Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 июлдан ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 124-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 830-сон "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 830



АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ

ҚАТЛАМИНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиётва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

830-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомнинг 2-банди "а" кичик бандидаги "вояга етмаган беш нафар ва ундан ортиқ болалари, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари (академик лицейлар) ўқувчилари бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар";


б) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги "14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар" сўзлари "ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2 ва 5-иловалардаги "ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар" сўзлари "ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-иловадаги "ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар" сўзлари "ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 18-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўп болали оилаларнинг болалари".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди "в" кичик бандидаги "(уч ва ундан ортиқ)" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди "г" кичик бандидаги "16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 мартдаги 257-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди "а" кичик бандидаги "(оилада уч ва ундан ортиқ бола мавжудлиги)" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди "в" кичик бандидаги "(уч ва ундан ортиқ)" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь



















































Время: 0.2424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск