ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 й. 200-сон "Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2022 й.

N 200



ҚУРИЛИШ СОҲАСИГА ОИД ЯГОНА

МАЪМУРИЙ ҚУРИЛИШ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали;

давлат сири билан боғлиқ объектларнинг бирламчи рухсат бериш ҳужжатларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказишдан тортиб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча қурилиш жараёнлари Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП иштирокисиз тўғридан-тўғри қурилиш органлари томонидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

бир ой муддатда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимини Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" билан интеграция қилинишини таъминласин;

2022 йил 1 декабрга қадар қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентлари билан белгиланган тартибларнинг қўлланилиши натижаларига кўра уларни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

200-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

      

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида:


а) 2-иловада:


4-банддан ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҲГК ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни давомида газ таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади";


б) 3-иловада:


4-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади";


в) 4-иловада:


4-банддан саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҚКХ ташкилоти ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади";

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентда:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси" сўзлари "қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатномаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловадаги "III. Кадастр паспортини тайёрлашнинг мақсади:"даги 3-банддаги "далолатнома" сўзи "объектдан фойдаланиш учун рухсатнома" сўзлари ҳамда "б" кичик бандидаги "фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси" сўзлари "фойдаланиш учун рухсатномаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентида:


а) 20-банднинг еттинчи хатбошисидаги "иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси" сўзлари "иншоотлардан фойдаланиш учун рухсатномаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги "қабул қилиш далолатномасини" сўзлари "рухсатномасини" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги "қабул қилиш далолатномаси" сўзлари "рухсатномаси" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри географик ахборот тизими тўғрисида низомда:


а) 6-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаш ва қуриш мақсадлари учун бажарилган муҳандислик-техник қидирувлари (шу жумладан, қурилиши тугалланган объектларнинг ижро тасвирлари) материаллари ҳисобини юритиш";

саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 38-банд "фазовий маълумотларни" сўзларидан сўнг "(шу жумладан, муҳандислик-техник қидирувлари)" сўзлари билан тўлдирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

200-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

қарорлари рўйхати

       

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги 36-сон қарорига илованинг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 11 июндаги 478-сон қарорига илованинг 2-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 17-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 1, 4 ва 5-бандлари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 214-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига илованинг 1 ва 9-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель
















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск