ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2025 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 29.04.2025 й. 10-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ
29.04.2025 й.
N 10
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ВА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ
ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хил қўллаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг умумий масалалар бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд ҳокимияти тўғрисида" 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли қарори:
2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддасига мувофиқ, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас";
13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Судлар ишларни ва материалларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши принципига оғишмай риоя этишлари шарт. Шуни назарда тутиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади, хусусий мулк дахлсиздир. Шунинг учун судлар ишларни кўришда давлат органлари ва мансабдор шахслар мулкдорнинг ҳуқуқларини қанчалик ҳимоя қилаётганлиги ва уларга риоя этаётганлигини аниқлашлари, асоссиз текширишлар, тафтишлар ва ҳоказо фактларга тегишли муносабат билдиришлари ҳамда бундай ноқонуний ҳаракатлар натижасида мулкдорга етказилган зарарни айбдор мансабдор шахслардан ундириш чораларини кўришлари лозим".
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида" 2020 йил 21 февралдаги 04-сонли қарори:
4-бандидаги "судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар" деган сўзлар "судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Давлат сирини, тижорат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш мақсадида ишнинг ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилинишига, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат сирлари тўғрисида", "Тижорат сири тўғрисида"ги Қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишда давлат сири, тижорат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга оид маълумотлар мавжуд бўлганда йўл қўйилади";
19-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат сирларига доир, (Ўзбекистон Республикасининг "Давлат сирлари тўғрисида"ги Қонуни 4-моддаси)".
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 2020 йил 3 июлдаги 11-сонли қарори:
5-бандининг учинчи хатбошисидаги "кассация шикояти" деган сўзлар "апелляция, кассация шикояти ва тафтиш тартибидаги шикоят" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
II. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қўшма масалалар бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори:
10-банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ушбу қоида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги суд буйруғи берилган ҳолларга ҳам татбиқ этилади";
30.1-банди чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 14 сентябрдаги 12/239-сонли қарори:
1-банди қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Судларга тадбиркорлик фаолияти субъектлари, яъни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир";
биринчи хатбоши тегишлича иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 26-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси мазмунидан келиб чиқиб судлар шуни назарда тутишлари керакки, якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлмаган фуқаро иштирокидаги низолар, фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқли. Қонун бўйича бундай низоларни ҳал этиш маъмурий судлар ваколатига ўтказилган ҳоллар бундан мустасно";
7-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Текшириш ўтказишга асос бўлган ҳужжат бекор қилинганида ёки ҳақиқий эмас деб топилганида ёҳуд текшириш қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлмасдан ўтказилган ҳолда, у ноқонуний ҳисобланади ва ФПК 71-моддасининг иккинчи қисми, ИПК 66-моддасининг иккинчи қисми ва МСИЮтК 65-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ текшириш натижасида олинган маълумотлар далил сифатида қабул қилинмайди";
13-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят (ариза) билан мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Ушбу қоида мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан шикоят қилинганда ҳам татбиқ этилади";
14-банди чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қарори:
қуйидаги мазмундаги 25-1-банд билан тўлдирилсин:
"25-1. Фуқаролик кодекси 382-моддасининг биринчи қисмида, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.
Шу муносабат билан судлар инобатга олишлари лозимки, прокурор ер участкаси ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан фақат шартнома тарафлари манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.
Бунда низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини эътиборга олиш лозим.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисидаги қоида ер ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабга нисбатан татбиқ этилмаслигига эътибор қаратилсин".
III. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарори:
14-бандининг ўн еттинчи хатбошисидаги "гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини бундай харажатлардан тўлиқ ёки қисман озод этиш" деган сўзлар "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячиси сифатида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"31. Жиноят-процессуал кодекси 50-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячиси сифатида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чорасини кўради.
Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 774-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомда белгиланадиган тартибда давлат ҳисобидан қопланади".
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида" 2009 йил 24 ноябрдаги 13-сонли қарори:
10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Процессуал чиқимларни ундириш масаласини ҳал этиш чоғида судлар процессуал қонунчилик билан бир қаторда "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2023 йил 28 октябрдаги 570-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга риоя этишлари лозим".
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли қарори:
3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "(Қонуннинг 12-моддаси)" деган сўзлар "(Қонуннинг 40-моддаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд ҳукми тўғрисида" 2014 йил 23 майдаги 07-сонли қарори:
1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "26-моддаси" деган сўзлар "28-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли қарори:
11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 июль куни 3239-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сон буйруғи билан тасдиқланган мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 28 декабрда 3487-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги директорининг 2023 йил 25 октябрдаги 01/11-14/29-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини ижро этишга оид қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 27-сонли қарори:
қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:
"4-1. Судлар, маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал бўлиб қолганида, - у соғайгунига қадар кечиктирилган ҳукм ижроси юзасидан ҳар олти ойда камида бир марта экспертиза тайинлаган ҳолда маҳкумнинг соғлиғини аниқлаш чораларини кўришлари лозим".
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2023 йил 20 февралдаги 2-сонли қарори:
рус тилидаги матни 21-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари бирлаштирилиб, яхлит учинчи хатбоши шаклида баён этилсин;
бешинчи хатбоши тегишлича тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 1991 йил 20 декабрдаги 5-сонли қарори:
10-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "оқибатида" деган сўз чиқариб ташлансин;
10-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "ундиртириб" деган сўз "ундириб" деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида" 1992 йил 19 июндаги 5-сонли қарори:
7-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. ФК 100-моддасининг иккинчи қисмига асосан манфаатдор шахс бадном қилувчи маълумотлар унинг вафот этган оила аъзолари ёки қариндошларига нисбатан тарқатилганда ҳам уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга".
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида" 1992 йил 13 ноябрдаги 5-сонли қарори:
рус тилидаги матни 1-банди қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"В этом же порядке подлежат рассмотрению заявления о восстановлении прав по указанным в настоящем пункте документам на предъявителя, выданным иными банками, действующими на территории Республики Узбекистан".
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида" 1992 йил 13 ноябрдаги 5-сонли қарори:
қарор рақамидаги "5" рақами "5а" рақами билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 8-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида" 1993 йил 16 апрелдаги 13-сонли қарори:
5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қарздор (маҳкум)нинг вояга етмаган фарзандларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъволар қарздор бўлмаган отаси (онаси), васий (ҳомий), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ёхуд прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин".
6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 1997 йил 2 майдаги 3-сонли қарори:
11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Турар жойни эгаликка, шу жумладан фойдаланувчилардан бирининг эгалигига бериш тўғрисидаги шартноманинг қонунийлиги хусусида низо вужудга келган ҳолда, бу шартнома, шунингдек эгалик ҳуқуқини берувчи давлат ордери манфаатдор шахсларнинг даъво аризалари бўйича суд томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги фуқаролик қонунчилиги билан белгиланган асосларга мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин";
25-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Агар даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилган бўлса, даъвонинг қаноатлантирилган қисмидан келиб чиқиб унинг белгиланган миқдори жавобгардан давлат фойдасига ундирилади".
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида" 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли қарори:
21-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Шунга кўра бир тараф пул ёки ашёни қарз учун берганини даъво қилиб, иккинчи тараф уни олганини инкор қилмасдан бу пул ёки ашё қарзга эмас, балки ҳадя тариқасида берган деб важ келтирса, суд пул ёки ашёни олган тарафдан битим қарз эмас, балки ҳадя битими эканлигини тасдиқловчи далилларни талаб қилиши ва шу асосга кўра низони ҳал қилиши лозим".
8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли қарори:
10-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Судларга тушунтирилсинки, шахсга нисбатан қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиши ҳолларида ҳам маънавий зиённи ундиришни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келади".
9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида" 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли қарори:
2-банди сакизинчи хатбошисидаги "давлат ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8-бандидаги "давлат ёки жамият" деган сўзлар "жамоат" деган сўз билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 8-бандидаги "государственных или" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Суд, ишни кўришда ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар томонлама тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддаларида баён этилган ҳаракатларни амалга ошириши зарур, хусусан, тарафлар ёки уларнинг вакилларини суҳбатга таклиф этиши, уларнинг мазкур даъвога оид барча далил ҳамда эътирозларини ва ишни келишув битими тузиш йўли билан ҳал этиш имкониятларини ўрганиб чиқиши, зарур ҳолларда, тарафларга ишни судда кўришга тайёрлаш ва иш судда кўрилаётган жараёнда ҳам келишув битими тузиш йўли билан тугатишни таклиф қилиши лозим.";
24-банди биринчи ва иккинчи хатбошисидаги "давлат ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
24-банди иккинчи хатбошисидаги "Уй-жой кодекси 71-моддасининг тўртинчи-олтинчи қисмларида" деган сўзлар "Уй-жой кодексининг 9-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида" 2003 йил 19 декабрдаги 18-сонли қарори:
рус тилидаги матни 1-бандидаги "согласно приложению" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли қарори:
рус тилидаги матни 1-бандидаги "интересов и охраняемых законом интересов прав граждан" деган сўзлар "прав и охраняемых законом интересов граждан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли қарори:
22-бандидаги "2009 йил 24 ноябрдаги" деган сўзлар "2024 йил 16 декабрдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида" 2006 йил 22 декабрдаги 17-сонли қарори:
рус тилидаги матни 9-бандининг бешинчи хатбошисидаги "части третий и четвертый статьи 114 ГК" деган сўзлар "части третья и четвертая статьи 114 ГК" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 14-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Обратить внимание судов, что законом может быть предусмотрено, что недействительность части сделки при сохранении остальных ее условий не влечет недействительности сделки в целом. Примерами могут быть положения ГК об обязательствах, предусматривающие, что недействительность соглашения об обеспечении обязательства (каковыми являются залог, поручительство, гарантия) не влечет недействительности обязательства (основного обязательства)".
14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида" 2008 йил 12 декабрдаги 24-сонли қарори:
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Тушунтирилсинки, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди тарафларнинг илтимосномаси ёки ўзининг ташаббуси билан иш материалларида мавжуд бўлган ёки тарафлар томонидан қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар асосида экспертиза ўтказиш мумкин бўлган ҳолатларда, шунингдек, иш апелляция, кассация ёки тафтиш инстанциясида кўрилаётганда эксперт текшируви ўтказиш зарурияти мавжудлиги аниқланиб, лекин уни ўтказиш янги ҳолат ва далилларни ўрганишни талаб қилган ҳолатларда ҳам экспертиза тайинлаш ҳуқуқига эга";
рус тилидаги матни 13-банди биринчи хатбошисидаги "в истечении" деган сўзлар "по истечении" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 20-банди иккинчи хатбошисидаги "проведение исследование" деган сўзлар "проведение исследования" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2010 йил 14 майдаги 5-сонли қарори:
7-бандидаги "(контракт)" деган сўз чиқариб ташлансин;
8-бандидаги "(контракт)" деган сўз чиқариб ташлансин;
рус тилидаги матни 11-бандидаги "в определении, вынесенному" деган сўзлар "в определении, вынесенном" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13-банди қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
"юридик шахсларнинг ходимлари ва нотижорат ташкилотлар ваколатли вакиллари учун - уларнинг ушбу ташкилотда ишлашини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, меҳнат дафтарчасидан кўчирма ва ҳ.к.)";
13-банди бешинчи хатбошиси тегишлича олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарори:
8-банди чиқариб ташлансин.
17. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида" 2011 йил 25 ноябрдаги 8-сонли қарори:
6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, қонунда мазкур тоифа ишлар бўйича даъво муддати назарда тутилмаган бўлиб, оталик бола туғилганидан сўнг исталган вақтда белгиланиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, Оила кодекси 62-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, ўн саккиз ёшга тўлган болага нисбатан оталик фақат унинг аризасига мувофиқ амалга оширилади, агар у муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, унинг васийси ёки васийлик ва ҳомийлик органининг аризасига асосан белгиланилишига йўл қўйилади".
18. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарори:
рус тилидаги матни 9-бандининг иккинчи хатбошисидаги "родителями, не достигшими возраста" деган сўзлар "родителей, не достигших возраста" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 9-бандининг иккинчи хатбошисидаги "за исключение случаев" деган сўзлар "за исключением случаев" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-бандидаги "Оила Кодекси 157-моддасининг 1-қисмига" деган сўзлар "Оила кодекси 157-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. В соответствии с требованиями статьи 155 Семейного кодекса на усыновление необходимо согласие ребенка, достигшего возраста десяти лет, наличие такого согласия выявляется органами опеки и попечительства или судом при рассмотрении дела об усыновлении. В таких случаях суд должен обратить внимание, было ли ребенку в доступной форме объяснены правовые последствия усыновления (общение с родственниками, имущественные и другие споры), изменение его фамилии, имени, отчества, записей в свидетельстве о рождении";
22-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"24. Тушунтирилсинки, алоҳида ҳолатлар натижасида ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса (масалан фарзандликка олинаётган бола зудлик билан даволаш курсини ўташи лозимлиги), ФПК 267-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра суд ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этилишига йўл қўйишга ҳақли".
19. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида" 2015 йил 18 сентябрдаги 14-сонли қарори:
рус тилидаги матни 1-бандидаги "одной их правовых гарантий" деган сўзлар "одной из правовых гарантий " деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 12-бандининг биринчи хатбошисидаги "рассмотрении заявлений" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
14-бандидаги "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги Қонуни 28-моддасида" деган сўзлар "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги Қонуни 34 ва 36-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2016 йил 29 июлдаги 11-сонли қарори:
рус тилидаги матни кириш қисмининг учинчи хатбошисидаги "четко" деган сўз "конкретно" деган сўз билан алмаштирилсин;
кириш қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқини таъминлаш ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси нормаларини тўғри ва аниқ татбиқ этилиши бўйича бир хил суд амалиётини шакллантириш мақсадида, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:";
9-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ТМЭК" қисқартмаси "ТИЭК" қисқартмаси билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида" 2018 йил 24 августдаги 26-сонли қарори:
20-бандидаги "суд томонидан" деган сўзлар "судья томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2019 йил 24 майдаги 12-сонли қарори:
25-бандининг учинчи хатбошисидаги "ФПК 106-моддаси" деган сўзлар "ФПК 267-моддасининг учинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида" 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли қарори:
3-бандининг ўттиз саккизинчи хатбошисидаги "ажрим чиқаришга мажбур" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3-бандининг қирқинчи хатбошиси "ажрим чиқаришга мажбур" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
рус тилидаги матни 12-бандининг биринчи хатбошисидаги "для отказе в принятии" деган сўзлар "для отказа в принятии" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 13-бандининг биринчи хатбошисидаги "по вопросу, которое" деган сўзлар "по вопросу, который" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 15-бандининг йигирма тўртинчи хатбошисидаги "и другие" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
24. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш тўғрисида" 2019 йил 24 декабрдаги 25-сонли қарори:
рус тилидаги матни 12-бандининг биринчи хатбошисидаги "(статьи 443 ГПК)" деган сўзлар "(статья 443 ГПК)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Вилоят ва унга тенглаштирилган судлари апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларининг ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисидаги ажрими устидан тегишли юқори инстанция судига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин";
14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани рад қилиш ҳақидаги ажрими устидан берилган хусусий шикоят (протест) қаноатлантирилганда, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди ФПКнинг 47-боби тартибида ушбу ажримни, шунингдек, аризачи томонидан қайта кўриш масаласи қўйилган суд ҳужжатини, агар ушбу суд ҳужжатини қайта кўриш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, бекор қилади. Бундай ҳолда иш тегишли инстанция судига мазмунан кўриш учун юборилади".
25. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2023 йил 20 февралдаги 3-сонли қарори:
рус тилидаги матни 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "может быть заявлен" деган сўзлар "может быть заявлено" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан фуқаролик ишларини тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида" 2024 йил 25 июндаги 20-сонли қарори:
рус тилидаги матни 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Истечение этого срока является основанием для отказа в ходатайстве о восстановлении срока, а жалоба (протест) рассмотрению не подлежит" жумласи янги хатбошидан бошланиб, бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
27. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида" 2024 йил 16 декабрдаги 37-сонли қарори:
29-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Апелляция, кассация шикояти, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантириш рад этилган тақдирда, суд "Давлат божи тўғрисида"ги Қонун 8-моддасининг иккинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, давлат божи масаласини ҳал қилиши лозим";
29-бандининг иккинчи хатбошиси тегишлича учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
V. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг иқтисодий ишларга оид қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида" 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарори:
2-бандидаги "Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-бандидаги "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли," деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Иқтисодий судлар шу ҳолатни эътиборга олсинларки, фермер хўжалиги билан ер ижараси шартномасини тузган қишлоқ хўжалик кооперативи тугатилган ҳолларда ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ, туман ҳокимликлари даъвогар сифатида қатнашишлари мумкин".
2. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли қарори:
24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"24. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича келишув битимини тузиш ва уни суд томонидан тасдиқлаш тартиби "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланади".
3. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида" 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарори:
2-бандидаги "54-моддаси" деган сўзлар "66-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори:
5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Судлар назарда тутишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ давлат мулки фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари орқали ижарага берилади";
12-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Судларга тушунтирилсинки, ижарага олувчи ижарага берувчини мулк ижараси шартномасида белгиланган муддатда, агар шартномада бундай муддат белгиланган бўлмаса, шартноманинг амал қилиши тамом бўлгунча оқилона муддатда бундай шартномани тузиш истаги ҳақида ёзма равишда огоҳлантирган ҳолдагина янги муддатга мулк ижараси шартномасини тузишда шароитлар тенг бўлган ҳолларда ижарага олувчи бошқа шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади";
тўртинчи хатбоши тегишлича бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
17.1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бироқ, назарда тутиш лозимки, бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқий муносабатлари бир йилдан ортиқ муддатда давом этса, бундай шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт".
5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2013 йил 5 декабрдаги 254-сон қарори:
2.2-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
20-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Судлар инобатга олишлари лозимки, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд буйруғи чиқарилган шахслар учун суд буйруғини бекор қилиш учун ариза беришнинг ўн кунлик муддати уларга суд буйруғи чиқарилганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади";
иккинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 20 июндаги 261-сонли қарори:
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Экспертиза муассасасида экспертизанинг қуйидаги турлари ўтказилади:
- суд-экологик экспертизаси, суд-автотехника экспертизаси, транспорт воситаларини ва уларнинг қисмларини баҳолаш экспертизаси, ёнғин-техникавий экспертиза, суд-иқтисодий экспертиза, суд-товаршунослик экспертизаси, суд қурилиш-техникавий экспертизаси, озиқ-овқат маҳсулотларининг экспертизаси ва ихтисослигидан келиб чиқиб, бошқа турдаги экспертизалар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида;
- шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида;
- суд-хатшунослик экспертизаси - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида.
Бошқа экспертиза муассасаларида экспертиза уларнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, ўтказилиши мумкин";
22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"22. Экспертиза қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ўтказилиши лозим.
Намунавий низомнинг 8-бандига кўра, экспертизани тайинлашга ваколатли орган (шахс)нинг қарори (ажрими) асосида тадқиқотларни ўтказиш муддатлари суд экспертизаларининг ҳажми ва мураккаблигига, шунингдек, суд экспертининг иш ҳажмига кўра 30 кун доирасида белгиланади. Суд экспертизаси турларининг мураккаблик даражаси экспертиза ташкилотининг юқори турувчи идораси, шунингдек, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари учун Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Тадқиқотларни ўтказишни 30 кун мобайнида бажариш мумкин бўлмаган тақдирда, экспертиза ташкилоти раҳбари муддат ўтишидан 3 иш куни олдин асосланган ҳолда экспертиза тайинлаган ваколатли орган (шахс)га ёзма ёки электрон равишда хабар қилади ҳамда улар билан келишган ҳолда қўшимча муддатни белгилайди.
Судлар инобатга олишлари лозимки, Намунавий низомнинг 9-бандига кўра, экспертиза тайинлашга ваколатли орган (шахс)нинг қарори (ажрими) бўйича тадқиқотлар ўтказиш муддатлари иш материаллари экспертиза ташкилотига тушган кундан кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади ва суд эксперти хулосаси экспертиза тайинлаган ваколатли орган (шахс)га юборилган кунда тугайди";
24-бандидаги "8-бандининг учинчи хатбошисига" деган сўзлар "10-бандининг олтинчи хатбошисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли қарори:
2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ишни кўраётган иқтисодий суд деганда, иқтисодий иш иш юритувида бўлган иқтисодий суд тушунилади. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд деганда, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш учун техник ва бошқа шароитларни таъминлаётган ва ишни кўраётган иқтисодий суд ҳудудидан ташқарида жойлашган Ўзбекистон Республикаси суди тушунилади";
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи биринчи инстанция судидаги каби, апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари суд мажлисларида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахслар ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар суд мажлисида ИПКнинг 167-моддасида белгиланган тартибга риоя этмаганларида раислик қилувчи суд мажлиси вақтида суд тартибни бузган шахсни огоҳлантиришга, тартибни такроран бузган шахсни суд мажлиси залидан чиқариб юборишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда суд мансабдор шахс ёки фуқарони судга ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга ҳақли (ИПК 200-моддасининг олтинчи қисми)".
8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарори:
8.1-бандининг бешинчи хатбошисидаги "305-1-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар "310-моддасининг бешинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Банкротлик" деган сўз "Тўловга қобилиятсизлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарори:
1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 3 июлдаги 302-сонли, "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарорлари ва бошқалар шундай ҳужжатлар сирасига киради" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2.3-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди";
3-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори:
3-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши тегишлича учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Даъвогар ИПК 157-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан биринчи инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши мумкин. Мазкур норма иш бошқа инстанцияларда кўрилаётганида қўлланилмайди. Қайд этилган ҳуқуқдан ҳал қилув қарори юқори инстанция суди томонидан бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўрилаётганида, шунингдек суд ҳужжати янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўрилаётганда фойдаланилиши мумкин";
17-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Судлар инобатга олишлари лозимки, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажрим (қарор) ёки жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор ёхуд шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор, улар (ажрим, қарор) билан аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришда, далил сифатида қабул қилиниши мумкин";
29-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бунда назарда тутиш керакки, ИПК 160-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, қарши даъво иш юритишга қабул қилиниши мумкин. Агар қарши даъво процессуал қонун ҳужжатлари тартибига риоя қилинган ҳолда тақдим этилган бўлиб, аммо юқорида кўрсатилган моддадаги шартлардан бирортаси мавжуд бўлмаса, қарши даъво қайтарилиши лозим.
Қарши даъво даъво аризасини тақдим этишнинг умумий қоидаларига риоя этган ҳолда тақдим этилган бўлса, судловга тегишлилик тўғрисидаги қоидалардан қатъи назар, суд томонидан иш юритишга қабул қилинади";
қуйидаги мазмундаги 32-2-банд билан тўлдирилсин:
"32-2. Судларга тушунтирилсинки, "Медиация тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг амал қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган, шунингдек, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди".
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни иқтисодий судлар томонидан кўришда қонунчилик ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2023 йил 20 ноябрдаги 27-сонли қарори:
19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"19. Чет давлат ҳудудида тузилган ва иқтисодий судга тақдим қилинган расмий ҳужжатларни легаллаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисида"ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади".
12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида" 2024 йил 25 мартдаги 10-сонли қарори:
5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар ИПКнинг 189-моддасига мувофиқ қабул қилинган қўшимча ҳал қилув қарори устидан ҳам апелляция, кассация шикояти беришга, прокурор эса қонунда назарда тутилган ҳолларда протест келтиришга ҳақлидирлар";
12-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Судларга тушунтирилсинки, апелляция тартибида ишни кўриш жараёнида, айнан шу суд ҳужжати устидан бошқа шахслар томонидан кассация шикояти (протести) тақдим этилган тақдирда, кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ИПК 291-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади ва шикоят (протест) берган шахсга апелляция шикояти (протести) билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади";
24-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
32-бандининг йигирма тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
ўттизинчи - ўттиз иккинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўққизинчи - ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
32-бандининг ўттизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ижро ишини юритишни тиклаш (ИПКнинг 346-моддаси) ҳақидаги ажримлари устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас".
13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида" 2024 йил 25 июндаги 21-сонли қарори:
8-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Давлат божи тўлашни кечиктириш ҳақидаги илтимоснома судья томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилишда ҳал қилинади";
28-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
31-бандидаги "умумлаштириб" деган сўз "заруратга қараб умумлаштириб" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VI. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг маъмурий ишлар бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги 44-сонли қарори:
рус тилидаги матни 15-бандининг иккинчи хатбошисидаги "требованиями" деган сўздан кейин "Положения "О порядке назначения и выплаты государственных пенсий", утвержденного" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
рус тилидаги матни 15-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Постановления" деган сўз "Постановлением" деган сўз билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 19-бандининг биринчи хатбошисидаги "утверждаемым" деган сўз "утвержденным" деган сўз билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 20-бандининг учинчи хатбошиси "отсутствие" ва "наличие" деган сўзлардан кейин "заключения" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий ишларни кўришда биринчи инстанция суди томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 15-сонли қарори:
рус тилидаги матни 11-бандидаги "принятия заявления (жалобы)" деган сўзлардан кейин "к производству" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
15-бандидаги "унинг устидан" деган сўзлар "уларнинг устидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18-бандидаги "қабул қилиниши" деган сўзлар "кўрилиши" деган сўз билан алмаштирилсин;
25-бандидаги "кўрмасдан қолдириш" деган сўзлардан кейин "тугатиш" деган сўз билан, "қайтариш" деган сўздан кейин "қабул қилишни рад этиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
26-бандидаги "Судларга" деган сўз "Судлар" деган сўз билан алмаштирилсин;
27-бандидаги "имкон берган сабаб ва шароитларни" деган сўзлар "сабаб бўлган шарт-шароитларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида" 2019 йил 25 октябрдаги 20-сонли қарори:
21-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Апелляция, кассация шикояти, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантириш рад этилган тақдирда, суд "Давлат божи тўғрисида"ги Қонун 10-моддасининг иккинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, давлат божи масаласини ҳал қилиши лозим".
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида" 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли қарори:
рус тилидаги матни 2-бандидаги "исполнительной власти" деган сўзлар "государственного управления" деган сўзлар билан, "в соответствии с" деган сўзлар "утвержденные" деган сўз билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 5-бандидаги "письменной" деган сўз "установленной" деган сўз билан алмаштирилсин;
16-бандининг иккинчи хатбошидаги "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддаси" деган сўзлар "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг учинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23-банди учинчи хатбошидаги "чоралар кўрилганлиги" деган сўзлар "чоралар кўрилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23-банди тўртинчи хатбошидаги "мажбурияти юклатилганлиги" деган сўзлар "мажбурияти юклатилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24-банди чиқариб ташлансин;
25-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"25. Судларга тушунтирилсинки, МСИЮтК 276-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд қарорининг жавобгар зиммасига аризачининг ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш ёки уларни амалга оширишдаги тўсқинликларни бартараф этишга оид мажбурият юкланган қисмининг ижроси маъмурий органга ижро муддати кўрсатилган ҳолда юбориладиган суднинг ҳал қилув қарори (қарори) асосида амалга оширилади".
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида" 2024 йил 25 мартдаги 11-сонли қарори:
5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "237-моддасининг иккинчи қисмига" деган сўзлар "237-моддасининг биринчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-бандининг иккинчи хатбошиси "қабул қилинган" деган сўзлардан кейин "ёки қонуний кучга кирган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
рус тилидаги матни 8-бандининг биринчи хатбошиси "одновременно с" деган сўзлардан кейин "апелляционной" деган сўз билан тўлдирилсин;
рус тилидаги матни 15-бандининг биринчи хатбошисидаги "возвращения" деган сўз "оставления жалобы без рассмотрения" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18-бандининг учинчи хатбошиси "моддий ва процессуал" деган сўзлардан кейин "ҳуқуқ" деган сўз билан тўлдирилсин;
19-бандининг биринчи хатбошисидаги "215, 239" рақамлари "220, 244" рақамлари билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 22-бандининг иккинчи хатбошисидаги "жалобы" деган сўз "жалобе" деган сўз билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 22-бандининг иккинчи хатбошисидаги "рассматривающей дело" деган сўзлардан кейин "путём вынесения определения" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
рус тилидаги матни 28-бандининг иккинчи хатбошисидаги "измененных или" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
28-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бундай ҳолатда суд ҳужжатининг қонунийлигига ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича баҳо берилади";
30-бандининг учинчи хатбошидаги "қарор қисмини" деган сўзлар "хулоса қисмини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 31-бандининг биринчи хатбошисидаги "дела" деган сўз чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
|
Б. Исламов |
Пленум котиби, Олий суд судьяси |
Н. Хакимова |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)