларида ва кўчма савдо объектларида банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак";


189-банднинг йигирма биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорида назарда тутилган қоида ва тартибларига риоя этмаган ҳолда маҳсулотларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);";


б) 2-иловада:


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Истеъмолчилар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналарини, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларни қўллаган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Умумий овқатланиш объекти раҳбари ходимни назорат-касса машиналарини (виртуал кассаларни) ишлатиш қоидалари билан таништириши шарт.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият туридан қатъи назар мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни чакана савдосини, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан, яъни 2D сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар билан жиҳозланган онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларидан фойдаланиши шарт";


25-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ва қоидаларига";

тўққизинчи - ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


26-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун);"

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2017 й., 2-сон, 5-модда):


а) Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-иловасидаги V блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни

давлат рўйхатидан ўтказишга

АРИЗА

V.

Янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектининг -

юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили)


5-1.

Муассиснинг манзили ва кадастр рақами бўйича


q

(манзил акс эттирилади)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

5-2.

Янгидан ташкил этилаётган юридик шахс жойлашган манзил бўйича муассиснинг СТИРи







1

2

3

4

5

6

7

8

9

5-3.

Бошқа манзил ва кадастр рақами бўйича:


q

(манзил акс эттирилади)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

5-3-1.

Маҳалла номи


(маҳалла номи акс эттирилади)



5-3-2.

Сектор рақами


(сектор рақами акс эттирилади)


5-3-3.

Кўча:



5-3-3-1.

Боши берк кўча №

5-3-3-2

Тор кўча №


5-3-4.

Уй №



5-3-5.

Квартира №


5-3-6.

Шаҳар


















5-3-7.

Посёлка:


















5-3-8.

Қишлоқ (овул):


















5-3-9.

Туман:


















5-3-10.

Вилоят:


















5-3-11.

Республика:


















5-3-12.

Почта индекси:


















5-3-13.

Электрон почта манзили:


















5-3-14.

Интернет тармоғи веб сайт:


















4-изоҳ

1) 5-1 ва 5-3-бандлар тегишли катаклардан бирини белгилаш йўли билан тўлдирилади. 5-3-бандни танланганда муассиснинг манзилидан фарқ қилувчи жойлашган жой кўрсатилган ҳолда 5-3-1 дан 5-3-12 гача бўлган бандлар қўшимча равишда тўлдирилади;

2) 5-3-1 дан 5-3-10 гача бўлган бандлар очиладиган менюдаги тегишли маълумотларни танлаш йўли билан тўлдирилади;

3) 5-3-11 дан 5-3-12 гача бўлган бандлар тегишли электрон манзили ва вес-сайт мавжуд бўлганда тўлдирилади;

4) 5-3. банди тўлдирилганда ижарага берилаётган объект эгасининг кафолат хати ушбу аризага электрон кўринишда илова қилинади.


   

б) 3-илованинг 11-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнлари Тизим воситасида юборилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан идентификация қилишнинг махсус текширувидан ўтказилганидан сўнг тўлиқ қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома юборилгач тугалланган ҳисобланади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорида:


а) 1-илованинг 45-бандида:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қўмита тизимидаги ташкилотларнинг устав капитали миқдорини аниқлаш ва тасдиқлаш";

саккизинчи-тўққизинчи хатбошилари тегишлича тўққизинчи-ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 3-илованинг 44-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қўмита раиси қарори асосида";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарори билан тасдиқланган Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида:

иккинчи хатбошидаги "хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда" сўзлари "ҳолатлар мавжуд бўлганда" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органидан товар-моддий бойликлар инвентаризациядан ўтказилиши муносабати билан маълум бир муддатга расмийлаштириладиган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилиш ва етказиш функцияларини вақтинча тўхтатиб туриш зарурияти вужудга келганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган бўлса".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган:


а) 1-илованинг 54-банди "таклиф киритади" сўзларидан кейин "ҳамда ваколатли орган уни давлат реестридан чиқариш чораларини кўради" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 3-иловада:


25-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ушбу тартиб талабларининг икки ва ундан ортиқ маротаба бузилганлиги аниқланганда";


қуйидаги мазмундаги 6-1-боб билан тўлдирилсин:


"6-1-боб. ТХКМ ва унинг ҳудудий филиали

фаолиятини тўхтатиб туриш


39-1. ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ушбу тартиб талабларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу ҳолатларни ўн кун ичида бартараф этиш ҳақида ТХКМга огоҳлантириш хати юборилади.

39-2. Ушбу тартиб талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан ваколатли органнинг огоҳлантириш хати юборилган санадан бошлаб ўн кун ичида бартараф этилмаганда уларнинг фаолияти ваколатли орган қарори асосида тўхтатиб турилади".

39-3. Ушбу тартиб талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар ТХКМ ва (ёки) унинг филиали томонидан бартараф этилган ҳамда етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг уларнинг фаолияти ваколатли орган қарори асосида қайта тикланади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорида:


а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 32-1-банд билан тўлдирилсин:

"32-1. Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатиб ўтилган солиқ тўловчилар тоифасидан ташқари интизомли солиқ тўловчиларга ҳам солиқ суммаси ўрнини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби қўлланилади.

Солиқ тўловчиларни инсофли солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари (талаблари) ва уларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади";


б) 2-илованинг 63-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига "Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш (маданият марказлари таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно)" ҳамда "Уй шароитида хонаки товуқларни етиштириш ва кўпайтириш" фаолият турлари киритилсин".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларида:


а) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Рақамли маркировкаланиши (шу жумладан, уларга қўлланиладиган рақамли идентификациялаш воситалари тўғрисида) маълумотларини маркировкалаш ахборот тизимига тақдим этилмаган ёки ушбу Қоидалар билан белгиланган талабларини бузган ҳолда маълумотларни ўтказилган маҳсулотлар, рақамли маркировкаланмаган маҳсулотлар деб ҳисобланади";


қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-боблар билан тўлдирилсин:


"11-боб. Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш


93. Мазкур Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар (муассасалар) томонидан амалга оширилади.

Назорат қилувчи органлар (муассасалар) мазкур Қоидаларга риоя этилишини текшириш учун тегишли эксперт ва мутахассисларни жалб қилиши мумкин. Маҳсулот айланмаси иштирокчилари текширувчи шахсларга текширув ўтказишда ёрдам беришлари, камчилик ва қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт.


12-боб. Мажбурий рақамли маркировка қоидаларини бузиш турлари


94. Мазкур Қоидаларнинг бузилиши қонунга мувофиқ жавобгарликка олиб келади.

95. Қуйидагилар қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларини бузилиши деб ҳисобланади:

рақамли идентификация воситаларисиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), сақлаш, ташиш ёки реализация қилиш;

сохталаштирилган (контрафакт) ёки илгари ишлатилган маркировка кодлари ёрдамида, шунингдек маркировка кодларининг қўлланилиши (ишлатилиши) ҳақида маълумотни Операторга юбормаган ҳолда ёхуд нотўғри (ёлғон ёки ҳақиқатга мос келмайдиган) маълумотларни юборган ҳолда рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки олиб кириш (импорт қилиш);

рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялаш талабларини бузиш;

нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш ёхуд маркировкаланган маҳсулотларни қайта маркировкалаш талабларини бузиш;

реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш).

96. Қуйидагилар савдо қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади:

а) улгуржи сотувчилар томонидан:

рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш (сотиш);

маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ёхуд электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);

нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш;

б) чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналари томонидан:

рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш;

маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек маркировка кодини муомаладан олиб ташлаш учун электрон фискал ҳужжатга ҳар бир сотилган товар бирлигининг маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритмасдан, маҳсулотни якуний истеъмолчига реализация қилиш (сотиш);

нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш;

рақамли маркировкаланмаган маҳсулотларни сақлаш, ишлатиш ва (ёки) маҳсулот муомаласининг бошқа субъектига ёхуд охирги истеъмолчига реализация қилиш (сотиш).


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 57-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш жараёнида қўшимча солиқ назорати тадбирларини ўтказиш зарур бўлганда";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 83-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Банк карталари орқали назорат харидини амалга оширишда жисмоний шахснинг банк картасидан ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан тижорат банкларида очилган корпоратив банк карталаридан фойдаланилади.

Назорат харидини амалга оширишда банк карталаридан фойдаланиш тартибини Давлат солиқ қўмитаси белгилайди.

Назорат хариди жараёнида банк карталаридан фойдаланилган пул маблағларини қайтариб бериш вазифаси назорат хариди ўтказилган солиқ тўловчи зиммасига юкланади".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низомда 12-банди "а" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мол-мулкларни кўчмас мулк жумласига (тоифасига) кириши юзасидан хулоса бериш";

учинчи - бешинчи хатбошилари тегишлича тўртинчи - олтинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошисидаги "2021 йил" сўзлари "2022 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 17 июндаги 377-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги "в" кичик банди билан тўлдирилсин:

"в) Бунда Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб ўқишга қабул қилиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 сентябрь

















































Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск