ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 й. 316-сон "Ўзгалар парваришига муҳтож шаҳсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2024 й.

N 316




ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ

ШАХСЛАРГА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ВА

ЁРДАМ КЎРСАТУВЧИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарорига мувофиқ:

а) "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази сифатида қайта номланганлиги;

б) Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида:

уларда жойлаштирилган шахсларга уларнинг эҳтиёжи ҳамда хоҳишига кўра қисқа ва узоқ муддат қолиш ҳамда интернат уйидан бутунлай чиқиш имконияти яратилиши;

улар жойлашган ҳудуддаги ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган оилаларнинг ўзгалар парваришига муҳтож кексалари ва ногиронлиги бўлган шахсларига шартнома асосида мобиль, кундузги қатнов шаклидаги, қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) давлат муассасалари ҳисобланади;

Марказларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

Марказга Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Марказлар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

Марказ тугатилганда, Агентлик томонидан унга жойлаштирилган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар белгиланган тартибда бошқа Марказга жойлаштирилади;

Марказлардаги ўринлар сони Агентлик томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилган ҳолда белгиланади;

Марказлар Агентлик томонидан белгиланган квоталар доирасида шартномага мувофиқ пуллик асосда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиши мумкин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган Марказларда эксперимент тариқасида:

ушбу ҳудудларда яшовчи парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари бўлган ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шартномага мувофиқ узоқ ва қисқа муддатли стационар, кундузги қатнов ҳамда мобиль шаклдаги ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади;

" Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими (кейинги ўринларда - Ягона реестр)га киритилган оилаларнинг ўзгалар парваришига муҳтож кексалари ва ногиронлиги бўлган шахсларига хизмат кўрсатиш шартномага мувофиқ ижтимоий ва реабилитация хизматлари нархининг 20 фоизи миқдоридаги тўлов асосда амалга оширилади.

Бунда тўлов миқдори Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда босқичма-босқич 50 фоизгача оширилиши мумкин;

б) мазкур банднинг "а" кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган тўловларнинг қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.


4. Марказларга жойлаштирилган шахсларнинг ижтимоийлашувини ҳамда чекловларсиз тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида:

Савдо-саноат палатаси томонидан ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларни "Ижтимоий маҳсулот" электрон савдо платформасида, бошқа электрон савдо майдончаларида ва кўргазмаларда ҳамда "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ижтимоий маҳсулот" товар белгиси остида жаҳон бозорларида сотилиши учун ҳар томонлама кўмаклашиб борилади;

ҳар бир Марказни "Ҳунарманд" уюшмаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига бириктириш тартиби жорий этилади.

Бунда бириктирилган ҳудудий бошқармалар томонидан Марказларга жойлаштирилган шахсларни уларнинг хоҳишига қараб тегишли касб-ҳунарга ўргатиш бўйича курслар ташкил этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Агентликнинг Марказларда жойлаштирилган ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш жараёнларига волонтёрларни кенг жалб этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Белгилансинки, 2024 йил 1 июлдан бошлаб:

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ва "Нуроний" жамғармаси томонидан ҳар чоракда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш жараёнида қатнашиш истагида бўлган волонтёрлар тўғрисидаги маълумот Агентликка тақдим этиб борилади;

Марказларга жалб этиладиган волонтёрларни танлаш ва улар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматлари турлари ҳамда тартиби Агентлик томонидан белгиланади;

Марказларга волонтёр сифатида жалб қилинган шахсларни рағбатлантириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказга жойлаштириш учун зарур тиббий ҳужжатларни Халқаро касалликлар ва саломатлик билан боғлиқ бўлган муаммолар таснифига (Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мослаштирилган V МКБ-10 класси) мувофиқ "Тиббиёт" ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этиш имкониятини яратсин.


8. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни Марказга жойлаштириш бўйича мурожаатларни "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) орқали қабул қилиш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш;

ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш учун ижтимоий-меҳнат реабилитация хоналарини ташкил этиш;

қисқа ва узоқ муддатли стационар, кундузги қатнов ҳамда мобиль шаклларида ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш.


9. Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ давлат ижтимоий хизматини кўрсатиш "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали жорий этилишини;

давлат ижтимоий хизмати кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини;

Агентликнинг расмий веб-сайти ва "Ижтимоий ҳимоя" АТда Марказлар ҳақидаги, шу жумладан, уларда мавжуд бўш ўринлар бўйича маълумотлар жойлаштирилиши ва мунтазам янгилаб борилишини таъминласин.


10. Агентлик:

бир ҳафта муддатда эксперимент тариқасида ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатиладиган ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун зарур эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган Марказларда мавжуд ўринларнинг умумий сони доирасида тегишли квоталарни тасдиқласин;

икки ҳафта муддатда Марказларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқланиши ва қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ эксперимент тариқасидаги мобиль шаклдаги хизматларни йўлга қўйиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан махсус автотранспорт воситаларининг харид қилинишини таъминласин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

316-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

     

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди еттинчи хатбошисидаги "Саховат" сўзи "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Саховат" сўзи "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-илованинг 8-банди олтинчи хатбошисидаги "Саховат" сўзи "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Пуллик хизмат кўрсатишда алоҳида тоифадаги туристларга имтиёзлар бериш тартибининг рус тилидаги матнининг 4-банднинг олтинчи хатбошиси, 6-банднинг иккинчи хатбошиси ва 7-банднинг учинчи хатбошиларидаги "домах-интернатах "Саховат" сўзлари "Центрах социальной поддержки" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорида:


а) қарорнинг номи ва муқаддимадаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида" сўзлари "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари" ва "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари тегишлича "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида" ва "Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, Эксперт кенгаши Жамғармани бошқарувчи орган ҳисобланади.";


г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.";


д) 7-бандда:

иккинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари" сўзлари тегишли келишикдаги "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 3-иловада:


илованинг номи ва 1-банддаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари" сўзлари "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларининг, шунингдек Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатининг" сўзлари ва "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида" сўзлари тегишлича "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг" ҳамда "Мурувват" интернат уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, 6 - 10, 13-банднинг учинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари" сўзлари тегишли келишикдаги "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун тўловлар ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг олтинчи хатбошиси ва 11-банднинг учинчи хатбошисидаги "Саховат" интернат-уйлари" сўзлари "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "Мурувват", "Саховат" уйлари" сўзлари "Мурувват" интернат уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг "в" кичик банди еттинчи хатбошисидаги "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига" сўзлари "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 44-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"боқувчиси ва қаровчиси ҳамда доимий яшаш жойи бўлмаган 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қаровсиз қолган кексалар белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари билан ҳамкорликда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига, руҳий касаллик сабабли ногиронлиги бўлган шахслар "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига жойлаштирилади;".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 июлдаги 567-сон қарорида:


а) 2-банд, 3-банд, 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун "Саховат" интернат уйлари" сўзлари "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 6-бандидаги "қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун "Саховат" интернат уйлари" сўзлари "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Суюлтирилган углеводород газини аҳоли учун белгиланган нархлар бўйича истеъмол қилувчи ижтимоий соҳа объектлари рўйхатида:


а) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 7-банддаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйлари" сўзлари "Мурувват" интернат-уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан тасдиқланган "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари тўғрисидаги намунавий низомнинг 8-банди ўн тўртинчи хатбошисидаги "Мурувват" ва "Саховат" уйлари" сўзлари "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги айрим тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарорида:


а) 1-бандда:

"а" ва "д" кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхатининг 2.1-позицияси "Талаб этиладиган маълумотлар" устунининг "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларида" сўзлари "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-банди учинчи хатбошисидаги "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари" сўзлари "Мурувват" интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорида:


а) қарор номидаги "қўшимча тўлов" сўзлари "моддий ёрдам" сўзларига алмаштирилсин;


б) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "қўшимча тўлов" сўзлари "уй-жой коммунал хизматлар ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигийена товарлари учун моддий ёрдам" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг 8 ва 68-бандларидаги "Саховат" уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида" сўзлари "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:


илова номидаги "қўшимча тўлов" сўзлари "уй-жой коммунал хизматлар ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигийена товарлари учун моддий ёрдам" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-бандда:

биринчи хатбошидаги "қўшимча тўлов" сўзлари "уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдам (кейинги ўринларда - моддий ёрдам)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "қўшимча тўловни" сўзлари "моддий ёрдамни" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Реестр - Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри;

"проактив шакл"да моддий ёрдам тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ахборот тизимлари (кейинги ўринларда - ахборот тизимлари) - ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари сақланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда - ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар) - Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

проактив шаклда моддий ёрдам тайинлаш бўйича ваколатли орган - Агентлик;

моддий ёрдам - уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун минимал истеъмол харажатлари миқдорида тўланадиган ҳар ойлик пул тўлови";


3-банддаги "қўшимча тўловни" сўзлари "моддий ёрдамни" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Моддий ёрдамни тайинлаш Агентлик томонидан амалга оширилади";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Моддий ёрдам Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга Республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинланади ва ҳар ойда тўланади";


2 ва 3-бобларнинг номидаги "Қўшимча тўловни" сўзлари "Моддий ёрдамни" сўзлари билан алмаштирилсин;


7 - 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Моддий ёрдам ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали "проактив шакл"да тайинланади.

8. "Проактив шакл"да ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

9. Агентлик:

а) ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига асосан аниқлайди, Реестрга киритади ва Реестрдан чиқаради ҳамда уларнинг электрон рўйхатни шакллантиради;

б) Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали автоматик тарзда моддий ёрдамни тайинлайди ёки тўловни тўхтатади;

в) ушбу Низомга мувофиқ тайинланган моддий ёрдамни тўлаш учун тўлов қайдномалари "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали ҳар ойнинг 4 санасига қадар АТ "Халқ банки"га юборади ҳамда зарур маблағларни АТ "Халқ банки"га ўтказиб беради;

д) "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали моддий ёрдам тайинланганида ёки тўлов тўхтатилганида 5 дақиқа ичида электрон маълумотномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабар юборади;


10-банд чиқариб ташлансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Моддий ёрдамни тўлаш ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот орқали автоматик равишда тўхтатилади";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Моддий ёрдам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда АТ "Халқ банки" томонидан жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади";


13 ва 15-бандлардаги "қўшимча тўлов" сўзлари "моддий ёрдам" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Моддий ёрдам олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганида моддий ёрдамни тўлаш янги яшаш жойи бўйича Агентлик томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолда моддий ёрдамни тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича моддий ёрдамни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади";


қуйидаги мазмундаги 14-1 ва 14-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"14-1. Tайинланган моддий ёрдамни тўлаш:

кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида моддий ёрдамни етказиб бериш (топшириш) юклатилган АТ "Халқ банки" орқали моддий ёрдам олинмаганда;

фуқаро озодликдан маҳрум этилганда;

фуқаро "Мурувват" интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштирилганда;

моддий ёрдамни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида фуқаро томонидан ариза берилганда тўхтатиб турилади.

Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.

Моддий ёрдамни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза тақдим этилгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.

Фуқаронинг "Мурувват" интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ёхуд суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун моддий ёрдам тўланмайди. Фуқаро "Мурувват" интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидан чиқарилганда (бундан Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридан чиқарилганлиги мустасно) ёхуд жазони ўтаб бўлганидан кейин моддий ёрдам тўлаш моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб тикланади.

14-2. Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш:

фуқаро вафот этганда;

тайинланган моддий ёрдамга ҳуқуқлар йўқолганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади;


17-банддаги "давлат органлари ва бошқа ташкилотлар" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


низомга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар

ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги

бўлган шахсларга моддий ёрдамни тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



"Проактив шакл"да ўзгалар парваришига муҳтож

бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож

ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий

ёрдамни тўловни тайинлаш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

     


    

Субъектлар

    


    

Механизм

   


    

Бажариш муддатлари

     











1-босқич


Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Ижтимоий ҳимоя миллий

агентлиги


       

Шахсни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритади ёки чиқаради.

       


Ҳолатлар аниқланганда











2-босқич


"Ягона миллий ижтимоий

ҳимоя" ахборот тизими


    

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган маълумотларга асосан:

автоматик равишда моддий ёрдамни тайинлайди ёки автоматик равишда моддий ёрдамни тўхтатади.

       


Маълумотлар келиб

тушганидан сўнг 10

дақиқа ичида











3-босқич


Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Ижтимоий ҳимоя миллий

агентлиги


       

1. Тўлов қайдномаларини шакллантиради ва ахборот тизими орқали АТ "Халқ банки"га юборади.


2. Моддий ёрдам тайинланган ёки тўхтатилганида шахсга СМС хабарномани юборади.


    

Хар ойнинг 4-санасига қадар



Қўшимча тўлов тайинланган

ёки тўхтатилганидан сўнг

5 дақиқа ичида

      




".

        

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 518-сон қарорининг 5-банди "а" кичик бандининг иккинчи хатбошиси "камида бир марта" сўзларидан кейин "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг уч бараваригача бўлган миқдордаги" сўзлари билан тўлдирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорида:


а) 1-илованинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

7.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларига жойлаштириш учун мурожаатларни қабул қилиш ҳамда зарур ҳолларда уларга жойлаштиришда талаб этиладиган тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига талабнома киритиш

      

";

          

б) 5-илованинг "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази" бўлими қуйидаги мазмундаги 11-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

11-1.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларига жойлаштиришда талаб этиладиган тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш

      

Тиббиёт

бирлашмаси


Талабномани қабул қилиб олиш, хизмат кўрсатиш, ахборот бериш

    

".

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

316-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

       

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 9 мартдаги 190-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 12 июндаги 366-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 70-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга 2 ва 3-иловалар.

         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 31 май








































































































Время: 0.1345
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск