ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2021 й. 380-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2021 й.

N 380




ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ

БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

фуқаролар йиғинлари тоифаларини, фаолиятининг асосий принципларини, ҳуқуқий мақоми, органлари, комиссиялари ва жамоатчилик тузилмаларини, йиғин раиси, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколатларини, йиғинлар фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини, шунингдек, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини назарда тутувчи Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

фуқаролар йиғинларидаги комиссияларнинг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларнинг аъзоларига қўйиладиган талабларни, фаолиятини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Фуқаролар йиғини комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларининг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;

фуқаролар йиғини раисига гувоҳнома ва кўкрак нишони бериш, уларнинг шакли, гувоҳнома бланкаларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, фойдаланиш ҳамда сақлаш тартибини белгиловчи Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш, бошқарув ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш, йиғинга тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш масалаларини тартибга солувчи Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ўн кун муддатда Фуқаролар йиғинининг "Аёллар маслаҳат кенгаши" фаолиятини самарали ташкил этиш учун ҳар бир фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектлари (таълим муассасалари, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, маҳаллалар)да мавжуд имкониятни манзилли ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали алоҳида хоналар ажратиш, уларни зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш ҳамда кенгаш аъзоларининг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда тасдиқланган намунавий низомлар асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомларнинг тасдиқланишини таъминлашга ҳамда уларнинг ўз фаолиятини мазкур низомлар асосида ташкил этишига кўмаклашсин;

уч ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишга доир ўқув семинарларини ўтказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси ва кўкрак нишонини тайёрлаш сарф-харажатлари "Маҳалла" хайрия жамоат фондига тушган қўшимча ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 июндаги

380-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 72-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 21 декабрдаги 1008-сон қарорига илованинг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)" 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 19-модда) илованинг 10-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисидаги намунавий низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида" 2018 йил 15 февралдаги 110-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Қонуни)" 2018 йил 22 февралдаги 134-сон қарорига илованинг 4-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони)" 2018 йил 3 майдаги 327-сон қарорининг 3-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 186-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-498-сон ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида" 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-499-сон қонунлари)" 2019 йил 15 январдаги 33-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарори)" 2019 йил 22 апрелдаги 346-сон қарорига илованинг 4 ва 13-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июнь



































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск