язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 й. 320-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2019 й.

N 320



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4-7-иловаларга мувофиқ белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўн кун муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низомларни;

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф

сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

    

Лавозим номи

Разрядлар

Раис

19

Раиснинг биринчи ўринбосари

18

Раис ўринбосари

17

Бошқарма бошлиғи

16

Котибият мудири,

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

15

Раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси,

Бўлим бошлиғи,

Протокол хизмати бошлиғи,

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари*


Шуъба ва канцелярия бошлиғи**


Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи,

Бош суриштирувчи,

Катта референт

13

Давлат солиқ катта инспектори,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи,

Катта суриштирувчи,

Катта бухгалтер,

Бош иқтисодчи,

Бош мутахассис,

Навбатчи

12

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер,

Навбатчи ёрдамчиси

11

I тоифали мутахассис

10

II тоифали мутахассис

9

Мутахассис

8

Раҳбар котиби

6

    

*) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.


**) Шуъба ва канцелярия бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

5-ИЛОВА



Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро

давлат солиқ инспекцияси ходимларининг Ягона

тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

      

Лавозим номи

Разрядлар

Инспекция бошлиғи

16

Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари*


Инспекция бошлиғи ўринбосари*


Бўлим бошлиғи,

Бош ҳисобчи,

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари**


Шуъба ва канцелярия бошлиғи**


Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи

13

Давлат солиқ катта инспектори,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи,

Катта бухгалтер,

Бош иқтисодчи,

Бош мутахассис,

Навбатчи

12

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер,

Навбатчи ёрдамчиси

11

I тоифали мутахассис

10

II тоифали мутахассис

9

Мутахассис

8

Раҳбар котиби

6


*) Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 3 %, инспекция бошлиғи ўринбосарига - 5% кам миқдорда.


**) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3%, шуъба ва канцелярия бошлиғига - 5% кам миқдорда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари

ходимларининг Ягона тариф сеткаси

бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

      

Лавозим номи

Гуруҳлар бўйича разрядлар

Гуруҳдан

ташқари

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

Бошқарма бошлиғи

16

15

14

13

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари*





Бошқарма бошлиғи ўринбосари*





Бўлим бошлиғи,

Бош ҳисобчи

14

13

12

11

Бўлим бошлиғи ўринбосари**





Шуъба бошлиғи**,

Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи**





Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи,

Бош суриштирувчи

13

12

11

10

Давлат солиқ катта инспектори,

Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи,

Катта суриштирувчи,

Бош иқтисодчи,

Бош мутахассис,

Навбатчи

12

11

10

9

Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер,

Суриштирувчи,

Навбатчи ёрдамчиси

11

10

9

8

I тоифали мутахассис

10

9

8

7

II тоифали мутахассис

9

8

7

6

Мутахассис

8

7

6

5

Раҳбар котиби

6

6

5

5

  

*) Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 3%, бошқарма бошлиғи ўринбосарига - 5% кам миқдорда.


**) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3%, шуъба бошлиғига - 5% кам миқдорда.

Гуруҳдан ташқари

1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ


Тошкент шаҳри

Қорақалпоғистон Республикаси

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти


Андижон вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти


Қашқадарё

вилояти

Наманган вилояти



Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти



Тошкент вилояти

Хоразм вилояти



Фарғона вилояти







Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

7-ИЛОВА



Туман(шаҳар)лар давлат солиқ инспекциялари

ходимларининг Ягона тариф сеткаси

бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

  

Лавозим номи

Тошкент шаҳар туманлари

Туманлар (шаҳарлар) гуруҳлари

бўйича разрядлар

1-гуруҳ

2-гуруҳ

Инспекция бошлиғи

12

13

12

Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари*




Инспекция бошлиғи ўринбосари*




Бўлим бошлиғи,

Бош ҳисобчи

11

11

10

Бўлим бошлиғи ўринбосари**




Шуъба бошлиғи**




Давлат солиқ бош инспектори,

Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи

10

10

9

Давлат солиқ катта инспектори***,

Давлат солиқ катта инспектор-тафтишчи***,

Бош мутахассис***,

Навбатчи***




Давлат солиқ инспектори,

Давлат солиқ инспектори-тафтишчи,

Етакчи мутахассис,

Етакчи бухгалтер

9

9

8

I тоифали мутахассис

8

8

7

II тоифали мутахассис

7

7

6

Раҳбар котиби

5

5

5

   

*) Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 3%, инспекция бошлиғи ўринбосарига - 5% кам миқдорда.


**) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3%, шуъба бошлиғига - 5% кам миқдорда.


***) Давлат солиқ катта инспектори, давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи, бош мутахассис ва навбатчига давлат солиқ бош инспектори, давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи ставкасидан 3% кам миқдорда.



1-гуруҳ


2-гуруҳ


1. Нукус шаҳри


2. Қўнғирот тумани


3. Хўжайли тумани


4. Беруний тумани


5. Тўрткўл тумани


6. Чимбой тумани


7. Элликқалъа тумани


8. Амударё тумани


9. Тахиатош тумани


10.Андижон шаҳри


11. Қўрғонтепа тумани


12. Шаҳрихон тумани


13. Андижон тумани


14. Жалақудуқ тумани


15. Избоскан тумани


16. Марҳамат тумани


17. Бухоро шаҳри


18. Ғиждувон тумани


19. Ромитан тумани


20. Қоракўл тумани


21. Шофиркон тумани


22. Зомин тумани


23. Дўстлик тумани


24. Ғаллаорол тумани


25. Фориш тумани


26. Қарши шаҳри


27. Шаҳрисабз шаҳри


28. Шаҳрисабз тумани


29. Нишон тумани


30. Муборак тумани


31. Миришкор тумани


32. Чироқчи тумани


33. Ғузор тумани


34. Яккабоғ тумани


35. Косон тумани


36. Қамаши тумани


37. Навоий шаҳри


38. Зарафшон шаҳри


39. Учқудуқ тумани


40. Қизилтепа тумани


41. Хатирчи тумани


42. Кармана тумани


43. Наманган шаҳри


44. Косонсой тумани


45. Норин тумани


46. Учқўрғон тумани


47. Чуст тумани


48. Поп тумани


49. Тўрақўрғон тумани


50. Самарқанд шаҳри

1-гуруҳ


51. Каттақўрғон шаҳри


52. Ургут тумани


53. Нарпай тумани


54. Жомбой тумани


55. Самарқанд тумани


56. Иштихон тумани


57. Пайариқ тумани


58. Пастдарғом тумани


59. Каттақўрғон тумани


60. Сирдарё тумани


61. Боёвут тумани


62. Сайхунобод тумани


63. Ховос тумани


64. Денов тумани


65. Шўрчи тумани


66. Шеробод тумани


67. Жарқўрғон тумани


68. Сариосиё тумани


69. Музробод тумани


70. Олмалиқ шаҳри


71. Ангрен шаҳри


72. Бекобод шаҳри


73. Чирчиқ шаҳри


74. Бўстонлиқ тумани


75. Қибрай тумани


76. Зангиота тумани


77. Ўртачирчиқ тумани


78. Янгийўл тумани


79. Фарғона шаҳри


80. Қўқон шаҳри


81. Марғилон шаҳри


82. Қува тумани


83. Боғдод тумани


84. Бешариқ тумани


85. Ўзбекистон тумани


86. Тошлоқ тумани


87. Учкўприк тумани


88. Хива шаҳри


89. Ҳазорасп тумани


90. Хива тумани


91. Хонқа тумани


92. Боғот тумани


93. Шовот тумани


1. Шуманай тумани


2. Қонликўл тумани


3. Кегейли тумани


4. Мўйноқ тумани


5. Қораўзак тумани


6. Тахтакўпир тумани


7. Нукус тумани


8. Хонабод шаҳри


9. Асака тумани


10. Балиқчи тумани


11. Бўз тумани


12. Булоқбоши тумани


13. Пахтаобод тумани


14. Олтинкўл тумани


15. Хўжаобод тумани


16. Улуғнор тумани


17. Когон шаҳри


18. Жондор тумани


19. Пешку тумани


20. Олот тумани


21. Бухоро тумани


22. Вобкент тумани


23. Когон тумани


24. Қоровулбозор тумани


25. Жиззах шаҳри


26. Бахмал тумани


27. Ш.Рашидов тумани


28. Пахтакор тумани


29. Мирзачўл тумани


30. Арнасой тумани


31. Зарбдор тумани


32. Зафаробод тумани


33. Янгиобод тумани


34. Қарши тумани


35. Китоб тумани


36. Деҳқонобод тумани


37. Касби тумани


38. Конимех тумани


39. Навбаҳор тумани


40. Нурота тумани


41. Томди тумани


42. Чортоқ тумани


43. Мингбулоқ тумани


44. Наманган тумани


45. Уйчи тумани


46. Янгиқўрғон тумани


47. Булунғур тумани


48. Нуробод тумани


49. Пахтачи тумани


50. Оқдарё тумани

2-гуруҳ

51. Қўшработ тумани


52. Тойлоқ тумани


53. Гулистон шаҳри


54. Ширин шаҳри


55. Янгиер шаҳри


56. Сардоба тумани


57. Оқолтин тумани


58. Гулистон тумани


59. Мирзаобод тумани


60. Термиз шаҳри


61. Қумқўрғон тумани


62. Узун тумани


63. Ангор тумани


64. Бойсун тумани


65. Қизириқ тумани


66. Олтинсой тумани


67. Термиз тумани


68. Нурафшон шаҳри


69. Охангарон шаҳри


70. Янгийўл шаҳри


71. Охангарон тумани


72. Оққўрғон тумани


73. Бекобод тумани


74. Бўка тумани


75. Қуйичирчиқ тумани


76. Паркент тумани


77. Пискент тумани


78. Чиноз тумани


79. Юқоричирчиқ тумани


80. Тошкент тумани


81. Қувасой шаҳри


82. Бувайда тумани


83. Данғара тумани


84. Олтиариқ тумани


85. Қўштепа тумани


86. Риштон тумани


87. Фарғона тумани


88. Ёзёвон тумани


89. Сўх тумани


90. Фурқат тумани


91. Урганч шаҳри


92. Урганч тумани


93. Қўшкўпир тумани


94. Гурлан тумани


95. Янгиариқ тумани


96. Янгибозор тумани






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг:


3-илованинг рус тилидаги номидан "Государственного налогового комитета" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-илованинг рус тилидаги номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Разряды и тарифные коэффициенты по оплате труда по ЕТС руководящих работников и специалистов Министерства финансов, Государственного комитета по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции, Государственного комитета по инвестициям, Министерства юстиции Республики Каракалпакстан, финансового управления, территориальных органов Госкомконкуренции, уполномоченных представителей Минвнешторг в Республике Каракалпакстан и областях, территориальных управлений Госкоминвестиций, территориальных подразделений Госкомтуризма, управлений юстиции областей и г. Ташкента".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда):


а) 4-банд чиқариб ташлансин;


б) 5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундириб олинган суммалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари, шу жумладан, пенялар) ҳамда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган молиявий жазо чоралари суммаларининг 40 фоизи миқдоридаги";

учинчи хатбошидаги "25" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин;


в) 8-илова чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "олти" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Назорат-тафтиш бош бошқармаси" сўзлари "Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 5-банд чиқариб ташлансин;


г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бошқармаси, Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар жорий этилсин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисида" 2007 йил 28 июндаги ПҚ-661-сон қарори)" 2007 йил 8 августдаги 168-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 44-модда) 1-илованинг 1-банди "в" кичик бандининг учинчи хатбоши ва "г" кичик банди чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловасида:


а) 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      

"

8

Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

25



Солиқ тўғрисидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси

40***

";

    

б) изоҳнинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори 1-иловасининг 36-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

"

36

Давлат солиқ қўмитаси

286

274

22

231

21

12

4




Марказий аппарат

15

18

6

6

6






Вилоят бирликлари

44

42

14

14

14

2

5




Туман бирликлари

209

200

-

200

-

9

4




Тасарруфдаги ташкилотлар

18

14

2

11

1

4

22

".

      

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 6-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5, 6, 7-бандлардаги "участка солиқ инспекторлари" сўзлари "туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари ўз ваколати доирасида:

вазирлик ва идоралар билан аниқлаштирилган маълумотлар олиш учун ўзаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширадилар;

камерал назоратни амалга ошириш чоғида аниқланган тафовутлар ва хатолар тўғрисида кейинчалик тегишли тузатишлар киритишни талаб қилиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ солиқ тўловчини хабардор қиладилар;

тақдим этилган солиқ ҳисоботига ўн кун муддатда тузатиш киритиш ҳақидаги талабноманинг ўз муддатида бажарилиши назоратини юритадилар;

солиқ тўловчи томонидан солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари юзасидан тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолатларда солиқ тўловчи-юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб турадилар";


в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Камерал назорат натижалари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига борган ҳолда мавзули экспресс-ўрганишларни амалга оширадилар";


г) 20-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун бузилиш фактлари тўғрисидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида, текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказадилар;";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг янги формали кийим-боши ва фарқловчи белгиларини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги 545-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошидаги "2017-2018" рақамлари "2019-2020" рақамлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 апрелдаги

320-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 38-сон, 187-модда) 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармони)" 2017 йил 18 октябрдаги 847-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 242-модда) илованинг 1-банди "б" ва "в" кичик бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)" 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 279-модда) илованинг 15-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони)" 2018 йил 30 мартдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 71-модда) 1-илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)" 2018 йил 22 майдаги 384-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 121-модда) 1-илованинг 17-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 апрель