ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Таълим тўғрисида /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2025 й. 797-сон "Ижод мактаблари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.12.2025 й.
N 797
ИЖОД МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ АЙРИМ
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 1 апрелдаги ПҚ-147-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, ижод мактабларида таълим сифатини янада ошириш, ўқувчиларни касбга ўргатиш, ходимларнинг меҳнатини рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларида:
беш кунлик таълим жараёни йўлга қўйилади;
шанба куни барча фан ўқитувчилари учун "Касбий ривожланиш куни" этиб белгиланади;
халқаро аккредитациядан ўтказиладиган ҳамда халқаро дастурлар асосида таълим бериладиган таълим муассасаларида икки семестрли ўқиш тизими жорий этилади.
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги:
2026 йилдан бошлаб ижод мактабларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш орқали уларнинг рейтингини эълон қилиб борсин;
бир ой муддатда ўз тизимдаги таълим ташкилотлари уставларини ушбу қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари ходимларини рағбатлантириш жамғармасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2025 йил 17 декабрдаги
797-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ўқув йилининг давомийлиги - 34 ҳафта (1 синфлар учун 33 ҳафта), Президент мактаблари ва спорт мактаблари бундан мустасно";
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда - 5 кун";
тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"45. Ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат мактабларига ҳамда Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги 312-сон қарорида:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ҚАРШИ ШАҲРИДА АБДУЛЛА ОРИПОВ
НОМИДАГИ ИЖОД МАКТАБИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА";
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда - ижод мактаби) ташкил этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрлар салоҳиятидан ҳамда мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади";
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда мазкур ижод мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин";
8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги 418-сон қарорида:
номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА ҲАМИД ОЛИМЖОН
ВА ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ИЖОД МАКТАБИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА";
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда - ижод мактаб) ташкил этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрларнинг салоҳияти ва мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади";
6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ижод мактаби биноларида бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан";
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ижод мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин";
9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ижод мактабининг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин".
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 25 июлдаги 539-сон қарорида:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"АНДИЖОН ШАҲРИДА МУҲАММАД ЮСУФ
НОМИДАГИ ИЖОД МАКТАБИНИ ВА МУҲАММАД
ЮСУФНИНГ БЮСТИ ЎРНАТИЛГАН ХИЁБОННИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА";
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей ҳудудида Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда - ижод мактаби) ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти (кейинги ўринларда - бюст) ўрнатилган хиёбон ташкил этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрлар салоҳиятидан ҳамда мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади";
5-банддаги "ихтисослаштирилган" сўзи чиқариб ташлансин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ижод мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин";
8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ижод мактабининг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин".
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 5 сентябрдаги 698-сон қарорида:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДА ИСҲОҚХОН
ИБРАТ НОМИДАГИ ИЖОД МАКТАБИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА";
1-3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва иннновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Наманган шаҳрида Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда - ижод мактаби) ҳамда ижод мактаби ҳузурида Наманган давлат университети томонидан 7 та хорижий тилни ўргатишга ихтисослашган марказини (кейинги ўринларда - марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади;
Марказда дарс машғулотлари 7 та тил бўйича ўқувчи-талабалар сони 10 нафардан ошмайдиган гуруҳларда ташкил этилади.
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Наманган давлат университетига ижод мактабида ташкил этиладиган дарс машғулотларига Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг малакали профессор-ўқитувчиларини жалб этсинлар";
9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ижод мактаби ва марказни ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида ижод мактаби, марказ ва музейнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин".
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги 361-сон қарорида:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МАРҒИЛОН ШАҲРИДА
ЭРКИН ВОҲИДОВ НОМИДАГИ ИЖОД
МАКТАБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДА";
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда - ижод мактаби) ташкил этилсин";
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Белгилаб қўйилсинки:
ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрлар салоҳиятидан ҳамда мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади";
6-банднинг биринчи хатбошисидаги "мактаб-интернатнинг" сўзлари "ижод мактабининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ушбу ижод мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали ва ўқув-лаборатория жиҳозлари ҳамда компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
бир ой муддатда ижод мактабининг устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ижод мактабининг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин".
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги 238-сон қарорида:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"МУҲАММАД РИЗО ЭРНИЁЗБЕК ЎҒЛИ ОГАҲИЙ
ТАВАЛЛУДИНИНГ 210 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ
ҲАМДА ХИВА ШАҲРИДА МУҲАММАД РИЗО
ОГАҲИЙ НОМИДАГИ ИЖОД МАКТАБИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА";
5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Хива шаҳрида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда - ижод мактаби) ташкил этилсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
ижод мактаби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади, шахсий ғазна ҳисобрақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;
ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади;
ижод мактабида ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари меҳнатига умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатига соатбай ҳақ тўлашга мувофиқ ҳақ тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрлар салоҳиятидан ҳамда мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади".
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги 419-сон қарорида:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ГУЛИСТОН ШАҲРИДА
ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА НОМИДАГИ
ИЖОД МАКТАБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДА";
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда - ижод мактаби) ташкил этилсин";
2-банддаги "мактаб-интернатни" сўзлари "ижод мактабини" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Белгилаб қўйилсинки:
мактаб Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади, шахсий ғазна ҳисобрақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;
ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрлар салоҳиятидан ҳамда мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади";
6-банднинг биринчи хатбошисидаги "мактаб-интернатнинг" сўзлари "ижод мактабининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги "Молия" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ижод мактабининг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин";
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан биргаликда мактабга олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти факультетларини тамомлаган иқтидорли педагог-кадрларни жалб этишни таъминласин";
9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган Президент мактаблари тўғрисидаги низомнинг 19-банди бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 апрелдаги 240-сон қарорида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова қуйидаги мазмундаги 29-позиция билан тўлдирилсин:
"
29. |
Халқаро сунъий интеллект олимпиадаси |
International Olympiad in Artificial Intelligence (IOAI) |
".
12. Вазирлар Маҳкамасининг "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги болалар оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 9 февралдаги 65-сон қарорида:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА
ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ БОЛАЛАР ОРОМГОҲИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА";
1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг "е" кичик бандидаги "Инновацион ривожланиш вазирлигининг" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг учинчи хатбошисидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 5 майдаги 233-сон қарорида:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА
ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН
МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАР ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН
МАКТАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА";
муқаддимадаги, 1-банддаги, 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Президент таълим муассасалари агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги ва 1-банддаги "Президент таълим муассасалари агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"кириш имтиҳонларини Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан хорижий ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказиш";
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "халқ" сўзи "мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2025 йил 20 августдаги 524-сон қарорининг 3-банд "а" кичик бандидаги ҳамда 1-иловаси 16-бандидаги "ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари учун тасдиқланган шаклда диплом" сўзлари "касбий таълим тўғрисидаги диплом" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 19 декабрь