ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси /Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг олдинги таҳрири
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
олдинги таҳрири
ЎзР 30.12.2025 й. ЎРҚ-1109-сон Қонунидан олдинги таҳрири
12-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг топшириғига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари томонидан амалга оширилади. (ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
13-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер тузишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Қишлоқ хўжалик экинзорларини жойлаштириш, ерларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш, эрозияга қарши ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш борасидаги ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ улар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. (ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
15-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Давлат ер кадастри бутун республика учун ягона тизим асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари томонидан юритилади. (ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
22-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда ер участкасининг бўлиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан мазкур Кодекс 10, 21 ва 62-моддаларининг талабларига мувофиқ амалга оширилиб, кейинчалик ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинади ҳамда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан тегишли электрон кўчирмалар берилади. Ушбу масалалар бўйича низолар суд тартибида ҳал этилади.
23-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади. (ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
32-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасининг планини ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан бажарилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. (ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
33-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарори, ижара шартномаси, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмаларининг ер участкасини бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари, суд қарори, олди-сотди шартномаси, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг қарори асосида берилади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
36-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинганда, мазкур ер участкаси захира ерлар тоифасига ўтказилмайди ҳамда туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлган бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинади. (ЎзР 05.05.2025 й. ЎРҚ-1062-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)
36-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири
Туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлган бўш турган ер участкалари ўн беш кунлик муддатда туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан давлат ер кадастрида ҳисобга олиниши ҳамда ушбу ерларни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш (реализация қилиш) чоралари кўрилиши керак. (ЎзР 05.05.2025 й. ЎРҚ-1062-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)
38-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан хабардор қилгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)
64-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектларни сақлаш вазифалари ўз зиммасига юклатилган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланишга берилади, бундай объектлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари давлат мулки сифатида шаҳар, туман давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфида бўлади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
78-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Захира ерлар ер фонди тоифаси ўзгартирилмаган ҳолда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлади ва ушбу Кодексга мувофиқ асосан қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун беришга мўлжалланади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 05.05.2025 й. ЎРҚ-1062-сон Қонунидан олдинги таҳрири
8-модда 1) бандининг олдинги таҳрири
1) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар ва токзорлар эгаллаган ерларга бўлинади;
9-модда еттинчи-саккизинчи қисмларининг олдинги таҳрири
Суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ амалга оширилади. (ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)
Ер фондининг тоифаси ер участкаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан қабул қилинадиган ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорларда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирмаларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи шартномаларда, бошқа ҳужжатларда, давлат ер кадастри ҳужжатларида кўрсатилади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
12-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ички хўжалик ер тузиш тури қишлоқ хўжалиги корхоналарининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ҳудудини ички хўжалик негизида белгилаб олишни, қишлоқ хўжалик экинларини ва кўп йиллик дов-дарахтларни жойлаштиришни, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий қилишни, барча қишлоқ хўжалик ерларини (пичанзорлар, яйловлар, боғлар, токзорлар ва бошқаларни) жойлаштиришни, тупроқ эрозиясига қарши курашиш тадбирларини ишлаб чиқишни, шунингдек суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилишни ўз ичига олади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
13-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари туман ҳокими томонидан тасдиқланади. Ер тузиш лойиҳаларига ўзгартишлар ушбу лойиҳаларни тасдиқлаган органларнинг рухсати билан киритилади.
28-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ўз эгалигида ва фойдаланишида ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ер учун ҳақ тўлайдилар. Ер учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади.
43-модда иккинчи-учинчи қисмларининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалигини юритиш учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари ва дарахтзорлар, ички хўжалик йўллари, коммуникациялар, ўрмонлар, ёпиқ сув ҳавзалари, бинолар, иморатлар ва иншоотлар эгаллаган ерларга ажралади.
Ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, ташландиқ ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар ва бошқалар) эгаллаган ерлар қишлоқ хўжалиги ерлари жумласига киради. Қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофаза қилиниши лозим.
44-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Сув хўжалиги органлари суғориладиган ери бўлган ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни суғориш ишлари учун манбаларнинг серсувлигини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган лимитлар бўйича сув тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланадиган тартибда сув билан таъминлашлари шарт. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
44-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Суғориладиган ерлардан фақат қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, шунингдек боғдорчилик, узумчилик ва кўп йиллик дов-дарахтлар етиштириш учун фойдаланилиши мумкин.
44-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Бундай ерларни суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги, улардаги мавжуд сув ресурслари ҳамда бу сувларга белгиланган лимитлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг хулосасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
45-1-модданинг олдинги таҳрири
45-1-модда. Бўш турган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер участкалари
(ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)
Қонунчиликка мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидир.
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун бериш фақат бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ҳисобидан амалга оширилади.
87-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни барча ҳолларда барча шахслар томонидан қопланади, бундан жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ҳоллари мустасно. (ЎзР 09.10.2024 й. ЎРҚ-973-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 05.05.2025 й. ЎРҚ-1061-сон Қонунидан олдинги таҳрири
20-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
Ер участкалари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан давлат органларига, муассасаларига ва корхоналарига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга берилади. Ерларнинг мўлжалланган асосий мақсадига мувофиқ: (ЎзР 29.06.2022 й. ЎРҚ-782-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
25-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қидирув ишларини олиб борувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш давомида бузилган ер участкаларини белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун ўз ҳисобларидан яроқли ҳолатга келтиришлари ва ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига ҳамда мулкдорларига топширишлари, ерлар, экинзорлар, дов-дарахтлар, ўрмонлар, сувлар ва бошқа табиат объектларининг, трубопроводлар, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари, мелиорация тармоқлари ва бошқа иншоотларнинг яроқли ҳолда сақланишини таъминлаш чораларини кўришлари, шунингдек ер участкаларини вақтинча эгаллаб туриш муносабати билан ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига ҳамда мулкдорларига етказилган зарарни (шу жумладан бой берилган фойдани) қоплашлари шарт. (ЎзР 29.08.2024 й. ЎРҚ-951-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
49-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан ва фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади. (ЎзР 08.11.2024 й. ЎРҚ-995-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
64-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Умумий фойдаланишдаги ерларда бу ер қайси мақсадга хизмат қилса, фақат шунга мос келадиган иморат ва иншоотлар қуришга рухсат берилади.
72-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш мақсадлари учун берилган ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
73-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига касалликларнинг олдини олишни ва уларни даволашни ташкил этиш учун қулай табиий омилларга, шифобахш ҳамда соғломлаштириш хоссаларига эга бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
74-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун яроқли географик ва иқлим шароитларига эга бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
75-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига моддий маданий мерос объектларининг ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
85-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер участкаларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари томонидан ерларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини белгиланган тартибда текширишлари; (ЎзР 23.10.2023 й. ЎРҚ-871-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
90-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ерлардан белгиланган мақсадда фойдаланмаганликда;
90-модда иккинчи қисм еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири
вақтинча эгаллаб турилган ерларни қайтариш муддатини бузганликда ёки ерларни белгиланган мақсадда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтиришга оид мажбуриятларни бажармаганликда;
ЎзР 07.02.2025 й. ЎРҚ-1025-сон Қонунидан олдинги таҳрири
22-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтларга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
22-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Уй-жойнинг, корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг, кўп йиллик дов-дарахтларнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг уй-жойнинг, корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг, кўп йиллик дов-дарахтларнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ўтади.
49-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари қонунчиликда назарда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда (акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳамда хўжалик ширкатлари шаклида) ҳам тузилиши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
ЎзР 08.11.2024 й. ЎРҚ-995-сон Қонунидан олдинги таҳрири
49-модда номининг олдинги таҳрири
49-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига
(ширкат хўжаликларига), бошқа қишлоқ хўжалиги
корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига
ер участкалари бериш
49-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) - товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида пай усулига асосланган қишлоқ хўжалиги корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли.
49-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш мақсадида ер участкалари берилади, мазкур ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилган тақдирда эса улар ижарага қўшимча ер участкалари олиши мумкин. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
49-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан ва фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади.
49-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига электрон онлайн-аукцион орқали берилади. Ер участкасининг ижара шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади. Ер участкаларини олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади. (ЎзР 09.10.2024 й. ЎРҚ-973-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
49-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи улар уюшмалар ва бошқа агросаноат бирлашмалари таркибига кирганида сақланиб қолади.
51-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларида ер участкалари, қоида тариқасида, оилаларга қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун камида беш йил муддатга фойдаланишга оила пудрати шартномаси шартлари асосида берилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
51-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкалари муайян турдаги қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш учун қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) аъзоларининг ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари ходимларининг гуруҳларига ҳам камида беш йил муддатга фойдаланишга жамоа пудрати шартномаси шартлари асосида берилиши мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
51-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Оила пудрати - қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ҳамда ташкилоти томонидан оилага вақтинча фойдаланишга оила пудрати шартномаси шартлари асосида берилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришда оила аъзоларининг бевосита иштирок этишига асосланган ишлаб чиқариш ва меҳнатни хўжалик ичида ташкил этиш шаклидир.
51-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Оила (жамоа) пудрати шартномаси ҳар йили қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), бошқа жамоа қишлоқ хўжалиги корхонаси бошқарув органлари орқали шу кооператив (ширкат), жамоа корхонаси билан ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг иш берувчиси (маъмурияти) билан оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили) ўртасида тузилади.
51-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири
Оила (жамоа) пудрати шартлари асосида берилган ер участкаси учун пудратчидан ер ҳақи ундирилмайди. Бу участкалардан олинадиган ер солиғини қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари белгиланган тартибда тўлайди.
52-модда матнининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), бошқа жамоа қишлоқ хўжалиги корхонаси юқори бошқарув органининг, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари иш берувчисининг (маъмуриятининг) қарорига биноан, ушбу Кодекснинг 58-моддасида белгиланган тартиб ва шартларда берилади.
ЎзР 09.10.2024 й. ЎРҚ-973-сон Қонунидан олдинги таҳрири
23-модда иккинчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири
3) ижарага бериш - очиқ электрон танлов ва электрон онлайн-аукцион воситасида, шунингдек ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан. Хусусий мулк бўлган ер участкасини ижарага бериш унинг мулкдори томонидан амалга оширилади. (ЎзР 23.10.2023 й. ЎРҚ-871-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
24-модда иккинчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири
1) очиқ электрон танлов натижалари асосида - жисмоний ва юридик шахсларга; (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
24-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага берилади. Мазкур шахслар (бундан халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар мустасно) ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдордаги бозор қийматини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлаши керак.
24-модда ўн иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас, бундан ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи фақат кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин. Ижарачи фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина ер участкасига бўлган ўз ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақли. (ЎзР 23.10.2023 й. ЎРҚ-871-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
29-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер участкасини сотиш ёки ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш, бундан хусусий мулк бўлган ер участкаларининг бошқа шахсга ўтказилиши ва ушбу Кодекс 24-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно; (ЎзР 23.10.2023 й. ЎРҚ-871-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
36-модда биринчи қисм 7) бандининг олдинги таҳрири
7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда;
36-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3, ва 5-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишинча вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга оширилади. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6-11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида кўрсатилган ҳолда тугатиш тегишли туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахслар ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда кўрсатилган мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлган тақдирда, ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкин. (ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
36-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6-10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. (ЎзР 04.04.2019 й. ЎРҚ-533-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
49-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига очиқ электрон танлов орқали берилади. Ер участкасининг ижара шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади. Ер участкаларини олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
53-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Бўш турган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари фермер хўжалигини юритиш учун очиқ электрон танлов орқали берилади. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
87-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қонун ҳужжатларда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган ўзга ҳоллар ҳам белгиланиши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
90-модда иккинчи қисм ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер участкаларини бериш (реализация қилиш) бўйича очиқ электрон танловлар ва электрон онлайн-аукционларни ўтказишнинг белгиланган тартибини бузганликда; (ЎзР 23.10.2023 й. ЎРҚ-871-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 07.09.2024 й. ЎРҚ-957-сон Қонунидан олдинги таҳрири
53-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.
ЎзР 17.07.2024 й. ЎРҚ-936-сон Қонунидан олдинги таҳрири
24-2-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
46-1-модда 2-банди олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашганларга - камида 10 гектар;
ЎзР 09.11.2023 й. ЎРҚ-876-сон Қонунидан олдинги таҳрири
46-1-модда 1) бандининг олдинги таҳрири
1) деҳқон хўжалигини юритиш учун - 0,06 гектардан 1 гектаргача;
ЎзР 23.10.2023 й. ЎРҚ-871-сон Қонунидан олдинги таҳрири
17-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин, бундан ушбу Кодекс 18-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
17-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган, ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хусусийлаштиришга ҳақли.
23-модда иккинчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири
3) ижарага бериш - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек очиқ электрон танлов ва электрон онлайн-аукцион воситасида. (ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бериш (реализация қилиш) ушбу Кодексда белгиланган тартибда фақат шу ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганидан (сотиб олинганидан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади. (ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
24-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ижарага берилган ер участкасини ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади, бундан ушбу Кодекснинг 24-2-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
24-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи фақат кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин. Ижарачи фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина ер участкасига бўлган ўз ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақли.
24-1-модданинг олдинги таҳрири
24-1-модда. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида
берилган ер участкаларининг ижараси
(ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонуни таҳриридаги модда)
(Олдинги таҳририга қаранг)
Давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилиши мумкин. Бунда қуйидаги ерлар уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин:
қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар - Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига;
ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари - жисмоний ва юридик шахсларга.
Ушбу модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган инвесторларга ўттиз йил муддатга, ушбу Кодекснинг 46-1-моддасида белгиланган ўлчамларда ижарага берилиши мумкин.
Давлат органларига, муассасаларига ва корхоналарига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар:
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига - хусусий шерикка;
ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ижтимоий шериклик тўғрисида битимлар ва шартномаларнинг амал қилиш муддатига - нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига;
жамоат эҳтиёжлари учун бошқа юридик шахсларга ижарага берилиши мумкин. (ЎзР 29.06.2022 й. ЎРҚ-782-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ер участкаларини ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
24-4-модданинг олдинги таҳрири
24-4-модда. Ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш
(ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ҳокими ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер участкасининг ижарасига оид шартнома асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда очиқ ҳолда эълон қилинади.
25-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бу ишларни белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар ва тузилган шартномалар асосида барча тоифадаги ерларда ер эгаларидан, ердан фойдаланувчилардан, ижарачилардан ҳамда мулкдорлардан ер участкаларини олиб қўймаган ҳолда амалга оширишлари мумкин.
25-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Суғориладиган ҳайдов ерларида, боғларда, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган пичанзорлар ва яйловларда, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерларда, қидирув ишларини амалга ошириш учун рухсатномани вилоят ҳокими, бошқа ерларда эса, туман ва шаҳар ҳокимлари бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берадилар, зарур ҳолларда бу муддатни узоғи билан яна бир йилга узайтиришга йўл қўйилади. (ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
25-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда қидирув ишларини амалга оширишга рухсатнома қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органлар томонидан берилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
28-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкалари ижарага берилганда ер учун ҳақ ижара ҳақи шаклида олинади. Ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган шахслар ер учун ижара ҳақини ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга тўлайдилар. (ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
29-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер участкасини сотиш ёки ўзгача тарзда бошқаларга ўтказишни тақиқлаш;
30-модда матнининг олдинги таҳрири
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) - қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир.
Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:
ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;
ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;
ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;
ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш;
молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;
ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;
ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.
Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.
Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланади.
Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатига олиниши лозим ва у ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сақланиб қолади. Сервитут тўғрисидаги келишув уни белгилашга сабаб бўлган асослар барҳам топса, бекор қилиниши мумкин.
Қаранг: ФКнинг 173-моддаси; ВМ 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон Қарори билан тасдиқланган "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 30-банди
Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги "Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида"ги 3-сон Қарорининг 16-банди
36-модда биринчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири
2) ер участкаси берилган муддат тугаганда;
36-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
1) савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек уй-жой бинолари ва бошқа бинолар ёки биноларнинг бир қисми шу бинолар жойлашган ер участкалари билан бирга сотилганда;
2) жамоат эҳтиёжлари учун савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек уй-жой бинолари ва бошқа бинолар ёки биноларнинг бир қисми улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда қайта сотиб олинганда; (ЎзР 29.06.2022 й. ЎРҚ-782-сон Қонуни таҳриридаги банд)
3) қонунда белгиланган ҳолларда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек уй-жой бинолари ва бошқа иморатлар ёки иморатларнинг бир қисми улар жойлашган ер участкалари билан бирга мусодара этилганда;
4) ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ер участкасига қаратилганда. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги банд)
37-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ушбу Кодекснинг 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкасини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объекти ёхуд турар жой ҳамда бошқа бино билан бирга ёки бинонинг бир қисми билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш мазкур Кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган кафолатлар таъминланган ҳолда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
39-модда биринчи қисм 9) бандининг олдинги таҳрири
9) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда иккиламчи ижарага бериш. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
41-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Мазкур Кодекснинг 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулкида бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектини, шунингдек уй-жой биноларини ҳамда бошқа биноларни ёки биноларнинг бир қисмини улар жойлашган ер участкаси билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш, шунингдек уларни мусодара қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
62-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Табиий офат ёки бошқа сабаблар билан иморат бузилган тақдирда бузилган иморатнинг мулкдори иморат бузилган кундан бошлаб икки йилдан кечиктирмасдан иморатни тиклашга ёки ана шу участкада янги иморат қуришга киришса, бузилган иморат мулкдорининг ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади, шаҳарни ёки посёлкани режалаштириш ва уни қуриш лойиҳасида ана шу ер участкасидан бошқача тарзда фойдаланиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда бузилган иморатнинг мулкдорига ушбу шаҳар, посёлка чегараси доирасида бошқа ер участкаси ёки бошқа обод уй-жой берилади.
85-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер участкаларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ерларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини белгиланган тартибда текширишлари; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
90-модда иккинчи қисм ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер участкалари бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатлари ва тартибини бузганликда;
ЎзР 29.06.2022 й. ЎРҚ-782-сон Қонунидан олдинги таҳрири
35-модда иккинчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири
4) ваколатли органларнинг ер участкасини давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ажратиб олиш зонасига киритиш тўғрисидаги қарорлари;
37-модда. Ер участкасини давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, қайта сотиб олиш
(ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)
(Олдинги таҳририга қаранг)
Ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилади.
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш фақат қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб олиш;
автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ва авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика тизими объектларини ва электр узатиш тармоқларини, алоқа тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
аҳоли пунктлари бош режаларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектларни қуришга оид қисмини ижро этиш мақсадида, шунингдек қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилишга фақат олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, фойда ва харажатлар баҳоланганидан, шунингдек тегишинча Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма билан мажбурий равишда келишилганидан кейин йўл қўйилади.
Ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг бузилишига турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда бошқа бино ва иншоотлар амалда тўлиқ бўшатиб қўйилганидан, олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати, кўчириш, юридик, жисмоний шахсларни янги жойлашган ери ёки яшаш жойига, шу жумладан вақтинчалик олинган кўчмас мулк объектига кўчириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг зарарлари, шу жумладан бой берилган фойда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа харажатларнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнг рухсат берилади.
Давлат органининг (мансабдор шахснинг) ер участкаси олиб қўйилиши билан боғлиқ қонунга хилоф маъмурий ҳужжати қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан қопланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи ва ижарачи ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, бу қарор устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларини олиб қўйишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар лойиҳалаш бошлангунга қадар ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашни инобатга олган ҳолда объект қуриладиган жойни, участканинг тахминий ўлчами ва уни ажратиш шартларини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар, шунингдек тегишинча вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан олдиндан келишиб олиши шарт. Бундай тарзда олдиндан келишиб олинмагунга қадар лойиҳа ишларини молиялаштиришга йўл қўйилмайди.
Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳамда объект қуриладиган жойни олдиндан келишиб олиш, шунингдек ер ажратиб беришни расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкасини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объекти ёхуд турар жой ҳамда бошқа бино ёки бинонинг бир қисми билан бирга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш ушбу Кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган кафолатлар таъминланган ҳолда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.
41-модда тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларининг олдинги таҳрири
Жисмоний шахсларга берилган ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун мазкур шахсларнинг хоҳишига кўра туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарори билан аввалги ер участкаси билан айнан бир хил ер участкаси ажратилгач, шу ер участкаси олиб берилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олиб қўйилаётган ер участкасининг ўрнига янги жойда уй-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатларни қуриб берганидан кейин ҳамда ушбу Кодекснинг 86-моддасига мувофиқ бошқа барча зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкин.
Давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг, қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот муассасаларининг, тажриба ва ўқув хўжаликларининг ерлари уларнинг хоҳишига кўра олиб қўйилаётган иморатлар ўрнига уй-жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатлар қуриб берилганидан кейин ҳамда ушбу Кодекснинг 86-моддасига мувофиқ бошқа барча зарар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкин.
Юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектини, шунингдек уй-жой бинолари ҳамда бошқа биноларни ёки биноларнинг бир қисмини улар жойлашган ер участкаси билан бирга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш, шунингдек уларни мусодара қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
72-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Миллий боғларнинг ерлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига йўл қўйилмайди. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)
86-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Зарарларнинг ўрнини қоплаш олиб қўйилаётган ер участкалари ўзига ажратиб берилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тегишинча Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонунидан олдинги таҳрири
5-модда биринчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
9-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер фондининг тоифаси ер участкаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан қабул қилинадиган ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи гувоҳномаларда, шартномаларда, бошқа ҳужжатларда, давлат ер кадастри ҳужжатларида кўрсатилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади. Юридик ва жисмоний шахсларга ер ажратиб бериш лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
20-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
яйловлар билан банд бўлган ерлар;
20-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар - кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар;
22-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши
(ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонуни таҳриридаги модда)
(Олдинги таҳририга қаранг)
Корхонага, бинога, иншоотга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади.
Уй-жойга, чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя қилиш ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) жисмоний шахсларга ўтган тақдирда, ушбу иморатларга бўлган мулк ҳуқуқи билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган барча ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк банд этган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишли шартномалари, қарорлари асосида туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи ёхуд янги ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш, ижара (ижара шартномасининг амал қилиш муддатига) ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан расмийлаштирилади.
Корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасини бундай ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган масалалар юзасидан низолашилган тақдирда эса ер участкасининг бўлиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан амалга оширилиб, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва кейинчалик ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи давлат рўйхатига олинади ҳамда давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги тегишли кўчирмалар берилади.
23-модда иккинчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири
3) ижарага бериш - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан, шунингдек электрон онлайн-аукцион воситасида.
24-модда иккинчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири
1) вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг очиқ электрон танлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори билан - жисмоний ва юридик шахсларга;
33-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаси бериш (ажратиш) тўғрисидаги қарорига ёки ижара, олди-сотди шартномасига ҳамда ер участкасини ўзга шахсга ўтказишнинг бошқа турларига, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерига, мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган шахсларнинг қарорига асосан берилади.
35-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ер участкалари жойлашган ерда амалга оширилади. Давлат реестрига қуйидагилар киритилади:
35-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олингани тўғрисида рўйхатга олинган сана ва тартиб рақами кўрсатилган ҳолда гувоҳнома берилади.
46-модда биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қуйидагиларга берилади:
46-модда 2) бандининг олдинги таҳрири
2) тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига - илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун;
49-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш мақсадида ер участкалари ижарага ёки доимий эгалик қилиш учун берилади, мазкур ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилган тақдирда эса улар ижарага ёки вақтинча фойдаланишга қўшимча ер участкалари олишлари мумкин.
49-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар туман ёки вилоят ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ижарага, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига эса доимий эгалик қилиш учун ёки ижарага берилади. Ер участкасининг ижара шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади. Ер участкаларини олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома белгиланган тартибда берилади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
49-1-модданинг олдинги таҳрири
49-1-модда. Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув,
ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари,
илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари
ва ташкилотларига ер участкаларини бериш
(ЎзР 04.03.2019 й. ЎРҚ-526-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)
Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилади.
Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотлари ер участкаларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас.
Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда иморатлар ва иншоотлар қуришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.
53-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Фермер хўжалигини юритиш учун:
захирадаги ерлардан ер участкалари;
Қаранг: ЕКнинг 78-моддаси
юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари;
Қаранг: ЕКнинг 43-моддаси
ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташланган
қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари;
қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари берилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
55-модда номининг олдинги таҳрири
55-модда. Деҳқон хўжалиги юритиш учун
фуқароларга ер участкалари бериш
58-модда номининг олдинги таҳрири
58-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишдаги корхоналар,
муассасалар ҳамда ташкилотларга бериш тартиби ва шартлари
58-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа йўналишдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ерлари олиб қўйилаётган ер эгаларининг розилигига кўра ва ердан фойдаланувчилар билан келишувга мувофиқ ер участкаларини ажратиш лойиҳаларига асосан туман ёки вилоят ҳокимининг қарори билан берилади.
61-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Шаҳарлар ва посёлкаларда ер участкалари туман ёки шаҳар ҳокимининг қарорига асосан берилади, бу қарорларда режалаштириш ва қурилиш олиб боришнинг тасдиқланган лойиҳаларига мувофиқ ерларни эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш шартлари белгиланади.
62-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Шаҳар ва посёлканинг қурилиш учун ажратилган, лекин вақтинча шу мақсадда фойдаланилмаётган ерлари енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар) қуриш ва ўзга эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланишга шаҳар ёки туман ҳокими қарори билан берилиши мумкин.
64-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Умумий фойдаланишдаги ерлар муайян юридик ва жисмоний шахсларга бириктириб қўйилмайди ҳамда бевосита шаҳар, туман давлат ҳокимияти органларининг ихтиёрида бўлади.
64-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Йўллар ва ариқ тармоқлари эгаллаган ерлардан ташқари умумий фойдаланишдаги ерлардан туман ёки шаҳар ҳокимининг қарорига биноан юридик шахслар ва фуқароларга енгил иморат ва иншоотлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама иншоотлари ва шу кабилар) қуришда вақтинча фойдаланишга ижара шартлари асосида ер участкалари берилиши мумкин.
65-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Шаҳарлар ва посёлкаларнинг чегарасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва бошқа ерларга қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари уй-жойлар, маданий-маиший ҳамда ишлаб чиқариш иморатлари қуришни шаҳар ёки туман ҳокими билан келишилган ҳолда амалга оширадилар.
67-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Фойдаланиш учун бериладиган ер участкасида жойлаштирилиши лозим бўлган иморат ва иншоотлар рўйхати ер участкаси ажратиш учун талабнома бериш чоғидаги бошланғич маълумотларда белгиланади. Фойдаланиш даврида қўшимча иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш шаҳар ёки туман ҳокими ана шу ишлар хусусида қўшимча қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилади.
69-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига саноат корхоналарига, шу жумладан кон саноати, энергетика корхоналарига ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар қуриш учун доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.
69-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига темир йўл, ички сув транспорти, автомобиль, ҳаво ва трубопровод транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига транспорт иншоотлари, қурилмалари ва бошқа объектларидан фойдаланиш, сақлаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, такомиллаштириш ва ривожлантириш соҳасида улар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.
69-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Алоқа мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига алоқа линияларини ҳамда уларга тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган ерлар киради.
70-модда. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа
йўналишдаги корхоналар, муассасалар
ва ташкилотларга ер бериш
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа йўналишдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга фойдаланиш учун ер бериш тартиби қонунчилик билан белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Қаранг: ЕКнинг 23, 24-моддалари
Саноат, транспорт, алоқа ва ҳалқ хўжалиги бошқа тармоқларининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ўзлари фойдаланмаётган ерларни туман ва шаҳар ҳокимларининг қарорига биноан қонунчиликда белгиланадиган тартибда ва шартларда юридик ва жисмоний шахсларга вақтинча фойдаланишга берадилар. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
73-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига касалликларнинг олдини олишни ва уларни даволашни ташкил этиш учун қулай табиий омилларга, шифобахш ҳамда соғломлаштириш хоссаларига эга бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли юридик шахсларга фойдаланишга берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
74-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун яроқли географик ва иқлим шароитларига эга бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланишга ёки ижарага берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
75-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига тегишли юридик шахсларга доимий фойдаланишга берилган моддий маданий мерос объектларининг ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
76-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериши, шу жумладан кимошди савдолари ўтказиш орқали ижарага бериши мумкин. Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин. (ЎзР 29.09.2020 й. ЎРҚ-639-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
78-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Захира ерлар туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлади ва ушбу Кодексга мувофиқ асосан қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага беришга мўлжалланади.
85-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
айбдор мансабдор шахслар ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш, ер тўғрисидаги қонунчилик бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича даъволар тақдим этиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдимномалар юбориш; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
85-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ер участкаларини олиб қўйиш, шу жумладан ерларни ижарага бериш шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги, шунингдек ерлардан фойдаланишни чеклаш ва тўхтатиб қўйишга доир материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 16.08.2021 й. ЎРҚ-708-сон Қонунидан олдинги таҳрири
5-модда матнининг олдинги таҳрири
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ер ресурсларидан белгиланган мақсадда, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш;
ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонунига мувофиқ олтинчи хатбоши чиқариб ташланган
ўлчамидан қатъи назар барча ерларни олиб қўйиш, алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, шаҳар атрофи ерлари ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба майдонлари, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно; (ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонунига мувофиқ еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин
дипломатия ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларга мазкур ваколатхоналарнинг биноларини, шу жумладан ваколатхона бошлиғи қароргоҳини қуриш учун ер участкаларини мулк этиб реализация қилиш;
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш; (ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Қаранг: "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси
6-модда тўртинчи-ўн учинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири
фуқароларга, юридик шахсларга эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш; (ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
фуқароларга фермер хўжалиги юритиш учун ерларни ижарага бериш;
фуқароларга, юридик шахсларга захира ерлардан ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш;
ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш;
ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кимошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш;
ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш; (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш; (ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ташкил этилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган ҳолларда, уларнинг ерга эгалик қилиши ва ердан фойдаланиши масалаларини ҳал этиш;
ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
7-модда тўртинчи-ўнинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири
эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш; (ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш;
ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кимошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш;
ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш; (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш; (ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
9-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш ер участкаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан амалга оширилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
12-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг топшириғига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органлари томонидан амалга оширилади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
13-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер тузишни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Қишлоқ хўжалик экинзорларини жойлаштириш, ерларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш, эрозияга қарши ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш борасидаги ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ улар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
15-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Давлат ер кадастри бутун республика учун ягона тизим асосида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан юритилади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
16-модда матнининг олдинги таҳрири
Ер давлат мулки - умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)
Қаранг: ФК 214-моддасининг биринчи қисми; ЕКнинг 17, 18-моддалари
17-модда матнининг олдинги таҳрири
Юридик шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Жисмоний шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлишлари мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Қаранг: ЕКнинг 18-20, 24-моддалари
18-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусийлаштирилганда қонунчиликда белгиланган тартибда вужудга келади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
20-модда. Ер участкаларига доимий ва муддатли (вақтинча)
эгалик қилиш ҳамда улардан доимий ва муддатли
(вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи
Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли (вақтинча) эгалик қилишга ҳамда улардан доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланишга берилиши мумкин.
Қаранг: ВМ 2019 йил 28 январдаги 63-сон Қарори билан тасдиқланган "Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом; ВМ 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон Қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги"ги Низом
Ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлоқ ва ўрмон хўжалиги юритиш учун, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа мақсадлар учун ҳам доимий эгалик қилишга берилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Доимий ёки муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ер участкалари:
Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига;
саноат, транспорт ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга;
чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга берилади.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ер участкалари фойдаланиш учун бошқа ташкилотлар ва шахсларга ҳам берилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқлари ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома берилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби қонунчиликда белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонунига мувофиқ еттинчи қисм чиқариб ташланган
Давлат ҳужжатларининг шакллари, уларни рўйхатга олиш ва бундай ҳужжатларни бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонунига мувофиқ саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин
Ер участкаларидан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли - уч йилгача ва узоқ муддатли - уч йилдан ўн йилгача бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш зарурияти тақозо этганда бу муддатлар тегишинча қисқа муддатли ёки узоқ муддатли вақтинча фойдаланиш муддатларидан ортиқ бўлмаган даврга узайтирилиши мумкин. Ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш муддатларини узайтириш шу участкаларни берган органлар томонидан амалга оширилади.
Яйлов чорвачилиги учун ер участкалари қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига йигирма беш йилгача муддатга берилиши мумкин.
22-модда. Ер участкасига эгалик қилиш ва ундан
доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши
(ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)
(Олдинги таҳририга қаранг)
Корхонага, бинога, иншоотга ёки бошқа кўчмас мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Уй-жойга, чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) жисмоний шахсларга ўтган тақдирда, ушбу иморатларга мулк ҳуқуқи билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган барча ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишли шартномалари, қарорлари асосида туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳномани топшириш йўли билан расмийлаштирилади.
Корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқариш ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасини бундай ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган масалалар юзасидан низолашилган тақдирда эса ер участкасининг бўлиниши Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан амалга оширилиб, туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва шундан кейин ер участкасига эгалик қилиш ҳамда ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатига олиниб, давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги тегишли гувоҳномалар берилади.
Қаранг: ФКнинг 482-моддаси
Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги "Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида"ги 3-сон Қарорининг 11-бандининг биринчи хатбоши, 13-банди
23-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилади.
23-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
23-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилганидан (сотиб олинганидан) кейин амалга оширилади.
23-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
23-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) тартиби қонунчилик билан белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
24-модда иккинчи-олтинчи қисмларининг олдинги таҳрири
Ер участкасини шартнома асосида қуйидагилар ижарага берадилар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва юридик шахсларига - туман ва шаҳар ҳокимлари;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ер участкаларини ички хўжалик ижараси тартибида фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун ижарачиларга бириктириб қўйиши мумкин.
Ижарага берилган ер участкасини ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади, бундан ушбу Кодекснинг 24-2-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно. (ЎзР 29.09.2020 й. ЎРҚ-639-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
Ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин. Ижарачи фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина ер участкасига бўлган ўзининг ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақлидир.
Қаранг: "Гаров тўғрисида"ги Қонун (Янги таҳрири) 43-моддасининг учинчи қисми
Ер участкалари ижарасининг шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига биноан белгиланади ва шартномада мустаҳкамлаб қўйилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарага эллик йилгача бўлган, бироқ ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилиши мумкин. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Қаранг: "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Қонун 14-моддасининг биринчи қисми; ВМ 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сон Қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг Намунавий устави" 11-бандининг биринчи хатбоши
Ижарачи ер участкалари ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин шартномани янгилашда бошқа тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга.
24-1-модданинг олдинги таҳрири
24-1-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
ва ўрмон фонди ерларини инвестиция шартномаси ёки
давлат-хусусий шериклик асосида ижарага бериш
(ЎзР 29.09.2020 й. ЎРҚ-639-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)
Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қуйидагилар:
қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар - Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига;
ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари - жисмоний ва юридик шахсларга;
яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар - Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган инвесторларга уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.
24-3-модданинг олдинги таҳрири
24-3-модда. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик
қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ер участкасини
вақтинча фойдаланишга бериш
(ЎзР 29.09.2020 й. ЎРҚ-639-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари эгалари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкаларини ёки ушбу ер участкаларининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга вақтинча фойдаланишга бериши мумкин. Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади. Бунда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари эгаларининг ушбу ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
27-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка
тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш
учун ер участкалари бериш ёки реализация қилиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир оилага 0,06 гектаргача ер участкалари берилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача доирада ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда кимошди савдоси асосида реализация қилинади.
Қаранг: Президентнинг 1994 йил 24 ноябрдаги "Ердан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПФ-1009-сон Фармони; ВМ 2019 йил 28 январдаги 63-сон Қарори билан тасдиқланган "Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом
32-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасининг планини ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан бажарилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
36-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3, ва 5-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишинча туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6-11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш мазкур Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида кўрсатилган ҳолда тугатиш тегишли туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида туманлар ҳокимларининг қарорлари билан амалга оширилади. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда кўрсатилган мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлган тақдирда, ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкин. (ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
44-модда учинчи-тўртинчи қисмларининг олдинги таҳрири
Суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Бундай ерларни суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги, улардаги мавжуд сув ресурслари ҳамда бу сувларга белгиланган лимитлар инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг хулосасига мувофиқ вилоят ҳокими қарорига биноан амалга оширилади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
Суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ ерларни ажратиш ҳоллари мустасно. (ЎзР 29.09.2020 й. ЎРҚ-639-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)
45-модда матнининг олдинги таҳрири
Кадастр баҳоланишига кўра ўртача туман бонитет баллидан 20 фоиздан кўп бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар жумласига киради.
Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим ва уларнинг суғорилмайдиган ерлар жумласига ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерлари алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан берилади. (ЎзР 29.09.2020 й. ЎРҚ-639-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
46-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири
1) қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига - товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун;
55-модда матнининг олдинги таҳрири
Оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилади. Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди. Бунда деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкасининг ўлчами якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. (ЎзР 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари иморатлар ва иншоотлар қуриш ҳуқуқисиз берилади. Мазкур қоида якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкаларига татбиқ этилмайди.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкаларининг аниқ ўлчамлари ер ресурсларининг мавжудлиги, аҳолининг зичлигига қараб белгиланади. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томонидан ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг ижобий хулосаси асосида қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кимошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин.
Қаранг: ВМ 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон Қарори билан тасдиқланган "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 1-5, 13-15-бандлари
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини олишга муҳтож бўлган фуқаролар яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимига оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжалланган жойини кўрсатган ҳолда ариза беради.
Туман (шаҳар) ҳокими ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосаси асосида деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризачига ер участкаси бериш бўйича асослантирилган рад жавобини юборади.
Қишлоқ жойларда яшовчи ва ўз мулкида чорва моллари бўлган фуқароларга пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун вақтинча фойдаланишга ер участкалари берилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби қонунчилик билан белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
(ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)
Қаранг: "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддаси
56-модда. Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги
юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш
Шаҳарлар ва посёлкаларда, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи, деҳқон хўжалиги юритиш учун томорқа ер участкаларига эга бўлмаган фуқароларга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосномасига биноан жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ёки жамоа полизчилиги учун вақтинча фойдаланишга ер участкаси туман ҳокими томонидан берилади.
Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини ташкил этиш учун фуқаролар боғдорчилик-узумчилик ёки полизчилик ширкатларига бирлашадилар.
Боғдорчилик ва узумчилик учун ер участкалари шаҳарларнинг кўкаламзор зонасидан ёки бошқа аҳоли пунктлари чегарасидан ташқарида аҳоли пунктлари ҳудудининг кенгайиш истиқболларини эътиборга олиб, сув ресурслари ҳамда уларга лимитлар ажратиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда захира ерлардан ва ўрмон фондининг дарахтзорга айлантириш мўлжалланмаган ерларидан ажратиб берилади. Жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги учун яроқли захира ерлар ҳамда ўрмон фонди ерлари бўлмаган тақдирда, қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ёрдамчи қишлоқ хўжалиги ерлари истисно тариқасида берилиши мумкин.
Жамоа полизчилиги учун вақтинча фойдаланишга ер участкалари сув ресурслари ҳамда уларга лимит ажратиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда аҳоли пунктларининг ерларидан, яқин йиллар ичида бошқа мақсадларда фойдаланишга мўлжалланмаган захира ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан берилади. Жамоа полизчилиги учун ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг вақтинча фойдаланилмаётган ерлари, бундай ерлар бўлмаган тақдирда эса - қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг унумдорлиги паст ерлари берилиши мумкин.
Жамоа полизчилиги учун берилган ер участкаларидан сабзавот, картошка ва полиз экинлари етиштиришда фойдаланилади. Улардан уй-жой бинолари ва бошқа капитал иншоотлар қуриш учун фойдаланиш тақиқланади. Бундай участкаларда умумий фойдаланишдаги муваққат иморатлар ва иншоотларни қуришга ер участкаларини берган туман ҳокими рухсат бериши мумкин.
Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги учун бериладиган ер участкалари кўчалар очиш, жамоат иморатлари ва иншоотлари қуриш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда боғдорчилик-узумчилик ширкатининг ҳар бир аъзосига 0,06 гектаргача ва полизчилик ширкатининг ҳар бир аъзосига 0,08 гектаргача ўлчамда белгиланади.
Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги учун ер бериш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари қонунчилик билан белгиланади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Қаранг: ВМ 2011 йил 1 мартдаги 51-сон Қарори билан тасдиқланган "Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисида"ги Низом
62-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга уй-жой, маданий-маиший, саноат объектлари қуриш ва капитал қурилишнинг бошқа турлари учун фойдаланишга, фуқароларга эса, якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилади.
80-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ерларнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштириш қонунчиликда белгиланадиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан келишиб олинади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
12-боб номининг олдинги таҳрири
12-БОБ. ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА
УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН НАЗОРАТ
83-модда. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни
муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга
оширишнинг асосий вазифалари
(ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)
Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишнинг асосий вазифалари юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонунчилик талабларига риоя этишларини таъминлашдан иборатдир.
84-модда номининг олдинги таҳрири
84-модда. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза
қилиш устидан назоратни амалга оширувчи органлар
84-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари амалга оширадилар.
ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири
1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат. (ЎзР 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
19-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли, ушбу гувоҳномани рўйхатга олиш ва бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
20-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
25-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда қидирув ишларини амалга оширишга рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органлар томонидан берилади. (ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)
27-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар бир оилага 0,06 гектаргача ер участкалари берилади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
35-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар ҳам илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
36-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6-10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. (ЎзР 04.04.2019 й. ЎРҚ-533-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
38-модда. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
бузилганда ер участкасини олиб қўйиш
(ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)
(Олдинги таҳририга қаранг)
Ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Ер участкасини берган орган тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Ер участкасини берган орган, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли.
39-модда биринчи қисм 9) бандининг олдинги таҳрири
9) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иккиламчи ижарага бериш. (ЎзР 29.09.2020 й. ЎРҚ-639-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)
40-модда биринчи қисм 10) бандининг олдинги таҳрири
10) ер участкасига бўлган ҳуқуқлар мажбурий тартибда бекор қилинган тақдирда, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш; (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)
44-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Сув хўжалиги органлари суғориладиган ери бўлган ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни суғориш ишлари учун манбаларнинг серсувлигини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган лимитлар бўйича сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган тартибда сув билан таъминлашлари шарт. (ЎзР 08.01.2019 й. ЎРҚ-512-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
48-модда 8) бандининг олдинги таҳрири
8) ерларни муҳофаза қилиш юзасидан, шу жумладан суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик юзасидан ушбу Кодексга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўришлари шарт. (ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
72-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш мақсадлари учун берилган ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
80-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ерларнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан келишиб олинади. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
85-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ер участкаларини олиб қўйиш, шу жумладан ерларни ижарага бериш шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги, шунингдек ерлардан фойдаланишни чеклаш ва тўхтатиб қўйишга доир материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш; (ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
86-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Зарарларнинг ўрнини қоплаш олиб қўйилаётган ер участкалари ўзига ажратиб берилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тегишинча Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
87-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган ўзга ҳоллар ҳам белгиланиши мумкин. (ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
ЎзР 23.12.2020 й. ЎРҚ-656-сон Қонунидан олдинги таҳрири
4-модда саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
5-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
6-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
фуқароларга, юридик шахсларга эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, шунингдек тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан, табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан ташқари ерларни, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлардан ташқари ўрмон фонди ерларини, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерларни, сув фонди ерларини олиб қўйиш - ҳар бир ер эгасига ва ердан фойдаланувчига ўн гектаргача ўлчамда; (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)
6-модда ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
7-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, шаҳар чегараси доирасида эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, шунингдек ерни олиб қўйиш, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерлари бундан мустасно;
7-модда тўққизинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
36-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3, 5-11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишинча туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида кўрсатилган ҳолда тугатиш тегишли туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида туманлар ҳокимларининг қарорлари билан амалга оширилади. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда кўрсатилган мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлган тақдирда, ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкин. (ЎзР 04.04.2019 й. ЎРҚ-533-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
37-модда матнининг олдинги таҳрири
Ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилади.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи ва ижарачи ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, бу қарорлар устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларини олиб қўйишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар лойиҳалаш бошлангунга қадар ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашни инобатга олган ҳолда объект қуриладиган жойни, участканинг тахминий ўлчами ва уни ажратиш шартларини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар, шунингдек тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокими ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан олдиндан келишиб олишлари шарт. Бундай тарзда олдиндан келишиб олинмагунга қадар лойиҳа ишларини молиялашга йўл қўйилмайди.
Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳамда объект қуриладиган жойни олдиндан келишиб олиш, шунингдек ер ажратиб беришни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: ВМ 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон Қарори билан тасдиқланган "Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида"ги Низом; ВМ 2019 йил 28 январдаги 63-сон Қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисида"ги Низом
Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ер участкасини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объекти ёки уй-жой биноси ва бошқа бино ёки бинонинг бир қисми билан бирга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш ушбу Кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган кафолатлар таъминланган ҳолда тегишинча туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.
Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги "Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида"ги 3-сон Қарорининг 17-банди
38-модда матнининг олдинги таҳрири
Ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Ер участкасини берган орган тақдимнома асосида бир ойлик муддатда ер участкасини олиб қўйиш ҳақида қарор чиқаради. Ер участкасини олиб қўйиш масаласини ҳал қилиш ваколат доирасига кирувчи орган, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли.
86-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Зарарнинг ўрни олиб қўйилаётган ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, шунингдек фаолияти ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
ЎзР 29.09.2020 й. ЎРҚ-639-сон Қонунидан олдинги таҳрири
24-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ижарага берилган ер участкаси ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
45-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун беришга алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан йўл қўйилади.
76-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Туман ҳокими ўрмон хўжалиги давлат органлари билан келишиб, ўрмон фонди ерларини қишлоқ хўжалиги юритиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига вақтинча фойдаланишга ижара шартлари асосида бериши мумкин.
ЎзР 14.11.2019 й. ЎРҚ-584-сон Қонунидан олдинги таҳрири
63-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари мазкур уйлар бошқарувини амалга оширувчи ташкилотларга доимий фойдаланиш учун берилади.
ЎзР 28.08.2019 й. ЎРҚ-558-сон Қонунидан олдинги таҳрири
48-модда 8) бандининг олдинги таҳрири
8) ушбу Кодексга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига биноан ерларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўришлари шарт.
ЎзР 04.04.2019 й. ЎРҚ-533-сон Қонунидан олдинги таҳрири
36-модда биринчи қисм 10, 11 ва 12-бандларининг олдинги таҳрири
10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб қўйилган ер участкасидан уч йил мобайнида фойдаланилмаганида; (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонуни таҳриридаги банд)
11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса, - гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари аввалги эгаларидан улар тўлаган ҳақ қиймати қопланган ҳолда олиб қўйилади;
12) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганида.
36-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-11-бандларида кўрсатилган ҳолларда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига мувофиқ ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тегишинча туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда мазкур мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлган юридик ва жисмоний шахслар ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилишлари мумкин. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)
36-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6-10, 12-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР 08.01.2019 й. ЎРҚ-512-сон Қонунидан олдинги таҳрири
34-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар тузилади. Комиссиялар таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри (комиссия котиби), қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, архитектура ва курилиш, геология ва минерал ресурслар, давлат мулкини бошқариш, санитария-эпидемиология хизмати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. (ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
ЎзР 21.12.2018 й. ЎРҚ-506-сон Қонунидан олдинги таҳрири
55-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилади. Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди. Бунда деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкасининг ўлчами якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
ЎзР 24.07.2018 й. ЎРҚ-487-сон Қонунидан олдинги таҳрири
12-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ ер тузиш хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
12-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ички хўжалик ер тузиш тури қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ҳудудини ички хўжалик негизида белгилаб олиб, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий қилишни, барча қишлоқ хўжалик ерларини (пичанзорлар, яйловлар, боғлар, токзорлар ва бошқаларни) жойлаштиришни, тупроқ эрозиясига қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишни, шунингдек суғориладиган ерларни тўла реконструкциялашни ўз ичига олади.
19-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Фуқароларнинг ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан тасдиқланади.
19-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатининг шакли, уни рўйхатга олиш ва бундай ҳужжатни бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
20-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан тасдиқланади.
20-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан тасдиқланади.
22-модда матнининг олдинги таҳрири
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Уй-жойга, чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) жисмоний шахсга ўтган тақдирда, ана шу иморатларга мулк ҳуқуқи билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган барча ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳам ўтади.
Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишинча шартномалари, қарорлари асосида туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини топшириш йўли билан расмийлаштирилади.
Корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, уларни оператив бошқариш ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг ёки бошқа кўчмас мол-мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасини бундай ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган масалалар юзасидан низолашилган ҳолларда ер участкасининг бўлиниши давлат кадастри ва ер тузиш хизмати органлари томонидан амалга оширилиб, туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва шундан кейин ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатига олиниб, тегишли давлат ҳужжатлари берилади.
Қаранг: ФКнинг 482-моддаси
Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 3-сон Қарори 11-бандининг биринчи хатбоши, 13-банди
23-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегараларини тегишли ер тузиш хизмати натурада (жойнинг ўзида) белгилагунига ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади.
27-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Шаҳарлар ва посёлкаларда, шунингдек қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидаги ерлар таркибига кирмаган қишлоқ аҳоли пунктларида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар бир оилага 0,06 гектаргача ер участкалари берилади.
32-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкасининг планини ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари ер тузиш хизмати органлари томонидан бажарилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
33-модда матнининг олдинги таҳрири
Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, ер участкаси ижараси шартномаси ёки ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлардир. Бу ҳужжатларда ер участкаси қайси ҳуқуққа асосан берилаётганлиги, ер участкасидан фойдаланишнинг белгиланган мақсади, уни ўзлаштириш муддатлари, ер участкасини сақлаш вазифалари ва сервитутлар кўрсатилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)
Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 3-сон Қарорининг 9-банди
44-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Бундай ерларни суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитларни ҳамда ерларнинг сув билан таъминланганлигини, улардаги мавжуд сув ресурсларини ва бу сувларга белгиланган лимитларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда вилоят ҳокими қарорига биноан амалга оширилади.
49-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар туман ёки вилоят ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ижарага, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига эса доимий эгалик қилиш учун ёки ижарага берилади. Ер участкасининг ижара шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади. Ер участкаларини доимий эгалик қилиш учун олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотларига Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати берилади.
87-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда қопланмайди:
ер участкалари якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш учун олиб қўйилганда;
ер участкалари мактаблар, интернатлар, болалар уйлари, мактабгача тарбия ва даволаш муассасалари қуриш учун олиб қўйилганда;
ер участкалари сув хўжалигига мелиоратив объектлар ва гидротехник иншоотлар қурилиши учун ажратилганда;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун ер участкалари берилганда. (ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)
88-модда матнининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан қуйидаги белгиланган мақсадга кўра фойдаланилади:
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
Қаранг: ВМ 2011 йил 25 майдаги 146-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 24-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари
тупроқ унумдорлигини ошириш;
Қаранг: ВМ 2011 йил 25 майдаги 146-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 24-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари
коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ва уларнинг сув билан таъминланиш даражасини ошириш;
Қаранг: ВМ 2011 йил 25 майдаги 146-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 24-бандининг биринчи, тўртинчи хатбошилари
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;
Қаранг: ВМ 2011 йил 25 майдаги 146-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 24-бандининг биринчи, бешинчи хатбошилари
ерлар олиб қўйилиши ва ажратилиши муносабати билан бузилган ер тузиш бўйича лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни тузатиш ёки тайёрлаш.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан вилоят ҳокимининг қарорига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин.
Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади ҳамда улардан ўрмонлар ва ўрмон-мевали дарахтзорларни барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Қаранг: ВМ 2011 йил 25 майдаги 146-сон Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 24-бандининг биринчи, олтинчи-тўққизинчи хатбошилари
ЎзР 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон Қонунидан олдинги таҳрири
84-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
85-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ер участкаларини олиб қўйиш, шу жумладан ерларни ижарага бериш шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги, шунингдек ерлардан фойдаланишни чеклаш ва тўхтатиб қўйишга доир материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига тақдим этиш;
ЎзР 04.01.2011 й. ЎРҚ-278-сон Қонунидан олдинги таҳрири
8-модда тўртинчи бандининг олдинги таҳрири
4) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар - алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, табиий даволаш омилларига эга бўлган ерлар, шунингдек оммавий дам олиш ва туризм учун фойдаланиладиган ерлар;
8-модда бешинчи бандининг олдинги таҳрири
5) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар - тарихий-маданий ёдгорликлар жойлашган ерлар;
12-модда тўртинчи қисм тўртинчи бандининг олдинги таҳрири
4) алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг жойлашиши ва чегаралари белгиланишини асослаш.
25-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири
Суғориладиган ҳайдов ерларида, боғларда, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган пичанзорлар ва яйловларда, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерларда, шунингдек алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерларида қидирув ишларини амалга ошириш учун рухсатномани вилоят ҳокими, бошқа ерларда эса, туман ва шаҳар ҳокимлари бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берадилар, зарур ҳолларда бу муддатни узоғи билан яна бир йилга узайтиришга йўл қўйилади.
59-модда олтинчи бандининг олдинги таҳрири
6) алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари;
9-БОБ. АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН
ҲУДУДЛАРНИНГ ЕРЛАРИ
71-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерларининг таркиби
72-модда. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар
73-модда. Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар
74-модда. Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар
75-модда. Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар
71-модда. Алоҳида муҳофаза этиладиган
ҳудудлар ерларининг таркиби
Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари жумласига қуйидагилар киради:
1) табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
2) соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
3) рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар;
4) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар.
Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерларини бошқа тоифага ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
72-модда. Табиатни муҳофаза қилиш
мақсадларига мўлжалланган ерлар
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорликларининг белгиланган тартибда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга махсус мақсадлар учун берилган ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган фаолият тақиқланади.
Давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорликлари режимини таъминлаш учун муҳофаза зоналари таъсис этилиб, ушбу зоналарнинг ерларида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган фаолият тақиқлаб қўйилади.
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
мақсадларига мўлжалланган ерлар
Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига табиий шифобахш омилларга эга бўлган, касалликларнинг олдини олиш ва даволашни ташкил этиш учун қулай, белгиланган тартибда тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган ер участкалари киради.
Аҳолининг даволаниши ва дам олиши, шунингдек табиий шифобахш омилларни муҳофаза қилишнинг зарур шарт-шароитини таъминлаш учун соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерларда санитария муҳофазаси округлари белгиланади. Ана шу округлар доирасида табиий шифобахш хоссаларни ва аҳолининг дам олиши учун қулай шароитни муҳофаза қилишга зид фаолият тақиқланади.
Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳамда санитария муҳофазаси округларини белгилаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
74-модда. Рекреация мақсадларига
мўлжалланган ерлар
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этиш учун тегишли муассасалар ва ташкилотларга берилган ерлардир.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда улардан белгиланган мақсадда фойдаланишга халақит берадиган фаолият тақиқланади.
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
аҳамиятга молик ерлар
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига тарихий-маданий қўриқхоналар, мемориал боғлар, мозорлар, археология, тарих ва маданият ёдгорликларининг тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган ерлари киради. Бу ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Тарих ва маданият ёдгорликлари атрофида муҳофаза зоналари ва бинолар қуришни тартибга солиш зоналари белгиланади.
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни ажратиш ва бундай ерлардан фойдаланиш, улар атрофида муҳофаза зоналари ҳамда бинолар қуришни тартибга солиш зоналарини белгилаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
86-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
давлат қўриқхоналари, заказниклар, миллий табиат боғлари, табиат ёдгорликлари, маданий-тарихий ёдгорликлар, сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар теварагида, дарёлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари бўйлаб муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда;
ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонунидан олдинги таҳрири
34-модда матнининг олдинги таҳрири
Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида ҳокимлар бошчилигидаги доимий ишлайдиган комиссиялар тузилиб, улар таркибига давлат кадастри ва ер тузиш хизмати, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура, санитария-эпидемиология хизмати органлари, фуқаролар йиғинларининг вакиллари ва бошқа шахслар киритилади.
53-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Фермер хўжаликларига ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага танлов асосида берилади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)
55-модда. Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер
участкалари бериш (реализация қилиш)
Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳар бир аъзосининг, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари ҳар бир ходимининг оиласига, шунингдек қишлоқ жойларда яшовчи ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси иморат ва ҳовли эгаллаган майдонни ҳам қўшганда суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса - суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 1 гектаргача ўлчамда берилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) аъзоларининг, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари ходимларининг, шунингдек узлуксиз беш йилдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларида ишлаган ва ҳамон ишлаб келаётган ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг оилаларига, улар яшаётган аҳоли пунктлари шаҳар таркибига ўтказилган тақдирда, уларнинг иш жойларидан, деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга, иморат ва ҳовли эгаллаган майдонни ҳам қўшганда ана шу кооперативлар (ширкатлар), корхоналар, муассасалар, ташкилотларда белгиланган ўлчамда ер участкаси берилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкаларининг ўлчамлари ер ресурсларининг мавжудлигига қараб белгиланади. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман ҳокими томонидан қабул қилинади. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)
Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кимошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун томорқа ер участкаларига эга бўлмаган ёки ушбу қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхонаси, муассасаси ҳамда ташкилотида белгиланганидан кам ўлчамдаги томорқа ер участкасига эга бўлган фуқароларга ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг эгалигидаги ёки фойдаланишидаги ерлардан белгиланган нормалар доирасида якка тартибдаги полизчилик учун фойдаланишга қўшимча ер участкалари берилади.
Қишлоқ жойларда яшовчи ва ўз мулкида чорва моллари бўлган фуқароларга пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун вақтинча фойдаланишга ер участкалари берилиши мумкин.
Деҳқон хўжалиги юритувчи оилалар ўзлари етиштирган маҳсулотни тасарруф этишда мутлақ ҳуқуққа, шу жумладан уни истеъмолчиларга ўз хоҳишига кўра реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Транспорт, алоқа, сув хўжалиги, балиқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, шунингдек ҳалқ хўжалиги бошқа тармоқларининг корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари ўз эгалигидаги ёки фойдаланишидаги ерлардан айрим тоифадаги ўз ходимларига хизмат чек ерлари беради.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер бериш (реализация қилиш) тартиби, шунингдек хизмат чек ерларини бериш тартиби ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
ЎзР 28.12.2007 й. ЎРҚ-138-сон Қонунидан олдинги таҳрири
28-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкалари ижарага берилганда ер учун ҳақ ижара ҳақи шаклида олинади, унинг миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ белгиланади, лекин у ер солиғи ставкасининг бир бараваридан кам ва уч бараваридан кўп бўлмаслиги керак, ердан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган тақдирда ер солиғи ставкасининг бир баравари миқдорида бўлади.
ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири
4-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
тупроқ унумдорлигини ошириш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқа тадбирлар билан яхлит тарзда ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;
ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири
35-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддат ичида маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан амалга оширилади.
ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири
6-моддаси ўнинчи хатбошисининг олдинги таҳрири
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни, ерни ижарага бериш шартномаларини, шунингдек сервитутлар тўғрисидаги келишувларни давлат рўйхатига олиш;
7-моддаси саккизинчи хатбошисининг олдинги таҳрири
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни, ерни ижарага бериш шартномаларини, шунингдек сервитутлар тўғрисидаги келишувларни давлат рўйхатига олиш;
9-моддаси бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер фондининг тоифаси ерни эгалик қилишга ва фойдаланишга бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан қабул қилинадиган ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорларда, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномаларда, шартномаларда, бошқа ҳужжатларда, давлат ер кадастри ҳужжатларида, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ҳужжатларида кўрсатилади.
23-модданинг олдинги таҳрири
23-модда. Ер участкаларини эгалик қилиш ва
фойдаланиш учун бериш (реализация қилиш)
Ер участкаларини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилади.
Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Эгаликдаги ёки фойдаланишдаги ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилганидан кейин амалга оширилади.
Саноат корхоналари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр узатиш линиялари, магистрал трубопроводлар қуриш учун, шунингдек қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари берилади (реализация қилинади). Ўрмон фондига қарашли ерлардан мазкур мақсадлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) асосан ўрмон билан қопланмаган майдонлар ёки бута ва арзонбаҳо дов-дарахтлар билан қопланган майдонлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ер тузиш хизмати органлари берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегараларини натурада (жойнинг ўзида) белгилагунларига ва ерга эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар ана шу участкага эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланади.
Ер участкаларини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш (реализация қилиш) тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
35-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги зарур ҳужжатларнинг йўқлиги;
2) тақдим этилган ҳужжатларда ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган маълумотларнинг йўқлиги;
3) ер участкасининг асосий фойдаланиш мақсади белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ўзгартирилганлиги;
4) ер участкаси умумий майдонининг белгиланган нормалари келишув натижасида бузилганлиги;
5) давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги;
6) давлат рўйхатига олиш органида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини, уй-жой биноларини, бошқа бинолар ва иншоотларни мусодара қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори мавжудлиги;
7) рўйхатга олиш йиғими тўланганлиги тўғрисида ҳужжат йўқлиги, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса;
8) ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги елгиланган тартибда қабул қилинган қарор.
36-модда тўртинчи ва бешинчи қисмларининг олдинги таҳрири
Ушбу модданинг биринчи қисми 1-11-бандларида ва учинчи қисми 2-бандида кўрсатилган ҳолларда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд муддатли фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ва ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини бекор қилиш ер тузиш хизмати органларининг ёки ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига мувофиқ ҳуқуқлар бекор қилинишининг асослари тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича тегишинча туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини бекор қилиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва мазкур мансабдор шахсларнинг қарорларига рози бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар бу қарорлар устидан суд тартибида шикоят қилишлари мумкин.
Ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи ва ер участкаларидан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини бекор қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
49-модданинг олдинги таҳрири
49-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари),
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва
ташкилотларининг ерга эгалик қилиши
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) - товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида пай усулига асосланган қишлоқ хўжалиги корхонасининг асосий ташкилий-ҳуқуқий шакли.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооперативнинг (ширкатнинг) ишлаб чиқариш фаолиятида, асосан оила (жамоа) пудрати асосида шахсан иштирок этувчи мулкий пай эгалари бўлган аъзоларини бирлаштиради.
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) унинг юқори бошқарув органи қарори билан қуйидагилардан таркиб топадиган устав жамғармаси (капитали) шакллантирилади:
пай жамғармаси;
тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини ўтказиш, ирригация иншоотларини сақлаш, янги ирригация-мелиорация тармоқларини лойиҳалаш ва қуриш, техника олиш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, бошқа умумий ижтимоий ва хўжалик вазифаларини ҳал этиш бўлинмас жамғармаси.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар, ширкатлар ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ҳам тузилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун белгиланган мақсадда доимий эгалик қилишга олади. Мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланган тақдирда, ер участкаларини қўшимча равишда ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олишлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан ва фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига доимий эгалик қилишга туман ёки вилоят ҳокимининг қарорига биноан Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати топширган ҳолда берилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ерга эгалик қилиш ҳуқуқи улар уюшмалар, агросаноат бирлашмалари, комбинатлари, агрофирмалар ва бошқа тузилмалар таркибига кирганида сақланиб қолади.
53-модда биринчи ва иккинчи қисмларининг олдинги таҳрири
Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Фермер хўжаликларига захирадаги ерлар, махсус республика фонди ерлари, меҳнат ресурслари етарли бўлмаган хўжаликлардаги ва суғориладиган янги мавзелардаги ерлар берилади. Уларга зарар кўриб ишлаётган ёки кам рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерлари ҳам берилиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ерлари фермер хўжаликларига кооперативлар (ширкатлар) аъзолари умумий мажлисининг қарорига биноан берилиши мумкин, мазкур қарор асосида туман ҳокими тегишли қарор қабул қилади.
53-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Фуқароларга фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.
55-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири
Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкаларининг ўлчамлари ер ресурсларининг мавжудлигига қараб ҳамда оиланинг жамоат ишлаб чиқаришидаги иштирокини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги кооперативларида (ширкат хўжаликларида), бошқа жамоа қишлоқ хўжалиги корхоналарида - уларнинг юқори бошқарув органлари томонидан, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотларида - уларнинг иш берувчиси (маъмурияти) қарори билан белгиланади, мазкур қарор асосида туман ҳокими тегишли қарор қабул қилади.
58-модда матнининг олдинги таҳрири
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишдаги корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга ерлари олиб қўйилаётган ер эгаларининг розилигига кўра ва ердан фойдаланувчилар билан келишувга мувофиқ ерларни ажратиш лойиҳаларига асосан вилоят ҳокимининг қарорига биноан берилади.
Янги ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг доимий эгалигидаги ерларни ҳамда қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерга эгалик қилиш ҳуқуқлари бекор қилинишини расмийлаштириш тегишинча уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинганидан кейин вилоят ҳокимининг қарорига биноан амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни доимий эгалик қилиш учун бериш хўжалик фаолияти учун қулай чегараларда амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидаги ерларнинг тарқов,ўзга ерларга суқулиб кирган бўлишига ва бошқа камчиликларга эга бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидаги ерларнинг тарқов, ўзга ерларга суқулиб кирган бўлиши ва бошқа камчиликларини бартараф этиш хўжаликлараро ер тузиш тартибида амалга оширилади.
78-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири
Юридик ва жисмоний шахслар эгалигига ҳамда фойдаланишига, ижарага берилмаган, мулк этиб реализация қилинмаган барча ерлар захира ерлардир. Бундай ерлар жумласига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи, ижарага олиш ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилинган ерлар ҳам киради.