Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2010 й. 62-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Функция недоступна
Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.04.2010 й.
N 62
ВАЗИРЛИКЛАР,ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ
ВА ИДОРАЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ
ЖАМҒАРМАЛАРИГА МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда вазирликлар,давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармаси тугатилсин, маблағлар қолдиқлари Давлат бюджетига йўналтирилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги тугатилган Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармасининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.
4. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2 ва 3-иловаларга мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун ундирилган жарималар, етказилган зарар, компенсация ва уларга ҳисобланган пенялар
Оз миқдорда талон-торож қилиш учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
25
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
25
Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи (божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш билан боғлиқҳуқуқбузарликлардан ташқари) учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
25
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) томонидан ундириладиган жарималар суммаси
30
Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизими ва унинг атрофида балиқовлаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш соҳасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
100
Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар
100
Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағлар
ЎзР ВМ 31.01.2025 й. 55-сон Қарорига мувофиқ 40-позиция чиқариб ташланган
40.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Хизматлар кўрсатилганлиги учун божхона йиғимлари ва тўловлари кўринишида келиб тушган тушумлар
2,5
(ЎзР Президентининг 26.03.2020 й. ПҚ-4653-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)
41.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари томонидан қўлланилган жарималар суммаси ҳамда улар томонидан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида судлар томонидан қўлланилган жарималар суммаси
100
(ЎзР Президентининг 27.07.2022 й. ПФ-178-сон Фармонигамувофиқ киритилган позиция)
42.
Давлат молиявий назорати инспекциясини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси (ЎзР ВМ 01.03.2025 й. 135-сон Қарори таҳриридаги устун) (Олдинги таҳририга қаранг)
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларда ўтказилган назорат тадбирлари (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қарорларига ўтказиладиган назорат тадбирлари билан бирга) натижалари бўйича Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари даромадига ундирилган растраталар, талон-торож, камомад, пеня ва жарималар ҳамда ноқонуний харажатлар суммалари
8
Ўтказилган назорат тадбирида товар (иш, хизмат) етказиб берувчи ташкилот томонидан шартнома шартларини бажармаганлик учун ҳисобланиб, ундирилган жарима (пеня) суммалари
10
Ўтказилган назорат тадбирларида Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан аниқланган ҳақиқатда бажарилмаган ва ҳисоботга қўшиб ёзилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича аниқланган ва суд қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган суммалари
10
Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ходимлари томонидан бюджет ва смета-штат интизомини бузиш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида тузилган баённомаларга асосан ундирилган жарима суммалари
40
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун жарималар суммаси
100
(ЎзР ВМ 05.08.2022 й. 431-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)
43.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларда ўтказилган назорат тадбирлари натижалари бўйича Ҳисоб палатаси томонидан бюджет, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари даромадига ундирилган растраталар, талон-торож, камомад, пеня ва жарималар ҳамда ноқонуний харажатлар суммалари
8
(ЎзР ВМ 05.08.2022 й. 431-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)
44.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
Санитария-эпидемиология қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган жарималар ва жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағлар.
50
Назорат тадбирлари бошқа давлат органлари билан биргаликда амалга оширилганда, жарима ҳамда жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағлар
25
(ЎзР ВМ 05.08.2022 й. 431-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)
47.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ривожлантириш жамғармаси
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни бузганлик учун ундириладиган жарималар
80
ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммаси фоизи миқдоридаги ажратмалар
10
(ЎзР Президентининг 14.10.2024 й. ПФ-155-сон Фармони таҳриридаги устун)
(ЎзР ВМ 23.11.2022 й. 666-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)
48.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ваколат доирасида қўлланиладиган жарималардан тушадиган маблағлар
70
(ЎзР ВМ 27.09.2023 й. 500-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)
49.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва транзит ўтиши учун йиғим
25
Оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб юриши учун тўлов (қатнов йўлини келишиб олиш ва юришга рухсатномани расмийлаштириш, транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган умумий вазндан ошиб кетганлиги, ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламаларининг йўл қўйиладиган йўл конструкцияларидан ошиб кетганлиги ҳамда транспорт воситаси ҳажмларининг ошиб кетганлиги учун тўлов)
100
Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш учун ундириладиган жарималар суммаси
80
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қуриш учун электрон онлайн аукцион савдолари якунлари бўйича ҳуқуқ тақдим этишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи рекламанинг ўрнатилган объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар
60
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимлар
60
Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси:
тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб икки йил давомида;
тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан икки йил ўтган кундан бошлаб.
10
20
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси (махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари)
5
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ҳамда божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно)
5
Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим
90
Тадбиркорлик субъектларига тегишли ўлчов назорат шохобчалари қайд этган тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш учун ундириладиган жарималар суммаси:
тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб бир йил давомида;
тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан бир йил ўтган кундан бошлаб
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси
Ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммаси фоизи миқдоридаги ажратмалар
10
(ЎзР Президентининг 14.10.2024 й. ПФ-155-сон Фармонига мувофиқ киритилган позиция)
*) Маблағлар сарфи товарларнинг чегара орқали қонуний ўтишини таъминловчи бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан амалга оширилади;
**) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари жамғармасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган товарлар ва бойликларни сотишдан тушган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган сумманинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг махсус ҳисоб рақамига тушган 10 фоизи йўналтирилади;(ЎзР ВМ 29.06.2021 й. 402-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР ВМ 02.08.2010 й. 165-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин
***) Ушбу маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича тушумлар кўрсатиб ўтилган Департаментнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади. (ЎзР ВМ 17.04.2019 й. 320-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
****) 2018 йилнинг 1 январидан жорий қилинади. (ЎзР Президентининг 29.12.2017 й. ПҚ-3454-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР Президентининг 24.11.2018 й. ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ бешинчи-еттинчи хатбошилар тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин
****) Давлат захирасининг маҳсулотлари ва товарлари учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (Адлия вазирлигида 1997 йил 2 апрелда 319-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 29, 30, 33, 35, 36, 37-бандларида белгиланган. (ЎзР ВМ 12.06.2012 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
*****) Давлат захирасининг маҳсулотлари ва товарлари учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (Адлия вазирлигида 1997 йил 2 апрелда 319-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 15-бандида белгиланган. (ЎзР ВМ 12.06.2012 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
******) Ушбу маблағларнинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади. (ЎзР ВМ 06.07.2018 й. 514-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
*******) 2026 йил 1 январдан кучга киради. (ЎзР ВМ 31.01.2025 й. 55-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
*******) Ўзбекистон Республикаси молия тизими ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига олдин тушган жарималар ва пенялар суммасини инобатта олган холда. (ЎзР Президентининг 26.12.2018 й. ПҚ-4086-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
Вазирлар Маҳкамасининг
2010 йил 2 апрелдаги
62-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й. 7-сон, 26-модда) 7-банди иккинчи хатбошидаги "25" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 99-модда):
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тўғрисидаги Низомда:
б) 3-банднинг олтинчи хатбошидаги "50" рақами "60" рақами билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўққилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 53-бандида:
"2-1) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича;
82 фоизи - тегишли маҳаллий бюджетга;
10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларининг махсус ҳисоб рақамига;
2-2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:
82 фоизи - тегишли маҳаллий бюджетга;
10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органларининг махсус ҳисоб рақамига;
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона муассасалари капитал қурилишини молиявий таъминлаш ва инфраструктурасини ташкил этиш фонди маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 19 майдаги 239-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 45-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартибини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 52-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори) 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илова 13-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори) 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 19-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларга сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 106-модда.