ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2023 й. 327-сон "Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2023 й.

N 327



ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, қонун ҳужжатларидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларига нисбатан қўлланиладиган "оқсоқол" тушунчаси чиқариб ташланганлиги сабабли ушбу соҳа фаолиятини тартибга солувчи Ҳукумат қарорларини уларга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сон Конституциявий Қонунига мувофиқ Ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 31 июлдаги

327-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошисидаги "раислари (оқсоқоллари)га" сўзлари "раисларига" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 майдаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомнинг 4-банди учинчи хатбошисидаги, 8-банди иккинчи хатбошисидаги, 9-бандидаги тегишли сондаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисидаги "(оқсоқоли)" сўзи чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги, 4-банди иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги ҳамда 16-банди тўртинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги низомнинг 5-бандидаги ва 28-банди "а" кичик бандидаги "(оқсоқоллари)" сўзи чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорида:


а) 1-илованинг 15-бандидаги ва 16-банди иккинчи хатбошисидаги "(оқсоқоли)" сўзи чиқариб ташлансин;


б) Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низомга 1 ва 3-иловаларнинг матнларидаги "(oqsoqoli)" ва "(оқсоқоли)" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида:


а) 1-илованинг 19-банди ўн бешинчи хатбошисидаги "(оқсоқоллари)" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 17-банди ўн бешинчи хатбошисидаги "(оқсоқоллари)" сўзи чиқариб ташлансин;


в) 3-илованинг 17-банди ўн бешинчи хатбошисидаги "(оқсоқоллари)" сўзи чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 1, 15 ва 193-бандлари биринчи хатбошиларидаги ҳамда 212-бандидаги тегишли сондаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисидаги "(оқсоқоллари)" сўзи чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 31 июлдаги 561-сон қарорида:


а) қарорнинг муқаддимасидаги "(оқсоқоли)" сўзи чиқариб ташлансин;


б) илованинг 1-бандидаги, 3-бандининг иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги, 5-бандидаги, 6-бандининг биринчи хатбошисидаги ҳамда 7, 14 ва 17-бандларидаги тегишли сондаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 944-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 2-боби номидаги, 2-6-бандларидаги, 7-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 4-боби номидаги, 9-бандидаги, 10-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 11-13-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда:


а) 15 ва 20-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги, 29-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 30-банднинг биринчи хатбошисидаги, 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 39-бандидаги, 42-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 45-бандидаги, 46 ва 49-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги, 51-банднинг биринчи хатбошисидаги, 55-бандидаги, 57-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 58 ва 62-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "(оқсоқоли)" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 17-бандидаги, 61-банднинг учинчи хатбошисидаги, 63-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 65-бандидаги "раиси (оқсоқоли)га" сўзлари "раисига" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 24-бандидаги "раиси (оқсоқоли)нинг" сўзлари "раисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 61-банднинг иккинчи хатбошисидаги "раиси (оқсоқоли)ни" сўзлари "раисини" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 1-илова матнидаги тегишли келишикдаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин;


е) 2-илова матнидаги "(оқсоқолнинг)" сўзи чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомнинг 10-банди тўртинчи хатбошисидаги "раислари (оқсоқоллари)нинг" сўзлари "раисларининг" сўзи билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани маҳаллаларида "Тадбиркорлик марказлари"ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 сентябрдаги 740-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошисидаги "раиси (оксоқоли)нинг" сўзлари "раисининг" сўзи билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 18 апрелдаги 328-сон қарорида:


а) қарорнинг номидаги ва муқаддимасидаги, 1 ва 2-бандларидаги "(оқсоқоллари)" сўзи чиқариб ташлансин;


б) илованинг номидаги, 1-3-бандларидаги, 4 ва 5-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги, 6 ва 7-бандларидаги, 9-банднинг биринчи хатбошисидаги, 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 11-13-бандларидаги, 14-банднинг биринчи-учинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 16-18-бандларидаги, 20-банднинг биринчи хатбошисидаги, 21-банднинг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги, 22-бандидаги, 25 ва 27-бандларнинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 29-банднинг иккинчи хатбошисидаги ҳамда 30 ва 31-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин;


д) Низомга 1-4-иловаларнинг белгисидаги "(оқсоқоллари)" сўзи чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги низомнинг 9-банди "г" кичик банди олтинчи хатбошисидаги "(оқсоқоли)" сўзи чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги ва 10-банди "а" кичик бандидаги "(оқсоқоли)" сўзи чиқариб ташлансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги ҳамда 3-бандидаги тегишли келишикдаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 8-банди иккинчи хатбошисидаги, 12-банди "а" кичик банди иккинчи, учинчи, олтинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги ҳамда "е" кичик банди ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошиларидаги, 16-банди иккинчи хатбошисидаги, 17 ва 18-бандларидаги, 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 22, 24 ва 26-бандларидаги, 7-бобнинг номидаги, 41-банди "а" кичик банди ўттиз иккинчи ва ўттиз учинчи хатбошиларидаги ҳамда "в" кичик банди ўнинчи хатбошисидаги, 42-44 ва 50-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги "(оқсоқол)"сўзи чиқариб ташлансин;


в) 2-иловада:


9-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 19, 29 ва 41-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги, 52-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 53-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги, 55-банднинг биринчи хатбошисидаги, 61-62-бандларидаги тегишли келишикдаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин;


19-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 29-банднинг учинчи хатбошисидаги ҳамда 41-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "раиси (оқсоқоли)нинг" сўзлари "раисининг" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 3-илованинг 10-банди биринчи хатбошисидаги ва 53-банди биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "(оқсоқоли)" сўзи чиқариб ташлансин;


д) 4-иловада:


илованинг номидаги, 4-5-бандларидаги, 8-банднинг биринчи-учинчи хатбошиларидаги, 9-банднинг биринчи хатбошисидаги, 10, 13, 15-17-бандларидаги, 19-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 21-бандидаги тегишли сон ва келишикдаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин;


1 ва 2-бандларидаги, 3-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 4 ва 6-бандларидаги тегишли келишикдаги "раиси (оқсоқоли)" сўзлари тегишли келишикдаги "раиси" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга 1-илованинг номи ва матнидаги тегишли келишикдаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин;


Низомга 2-илованинг номидаги "(оқсоқоли)" сўзи чиқариб ташлансин;


Низомга 3-илованинг номи ва матнидаги тегишли келишикдаги "(оқсоқол)"сўзи чиқариб ташлансин;


е) 5-иловада:


2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 3 ва 5-бандларидаги, 6-банднинг ўнинчи хатбошисидаги, 8 ва 9-бандларидаги, 11-банднинг биринчи хатбошисидаги, 12 ва 16-бандларидаги, 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 32-банднинг учинчи ва ўнинчи хатбошиларидаги, 33-банднинг иккинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 34-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 35-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 36-банднинг ўнинчи хатбошисидаги, 38-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 41-банднинг учинчи хатбошисидаги, 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 58-бандидаги, 60-банднинг бешинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "(оқсоқол)"сўзи чиқариб ташлансин;


11-банднинг биринчи хатбошисидаги "раиси (оқсоқоли)нинг" сўзлари "раисининг" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга 3-илованинг матнидаги "(оқсоқоли)" сўзи чиқариб ташлансин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 майдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 11-бандидаги, 12-банднинг биринчи хатбошисидаги, 13-бандидаги ва 17-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли сондаги "(оқсоқол)" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 4-илованинг матнидаги "(оқсоқоллари)" сўзи чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 август




















































Время: 0.0664
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск