ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 й. 319-сон "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2024 й.

N 319




ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ

ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 13 февралдаги ПҚ-54-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

электр энергияси истеъмолчилари ва таъминотчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги;

электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш устидан давлат назорати;

истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби;

электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

табиий газ истеъмолчилари ва таъминотчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги;

табиий газга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш тартиби;

истеъмолчиларни табиий газ тармоқларига улаш тартиби;

табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;

табиий газдан оқилона, хавфсиз фойдаланиш ва уни нормалашни назарда тутувчи Табиий газдан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда соҳадаги тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу қарорнинг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 31 майдаги

319-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони)" 2018 йил 30 мартдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 6 июндаги 428-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефт-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 6-илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 20 октябрдаги 838-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 февралдаги 182-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарори)" 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 45-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 24 мартдаги 243-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 майдаги 452-сон қарорига илованинг 2-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори)" 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 32-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорига 8-илованинг 10-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)" 2019 йил 9 июлдаги 567-сон қарорига илованинг 4-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида" 2019 йил 30 июлдаги 633-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида" 2019 йил 9 декабрдаги 979-сон қарори.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)" 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 58-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 196-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар хомашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига 4-илованинг 3-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига 1-илованинг 10-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 50-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Стратегик ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 1 июлдаги 412-сон қарорининг 3-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига 5-илованинг 4-банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 21 декабрдаги 717-сон қарорига 2-илованинг 7-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 15 сентабрдаги 475-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 июнь














































































Время: 0.3452
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск