Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Таътиллар ва бошқа ишланмайдиган вақт / Амалиётдан вазиятлар /

Йиллик асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини расмийлаштириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ташкилотда сўнгги уч йилда таътиллар жадвали тузилмаган, айрим ходимларга эса таътил берилмаган. Таъсисчилар томонидан раҳбарият алмаштирилди. Янги директор таътиллар жадвалини тузишга ва ходимларга кечиктирмасдан таътил беришга фармойиш берди. Ҳозирги пайтда таътиллар ўз вақтида берилмоқда. Айрим ходимларда ўтган йиллар учун турли муддатдаги фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътиллар қолиб кетган. Фойдаланилмаган таътиллар "куйиб кетадими"? Ўтган йиллар учун таътилларни навбатдаги йил учун таътил билан бир йўла бериш мумкинми? Мазкур таътилларга қандай ҳақ тўланади? (9 KB)
Ташкилотга аввалги иш жойидан штат қисқарганлиги муносабати билан ишдан бўшатилган ходим ишга кирди. 4 ой ишлангандан сўнг у йиллик меҳнат таътилини бериш тўғрисида ариза ёзди. Ишга жойлашиш пайтидан бошлаб 6 ойлик давр ўтмаганлигини ҳисобга олиб, иш берувчи бу аризани қаноатлантириши керакми ёки ўз хоҳишига кўра қарор қабул қилишга ҳақлими? (3.7 KB)
Давлат унитар корхонаси юқори турувчи орган қарорига кўра акциядорлик жамиятига ўзгартирилди. Ходимлар янги ташкилотга ўтказилди. Етти ой ўтгандан кейин ходимлардан бири йиллик таътил олишга ариза берди. Директор янги АЖда амалда ишланган давр учун таътил бериш тўғрисида буйруқ имзолади. ДУКдаги иш даври эътиборга олинмади. Бу қонунийми? (5.7 KB)
Фуқаро биринчи марта ишга жойлашди. Бир ташкилотда 3 ой ишлаб, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади ва бошқа юридик шахсга ишга жойлашди. Янги жойда 3 ой ишлагандан сўнг иш йили бошидан бери 6 ой ишлаганлигини важ қилиб, унга таътил бериш тўғрисида ариза ёзди. Меҳнат кодексида айтилишича: "таътил иш йили бошлангандан кейин 6 ойдан сўнг берилади" – бунда битта иш берувчида ишлаш кераклиги қайд қилинмаган. Кадрлар бўлими бундай ҳолатда фақат иш ҳақи сақланмаган таътил берилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Агар ходим ташкилотда 3 ой ишлаган, бунда стажи 6 ой бўлса, иш йили учун ҳақ тўланадиган таътил бериш мумкинми? (9 KB)
Компанияда 6 ойдан ортиқ ишлагандан кейин ходим меҳнат таътилини олмоқчи эди. Кадрлар бўлимида ходимга биринчи таътилни олиш учун бир йил ишлаш зарурлиги маълум қилинди. Шу тўғрими? (3.5 KB)
Ходим сўнгги 3 йил давомида таътил олишдан бош тортиб келган ва иш берувчи уни бошқа муддатга кўчирган. Бу қоидабузарлик ҳисобланадими? Январь ойида ходим бу таътилларнинг барчасини бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Иш берувчи унга 3 йил учун бирданига таътил бериш ҳуқуқига эгами? (11.4 KB)
Ходим штат қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида 2 ой олдин огоҳлантирилди. Меҳнат шартномаси бекор қилинишига бир ойдан камроқ вақт қолганда ходим таътил бериш тўғрисида ариза берди. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш даврида ходим таътил олиши мумкинми? (4 KB)
Ходим ОТМнинг кундузги бўлимида таҳсил олади ва ўқишдан бўш вақтида ишлайди. У Меҳнат кодексининг 256-моддасига мувофиқ давлат имтиҳонларини топшириш ва диплом ҳимояси учун ҳақ тўланадиган қўшимча таътил бериш тўғрисида ариза берди. Иш берувчи мазкур аризани қаноатлантириши керакми? (6.4 KB)
Ходим 6 ойдан кўпроқ ишлагандан сўнг унга таътил бериш тўғрисида ариза қолдириб, ишга чиқмади. У меҳнат таътиллари жадвалига киритилмаган, чунки ишга февраль ойида келган ва унга таътил бериш тўғрисида буйруқ чиқарилмаган. Ишга чиқмаганлик сабаблари тўғрисида телефон қўнғироғига жавобан у таътилда эканлигини айтди. Иш берувчи қандай йўл тутади? (9.3 KB)
Ходимлар (эр-хотин) уларга бир вақтда навбатдаги меҳнат таътилини бериш тўғрисидаги ариза билан иш берувчига мурожаат қилди. Бунда улар бир бўлинмада ишлайди, ташкилот штатида эса шунга ўхшаш мутахассисликдаги бошқа ходимлар йўқ. Агар ҳар иккала ходим ишда бўлмаса, бу компаниянинг фаолият натижаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳолатда иш берувчи уларнинг илтимосини қаноатлантиришга мажбурми? Директор улардан ўзларининг таътилда бўлган даврида уларни вақтинча алмаштиришга бошқа кишини топишни талаб қилиши мумкинми? (15.5 KB)
Ходим 2014 йилда ишга кирди. Бир йил ишлагандан сўнг жамоа шартномасида назарда тутилган 18 иш кунидан иборат таътилни тўлиқ ҳажмда олди. Таътилдан чиққандан сўнг ходим яна 5 ой ишлади ва иккинчи иш йили учун навбатдаги таътилни бериш тўғрисида ариза ёзди. Директор ҳали бир йил ўтмаганлигини ва фақат ишланган даврга мутаносиб кунлар сонида таътил берилиши мумкинлигини важ қилиб, ходимга тўлиқ ҳажмда таътил беришга рухсат бермади. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми? (6.4 KB)
Ходим тўй қилиш арафасида, шу муносабат билан бир неча кунга ишдан жавоб олмоқчи. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? Таътил биланми ёки отгул дебми? Таътил бўлса – иш ҳақи сақланадиганми ёки сақланмайдиганми? Тўй учун аниқ неча кун тақдим қилиниши керак? (36.7 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск