ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 й. ПҚ-171-сон "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2023 й.

N ПҚ-171



ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимига ўтказилаётган ташкилотлар фаолиятини ташкил қилиш жадвали 2-иловага мувофиқ;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида янги ташкил қилинаётган тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш жадвали 2а-иловага мувофиқ;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги қайта ташкил қилинаётган тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш жадвали 2б-иловага мувофиқ;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ;

Экология, атроф-муҳит муҳофазаси, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектлари, транспорт воситаларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар тегишли йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта расмийлаштирилсин.


2. Атроф табиий муҳит давлат мониторинги ишларини амалга ошириш учун Вазирлик тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ситуацион марказ ташкил этилсин.

Белгилансинки, гидрометеорологик ахборотни олиш, тўплаш ва тарқатишда замонавий ахборот ҳамда сунъий йўлдош технологияларини жорий этиш учун Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳар йили 3 фоиздан кўп бўлмаган миқдордаги маблағлари ажратиб борилади.


3. Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь) доирасида қабул қилинган мажбуриятларни бажариш, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги вазифаларга эришиш ҳамда яшил трансформация, шу жумладан, "яшил сертификат" ва экологик маркировкалаш тизимларини жорий этишга масъул бўлган Вазирликнинг умумий штатлари доирасида давлат муассасаси шаклидаги Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази ташкил этилсин.


4. Вазирликнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) 2023 йил 1 июлга қадар "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналари ва ободонлаштириш бошқармаларига тегишли қаттиқ маиший чиқинди полигонлари Вазирлик тасарруфига ўтказилади ҳамда шу билан боғлиқ эгалик ҳуқуқини, шу жумладан, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, бепул амалга оширилади;

б) чиқинди чиқарувчи ташкилотлар бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция ва (ёки) монтаж қилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш, шунингдек, бузиш ишлари бошланган даврдан бошлаб ушбу тадбирлар тугаллангунга қадар қурилиш чиқиндилари бўйича ҳисоботни белгиланган тартибда кейинги ойнинг 5-санасига қадар Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига топширади;

в) 2025 йил 1 январга қадар тиббиёт муассасалари, ветеринария ва фармацевтика соҳаси ташкилотларининг чиқиндилари бўйича қуйидаги тартиб босқичма-босқич жорий этилади:

чиқиндиларни йиғиш ва сақлаш соҳа ташкилотлари томонидан;

ушбу чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва утилизация қилиш санитар тозалаш корхоналари томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилади;

г) 2026 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич ушбу қарорнинг 6 - 7-иловаларида белгиланган товарларга нисбатан фойдаланиш хусусиятини йўқотганидан сўнг атроф-муҳитга зарар етказувчи айрим қадоқлаш материаллари ва товарларни ишлаб чиқарувчи (экспорт қилинадиган товарлар бундан мустасно) ҳамда республика ҳудудига импорт қилувчиларнинг "кенгайтирилган мажбурияти" тизими жорий этилади;

д) 2023 йил 1 июлдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган дебитор қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун суд органларига даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.


5. Вазирлик уч ой муддатда Андижон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида экологик вазиятни яхшилаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндисиз ҳудудга айлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.


6. 2024 йил 1 июлдан бошлаб Бўстонлиқ ва Зомин туманларидаги туристик-рекреацион зоналарда экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этилсин.

7. Вазирлик Бош прокуратура, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин:

а) экологик тоза ҳудуд режимини жорий қилиш юзасидан:

бир марталик пластик маҳсулотлар, шу жумладан, стаканлар, пластик найчалар, музқаймоқ таёқчалари, пахта таёқчалари, қадоқлаш плёнкаси ва айрим турдаги полиэтилен пакетларини олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш;

қишлоқ хўжалигида органик ўғитлардан фойдаланишни рағбатлантириш;

фаолияти натижасида оқова сув ҳосил қилувчи хўжалик юритувчи субъектларни марказлаштирилган оқова сув тизимига улаш ёки муқобил тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш мажбуриятини киритиш. Бунда, ушбу мажбуриятни бажармаган жисмоний шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача, юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўллаш;

автотранспорт воситалари билан кириш учун экологик йиғим ундириш, бундан электромобиллар, махсус транспорт воситалари ва экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудда яшовчи фуқароларнинг автотранспорт воситалари мустасно;

экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этиладиган ҳудудларнинг ташкил этилиши ҳамда бошқа шартлари ва талабларини белгилаш;

б) республика ҳудудида қалинлиги 100 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни (юқори зичликдаги полиэтилен (HDPE), ўрта зичликдаги полиэтилен (MDPE), паст зичликдаги полиэтилен (LDPE), ўрамли паст зичликдаги полиэтилен (LLDPE), кўп қаватли полиэтилен (COEX) ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тақиқлаш юзасидан. Бунда:

ушбу тартиб экспорт учун ишлаб чиқариладиган, тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган, хўжаликда фойдаланиш учун рулонларда сотиладиган полимер плёнкали пакетлар, шунингдек, биологик чирийдиган полимер материаллардан тайёрланган пакетларга татбиқ этилмайди;

мазкур кичик банд талабларини бузиш табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик сифатида баҳоланади ҳамда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Бунда чиқиндиларнинг атроф-муҳитга зарари миқдори табиий муҳитга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби асосида аниқланади;

в) республикада сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида Тошкент шаҳар ва вилоят марказларида сув айланма тизими мавжуд бўлмаган автомобиль ювиш шохобчалари фаолиятини ҳамда янги автомобиль ювиш янги шохобчаларини ташкил этишни тақиқлаш.


8. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 июлдан бошлаб:

Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари 8-иловада белгиланган манбалардан шакллантирилади;

транспорт воситаларини "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган утилизация йиғимининг 3 фоизи Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

2024 йил 1 июлдан бошлаб пневматик резина шиналар ва покришкалар учун утилизация йиғимининг 10 фоизи Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

9. Мамлакатимиз аҳолисининг орасида экологик онг ва экологик маданият тўғрисидаги тушунчаларни мустаҳкамлаш ривожлантириш мақсадида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган муҳим саналар бўйича тадбирлар 9-иловага мувофиқ календарь режа асосида республика бўйлаб юқори савияда ташкил этилсин.

Белгилансинки, ушбу тадбирларни ўтказишга тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг биринчи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.


10. Вазирлик 10-иловага мувофиқ халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.


11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳаларида амалга ошириладиган истиқболли беғараз кўмак (грант) лойиҳалари рўйхати 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, қўшимча келишувларсиз экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига ҳамда унинг ўринбосарларига ушбу халқаро тадбирларда иштирок этишга рухсат берилади.


12. Қуйидагилар:

2023-2025 йилларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларидаги тизимли равишда ўтказиладиган халқаро конференциялар, ассамблеялар ва тадбирлар рўйхати 12-иловага мувофиқ;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳаларида тўғридан-тўғри инвестициялар ҳамда халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган истиқболли лойиҳалар 12а-иловага мувофиқ;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳаларида амалга ошириш тавсия қилинадиган инновацион бизнес ғоя ва стартап лойиҳалари рўйхати 12б-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


13. Вазирлик 2023 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) тавсияларини (Global Initiative on Food Loss and Waste Reduction) жорий этиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи "Оқилона истеъмол" дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

давлат органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда озиқ-овқат истеъмолининг оқилона меъёрини белгилаш, ортиқча истеъмолни камайтириш, шу жумладан, бир шахсга бир марталик овқатланиш миқдорини белгилаш;

умумий овқатланиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;

аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш;

исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга нисбатан молиявий чоралар кўриш ва назорат механизмларини ўрнатиш.


14. Вазирлик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларида қоғоздан фойдаланишни кескин камайтириш, айрим йўналишларда фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш орқали қоғоздан тўлиқ воз кечиш бўйича назорат ўрнатишга масъул этиб белгилансин.


15. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда волонтёрларни жалб қилган ҳолда 2023 йил 1 июлдан бошлаб бир ой давомида ҳудудларда дарахтларнинг илдиз тизимларини бетон ва асфальт қопламаларидан, уларни турли чироқ мосламаларидан, реклама баннери ва шитларидан бўшатишга қаратилган "Дарахтга нафас беринг" оммавий тадбирини ўтказсин.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Вазирлик билан биргаликда доимий равишда аҳоли ўртасида дарахтларга бундай зарар етказиш тегишли жавобгарликка тортишга асос бўлиши тўғрисидаги ижтимоий роликлар ва оммавий ахборот воситаларида чиқишлар орқали тушунтириш ишларини кучайтирсин.


16. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Вазирлик билан биргаликда:

экология, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳаларига 2023 йилда 20 млн АҚШ доллари, 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллион АҚШ доллари миқдоридан кам бўлмаган хорижий инвестицияларни жалб қилсин. Бунда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан тегишли ходим Вазирликка амалий ёрдам бериш учун бириктирилади;

чанг-газ тозалаш ускуналари, локал сув тозалаш иншоотлари ва автоматик мониторинг тизимларини ўрнатиш учун хўжалик юритувчи субъектларга халқаро молиявий институтларнинг маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилишини таъминласин.


17. Вазирлик бир ой муддатда 2022-2026 йилларда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича қуйидаги асосий йўналишларни белгилашни назарда тутувчи миллий дастур лойиҳаси бўйича ахборот киритсин:

яшил қопламалар - ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишни изчил давом эттириш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тизимли ривожлантириш;

илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмани яратиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва бошқа турдаги ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш;

аҳоли саломатлигини тиклаш, экологик туризмни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш;

донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, жамғармалар ва компаниялар маблағларини кенг жалб қилиш бўйича халқаро алоқаларни янада кучайтириш.


18. Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотларни юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш мақсадида:

а) 2023 йил 1 июлдан бошлаб бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан:

халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 500 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларини тамомлаган (нострификация бўлган дипломга эга) шахсларга - лавозим маошининг 30 фоизи;

илмий даражага (PhD, DSc) (тизимдаги илм-фан ва таълим соҳасидаги ташкилот ходимлари бундан мустасно) эга шахсларга - лавозим маошининг 60 фоизигача (PhD - 30 фоиз, DSc - 60 фоиз) миқдорида қўшимча устама тўлансин;

б) 2023 йил 1 июлдан бошлаб муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар илмий ходимларига, шунингдек, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази илмий ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилсин;

в) Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалари ходимларига чегара ҳудудларига кириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома (давлат белгиси ва муҳрига эга бўлган - жетон ва ID карта) берилади.

Бунда, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси махсус гувоҳномага эга бўлган Вазирлик тизимидаги ходимларнинг республика чегара ҳудудларига эркин кириб чиқишини таъминласин.


19. 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига "экомаҳалла", "экоқишлоқ" ва "экоовул" мақоми берилади. Бунда, фуқаролар йиғинига тегишли ҳудудда:

электр энергияси қуёш батареяларига алмаштирилади;

йўналишли электробус ҳаракатланиши йўлга қўйилади;

"яшил боғ" ва "яшил жамоат парк"лар ташкил этилади;

савдо шохобчаларида пластик пакетлар савдоси тақиқланади;

маиший чиқиндиларни саралаш, шунингдек, қайта ишланадиган чиқиндиларни қабул қилиш учун фондоматлар ўрнатилади;

"экомаҳалла", "экоқишлоқ" ва "экоовул" мақоми ҳудудда яшовчи фуқаролар розилиги билан Вазирлик томонидан берилади.


20. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Вазирлик, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда экспертлар ва жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмуни ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсин. Бунда:

а) аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида:

атроф-муҳитга зарар етказмаслик, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, келажак авлодга экологик муаммолардан ҳоли бўлган шарт-шароит яратиб бериш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги;

иқтисодиётнинг саноат, қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқларида "яшил" технологияларни қўллаш орқали табиатга етказилаётган зарарни камайтириш имкониятлари;

жамоат транспортининг афзалликлари, шахсий автотранспортдан фойдаланишни камайтириш ва бунинг оқибатида келгусида экологик ҳолатнинг тубдан яхшиланиши;

маиший чиқиндиларни тўғри таснифлаш, саралаш ҳамда иккиламчи хомашё сифатида ажратган ҳолда қайта ишлаш учун топшириш, атроф-муҳит тозалигига ҳар бир фуқаронинг масъул эканлиги;

дарахтларни экиш, парваришлаш ва улар ноқонуний кесилишининг олдини олишга қаратилган амалий тадбирлар, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг натижаси;

она табиатга меҳр билан ёндашиш, уни асраб-авайлаш, умумий ва шахсий масъулият ҳиссини уйғотиш ҳамда шакллантиришга доир турли кўрсатув, анжуманлар, давра суҳбатлари кенг ёритиб борилишини таъминлашга;

б) вазирлик ва идораларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг ижроси ва уларнинг қўшаётган амалий ҳиссаси, тадбиркорлик субъектларида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун "яшил" технологияларни жорий этиш, маиший, қурилиш ҳамда бошқа турдаги чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш орқали бизнеснинг жамият олдидаги ролини кучайтириш юзасидан брифинглар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилсин.


21. Вазирлик мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, она табиат ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, кундалик ва иш фаолияти давомида уларга зарар етказмаслик зарурлиги, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жавобгарлик чораларининг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи Ўзбекистоннинг "Экологик бренди"ни яратсин ҳамда қисқа метражли роликлар ва ҳужжатли фильмлар яратиш ишларини ташкил этсин.

Белгилансинки, телерадиоканалларда эфирга узатиладиган мазкур роликлар ижтимоий реклама сифатида таснифланади ҳамда қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ намойиш этилади.


22. Ўзбекистон Республикасининг ягона ташқи экология сиёсатини юритиш, экологик брендини тарғиб қилиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида мавжуд штат бирликлари доирасида:

Ташқи ишлар вазирлигида 3 та штат бирлигидан иборат бўлган Экологик дипломатия бўлими;

Вазирлик, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида 1-3 та штат бирлигидан иборат бўлган экологик дипломатияга масъул тузилмалар ташкил қилинсин.


23. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) 2024 йил 1 январдан бошлаб инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисми уларни 2025 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга камида 500 метр бўлиши шарти билан ҳар бир 500 метр йўл учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади. Бунда, йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 20 та лойиҳага йўналтирилган инвесторлар харажатларининг бир қисми қопланади;

б) 2026 йил 1 январга қадар:

республика ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, фондомат, "банжи-жампинг" ва "зиплайн" аттракционлари, "рафтинг" ва "флайбординг" учун ускуналар, фотоовлашда қўлланиладиган жиҳоз ва асбоб-ускуналар, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, "buggy car", фаэтон ҳамда электромоторли қайиқ, қорда ҳаракатланишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8703 10) ва квадроцикллар божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимидан ташқари) озод қилинади;

тиббиёт чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кириладиган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинади;

2024 йил 1 январдан бошлаб экоҳудудларда Вазирлик ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишни амалга оширувчи юридик шахсларга мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслар томонидан тўланган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғининг 75 фоизи тегишли бюджетлардан қайтариб берилади.

Вазирлик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқсин.


24. Давлат экологик назорати ва кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда коррупциявий хавфларни барвақт аниқлаш ва камайтириш чораларини кўриш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш соҳасида "сирли мижоз" институти жорий этилсин.

Вазирлик бир ой муддатда ушбу тизимни жорий этиш чораларини кўрсин.


25. Вазирлик Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Янги Тошкент ҳудудида Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар, шу жумладан, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетини ягона маъмурий мажмуа қурган ҳолда жойлаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин. Бунда:

а) Вазирлик биносининг лойиҳалаштирилиши Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

б) Вазирлик биносини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш билан боғлиқ қурилиш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида белгиланадиган маблағлар;

Экология жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

в) Университет ва Ўзбекистон давлат табиат музейи биноларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш билан боғлиқ қурилиш харажатлари 2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган ҳолда молиялаштирилади;

г) мажмуа билан боғлиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари Янги Тошкент ҳудудининг бош режаси лойиҳаси доирасида ва у билан тўлиқ уйғунлаштирган ҳолда ишлаб чиқилади;

д) Университет ётоқхонаси биносини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш билан боғлиқ харажатлар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида молиялаштирилади;

е) мажмуада "Санъат ва табиат" жамоатчилик маркази, турли галереялар ва экспозициялар ҳамда экомеҳмонхона жойлаштирилади, шунингдек, экологик тоза маҳсулотлар савдосига мўлжалланган савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилади.


25-1. Белгилансинки, Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар биноларини аукцион савдолари орқали сотишдан тушган маблағларнинг 100 фоизи (баҳолаш ва савдога чиқариш харажатларидан ташқари) Экология жамғармасига йўналтирилади.

26. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


27. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

1-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятининг

устувор йўналишлари

              

Қуйидагилар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:

а) табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва иқлим ўзгариши соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

б) табиатни муҳофаза қилиш, жумладан, атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда давлат экологик назоратини юритиш;

в) ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

г) гидрометеорология хизматини ташкил этиш, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторингини юритиш;

д) табиатни муҳофаза қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликни ривожлантириш, экологик тарбия, тарғибот, таълим ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ишларини тизимли ташкил этиш;

е) "яшил" ўсиш тамойилларини жорий этиш, атроф-муҳитга зарарли ташланмаларни қисқартириш ҳамда инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини камайтириш;

ж) табиатни муҳофаза қилишга рақамли технологияларни жорий этиш, мониторинг юритишда инсон омилини қисқартириш ва автоматлаштириш тизимини йўлга қўйиш;

з) экотуризм, ов ва сафари туризм соҳасини янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари ва миллий табиат боғларининг (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно) имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда тегишли инфратузилма объектларини яратиш, хорижий ва ички сайёҳларга муносиб шарт-шароит яратиш ва уларга хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

и) табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш учун таъсирчан чораларни қўллаш;

к) атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

л) амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг табиатни муҳофаза қилиш стандартлари, нормалари, қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш ва қонуний чоралар кўриш;

м) юридик ва жисмоний шахсларнинг табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;

н) ўрмонлардан оқилона фойдаланиш устидан назоратни ўрнатиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ўрмонларнинг ер устида ва авиация ёрдамида қўриқланишини ташкил этишни назорат қилиш;

о) туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳада қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

п) туризм соҳасига оид комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш ҳамда туризм соҳасида фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш;

р) мамлакатнинг туризм салоҳияти кўламини кенгайтириш, туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида ривожлантириш, туризм турларини кўпайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда туризм имижини мустаҳкамлаш.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

2-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимига

ўтказилаётган ташкилотлар фаолиятини

ташкил қилиш жадвали

          

Т/р

       

Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ

(расмий) нолли

         

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

ҳузурига ўтказилаётган ташкилотнинг

тўлиқ (расмий) номи

         

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

ҳузурига ўтказилаётган ташкилотнинг

фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

        

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги "Оролбўйи халқаро инновация маркази" давлат муассасаси.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Оролбўйи халқаро инновация маркази" давлат муассасаси.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари билан киритилмоқда.


2.

Маданият ва туризм вазирлиги тизимидаги "Фарғона ҳайвонот боғи" давлат муассасаси.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Фарғона ҳайвонот боғи" давлат муассасаси.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари билан киритилмоқда.


3.

Маданият ва туризм вазирлиги тизимидаги "Термиз ҳайвонот боғи" давлат муассасаси.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Термиз ҳайвонот боғи" давлат муассасаси.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари билан киритилмоқда.


4.

Маданият ва туризм вазирлиги тизимидаги "Тошкент ҳайвонот боғи" МЧЖ.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Тошкент ҳайвонот боғи" МЧЖ.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари билан киритилмоқда.


5.

Маданий ллерос агентлиги тизимидаги "Ўзбекистон давлат табиат музейи".


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекистон давлат табиат музейи".


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари билан киритилмоқда.


6.

"Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Белдирсой- Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасига, унга ажратилган штат бирликлари билан бирга киритилмоқда.


7.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасасининг вазифа ва функциялари ҳамда барча штат бирликлари билан бирга.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасига, унга ажратилган штат бирликлари билан бирга киритилмоқда.


8.

Давлат мулки ҳисобланган барча ов хўжаликлари ва улар жойлашган ер ва мулклари.


"Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаменти" давлат муассасаси ҳузуридаги ов хўжаликлари.


Ов хўжаликлари қўшимча мажбуриятлар оммавий савдолар орқали узоқ муддатли ижарага берилади.


         

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида янги

ташкил этилаётган тузилмалар фаолиятини

йўлга қўйиш жадвали

            

Т/р

        

Янги ташкил қилинаётган тузилманинг

тўлиқ (расмий) номи

        

Қоидалар

             

1.

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги қуйидаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг барча вазифа ва функи,иялари, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, шунингдек, бино-иншоотлари ва бошқа мол-мулклари тўлиқлигича Университет тасарруфига ўтказилади:

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий- тадқиқот институти;

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;

"Эко-энергия" илмий татбиқэтиш маркази;

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти (филиали, 5 та илмий- тажриба станциялари, Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновацион маркази);

Ўрмон хўжалиги техникуми;

Тошкент гидрометеорология техникуми;

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Бунда Университет тизимига ўтказилаётган таълим ва илмий- тадқиқот муассасаларининг амалдаги молиялаштириш манбалари ва шартлари сақлаб қолинади.


2.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тузилмасида Давлат экологик назорат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция).

1) Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин: табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш учун таъсирчан чораларни қўллаш;

атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг табиатни муҳофаза қилиш стандартлари, нормалари, қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш ва қонуний чоралар кўриш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;

ўрмонлардан оқилона фойдаланиш устидан назоратни ўрнатиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ўрмонларнинг ер устида ва авиация ёрдамида қўриқланишини ташкил этишни назорат қилиш;

ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш, ўғирлаш, йўқ қилиш ва ўрмон тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқа бузилишларидан муҳофаза қилиш, шунингдек, ўрмон фонди ерларини муҳофаза қилиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан дарахтларни кесиш ва ёғоч сотиш қоидалари бажарилиши, шунингдек, пичан ўриш, мол боқиш ва ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

ўрмон фонди ҳудудида ов қилиш қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя этилишини таъминлаш устидан назорат қилиш;

Ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш концепцияси асосида белгилаб берилган топшириқлар, прогноз кўрсаткичлар, параметрлар ҳамда тасдиқланган "йўл харитаси" ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ижросини ўрганиш;

ўрмон фонди ерлари, ижарага берилган ўрмон фонди участкаларини ҳисобга олиш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, реестрини юритиш ҳамда ижарага берилган ўрмон фонди участкаларининг ижара тўлови, пеня, жарималарнинг ўз вақтида тўлиқ туширилиши устидан назорат қилиш;

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларнинг ҳаққонийлиги ва натижадорлигини назорат қилиш;

республиканинг туман ва шаҳарларида атроф табиий муҳит давлат экологик мониторинги тизими натижаларидан фойдаланган ҳолда, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатларини аниқлаш ва қонуний чоралар кўриш;

табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.


2) Қуйидагилар Инспекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Давлат бюджети маблағлари;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари; қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги Яшил трансформация ва иқлилл ўзгаришига мослашиш миллий маркази (кейинги ўринларда - Иқлим маркази).

Вазирликнинг умумий штатлари доирасида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги Иқлим маркази ташкил этилади.

1) Қуйидагилар Иқлим ўзгариши миллий маркази давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

халқаро ва миллий тадқиқотларни чуқур тахлил қилиш ҳамда хорижий давлатлар тажрибаларини ҳар томонлама ўрганиш асосида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишнинг Миллий иқлим стратегиясини (National Climate Policy) ишлаб чиқиш, унинг ижросини мониторинг қилиш ва доимий равишда қўшимча таклифлар тайёрлаш;

ҳар икки йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маъруза лойиҳасини тайёрлаш ва тақдим этиш;

Париж битими доирасида олинган мажбуриятлар бўйича иқтисодиёт тармоқлари (энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва маиший чиқиндилар) томонидан ташланаётган иссиқхона газларини миқдорий баҳолаш ва верификация қилиш орқали уларнинг миллий кадастрини яратиш;

миллий имкониятлар ва шароитлардан келиб чиқиб, иссиқхона газлари ажратмалари чиқарилишининг жадаллигини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш;

иқлим ўзгариши соҳасидаги инвестицияларни жалб этишнинг истиқболли йўналишлари ишлаб чиқилишини таъминлаш, жумладан, углерод квоталари савдосини ривожлантириш ва "Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG)" принциплари асосида инвестиция лойиҳаларининг мониторингини юритиш;

яшил иқтисодиётга ўтиш, шу жумладан, "яшил сертификат" ва экологик маркировкалаш тизимларини жорий этиш;

вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича иқтисодий асослар ишлаб чиқиш ва ушбу соҳада консалтинг хизматларининг кўрсатилишини таъминлаш;

иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари бўйича кенг жамоатчиликни хабардор қилиш учун илмий-оммабоп, таҳлилий материаллар тайёрлаш, иқлим соҳасидаги тадқиқотлар натижаларини кенг оммалаштириш.


2) Қуйидагилар Иқлим маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Давлат бюджети маблағлари;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари; қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси шаклидаги "Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси.

Вазирликнинг умумий штатлари доирасида юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси шаклидаги "Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси ташкил этилади.

Қуйидагилар "Чиқинди полигонларни бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Давлат бюджети маблағлари;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ҳамда хайриялари; қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаменти.

1) Қуйидагилар Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш депаргаменги давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибасини инобатга олиб ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай зарарларнинг олдини олган ҳолда Миллий дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

экоҳудудларнингтуризм инфратузилмасини ривожлантириш; экоҳудудларда ташриф буюрувчиларга кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, шу жуллладан, тоғли ва чўл ҳудудларда экстремал туризмни ривожлантириш ҳамда янги туризм хизматларини йўлга қўйиш,  "Planting Tour" и "Plogging Tour"

" каби экоҳаракатларни ташкил қилиш;

ҳар бир экоҳудуднинг ўзига хос бўлган брендини яратиш ҳамда тарғибот материаллари, жумладан, видеороликлар, тарқатма материаллар ишлаб чиқиш орқали уларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишни ташкил этиш;

экоҳудудларда осма дор йўллари, электромоторли қайиқ, қорда ҳаракатланишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари ва квадроцикллар, "банжи-жампинг" ва "зиплайн" аттракционлар, аэростатлар, "рафтинг" ва "флайбординг", ғилдирак устидаги уйлар ва ер усти транспорт воситалари хизматларини тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда йўлга қуйиш;

тоғли ва чўл ҳудудларда спеология, курортология, бальнеология ва балчиқ билан даволаш хизматларини йўлга қўйиш;

овга рухсат бериш ва ёввойи ҳайвонларни ов қилиш (шу жумладан, балиқ) учун квоталар бериш ва назорат қилиш хизматларини рақамлаштириш.

Вазирлик ҳузурида давлат муассасаси шаклида Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаменти ташкил этилади.


2) Қуйидагилар Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаменти давлат муассасаси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари.


           

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги

қайта ташкил қилинаётган тузилмалар

фаолиятини йўлга қўйиш жадвали

           

N

      

Ташкилотнинг амалдаги

тўлиқ (расмий) номи


Қайта ташкил қилинаётган

ташкилотнинг тўлиқ

(расмий) номи

      

Қайта ташкил қилинаётган

ташкилотнинг фаолиятига оид

қоидалар ва изоҳлар

     

1.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан ишларни амалга ошириш жамғармаси


Негизида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари Экология жамғармаси ташкил этилмоқда.


Экология жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади.


2.

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси


3.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги "Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси" давлат муассасаси


Негизида давлат муассасаси шаклида "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" ташкил этилмоқда.


Унинг муассислигидаги 8 та миллий табиат боғлари уларга ажратилган штат бирликлари "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" давлат муассасасига ўтказилмоқда.


4.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти" давлат муассасаси


Негизида "Яшиллойиҳа" лойиҳалаш институти" давлат муассасаси ташкил этилмоқда.


Лойиҳалаш институти келгусида нафақат ўрмон хўжаликларини лойиҳалари, балки барча яшил ҳудудлар ва лойиҳалар бўйича шуғулланади.


5.

"Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат унитар корхонаси


Негизида "Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат муассасаси ташкил этилмоқда.


"Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат муассасаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Экология жамғармаси, шунингдек, хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


6.

"Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мультимедиа маркази" давлат унитар корхонаси


Негизида "Эко-Медиа" давлат муассасаси ташкил этилмоқда.


"Эко-Медиа" давлат муассасаси Вазирлик фаолиятини рақамлаштириш, мультимедиа ва "Call" маркази хизматлари, учувчисиз учиш аппаратларини қўллашда, шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим йўналишидаги видео қўлланмаларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари амалга оширади.


          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

3-ИЛОВА


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

           


Технологик ривожланиш ва инновациялар бўйича соҳавий эксперт кенгаш


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги







































Туризм қўмитаси



Ўрмон хўжалиги агентлиги*



"Давлат экологик экспертизаси маркази" давлат муассасаси**















































Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари





Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги агентлиги

(давлат ўрмон хўжаликлари - 12)



"Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази" МЧЖ**



























































"Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси





Давлат ўрмон хўжаликлари - 65, давлат ўрмон-овчилик хўжаликлари - 10, доривор ўсимликларни етиштириш бўйича давлат ўрмон хўжаликлари - 12, илмий тажриба станциялари - 5



"Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази" давлат муассасаси



















































"Миллий PR-маркази" давлат унитар корхонаси







"Оролбўйи халқаро инновация маркази" давлат муассасаси























"Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази" давлат муассасаси





































"Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси







Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети























"Ўрмон хўжалиги машина трактор парки" давлат унитар корхонаси**





































"Ипак йўли" офиси" УК







"Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси" давлат муассасаси**























"Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси" давлат муассасаси**





































"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда унинг Тошкент филиали







"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти" давлат муассасаси

(миллий табиат боғлари - 12, давлат қўриқхоналари - 7, буюртма қўриқхоналари - 2; мажмуа буюртма қўриқхона - 1; биосфера резерват - 1; питомник - 1)























"Яшил ҳудуд" ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари





























Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси



































Гидрометеорология хизмати агентлиги



"Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаменти" давлат муассасаси**























Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти

































Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази





"Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси

























Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари*























Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий марказлари

























"Эко-Медиа маркази" давлат муассасаси**
























"Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси**




























Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари








"Тошкент ҳайвонот боғи" МЧЖ, "Фарғона ҳайвонот боғи" МЧЖ, "Термиз ҳайвонот боғи" МЧЖ












































"Яшил трансформация ва иқлим ўзгариши миллий маркази"давлат муассасаси




















Ўзбекистон давлат табиат музейи


















Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази**


















































"Яшил лойиҳа" лойиҳалаш институти**



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон соҳаларидаги ННТлар















































"Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси
















































































           

*) Ўрмон хўжалиги агентлигининг ҳудудлардаги бошқармалари тугатилиб, уларнинг вазифа ва функциялари экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари томонидан амалга оширилади.


**) Бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, ажратмалар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар ҳисобидан молиялаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

4-ИЛОВА



Табиий ресурслардан оқилона

фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим

фаолиятини трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

       

       

Т/р

        

Чора-тадбирлар номи

      

Ижро қилиш

муддати

        

Масъул бўлган

ташкилотлар

       

Бажариладиган ишларнинг

пировард натижаси

       

        

I. БИОХИЛМА-ХИЛЛИКНИ АСРАШ

ВА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

          

1.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг янги нашрини тайёрлаш. Бунда:



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг олтинчи нашри Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) тоифалари ва мезонлари асосида тайёрланади.

Қизил китобга киритилган турларнинг муҳофазаси борасидаги мақоми халқаро стандартларга мослаштирилади.


Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (International Union for Conservation of Nature) талаблари бўйича тайёрлаш юзасидан "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш;


2023 йил

II чорак


Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг янги нашрини замонавий методлар ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) Қизил рўйхатида назарда тутилган тоифалар ва мезонлар асосида тайёрлаш ҳамда чоп этиш.


2025 йил

I чорак


2.

Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни, жумладан, уларнинг экспортбоп турларини етиштириш ва кўпайтириш чораларини кўриш. Бунда:

плантацияларни ташкил этиш учун аниқ ҳисоб-китоблар асосида экиш материаллари (уруғ ва/ёки қаламча) йиғиб олиш учун квота ажратиш;

ширинмия, шумғия, наъматак, ковул ва сассиқ каврак каби доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимлик турлари бўйича ҳар йили камида 10 минг гектар майдонда маданий плантацияларни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Республикада мавжуд ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар 19,5 минг гектар маданий плантациялари доимий мониторинги олиб борилади.

Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, жумладан, уларнинг экспортбоп турларининг маданий плантациялари кўпайтирилади.

Ушбу ўсимликларнинг табиий популяцияси ортади ва йўқолиб кетиш хавфининг олди олинади.

Маданий плантацияларни кўпайтириш натижасида 2026 йилдан бошлаб:

соҳада экспорт салоҳияти 3 бараварга ортади;

доимий 500 нафар, мавсумий 20 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.


3.

"Ўзбекистон экологияси ва табиий ресурслари атласи"ни яратиш. Бунда:

тегишли вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

табиий ресурслар ва экология бўйича маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш;

тегишли масштабдаги табиий ресурслар ва экология бўйича хариталар тузиш;

"Ўзбекистон экологияси ва табиий ресурслари атласи"ни нашр этиш.


2023-2025

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг табиий ресурслари, иқлими ва экологик ҳолатини акс эттирадиган ягона жамланган харита шакллантирилади.

Харитада қуйидагилар акс эттирилади:

ҳайвонот дунёси объектлари;

ўсимликлар;

тупроқ;

ер усти сувлари;

иқлим;

ландшафт ва табиий географик районлаштириш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;

ўрмон хўжаликлари;

ер остининг геологик тузилиши ва бошқа маълумотлар.


4.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонларини кенгайтириш. Бунда:

"Зарафшон" миллий табиат боғини 2 минг гектарга, "Сурхон" ва "Нурота" давлат қўриқхоналари ҳудудини 4-5 минг гектаргача кенгайтириш бўйича ўрганиш ишларини амалга ошириш;

илмий асосланган таклиф ва хариталарни тайёрлаш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг кенгайтирилиши натижасида ноёб ҳайвонларнинг сони ортиб, ўсимлик қоплами тикланишига эришилади. Жумладан, Бухоро буғусининг сони Зарафшон миллий табиат боғида беш йил муддатда 200 бошдан, Сурхон давлат қўриқхонасида морхўрлар 800 бошдан, Бухоро тоғ қўйи 200 бошдан, Нурота давлат қўриқхонасида Қизилқум қўйи сони 2,5 минг бошдан ортади. Шу билан бирга ушбу ҳудудлардаги ноёб ўсимлик турларини генетик база сифатида сақлаб қолинишига эришилади.


5.

Миллий табиат боғлари фаолиятини мувофиқлаштириш. Бунда:

"Зомин", "Угом-Чотқол", "Оролқум", "Оролбўйи", "Поп", "Омонқўтон", "Юқори Тўпаланг" ва "Боботоғ" миллий табиат боғларини Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш департаменти ҳузурига ўтказиш;

Юридик мақомга эга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларига оид ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришда яхлитлик, ягона бошқариш сиёсати таъминланади. Уларнинг фаолияти, амалга оширилаётган тадбирлар тизими ягона халқаро стандартлар асосида амалга оширилади.

Илмий-тадқиқот ишлари ва табиат мажмуалари мониторинги юритилишининг сифати оширилади, белгиланган муҳофаза режимининг таъминланишида самарадорлик ортади.


6.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. Бунда:

1) 2023 йилда "Сурхон", "Нурота" ва "Ҳисор" давлат қўриқхоналари, "Зарафшон" миллий табиат боғи ва "Жайрон" питомнигини бошқариш ва мониторинг тизимига замонавий технологияларни жорий қилиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2) 2024 йилда "Марказий Қизилқум" "Поп", "Омонқўтон", "Боботоғ" ва "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғлари, "Оқтоғ-Томди", "Қизилқум" давлат қўриқхоналари, "Борсакелмас" ва "Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхоналарини бошқариш ва мониторинг тизимига замонавий технологияларни жорий қилиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

3) 2025 йилда "Сайгачий" мажмуа буюртма қўриқхонаси, "Оролқум", "Оролбўйи", "Хоразм", "Жанубий Устюрт", "Зомин" ва "Угом-Чотқол" миллий табиат боғлари, "Зомин" давлат қўриқхонаси ва "Чотқол" давлат биосфера қўриқхонаси, Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини бошқариш ва мониторинг тизимига замонавий технологияларни жорий қилиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


2023-2025

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар учун дрон, кузатиш камераси, фотоқопқонлар харид қилиш, онлайн назорат таҳлил марказини ташкил қилиш, аэрокосмик кузатиш маълумотларидан фойдаланиш орқали мониторинг тизимига замонавий технологияларни жорий этиш чоралари кўрилади.

Натижада ҳудудларнинг антропоген таҳдид даражаси юқори бўлган манзилларини ва таҳдид турларини (чорва молларининг ноқонуний боқилиши, браконьерлик, маҳаллий аҳоли томонидан қўриқхона ерларининг ўзлаштирилиши) тезкор аниқлаш ва бартараф этиш имконияти яратилади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда қўриқлаш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва мониторинг ишлари самарадорлиги ортади ҳамда ҳуқуқбузарликлар сонининг кескин камайишига эришилади. Инсон омилининг иштироки максимал даражада камаяди.


7.

"Чотқол" давлат биосфера ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналарини белгилаш. Бунда:

"Чотқол" давлат биосфера ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхоналарининг қўриқланма (буфер) зоналарини белгилаш учун ҳудудни хатловдан ўтказиш;

"Чотқол" давлат биосфера ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхоналарининг қўриқланма (буфер) зоналари хариталарини тайёрлаш;

"Чотқол" давлат биосфера ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхоналарининг қўриқланма (буфер) зоналарини белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддаси талаблари бажарилади. Бунда:

ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида қўриқланма зоналарда хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланади ёки тақиқланади;

қўриқланма зоналарнинг бир қисмида экологик туризмни ташкил этиш, мазкур ҳудуд учун хос бўлган камёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турларини кўпайтириш мақсадида табиий питомниклар барпо этиш имкониятлари яратилади.


8.

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида Амударёдан насос орқали сув чиқариш ишларини ҳамда унинг ҳудудидаги 2 гектар майдонда Бухоро буғуси учун вольер ва ташриф марказини ташкил этиш. Бунда:

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватидаги Бухоро буғуларининг озуқа базасини яхшилаш, ўсимликларни нобуд бўлишдан сақлаш ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида Амударёдан насос орқали сув чиқариш ишларини якунига етказиш;

биосфера резерватининг қўриқланма (буфер) зонасидаги 2 гектар майдонда Бухоро буғуси учун вольер ва ташриф марказини қуриш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Амударёдан насос орқали сув чиқариш ишлари ва Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг қўриқланма (буфер) зонасидаги 2 гектар майдонда Бухоро буғуси учун вольер ва ташриф маркази қурилишини якунига етказиш орқали:

биосфера резерватидаги Бухоро буғуларининг озуқа базаси яхшиланади;

ўсимлик қопламасининг қайта тикланиши таъминланади.

Мазкур ҳудудларда экологик туризмни ташкил этиш имкониятлари яратилади.


9.

Ҳисор давлат қўриқхонасининг "Сувтушар шаршараси" экотуристик объекти инфратузилмасини яхшилаш. Бунда:

Ҳисор давлат қўриқхонасининг "Сувтушар шаршараси" экотуристик объектига сайёҳларни жалб қилиш имкониятларини ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида унинг атрофида туристик инфратузилма барпо этиш;

"Сувтушар шаршараси" экотуристик объектига олиб борувчи 60 км йўлни таъмирлаш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ташриф буюрувчиларнинг экотуристик масканга бориши учун қулай йўл инфратузилмаси яратилади.

Ҳисор давлат қўриқхонасининг "Сувтушар шаршараси"да ташриф буюрувчиларга тегишли шароитлар, жумладан, кузатув майдончаси, айвонлар (беседкалар), дам олиш ва тўхташ жойлари, экотуристик маршрутлар яратилиши натижасида йилига 10 минг нафар сайёҳ жалб этилади.

Сайёҳларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.


10.

Фарғона ва Наманган вилоятларида биохилма-хилликни сақлаш, табиий мажмуаларни қайта тиклаш ҳамда экотуризмни ривожлантириш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ташкил этиш.


2024 йил

апрель

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда


Фарғона вилоятининг Ёзёвон табиий ёдгорлиги, Сўх, Шўрсув, Қайроққум, Каттатурк ва Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп адирликлари табиий ҳудудларида биохилма-хилликни сақлаш, табиий мажмуаларни қайта тиклаш ҳамда экотуризмни ривожлантириш мақсадида умумий майдони 100 гектардан ортиқ бўлган миллий табиат боғини ташкил этиш юзасидан қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Ушбу ҳудудларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ташкил этиш натижасида қайд этилган табиий масканлардаги табиат мажмуалари, ноёб ва эндемик ҳисобланган 15 дан ортиқ ҳайвон тури, 20 дан ортиқ ўсимлик турларининг яшаш ҳамда ўсиш жойлари муҳофазага олинади.

Экотуризмни ривожлантириш мақсадида инфратузилма ва экотуристик маршрутлар яратилади.

Натижада йилига 2 мингдан ортиқ сайёҳлар ҳудудга жалб этилади. Сайёҳларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.


11.

Ёввойи қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар турлари ҳисобини юритиш. Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида иқтисодий аҳамиятга эга ҳайвонот дунёси объектлари турларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг сонини аниқлаш;

иқтисодий аҳамиятга эга ёввойи қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар турларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларидаги ёввойи қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларнинг турлари саноқдан ўтказилади.

Уларнинг ҳисоби, тарқалиш ареали, яшаш муҳити, хўжаликда фойдаланиш бўйича ҳамда бошқа сифат тавсифлари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади.

Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлар ҳисоби хатловдан ўтказилади.

Ёввойи ҳайвонларнинг кадастри шакллантирилади.

Олинган маълумотлар асосида ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.


12.

Истиқболли хомашёбоп ўсимлик турлари ҳисобини юритиш. Бунда:

Сирдарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида табиий ҳолда тарқалган хомашёбоп ўсимликлар рўйхатини шакллантириш;

доривор, озуқа ва техник ўсимликларнинг ёввойи ҳолда ўсувчи турлари табиий захираларини хатловдан ўтказиш;

вилоятлар кесимида қишлоқ хўжалиги, ўрмон фонди ва захира ерларида ўрганиладиган ўсимлик турларининг тарқалиш майдонларини, хомашёбоп турларнинг биологик ва эксплуатацион захираларини аниқлаш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Сирдарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида табиий ҳолда тарқалган хомашёбоп ўсимликлар ҳисобдан ўтказилади.

Уларнинг тарқалиши, популяция ҳолати, сони ва сифат тавсифлари, ўсадиган умумий муҳити бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади. Улардан хўжаликда фойдаланиш ҳажмлари, уларни сақлаш ва иқтисодий баҳолаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Хомашёбоп ўсимликларнинг кадастри шакллантирилади.


13.

Ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофазасини тизимли ташкил этиш. Бунда:

Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини ноқонуний олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетиш, сақлаш, рухсатсиз табиатдан ажратиб олиш ҳолатлари устидан таъсирчан назорат тизимини ўрнатиш;

Давлат божхона қўмитаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ва уларнинг қисмларини четга олиб чиқиш ва четдан олиб кириш жараёнларининг электрон назоратини таъминлаш мақсадида идоравий ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини четга олиб чиқишда уларни божхона ҳудудидан олиб ўтишнинг электрон назорати йўлга қўйилади.

Бунинг натижасида, каврак ўсимлиги илдизи, наъматак мевалари ва ширинмия илдизи каби ёввойи ўсимликларни, шунингдек, ҳайвонот дунёси объектларини тегишли рухсатномасиз олиб чиқиб кетиш ҳолатларига чек қўйилади.


14.

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, "Ғур-Ғур" маҳалласидаги, "Оқтепа" табиат боғи ҳудудини Вазирлик балансига бепул ўтказиш ҳамда бепул ўтказиб бериш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиришни таъминлаш.


2023 йил

июль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Ўрмон ресурсларининг бой салоҳиятидан тўла-тўкис ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлга қўйилади.


15.

Гидрометеорология хизмати агентлиги жойлашган Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўчаси, 72-уйга туташ ҳудудда яшил жамоат паркини ташкил қилиш.


2023-2024

йилларда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Аҳоли учун қулай яшил ҳудудда дам олишлари учун қўшимча шароитлар яратилади.


16.

Академик Ф. Русанов номидаги Ботаника боғи фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, илмий салоҳиятини кучайтириш, моддий-техник базасини яхшилаш, ҳудудларда уларнинг тажрибасини қўллаш ва филиалларини ташкил этиш.


2023 йил

1 октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси


Академик Ф. Русанов номидаги Ботаника боғининг имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда республикада биохилма-хиллик соҳасини илмий жиҳатдан ўрганиш тизими такомиллаштирилади.


        

II. АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВА ЧИҚИНДИЛАРНИ БОШҚАРИШ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

           

17.

Йирик ва ўрта тоифага кирувчи саноат объектларида чанг-газ тозалаш ускуналарини модернизация қилиш ва янгиларини ўрнатиш. Бунда, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 145 та саноат корхоналарида 714 та чанг-газ тозалаш ускуналарини янгилаш ва модернизация қилиш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Ҳудудлардаги саноат объектлари ташламалари экологик нормаларга мослаштирилади.

Атмосфера ҳавосига 10 минг тоннадан ортиқ саноат ташламалари ташланишининг олди олинади.

Аҳоли учун мусаффо ҳаво ва қулай экологик муҳит яратилади.


18.

Транспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига таъсирини камайтириш чораларини кўриш. Бунда:

автотранспорт воситалари устидан экологик назоратни ўрнатиш ҳамда ташламаларнинг белгиланган меъёр даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида икки босқичли "Тоза ҳаво" ойлигини ўтказиш;

300 мингта автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига таъсирини аниқлаш.


2023 йил

август-

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Автотранспорт воситаларининг атмосферага ташламалари меъёр даражасига келтирилади ҳамда улар устидан экологик назорат ўрнатилади.

265 та кузатув ва ўлчаш нуқталари ташкил этилиб, автотранспортлар устидан экологик назорат ўрнатилади.

Йўлларда атмосфера ҳавосининг ортиқча ифлослантирилишига барҳам берилади.


19.

Белгиланган экологик меъёрларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларини ҳаракатланишини чеклаш. Бунда:

Тошкент шаҳрининг 4 та кириш (Учқахрамон, Эркин, Шарқ, Бектемир) йўл патруль масканларида доимий (туну-кун) экологик постларни ташкил этиш;

экологик меъёрларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларига чекловлар жорий этиш.


2023 йил

декабрь

Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Экологик меъёрларга жавоб бермайдиган транспорт воситалари ҳаракати тартибга солинади. Атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар ташланиши олди олинади.


20.

Тошкент шаҳрида "N-2" (юк ташиш қуввати - 3,5 - 12,0 тонна) ва "N-3" (юк ташиш қуввати-12,0 тоннадан юқори) тоифасига кирувчи транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш. Бунда:

ўрнатилган стандартларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларини кичик автомобиль ҳалқа йўли орқали ҳаракатланишини таъминлаш;

аҳоли гавжум ва яшил ҳудудларни "Экологик ҳудуд" этиб белгилаб, ушбу ҳудудларда транспортлар ҳаракатини тўлиқ чеклаш ва махсус жарима миқдорларини белгилаш;

куннинг маълум вақтларида шаҳар марказий кўчаларида автомобиль ҳаракатланишига тақиқ ўрнатиш тизимини жорий қилиш.


2023 йил

декабрь


Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


"N-2" (юк ташиш қуввати - 3,5 - 12,0 тонна) ва "N-3" (юк ташиш қуввати - 12,0 тоннадан юқори) тоифасига кирувчи транспорт воситаларининг Тошкент шаҳрида ҳаракатини тартибга солинади.


21.

Тошкент шаҳридаги қурилиш майдонларидан атмосферага чиқаётган чангларни камайтириш чораларини кўриш. Бунда:

Тошкент шаҳридаги қурилиш майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;

белгиланган қонун талабларини бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан тегишли чораларни кўриш.


Доимий

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш вазирлиги


Атмосферага қурилиш жараёнларидан чиқаётган чанг ва зарарли моддалар камайишига эришилади.


22.

Саноат корхоналарида 80 та локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш. Бунда:

меъёридан ортиқча ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини ҳосил қилувчи корхоналар билан локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

дастур ижросини таъминлаш юзасидан экологик назорат тадбирларини амалга ошириш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2023 йилда 80 та саноат корхоналарида локал тозалаш иншоотлари қурилади ва реконструкция қилинади.

Дастурга киритилган корхоналарда экологик назорат тадбирлари амалга оширилади ва уларнинг назорати кучайтирилади.

Бунинг натижасида кунлик ҳосил бўлаётган 73,2 минг метр куб ёки йиллик 21,9 млн метр куб ифлосланган оқова сувларнинг атроф-муҳитга тозаланмасдан ташланишининг олди олинади, очиқ сув ҳавзаларининг сув сифати яхшиланади. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида - 3 та, Андижонда - 6 та, Бухорода - 2 та, Жиззахда - 7 та, Қашқадарёда - 4 та, Навоийда - 7 та, Наманганда - 6 та, Самарқандда - 8 та, Сирдарёда - 8 та, Сурхондарёда - 4 та, Тошкентда - 13 та, Хоразмда - 4 та ва Тошкент шаҳрида - 7 та корхонада локал тозалаш иншоотлари қайта тикланади.


23.

Республикада 7 мингга яқин саноат ва ижтимоий объектлар кўмир ёқилғисига ўтиши муносабати билан кўмир қазиб олиш ва уни бойитиш бўйича атроф-муҳитга кам таъсирли усулларни жорий этиш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори ижроси доирасида атроф-муҳитга кам таъсирли усуллар жорий этилади.


24.

Республикада фаолият кўрсатаётган йирик цемент ишлаб чиқариш заводларида атмосферага ташлама ташловчи манбаларида юқори самарадор чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш.


2023-2024

йиллар давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


Атроф-муҳитга зарарли ташламалар камаяди.

25.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган 6 075 гектар ер майдонларини рекультивация қилиш. Бунда:

ер ости бойликларини қазиб олиш туфайли бузилган ерларнинг хатлови натижасида аниқланган майдонларни 2023-2025 йилларда ҳудудлар кесимида рекультивация қилиш режа жадвалига мувофиқ, 2023 йилда тоғ-кон саноати ва геология корхоналари томонидан бузилган ер майдонларини ўрганиш;

1 410 гектар бузилган ер майдонларининг рекультивация қилинишини таъминлаш юзасидан экологик назорат тадбирларини амалга ошириш.

2023-2025

йиллар давомида

(ҳар йили ўртача 2 000 гектар)

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Навоий вилоятининг туманларида, жумладан Учқудуқда - 8 минг гектар, Томдида - 3 минг гектар, Конимехда - 4,7 минг гектар; Самарқанд вилоятининг туманларида, жумладан, Нурободда - 2,4 минг гектар, Пахтачида 1,5 минг гектар, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 854 га ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 348 гектар;

шунингдек, корхоналар кесимида "Навоий КМК" АЖ - 36,6 минг гектар, "Олмалиқ КМК" АЖ - 8,5 минг гектар, "Ўзбекнефтгаз" АЖ - 7,6 минг гектар, Давлат геология қўмитаси - 3,5 минг гектар, "Ўзқурилишматериаллари" уюшмаси - 2,2 минг гектар, "Ўзбеккўмир" АЖ - 2,1 минг гектар ва бошқалар - 532 гектар рекультивация қилиниши керак бўлган ер майдонлари мавжуд.

2023 йилдан бошлаб йилига ўртача 2 000 гектар майдонларни рекультивация қилиш ҳисобига 6 075 гектар қўшимча ер майдонлари қайта тикланади, ушбу ер майдонларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имконияти яратилади.


26.

Сирдарё ҳавзаси дарёлари (Норин, Қорадарё, Чирчиқ, Оҳангарон)да ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш юзасидан экологик назорат тадбирларини олиб бориш. Бунда:

Сирдарё ҳавзаси дарёлари сувининг сифатини аниқлаш бўйича бошланғич, оралиқ ва қуйилиш нуқталаридан олинган сув намуналари таҳлилини ўтказиш;

очиқ сув ҳавзаларига оқова чиқараётган саноат корхоналари мониторинги асосида устувор ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ва бартараф қилиш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Трансчегаравий Сирдарё дарёсининг чегара нуқталаридан олинган сув намуналарининг таҳлили бўйича маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.

Андижонда - 26 та, Фарғонада - 23 та, Сирдарёда - 8 та, Тошкент вилоятида - 17 та саноат корхоналари ва Наманган вилоятидаги 2 та коммунал оқова тозалаш иншоотлари мониторинг қилинади.

Сирдарё ҳавзаси дарёлари бўлган Норин, Қорадарё, Чирчиқ, Оҳангарон дарёлари бўйлаб хатлов ўтказилиши натижасида сувни ифлослантирувчи қўшимча манбалар аниқланади.

Очиқ сув ҳавзаларига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрилади, мониторинг қилинадиган объектлар сони ва географияси ортади, сув ифлосланишининг олди олинади.


27.

Дарё ва сойлар ўзанларини тозалаш ва рухсатнома асосида қум шағал қазиб олиш билан шуғулланиб келаётган субъектлар фаолиятини танқидий ўрганиш. Бунда:

экологик назорат тадбирларини тезкорлик билан ўтказиш имконини яратиш мақсадида малакали эколог ва маркшейдерлик иши мутахассисларидан иборат "Қум-шағал қазиб олиниши бўйича назорат гуруҳи"ни ташкил қилиш;

дарё ва сойларда ўзан тозалаш ва рухсатнома асосида қум-шағал қазиб олиш ишлари олиб бораётган субъектлар фаолиятини танқидий ўрганиш;

ноқонуний қум-шағал қазиб олиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини босқичма-босқич тугатиш ва қуруқликда жойлашган конларга йўналтириш.


2024 йил

июль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Чирчиқ, Оҳангарон, Зарафшон, Оқдарё ва Қорадарё, Сангзор дарёлари ўзанларида рухсатнома асосида қум-шағал қазиб олиш билан шуғулланиб келаётган субъектлар фаолияти устидан назорат кучайтирилади. Қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, шартнома ва рухсатномалар бекор қилинади ҳамда улар қуруқликда жойлашган конларга йўналтирилади.

Бунинг натижасида табиий сув ҳавзаларининг экологик ҳолати яхшиланади, ер ости сувларининг ифлосланиши, кўп йиллик ўртача сатҳи пасайишининг олди олинади.


28.

Республика ҳудудида амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш. Бунда:

амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш тоифасини аниқлаш юзасидан хатлов ўтказиш;

хатлов натижалари асосида хўжалик юритувчи субъектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини экологик талабларга мувофиқлаштириш;

хўжалик юритувчи субъектларга берилган давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларида белгиланган талабларнинг бажарилишини назорат қилиш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Республика ҳудудида 20 мингга яқин хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш орқали экологик талабларга мувофиқлаштирилади.

Самарали экологик назорат тизими ташкил этилади.


29.

Республика бўйича 34 та ер усти табиий сув объектлари (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар)нинг санитария-муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш. Бунда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти билан шартнома асосида табиий сув ҳавзалари учун сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи минтақаларини белгилаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

тегишли маҳаллий ҳокимият органлари қарорлари билан сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш.


2023-2025

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2023 йил 14 та, 2024 йил 10 та, 2025 йилда 10 та ер усти табиий сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақалари белгиланади ва ушбу ҳудудда жойлашган ифлослантирувчи манбалар аниқланиб, уларни бартараф қилиш чоралари кўрилади.

Сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақаларида сув сифатига таъсир кўрсатувчи объектларни жойлаштириш, қуриш ҳолатларининг олди олинади.


30.

Мавжуд автомобиль ювиш шохобчаларида босқичма-босқич сув айланма тизимини жорий этиш ҳамда уларни замонавий сув тиндиргичлар ва сув тежовчи ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, автомобиль ювиш шохобчаларининг ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган турларини кенгайтириш.


2024 йил

январдан бошлаб

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда


Сув ресурслари тежалишига ва иқтисод қилинишига эришилади.

31.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш соҳасида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш.

Бунда, юридик шахсларни қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда шартнома тузишини рағбатлантирувчи механизмлар (иқтисодий ёки маъмурий таъсир чоралари) юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

июль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Аҳоли яшаш пунктларида белгиланмаган жойларга маиший чиқиндиларни ташлаш ҳолатлари кескин камаяди.

Аҳоли яшаш пунктларида маиший чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири камаяди ва экологик вазият сезиларли даражада яхшиланади.

Санитар тозалаш соҳасида хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий ҳолатига ижобий таъсир қилади.

Шартнома тарафлари ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда бошқа ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади.


32.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича шаклланган дебитор қарздорликни Вазирлик ва санитар тозалаш корхоналари ўртасида тузиладиган келишувга мувофиқ 5 йилгача бўлиб-бўлиб қайтариш чораларини кўриш.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича шаклланган дебитор қарздорликни камайтиришга эришилади.


33.

Фосфорли ўғитларни ишлаб чиқариш жараёнида йиғилиб қолган фосфогипс чиқиндиларини қайта ишлаш тизимини жорий қилиш. Бунда, фосфогипс чиқиндисидан цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун фосфозол қўшимчасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2023-2024

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ


Саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ҳисобига иккиламчи ресурсларни имкон қадар кўпроқ хўжалик айланмасига жалб қилиш, улардан бозорбоп янги рақобатбардош, сифатли ва экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта тикланмайдиган манбалардаги табиий хом ашё тежалиши таъминланади.


34.

Эски сақлагичларда сақланаётган қолдиқларни қайта ишлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2023-2024

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ


Чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва замонавий тизимини яратилиб, эски сақлагичлардаги чиқиндиларни қайта ишлаш ҳисобига, атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.


35.

Электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш талаб этиладиган ҳудудлар рўйхатини шакллантириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2023 йил

июнь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


"Яшил" технологияларни барча соҳаларга фаол жорий этиш, электромобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш орқали ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини қисқартириш, экологик тавсифлари яхшиланган автотранспорт воситалари, электромобиллар, гибрид двигателли автомобиллар ва газ ёқилғисида ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни кенгайтиришга эришилади.


     

III. ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК КУЗАТУВ,

ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВА АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ

ИФЛОСЛАНИШИ МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ

           

36.

Ҳудудларда аҳолини хавфли гидрометеорологик ҳодисалардан барвақт огоҳлантириш даражасини ошириш.

Бунда, кузатув станциялари ва постлар сонини 323 тадан 370 тага етказиш. Хусусан:

метеорологик станцияларни - 86 тага;

қор кўчки станцияларини - 8 тага;

агрометеорологик постларни- 40 тага;

гидрологик станция ва постларни - 141 тага;

метеорологик локаторларни - 6 тага;

атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги пунктларини - 68 тага;

атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги лабораторияларини - 21 тага;

метеорологик станциялар, агрометеорологик постлар ва атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги пунктларининг автоматлаштириш даражасини 100 фоизга етказиш.

Шунингдек, ходимларда автоматлаштирилган станциялар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Гидрометеорологик ахборотни тайёрлаш (кузатиш, йиғиш, унга ишлов бериш, уни таҳлил қилиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш), шунингдек, уни тарқатиш жараёнида гидрометеорологик фаолиятнинг натижадорлиги ортади.

Жумладан:

а) турли барвақтликдаги об-ҳаво прогнозлари ишончлилиги ортади;

суткалик 93 фоизга;

2-3 суткалик 92 фоизга;

4-5 суткалик 90 фоизга;

б) шторм огоҳлантиришлар оқланиш даражаси 94 фоизгача ортади;

в) гидрологик прогнозларнинг ишончлилиги 96 фоизга етказилади.


37.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига юқори технологик 6 та атмосфера ҳавоси ифлосланишини автоматлаштирилган кузатув ускунасини ўрнатиш.

Республика ҳудудидаги атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш автоматлаштирилган мониторинг станциялари сонини мавжуд 2 тадан 8 тага ошириш. Бунда:

6 та вилоят шаҳарларида ҳаво ифлосланишини автоматик назорат қилувчи станцияларни етказиб бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини якунлаш;

8 та вилоят марказида автоматлаштирилган станцияларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

8 та автоматлаштирилган станцияни учун аниқланган ифлослантирувчи моддаларни танлаш;

автоматлаштирилган станцияларни харид қилиш учун техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё вилоятларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш манфаатдор вазирлик ва идораларни, шунингдек, аҳолини тегишли чоралар кўриш учун ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида республика бўйлаб онлайн кузатувлар ўтказиш ва атмосфера ҳавосининг ифлосланишини баҳолаш ҳамда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши прогнозини тузиш имконияти яратилади.


38.

Наманган вилояти ҳудудида метеорологик радиолокатор ускунасини ўрнатиш орқали Фарғона водийси ҳудудини 200 км радиусда қамраб олувчи ер усти метеорологик радиолокаторлар ягона тармоғини ташкил этиш ҳамда мавжуд локаторлар маълумотлари билан интеграция қилиш. Бунда:

Наманган вилоятининг (Тўрақўрғон) туманида метеорологик радиолокатор ўрнатиш;

ўрнатилган радиолокатор маълумотларини мавжуд локаторлар маълумотлари билан интеграция қилиш.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Глобал иқлим ўзгариши шароитида тез-тез такрорланадиган сел, кучли шамол ва ёмғирлар, дўл, чақмоқ, қор бўрони каби хавфли гидрометеорологик ҳодисалардан Фарғона водийси аҳолисини, энергетика, коммунал, қишлоқ ва сув хўжаликлари ҳамда ижтимоий объектларни барвақт огоҳлантириш даражаси 90 фоиздан 92 фоизга етказилади.


39.

Атроф-муҳит ифлосланиши мониторингини олиб бориш. Бунда, экологик мониторинг ўтказиладиган жами 790 та хўжалик юритувчи субъектларида:

оқова сувларни назорати бўйича ҳар чоракда 272 та;

атмосфера ҳавосига ташлама манбалар мониторинги бўйича ҳар ойда 368 та;

тупроқ ифлосланишини назорат қилиш бўйича йилига икки маротаба (баҳор ва куз фаслларида) 150 та атроф-муҳит ифлосланиши мониторингини олиб бориш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экологик мониторинг ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар қамрови 769 тадан 790 тага етказилади.

Жумладан:

оқова сувлар назорати бўйича 266 тадан 272 тага;

атмосфера ҳавосига ташлама манбалар мониторинги бўйича 357 тадан 368 тага;

тупроқнинг ифлосланишини назорат қилиш 146 тадан 150 тага етказилади.


40.

Республикада саноат ташламалари юқори бўлган ва ҳавода доимий тутун (смог) ҳосил қилувчи (Тошкент, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ шаҳарлари), шу билан бирга, саноати ривожланган (Ўзбекистон, Оҳангарон, Навоий, Қоракўл, Қоровулбозор, Ғузор, Муборак, Сергели, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари) ҳудудларда атмосфера ҳавоси ҳолатини баҳолаш бўйича рақамли мониторинг тизимини жорий этиш.


2023- 2024

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ҳудудларда атмосфера ҳавоси ҳолатини баҳолаш бўйича рақамли мониторинг тизими жорий этилади.

41.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида радиациявий вазият мониторингини олиб бориш йўналишида ишларни жадаллаштириш. Бунда:

1) радионуклидларнинг асбоблар ёрдамида таҳлилларини олиб бориш усули шарт-шароитларга эга бўлган лабораториялар билан таъминлаш;

2) радионуклидлар назоратини олиб бориш учун замонавий ўлчов асбоб-ускуналари ва жиҳозлар билан етарли даражада таъминлаш;

3) радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш;

4) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг синов лабораториялари мажмуасининг ваколатини O`z DSt ISO/IEC 17025:2019 давлат стандарти талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтказиш.


2023-2024

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятлари бўлинмалари қошидаги аналитик лабораториялар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази негизида 4 та радиологик тадқиқот марказлари ташкил қилинади.

Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, шунингдек, радиациявий вазият мониторинги маълумотлари алмашинувида Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги давлатлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади.


42.

Хавфли кимёвий моддалар миллий реестрини яратиш. Бунда:

республикада ишлаб чиқарилаётган, ҳудудга олиб кирилаётган ва фойдаланиладиган кимёвий моддалар, шунингдек, улардан фойдаланиш билан боғлиқ хавфлар тўғрисида маълумотларни тўплаш;

хавфли кимёвий моддаларнинг миллий реестрга киритилиши бўйича мезонларни ишлаб чиқиш, кимёвий моддалар ва маълумотлар рўйхатини тузиш;

Хавфли кимёвий моддалар миллий реестрининг лойиҳавий ва операцион тузилмасини яратиш ҳамда ўрнатилган тартибда келишиш.


2023-2024

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни чеклаш ва тақиқлаш ижтимоий-иқтисодий баҳоланади.

Кимёвий моддалар савдоси билан боғлиқ масалалар, шу жумладан, ноқонуний савдо масалалари ҳал этилади.

Республика иштирок этаётган халқаро конвенция ва протоколларнинг ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Фавқулодда вазиятларда ишончли маълумотларни тезкор аниқлаш имкони яратилади.


43.

Тошкент шаҳри ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш. Бунда:

табло ва мониторлар ўрнатиш нуқталарини аниқлаш;

табло ва мониторлар ўрнатиш ишларини ташкиллаштириш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Аҳоли учун пойтахт ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб бориш имконияти яратилади.


        

IV. ЎРМОНЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ,

ҲИМОЯ ҚИЛИШ, КЎПАЙТИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ,

МАҲСУЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРДАН

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

           

44.

Ўрмон хўжалиги тадбирлари учун дарахт ва бута уруғларини тайёрлаш. Бунда:

қурғоқчилик ва сувсизликка чидамли дарахт-бута ўсимликларининг уруғлик турларини кўпайтириш, оналик дарахтларни аниқлаш, уруғлик тайёрлаш мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш;

уруғ берадиган дарахт ва буталарнинг оналик плантацияларини кўпайтириш;

ўрмонларни кенгайтириш, кўчатхоналар ташкил этиш мақсадида чўл ва бошқа турдаги дарахт ва буталарнинг 1 100 тонна уруғини жамғариш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Дарахт ва буталарнинг жами 1 100 тонна уруғлари жамғарилади. Жумладан, 800 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилиб, 188 минг гектар майдонда "яшил қопламалар" барпо этилади.

Ўрмон фонди ерларида ниҳолхоналар майдони 500 гектарга етказилади.

Ўрмон фонди ерларида сифатли уруғ олиш мақсадида 262 гектар майдонда дарахт ва бута уруғларининг доимий ва вақтинчалик оналик участкалари ажратилади ва селекцион уруғчилик базаси яратилади.


45.

Ўрмон хўжалиги тадбирлари ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш мақсадида дарахт ва буталарнинг ниҳол ва кўчатларини етиштириш. Бунда:

ер майдонларини танлаш, талаб этиладиган уруғларни жамғариш, вегетатив кўпайишга мойил дарахт ва буталарнинг қаламчаларини тайёрлаш, ёш ниҳолларни тарбия бўлимига кўчириш;

ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш;

ниҳолхона ва кўчатхоналарда агротехник тадбирларни, жумладан суғориш, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш, бегона ўтдан тозалаш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;

тупроққлим шароитига мос 120 млн дона дарахт ва буталарнинг ниҳол ва кўчатларини етиштириш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Жами 120 млн дона, жумладан 7 млн дона павлония, 15 млн дона терак, 32 млн дона тут, 12 млн дона мевали, 25 млн дона япроқбаргли ва тез ўсувчи, 2,6 млн дона манзарали дарахт ва буталар ҳамда 31 млн дона чўл ўсимликларининг ниҳол ва кўчатлари етиштирилади.

Етиштирилган ниҳол ва кўчатлар ўрмонларни кенгайтириш тадбирлари учун, шунингдек, кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун етказиб берилади.


46.

Ўрмон-мелиоратив тадбирларини амалга ошириш орқали ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш. Бунда:

ўрмон фонди ерларида ўрмон-мелиоратив тадбирларини амалга ошириш учун ер майдонларини танлаш ва экишга тайёрлаш;

235 минг гектар майдонда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга ошириш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Жами 235 минг гектар, жумладан, Оролбўйи ҳудудларида 221 минг гектар яшил қопламалар, тоғ ва тоғолди ҳудудларида 2 500 гектар ёнғоқ мевали, 1 600 гектар тез ўсувчи ва ёғочбоп дарахтзорлар, 10 000 гектар майдонда бошқа турлар бўйича табиий тикланишга кўмаклашиш ва қайта тиклаш тадбирлари олиб борилади.

Минтақадаги экологик мувозанат юмшатилиб, халқ хўжалиги объектлари, аҳоли яшаш ҳудудлари ва суғориладиган ерларни қум босишидан, гармсел шамоллари ва бошқа табиатнинг салбий таъсирларидан ҳимоя қилади. Чўл яйловларининг маҳсулдорлиги оширилиши таъминланади.


47.

Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш мақсадида доривор ва озуқабоп ўсимликлар хомашёсини етиштириш. Бунда:

ўрмон фонди ерларида 5,2 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш;

9 000 тонна турли доривор ва озуқабоп ўсимликлар хомашёсини тайёрлаш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳисобига 1 400 та янги иш ўрни яратилади ҳамда 21,2 млрд сўм даромад олишга эришилади.


48.

Ўрмон фонди ер майдонларини ўзлаштириб, фойдаланишга киритиш. Бунда:

ўрмон хўжалигида фойдаланилмаётган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш орқали ўзлаштириш бўйича ташаббускорларни аниқлаш;

ташаббускорлар томонидан фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиб, ўрмонзорлар барпо қилиш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


2023 йилда 7 000 гектар фойдаланилмай бўш турган ер майдонлари фойдаланишга киритилади.

5 000 гектар ерда янги ўрмонзорлар барпо этилади.

1 000 гектар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилади.

1 000 гектар доривор ўсимликлар етиштирилади ҳамда 4 мингта янги иш ўринлари яратилади.


49.

2019-2022 йиллар давомида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмон хўжаликлари ҳудудларидан фойдаланилишини қуйидаги масалалар юзасидан ўрганиб чиқиш:

шартномалар, шу жумладан, ижара шартномалари қонунчилик талабларига мувофиқ тузилганлиги ва тегишли тартибда рўйхатга олинганлиги;

шартнома шартлари бажарилганлиги, шу жумладан, тўловлар вақтида ва тўлақонли амалга оширилганлиги;

ҳудудларда ерлардан ноқонуний равишда фойдаланиш, қонунчиликда тақиқланган бино-иншоотларини қуриш ҳолатлари.


2023 йил

ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура


Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмон хўжаликларининг ҳудудларидан фойдаланишда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш.


50.

Рельеф, микроиқлим, шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда, Тошкент шаҳри атрофида шамол тезлигини пасайтирадиган ва тупроқ зарраларининг бирикишини оширадиган илмий ва пухта лойиҳалар асосида "яшил белбоғ" ташкил этиш.


2023-2025

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Шаҳар атрофида шамол тезлиги пасаяди ва чанг-тўзон кўтарилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.


51.

Давлат ўрмон фонди ер майдонлари ҳамда давлат ўрмон фондидан ташқари ҳудудларда мавжуд ўрмон билан қопланган (дарахтзор) майдонларни ўрмон кадастрига киритиш ишларини ташкиллаштириш.

Бунда:

давлат ўрмон фонди ер майдонларидаги ўзга ердан фойдаланувчилар, жумладан, фермер, деҳқон, томорқа хўжаликлари ва бошқа ердан доимий фойдаланувчилар ва улар эгаллаган ер майдонларини хўжаликлар кесимида хатловдан ўтказиш;

хатлов натижасига кўра ўрмон билан қопланган (дарахтзор) майдонлар кадастрини ва у ерда жойлашган дарахтлар тури, сони ва улар ҳақида маълумотларни шакллантириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш назарда тутилади.


2024 йил

июль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда улар жойлашган ҳудудларнинг аниқ маълумотлари шакллантирилишига эришилади.


52.

"Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонасининг Тошкент шаҳридаги филиалини ташкил этиш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Тошкент шаҳрида яшил жамоат парклари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари такомиллаштирилади.


        

V. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ КУЧАЙТИРИШ

          

53.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари томонидан кўриб чиқиладиган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини такомиллаштириш. Бунда, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш ва уларни ихчамлаштириш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари ваколатига кирадиган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.


54.

Экологик назорат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Бунда, давлат инспекторларини авто- ва мототранспорт воситалари, катерлар, планшетлар, бодикамералар, дронлар, компьютер жиҳозлари, электрошокерлар, рация, GPS-ускуналар ва бошқалар билан таъминлаш.


2023-2024

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Давлат экологик назорат инспекцияси ходимларининг иш самарадорлиги ошади, ходимлар ўзини ўзи ҳимоя қилиши таъминланади, браконьерлик ҳолатларига олиб келаётган шарт-шароитларнинг бартараф этилишига эришилади.

Давлат инспекторларининг тезкор тадбирлар амалга ошириш бўйича моддий-техника базаси яхшиланади ва сув ҳавзалари, чўл ҳудудларида браконьерликка қарши самарали назорат ўрнатилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш самарали ташкил этилади.


55.

Давлат экология назоратини амалга оширишда бевосита иштирок этувчи ходимларни рағбатлантириш тизимини ташкил этиш.

Бунда, экология назоратини амалга оширишда бевосита иштирок этувчи ходимлар (инспекторлар) фаолияти натижаларига кўра энг яхши инспектор, энг фаол жамоа ҳамда намунавий ҳудуд номинациялари бўйича рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.


Доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Қўшимча моддий рағбатлантириш механизмлари орқали давлат экология назоратини амалга оширишда бевосита иштирок этувчи ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш имконияти яратилади.

Қўшимча моддий рағбатлантириш манбалари белгиланади.

Меҳнат унумдорлиги ортади.

Коррупцион ҳолатларнинг олди олинади.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича қатъий чоралар кўриш ва инспекторларни моддий қўллаб-қувватлаш имконияти яратилади.


56.

Тезкор назорат тадбирларини ўтказиш. Бунда:

табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш бўйича экологик рейд назоратини ўтказиш.

атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш;

атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

ОАВ вакиллари иштирокида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини оширишдаги жорий ҳолатни ёритиш мақсадида рейдлар ўтказиш;

табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарларни аниқлаш ва уларга нисбатан таъсир чораларини кўриш.


Доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


100 мингдан ортиқ профилактик тадбирлар ўтказилади.

Барча муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экологик назоратни олиб боришда "Смарт эко-патруль" тизими фаолияти такомиллаштирилади.

Қўлланилган жарима ва зарарлар, шунингдек, атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари бўйича мавжуд қарздорликларни ундириш ишлари амалга оширилади.

Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамкорлигида "Экологик патруль" ишлаш тизими самарадорлиги оширилади.


57.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш.

Давлат хизматларини кўрсатувчи ходимлар ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича чора кўриш ваколатига эга бўлган давлат инспекторларининг ўз ишига қанчалик ҳалол ва виждонан ёндашаётганлигини ўрганиш ҳамда коррупцион хавфларни барвақт аниқлаш ва уларни минималлаштириш чораларини кўриш мақсадида "сирли мижоз" тадбирларини ўтказиш амалиётини жорий этиш. Бунда, "Сирли мижоз" институтидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликлар ва ваколатни суиистеъмол қилишга ундовчи усулларни қўллаш тақиқланади.

Маълумотларни йиғиш учун ҳақиқий "мижоз" кўринишида мониторингни амалга оширувчи ходимлар ва бошқа шахслар ("сирли мижозлар")дан фойдаланиш.


Доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


"Сирли мижоз" институтини жорий этиш орқали Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органлари, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан давлат экологик назоратини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолаш имконияти яратилади.

"Сирли мижоз" мониторинги натижаларига кўра ходимлар томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинмаганлиги ҳамда қонунбузилиш ёки салбий ҳолатларга олиб келганлиги тасдиқланган тақдирда, мазкур ходимлар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


58.

Вазирлик марказий аппаратига 9 та шахсан бириктирилган (хорижий маслаҳатчиларга бириктирилганларни ҳисобга олмаган ҳолда), 2 та махсус (йўлсиз жойларда юра оладиган 1 та, меҳмонлар кутиб олиш учун 1 та), 2 та навбатчи автотранспорт воситаси ва 1 та микроавтобус учун лимит ажратиш.

Бунда, Вазирликка тегишли хизмат автотранспорт воситасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган йиллик километр масофа лимити татбиқ этилмайди.


2023 йил

июнь,

доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Вазирликда меҳнат унумдорлиги ошади, белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида таъминлаш бўйича самарали иш йўлга қўйилади.


59.

Вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги механизмларини жорий қилиш. Бунда, Вазирлик низоми тасдиқлангунга қадар:

ягона тариф сеткаси разрядлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг 3-иловасида назарда тутилган миқдорларда белгиланади;

Вазирлик марказий аппарати Экология жамғармаси ҳисобидан, ҳудудий ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (ўрмон фонди ерларидан ташқари) ходимлари тегишли маҳаллий бюджетлар даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан қуйидаги миқдорларда:

1 йилдан 3 йилгача - 0,3;

3 йилдан 5 йилгача - 0,6;

5 йилдан 10 йилгача - 0,8;

10 йилдан 15 йилгача - 1,0;

15 йилдан 20 йилгача - 1,2;

20 йилдан юқори - 1,5 баравар кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) ҳамда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўловлари коэффициентини ҳисоблашда ходимларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча бюджет ташкилотлардаги расмий меҳнат фаолияти даври ҳисобга олинади;

Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган байрам кунларида ва бошқа муҳим саналарда мукофотлаш, шунингдек, устама, рағбатлантириш ва қўшимча ҳақ, мукофотлар ва иш ҳақига бошқа тўловлар миқдори Вазир томонидан белгиланади.


2023 йил

май,

доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги механизмларини жорий қилиш вазирлик ва тизимдаги ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш имконияти яратилади.

Қўшимча моддий рағбатлантириш манбалари белгиланади.

Меҳнат унумдорлиги ортади ва коррупцион ҳолатларнинг олди олинади.


60.

Вазирликнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш мақсадида Вазирликнинг марказий аппарати жойлашган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а-уйда жойлашган бинонинг "Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази" МЧЖдаги Вазирликнинг улушига 2022 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд ҳисобидан капитал таъмирлаш ишларини якунлаш, ободонлаштириш, иссиқлик, вентиляция ва совутиш тизимини таъмирлаш. Бунда, дивиденддан етмаган қисми Экология жамғармаси маблағларидан қоплаб бериш.


2023 йил

июнь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, "Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази" МЧЖ


Ходимларнинг иш самарадорлигига ҳаво ҳароратининг таъсирини минималлаштиришга эришилади.


61.

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази жойлашган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 15-уй ва Гидрометеорология хизмати агентлиги жойлашган Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўчаси, 72-уйнинг бино-иншоотларини (туташ ҳудуди билан биргаликда) оператив бошқарув ҳуқуқи билан беғараз асосда Вазирликка топширилиши ва қабул қилинишини таъминлаш.

Бунда Вазирлик томонидан ушбу бино-иншоотлар тизим ташкилотларига бепул фойдаланишга берилади.


2023 йил

июнь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги


Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар биноларини тизимлаштиришга эришилади.

         

VI. ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ВА АУТСОРСИНГ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

          

62.

Cанитар тозалаш хизматлари кўрсатишни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш. Бунда:

жами 7 та, шу жумладан, Сирдарё вилоятида - 1 та, Жиззах вилоятида - 1 та, Самарқанд вилоятида - 5 та лойиҳани амалга ошириш ишларини давом эттириш;

лойиҳа концепцияларини ишлаб чиқиш;

лойиҳани давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширувчи хусусий шерикларни аниқлаш;

лойиҳани амалга ошириш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 55 125,6 млн сўм хусусий инвестиция маблағлари жалб қилинади ва қуйидагилар амалга оширилади:

65 та махсус техника харид қилинади;

3 та чиқиндиларни саралаш ускуналари ва 1 та чиқиндиларни қайта ишлаш ускуналари ишга туширилади;

3 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари барпо этилади;

103 та чиқинди йиғиш шохобчалари қурилади ва 558 та чиқинди контейнерлари ўрнатилади;

1 393 та янги иш ўринлари яратилади.


63.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда хусусий секторни жалб этган ҳолда экотуризм ва рекреацион хизматларни ташкил этиш. Бунда:

Бухоро ихтисослаштирилган "Жайрон" питомниги;

"Ҳисор" ва "Сурхон" давлат қўриқхоналари;

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати;

"Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси ҳудудларида хусусий секторларни жалб этган ҳолда экотуризм ва рекреацион хизматлар ташкил этилиши бўйича лойиҳа концепцияларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Сурхон давлат қўриқхонасида Зараутсой, "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғида Сариқамиш кўли, "Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасида Белеули, "Ҳисор" давлат қўриқхонасида "Ҳазрати Султон" экотуризм мақсадларидаги масканларни, шунингдек, "Жайрон" экомаркази ва "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғларида экотуристик масканларни ташкил этиш ҳамда уларни барпо этишга инвесторларни жалб қилиш чоралари кўзда тутилади.

"Судочье дам олиш маскани"даги ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш объектларини ва ташриф буюрувчиларни манфаатдор шахсларга давлат-хусусий шерикчилиги асосида фойдаланишга бериш имкониятлари ўрганилади.


64.

Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва соғломлаштириш (реабилитация) марказларини хусусий секторларни жалб этган ҳолда ташкил этиш. Бунда:

мусодара қилинган ва жароҳатланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва соғломлаштириш (реабилитация) марказларини хусусий секторларни жалб этган ҳолда ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

Тошкент, Нукус, Термиз ва Фарғона давлат ҳайвонот боғларида реабилитация марказларини ташкил этиш.


2023 йил

ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Тошкент, Нукус, Термиз ва Фарғона давлат ҳайвонот боғларида реабилитация марказлари ташкил этилади. Натижада:

реабилитация марказларидаги Ўзбекистон фаунасига мансуб бўлган ёввойи ҳайвонлар парваришланади ва босқичма-босқич табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилади;

табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисоби юритилади ва маълумотлар электрон базасига киритилади;

Ўзбекистон фаунасига бегона бўлган (инвазив) ёввойи ҳайвон турларини парваришлаш ва кейинчалик ҳайвонот боғларининг экспозиция вольерларига чиқариш таъминланади.


65.

Хусусий сектор субъектлари билан биргаликда ўрмон фонди ерларида чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш. Бунда:

фойдаланилмаётган ўрмон фонди ер майдонларини хусусий сектор субъектларига ижарага беришни ташкил этиш;

хусусий сектор субъектлари билан биргаликда чорва бош сонини 170 минг бошга, парранда бош сонини 1,2 млн бошга ва асалари оиласи сонини 220 минг донага етказиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Фойдаланилмаётган ўрмон фонди ер майдонларини хусусий сектор субъектларига ижарага бериш ҳисобига аҳоли турмуш тарзи яхшиланади.

Хусусий сектор субъектлари билан биргаликда чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш натижасида чорвачилик йўналиши бўйича 1 000 та, паррандачилик йўналиши бўйича 1 000 та, асаларичилик йўналиши бўйича 2 000 та-жами 4 000 та янги иш ўринлари яратилади.


        

VII. СОҲАНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

         

66.

Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг электрон тизимини (eco-service.uz) тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. Бунда:

атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг электрон тизимини (eco-service.uz) Давлат хизматлари агентлиги, Cтатистика агентлиги, Солиқ қўмитаси, Марказий банк ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат рўйхатидан ўтиш жараёнидан бошлаб фаолият турига мувофиқ экологик баҳолаш ва меъёрлаш талаблари ҳақида хабардор қилиш тизимини жорий этиш;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар реестрини (давлат ҳисобини) шакллантириш чораларини кўриш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Идоралараро ахборот алмашуви тизимини жорий этиш қуйидагиларга замин яратади:

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтиш жараёнидан бошлаб фаолият турига мувофиқ экологик баҳолаш ва меъёрлаш талаблари ҳақида хабардор қилиш;

фаолият турларини экологик меъёрий ҳужжатлар билан қамраб олиш;

тадбиркорларнинг асосланмаган молиявий харажатлари сарфланишининг олдини олиш;

бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва шаффоф тизим яратиш.


67.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида республикадаги дарахтларни тўлиқ рақамлаштириш орқали хатловдан ўтказиш. Бунда:

аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда республикадаги давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни рақамлаштириш йўли билан хатловдан ўтказиш;

хатлов натижасида олинган маълумотларни "Яшил макон" электрон платформасига киритиш ва Миллий геоахборот тизимига интеграция қилиш;

аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда республикадаги ўрмон фонди дарахтларини рақамлаштириш йўли билан хатловдан ўтказиш;

хатлов натижасида олинган маълумотларни "Яшил макон" электрон платформасига киритиш ва Миллий геоахборот тизимига интеграция қилиш.


2023-2025

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Дарахтлар сони, жойлашуви, тури, ёши, диаметри ва ҳолати бўйича аниқ маълумотлар шакллантирилиб, доимий янгилаб борилади.

Дарахтларнинг сони, жойлашуви ва ҳолатига қараб уларни экиш, алмаштириш ва тур таркиби бўйича қарорлар қабул қилиш имкони яратилади.

Дарахтларнинг сонини назорат қилиш ва бу орқали ноқонуний кесиш ҳолатларини камайтиришга эришилади.

Шаҳарсозлик ва қурилиш ишларини лойиҳалаштириш учун ер ажратиш жараёнида майдонлардаги дарахтларни ҳисобга олиш имкони яратилади.


68.

Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги бўйича идоравий электрон ахборот маълумотлар базасини такомиллаштириш.

Бунда, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида экологик мониторинг натижаларини атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базасига (ЯГМБ) идоралараро интеграллашувини ва тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш.


2024 йил

январь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ягона геоахборот маълумотлар базасини такомиллаштириш, ўзгаришлар ва атроф-муҳит ифлосланишининг ҳақиқий ҳолатини онлайн кўриш, шунингдек, аниқ маълумотлар ҳисоботини (харита, график ва жадваллар кўринишида) шакллантириш имконини беради.


69.

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблашда инсон омилини камайтириш.

Бунда, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг расмий веб сайтида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини инсон омилисиз ҳисоблаш имконини берадиган "Экокалькулятор" ахборот тизимини ишга тушириш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблашда инсон омили камайтирилади.

Бюрократия ва коррупция ҳолатларининг юзага келиши бартараф этилади.


70.

Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили:

соҳада рақамли технологиялар, инновацион ғоялар ва стартапларни қўллаб-қуватлаш, шу жумладан, углерод изи ва чиқиндиларни камайтиришга қаратилган платформа ҳамда мобил иловаларни яратишга 5 млрд сўмгача грант ажратиш;

соҳага оид ёзиладиган илмий-оммабоп асарларнинг муаллиф ёки муаллифлар жамоасига қалам ҳақи ва чоп этиш учун 5 млрд сўмгача грант ажратиш;

экология масалаларида фотоальбом, каталог, атлас, харита, энциклопедия, табиат луғатлари, табиат муҳофаза этиладиган ҳудудлар харитасини яратиш ва нашр этишга 10 млрд сўмгача грант ажратиш;

табиат ва санъатга бағишланган халқаро пленэр, ҳайкаллар симпозиумини ташкил этишга 10 млрд сўмгача маблағ ажратиш;

оммавий ахборот воситалари, экоблогерлар билан турли медиа лойиҳаларни молиялаштиришга 10 млрд сўмгача ажратиш;

қаровсиз ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш ва парваришлаш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий питомникларни фаолиятини қўллаб-қувватлашга 10 млрд сўмгача грант ажратиш.


2023 йил

июндан бошлаб, доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари, қўриқланадиган табиат ҳудудлари тўғрисида маълумотлар яратилади ҳамда уларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш тизими такомиллаштирилади.


71.

Экология жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан овга рухсат бериш ва ҳайвонларни овлаш (шу жумладан, балиқ) учун берилган квоталарни, йўлланма ва рухсатномаларни бериш ҳамда назорат қилиш бўйича мобил иловани ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Ов қилиш тартиби такомиллаштирилади.

72.

Экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, гидрометеорология ва ўрмон соҳаларида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни янада ривожлантириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш:

табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришини назорат қилиш, ерни масофадан зондлаш ва учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланиш;

"Узгидромет" томонидан давлат кузатув тармоғини ривожлантириш доирасида стационар ва ҳаракатланувчи кузатув пунктларидан маълумотларни йиғиш ва узатиш самарадорлигини ошириш;

катта ҳажмли ва таҳлилий маълумотларни қайта ишлаш -мавжуд давлат ахборот тизимлари ва рақамли платформалардаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш;

экотизимларнинг янги авлоди, шу жумладан, ер ости бойликлари, сув хусусиятлари, ўрмонлар, ҳайвонот дунёсининг яшаш жойлари тўғрисида маълумотлар базасини яратиш.


2023 йил

майдан

бошлаб,

доимий

равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Вазирликнинг асосий фаолият йўналишларини амалга оширишда замонавий ахборот технологиялари жорий этилади.

73.

"EcoFund" электрон дастурига киритилган корхоналар қамровини ошириш мақсадида маълумотлар базасини ўзаро интеграциялаш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


"EcoFund" электрон дастурига киритилган корхоналар қамрови кенгаяди ва маълумотлар базаси ўзаро интеграциялашади.

        

VIII. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

         

74.

Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижросини таъминлаш.

Бунда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилишини ташкил этиш (Самарқанд шаҳри).


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Ушбу тадбир МДҲ давлатлари ҳудудида ва Марказий Осиёда илк бор ўтказилади.

Мазкур тадбирнинг ўтказилиши қуйидагиларга замин яратади:

тадбирда дунёнинг 196 та давлатидан келадиган вакиллар ва халқаро донорлар иштирокида бир ҳафта давомида чўлланиш, қурғоқчилик, чанг бўронлари, ерлардан барқарор фойдаланиш ва ерларни тиклаш масалалари муҳокама қилинади;

мамлакатимизда ер деградацияси, чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар билан дунё ҳамжамиятини таништириш имконияти яратилади;

тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрўсини мустаҳкамлайди, салоҳиятли донор ташкилотларнинг фаоллашувига ва соҳага янги лойиҳалар кириб келишининг жадаллашувига хизмат қилади;

мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини оммалаштиришга ижобий таъсир кўрсатади.


75.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси ижросини таъминлаш.

Бунда, БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенцияси (CMS)нинг 14-томонлар конференциясини ташкил этиш (Самарқанд шаҳри).


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ушбу тадбир МДҲ давлатлари ҳудудида ва Марказий Осиёда илк бор ўтказилади ҳамда қуйидагиларга замин яратади:

Ўзбекистоннинг халқаро имижини яхшилаш, экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга жаҳон эътиборини қаратиш;

халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

соҳага беғараз грант ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш;

мамлакатнинг туризм сектори салоҳиятини намоён қилиш, хорижий туристлар оқимини кўпайтириш.


76.

Тошкент, Нукус, Термиз ва Фарғона давлат ҳайвонот боғлари ҳудудларида, 2025 йил якунига қадар республиканинг бошқа вилоятларида ҳам мусодара қилинган тирик намуналар ва ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш, уларни даволаш ва парвариш қилиш бўйича реабилитация марказларини ташкил этиш.


2025 йил

январь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Ҳайвонларни реабилитация қилиш тизими такомиллаштирилади.


77.

Бухоро ихтисослаштирилган Жайрон питомниги мисолида сафари туризми (ёввойи ҳайвонларнинг эркинлигини чекламаган ҳолда) ва "ҳайвон қафасда эмас, инсон қафасда" ёндашуви асосида пилот лойиҳасини амалга ошириш.


2024 йил

март

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Ёввойи ҳайвонларни кузатиш тизими замон талаблари асосида ташкил қилинади ҳамда ҳайвонларнинг табиий муҳитдаги ҳаёт тарзи енгиллаштирилади.


78.

Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июнь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш. Бунда:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси, Орхус конвенцияси котибияти вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасида "Орхус маркази"ни ташкил этиш бўйича халқаро давра суҳбатини ўтказиш;

зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва ўрганиб чиқиш, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Қуйидагилар амалга оширилади:

Ўзбекистоннинг халқаро имижини яхшилаш, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнларига жамоатчиликни кенг жалб қилиш масалалари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга жаҳон эътибори қаратилади;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси, Орхус конвенцияси котибияти кўмаги билан Ўзбекистон Республикасида "Орхус маркази" ташкил этилади;

ушбу йўналишда халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади ва мустаҳкамланади;

соҳага беғараз грант ва техник кўмак маблағлари жалб қилинади;

норматив-ҳуқуқий база халқаро талабларга мувофиқлаштирилади.


79.

Экология ва табиатни муҳофаза қилиш йўналишида ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда малака ошириш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

Бунда, экология ва табиатни муҳофаза қилиш йўналишида ривожланган давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида соҳа мутахассисларини хорижий давлатларда малака оширишга юбориш.


2023-2025

йиллар давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимларининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш йўналишида хорижий давлатларда малака ошириши қуйидагиларга замин яратади:

илғор хорижий инновацион ғояларни ўрганиш ва Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ходимларнинг атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида етакчилик қилиш қобилиятларини ошириш ва соҳа манфаатлари йўлида тўғри қарор қабул қилиш;

халқаро ҳамкорлар билан икки томонлама манфаатли музокаралар ўтказиш салоҳиятини ошириш;

истиқболли халқаро ҳамкорлар рўйхатини шакллантириш.


80.

Давлат экологик экспертизаси тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштириш.

Бунда:

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида стратегик экологик баҳолаш (SEA) пилот лойиҳасини амалга ошириш ишларини ташкил этиш;

Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда стратегик экологик баҳолаш (SEA) пилот лойиҳасини амалга ошириш ишларини ташкил этиш;

стратегик экологик баҳолаш тизими бўйича соҳа мутахассислари учун махсус семинар ва тренингларни амалга ошириш;

стратегик экологик баҳолаш тизимининг ҳуқуқий асослари ҳамда институционал ва кадрлар салоҳиятини яратиш;

Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурий ҳужжатлари, концепциялари ва стратегияларини, шу жумладан, уларни стратегик жиҳатдан экологик баҳолаш тартибини жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023-2024

йиллар давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Халқаро эксперт ва консультантлар кўмагида стратегик экологик баҳолаш бўйича лойиҳаси қуйидагиларга хизмат қилади:

стратегик экологик баҳолаш бўйича протоколга аъзо бўлишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб бориш ва асосли таклифлар ишлаб чиқишга;

иқтисодиёт секторларини ривожлантиришни режалаштиришда экологик таркибий қисмни ҳисобга олиш орқали ифлосланиш ҳажмларини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилашга;

стратегик экологик баҳолаш тизимининг ҳуқуқий асослари ҳамда институционал ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича асос яратилишига.


81.

Жиззах шаҳри Ҳамид Олимжон боғи ҳудудида жойлашган собиқ "Ватан" кинотеатри биносида замонавий талабларга мос келадиган "Экология ва табиат музейи"ни, шунингдек, унга туташ ҳудуддаги Черков биносида "Табиат ва санъат" мулоқот маркази фаолиятини ташкил қилиш. Бунда:


2023 йил

декабрь


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги

Аҳоли, айниқса, ёшларда табиатни асраб-авайлаш, ҳудуддаги мавжуд флора ва фауна ҳақида билимларини ошириш, кўргазмалардаги буюмлар билан танишиш орқали ташриф буюрувчиларни табиатга меҳр беришни ошишига эришилади.


"Экология ва табиат музейи" ва "Табиат ва санъат" мулоқот марказини ташкил қилиш харажатлари маҳаллий бюджет ва Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.

музей ашёлари ва музей коллекцияларини электрон идентификация қилиш музей фонди электрон каталогини шакллантириш ва самарали юритиш;

музей фонди электрон каталогида ноёб музей ашёларининг юқори сифатдаги фотосуратлари ва 3D кўринишларини жойлаштириш;

мулоқот марказида ёшларнинг ижодий кўргазмаларини ташкил қилиш ишлари амалга оширилади.


2024-2026

йилларда

82.

Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маърузани чоп этиш.

Халқаро ташкилотлар, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли тузилмалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маъруза лойиҳаси юзасидан маслаҳат учрашувининг биринчи даврасини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маърузанинг бирламчи лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маърузани тайёрлашни ниҳоясига етказиш ва уни чоп этиш.


2023 йил

ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Халқаро методология билан янги форматда маъруза ишлаб чиқиш орқали хорижий тажриба асосида ҳисобот топшириш тизими йўлга қўйилади.

Халқаро ўлчов стандартларига ўтиш жараёни осонлашади.

Атроф-муҳит ҳолати бўйича узлуксиз маълумот тайёрлаш йўлга қўйилади.


         

IX. ИЛМ-ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР,

ХОДИМЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ҲАМДА

МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

         

83.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, фуқароларнинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этиш. Бунда, қуйидагиларни назарда тутувчи "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш:

барча даражалардаги таълим ўқув дастурларига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалаларини киритиш орқали узлуксиз экологик таълим тизимини такомиллаштириш;

экологик муаммоларни ва табиатдан тўғри фойдаланиш заруратини янада чуқур англаб етишга ёрдам берувчи экология бўйича янги умумтаълим ва махсус ўқув режалари (дастурлари)ни жорий этиш ҳамда мавжудларини яхшилаш;

таълим тизимининг барча босқичлари учун экология соҳасида мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, мавжуд кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги узлуксиз таълим жараёнида иштирок этувчи педагог кадрларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


2023 йил

июль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Таълим муассасаларининг ўқув режа ва дастурларига экологик таълим ва тарбия тўғрисидаги билимлар сингдирилиб, ўқувчиларда экологик онг, экологик маданият тўғрисида билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади.

Аҳолининг экологик маданияти ва ҳуқуқий онги ва саводхонлигини оширишга эришилади.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги кадрларнинг малакасини ошириш жараёнида иштирок этувчи профессор-ўқитувчиларни халқаро грантлар маблағлари асосида ривожланган хорижий давлатларда малакалари оширилади ва курсларга жалб қилинган тингловчиларнинг экология йўналишидаги билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга эришилади.


84.

Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва давлат экологик экспертизаси йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассислар ва экспертларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарлари ва тренинглар ўтказиш. Бунда:

атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича кўп йиллик тажрибага эга халқаро консультант ва экспертлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;

халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқув-семинарлари ва тренинглар ташкил этиш;

ходимларнинг хориж мамлакатларидаги халқаро ўқув семинарлари ва тренингларда иштирокини таъминлаш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибалар асосида тизимдаги ёш мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизими яратилади.

Ходимларнинг малакасини оширишга ва пировардида давлат экологик экспертизасини ўтказишнинг самарали, замонавий ва шаффоф тизимини яратишга эришилади.


85.

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи ташкилотларнинг эколог мутахассислари малакасини оширишнинг мажбурий тизимини йўлга қўйиш.

Бунда, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб корхона ва ташкилотларининг эколог мутахассисларини атмосфера ҳавосини тозалаш, оқова сувларни тозалаш тизими ва тупроқ зарарланишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилган янги жиҳозлардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича мажбурий малака ошириш тизимини йўлга қўйиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг экология йўналиши бўйича мутахассисларининг малакасини оширишга мажбурий жалб қилиш орқали атроф-муҳитга чиқарилаётган зарарли чиқиндиларнинг олдини олиш мақсадида замонавий янги технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш тизими билан таништирилиб, уларнинг билим, кўникма, малака ва компетенциялари шакллантирилади.


86.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ўрмончилик, гидрометеорология йўналишлари бўйича ходимларни "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали хорижий давлатларда билим ва малакасини ошириш ҳамда Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан 20 нафар ходимларнинг халқаро ўқув семинар ва тренингларда иштирокини таъминлаш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


"Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали вазирлик тизими ходимларининг хорижий мамлакатларда малакасини ошириш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида ривожланган давлатлар университетлари ва илмий-тадқиқот марказларига юбориш орқали соҳа ходимларининг хориж тажрибаси бўйича илмий салоҳияти ва кўникмаси ошади ҳамда ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилади.


        

X. ЖАМОАТЧИЛИК ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ

ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

         

87.

Инспекция ва чиқинди масалалари бўйича қуйидаги қисқа умумреспублика телефон рақамига эга бўлган Call-марказнинг фаолиятини ташкил этиш:

1207 - Инспекция;

1205 - чиқинди масалалари бўйича.

Бунда, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Call-марказга мурожаат қилган фуқароларга тезкор ёрдам кўрсатиш масалаларида идоралараро ўзаро ҳамкорлик таъминланади.


2023 йил

июнь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Аҳолига чиқиндилар боғлиқ ишларни ташкил этишда тезкор ёрдам кўрсатиш амалга оширилади.

Соҳада вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларнинг тезкорлик билан ечимини топиш тизими йўлга қўйилади.


88.

Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида алоҳида ташаббус кўрсатган ёшларни тақдирлаш учун "Ёш эколог" кўкрак нишонини таъсис этиш. Бунда:

"Ёш эколог" кўкрак нишони тўғрисидаги низом ҳамда кўкрак нишони таснифини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

"Ёш эколог" кўкрак нишонини таъсис этиш ва фаол эколог ёшларни тақдирлаб бориш орқали ўқувчилар ва талабаларда табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни тежаш борасида ташаббусни уйғотишга эришилади.


89.

"Ёшлар экологик ҳаракати"ни ташкил этиш. Бунда:

республикадаги экологик муаммолар ечимига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр фаол ёшларни бирлаштириш;

ёшларнинг табиатни асрашдаги фаол иштирокини таъминлаш;

экологик лагерлар ташкил этиш;

ёш экологлар сонини кўпайтиришни рағбатлантирувчи механизмларни яратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

"Ёшлар экологик ҳаракати"ни ташкил этиш орқали республикамиздаги экологик муаммолар ечимига ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшларни бирлаштириш ҳамда табиатни асрашда уларнинг фаол иштироки таъминланади.

Экологик муаммоларни ва табиатни асрашда фаол иштирок этаётган ёшлар рағбатлантирилади.


90.

Атмосфера ҳавоси тозалигини таъминлашни кенг тарғиб этиш.

Бунда, атмосфера ҳавоси тозалигини таъминлаш, электромобиллар, электробуслардан кенг фойдаланишни тарғиб этиш мақсадида:

веломарафонлар ташкил этиш;

"22 сентябрь - автомобилсиз кун", "10 минг қадам пиёда" каби акцияларни ташкил этиш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Атмосфера ҳавоси тозалигини таъминлашни кенг тарғиб этиш орқали аҳолининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир билим-кўникмалари ва хабардорлиги оширилади.

Веломарафон ва 10 минг қадам пиёда юриш каби акцияларини ўтказиш орқали атмосфера ҳавосининг тозалиги таъминланади.

Бугунги кунда атмосфера ҳавосини ифлослантиришда етакчилик қилаётган транспорт воситаларидан ўз ўрнида фойдаланиш бўйича тушунча ва кўникмалар шакллантирилади.


91.

Қайта тикланувчи энергия манбалари ва инновацион технологияларни кенг тарғиб этиш.

Бунда, қайта тикланувчи энергия манбалари ва инновацион технологиялар ихтироси устида иш олиб бораётган замондош олимлар, ёш тадқиқотчиларнинг иш фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш.


2023 йил

давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Аҳолига қайта тикланувчи энергия манбалари ва инновацион технологиялардан унумли фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида кенг тушунчалар берилиб, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича кўникма шакллантирилади.

Ушбу йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, ёш тадқиқотчиларнинг иш фаолияти кенг жамоатчиликка етказилади.

Бу орқали ушбу йўналишда илмий изланишларга қизиқиш уйғотилиб, ёш тадқиқотчиларнинг сафи кенгаяди.


92.

Аҳолининг санитария-экологик ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ахборот кампаниясини олиб бориш.

Бунда, аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш мақсадида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг долзарб масалаларини кенг ёритиб бориш.

Доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Аҳолининг санитария-экологик ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг долзарб масалаларини кенг ёритиб борилиши натижасида аҳолининг экологик онги ва маданияти юксалтирилиб, маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга жойлаштиришнинг олди олинади.


93.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказий шаҳарлари, йирик аҳоли пунктлари ҳамда Тошкент шаҳрида қуйидагиларни назарда тутувчи "Bike Tashkent/Velo-Toshkent", "Bike Samarkand/Velo-Samarqand" ва бошқалар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

вело-марказ, вело-йўлаклар, вело-парковкаларни қуриш ҳамда велосипедларни ижарага бериш ва таъмирлаш дастурини ишлаб чиқиш;

велосипеддан фойдаланишда фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган таълим дастури;

ҳар йилги веломарафон, велофестиваль ва бошқа турдаги тадбирларни назарда тутувчи календарь режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023-2025

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳудудларда велосипед инфратузилмасини янада ривожлантириш, фуқаролар орасида велосипеддан фойдаланиш маданиятини ошириш, унинг аҳоли соғлиғига фойдали томонлари тўғрисида ахборот беришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилади.


94.

Ҳар йили экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология мавзуларига оид бўлган экология ўйинлари ("Green" Eco Games) мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.


2023 йил

октябрь

ойидан

бошлаб,

ҳар йили


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида атроф-муҳитни ҳимоялаш ва соғлом турмуш тарзини кечиришга билим ва кўникмаларини янада оширишга эришилади.


95.

Аҳолининг маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги билим даражасини ошириш бўйича тадбирларни (профилактика чора-тадбирларини) ўтказиш.

Бунда:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳаси ҳамда мазкур соҳадаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик масалаларини тушунтиришга қаратилган учрашувлар, семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини ўтказиш;

оммавий ахборот воситаларида маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари юзасидан ахборот ва мақолалар тайёрлаш.


Доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида учрашувлар, семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини ўтказиш орқали глобал экологик муаммолардан бири бўлган чиқиндилар инсоният ва ер структураси учун катта зарар эканлиги тушунтирилади.


96.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг экологик маданияти ва билим даражасини ошириш.

Бунда, оммавий ахборот воситаларида дарахтларни ноқонуний кесиш оқибатида табиатга етказиладиган зарарлар, иқлим ўзгариши, сув танқислиги, чўлланишнинг ортиб бориши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, экологик муҳитга етказилган бошқа салбий таъсирларни илмий-таҳлилий асосда кенг ёритиб бориш.


Доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг экологик маданияти ва билим даражасини ошириш орқали "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун талаблари бузилишининг олди олинади.


97.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини кенг тарғиб қилиш.

Бунда, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида тарғибот роликлари, кўрсатув, репортаж, жонли эфирлар, мақолалар, тезкор хабарлар, мутахассис ва масъул раҳбарлар муносабатларини тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.


Доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини кенг тарғиб қилиш орқали юртимизда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган эзгу ташаббуснинг аҳамияти, кўзланган мақсади кенг жамоатчиликка тушунтириб борилади.

Ушбу жараёнда халқимизнинг дарахт экиш билан боғлиқ қадриятлари ҳақида ҳам сўз юритилиб, ниҳолларни ҳудудлар иқлимига мослаштириб экиш, парвариш қилиш бўйича тушунчалар берилади.


98.

Экотуризмни кенг тарғиб қилиш.

Бунда:

"Экспедиция" кўрсатувини пресс-тур шаклида ташкил этиш;

юртимизнинг ноёб ва ўзига хос табиатига эга экотуристик ҳудудларини маҳаллий ва хорижий сайёҳларга кенг тарғиб этиш.


Доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Кўрсатувда юртимизнинг ноёб ва ўзига хос табиатига эга экотуристик ҳудудлари ҳақида кенг маълумот берилади. Кўрсатув намойиши орқали экотуристик масканлар маҳаллий ва хорижий сайёҳларга тарғиб этилади.


99.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан Хоразм вилоятида амалга оширилаётган кальций карбонатли ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини эксперимент тариқасида йўлга қўйиш учун 3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш.


2023 йил

июнь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, "Ўзсаноатқурилиш-

банк" АТБ


Ушбу лойиҳани тўлақонли ишга тушириш учун молиявий таъминот талаб қилмаган ҳолда кредит линияси ажратилади.


100.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар ҳамда видеороликлар яратиш.

Бунда, мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишнинг мазмун-моҳиятини халқимизга хос қадрият даражасида акс эттирувчи бадиий ва ҳужжатли фильмлар, қисқа метражли роликлар яратиш ишларини ташкил этиш.


2023-2025

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид бадиий, ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар ҳамда видеороликлар яратиш аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик билим ва маданиятини оширишга, юртимиз ҳақида кенг маълумотга эга бўлишига ва уларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишига чорлайди.


       

XI. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

СОҲАСИНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ ВА ҲУҚУҚИЙ

ЖИҲАТДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

            

101.

Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг иккинчи босқичи - маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ислоҳ қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилишида маҳаллий ижро ҳокимияти органларида ҳудуднинг экологик сиёсатини ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш ва экспертизадан ўтказиш вазифалари юклатиладиган масъулни белгилаш.


2023 йил

август

Адлия вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг экология ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолашнинг таъсирчан чоралари ишлаб чиқилишига эришилади.


102.

Маданият ва туризм вазирлиги билан биргаликда экотуризм, ов ва сафари туризм соҳасини янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари ва миллий табиат боғларининг (қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно) имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда тегишли инфратузилма объектларини яратиш, хорижий ва ички сайёҳларга муносиб шарт-шароит ва хизмат кўрсатилишини таъминлаш.


2023-2026

йиллар давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида:

маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда босқичма-босқич "Чорвоқ" ва "Зомин" туристик-рекреацион зоналари, ўрмон хўжаликлари ва миллий табиат боғлари ҳудудларида пиёдалар ва отлиқлар учун йўлакчалар, панорама майдончалари ташкил этилади;

табиат боғларига хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташрифлари, табиий муҳофаза қилиш зоналаридаги дам олиш масканларида хордиқ чиқаришларини ташкил этиш орқали келиб тушадиган маблағларнинг 30 фоизи табиат боғларини ҳимоя қилиш, дарахт ва кўчатларни экиш, чиқиндилардан тозалаш ишларига йўналтирилади;

хорижий сайёҳлар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан биргаликда меҳнат жамоалари учун дарахт кўчатларини экиш бўйича "Planting Tour" тадбирлари мунтазам ўтказилади;

2023 йил якунига қадар табиат боғлари ва ўрмон хўжаликлари ҳудудларида замонавий кемпинглар, осма дор йўллари, кўнгилочар туризм масканлари, тематик овқатланиш шохобчалари, туризм ахборот марказлари ташкил этишни назарда тутувчи 10 йилга мўлжалланган экотуризмни ривожлантириш бўйича менежмент режалари ишлаб чиқилади;

2023 йил декабрь ойидан бошлаб фотоовлашни кенг тарғиб қилиш, табиатга дўстона ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиш маданиятини шакллантириш мақсадида, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда тегишли жамоат бирлашмаси ташкил этилади;

2023-2026 йиллар давомида алоҳида дастур асосида "Табиат билан уйғунлик", "Қизилқум саҳросининг ноёб табиати", "Тянь-Шань, Ҳисор ва Чотқол тоғ тизимларининг табиати ва дунёси", "Оролбўйи фожиаси", "Минтақадаги ўсимликлар ва ёввойи ҳайвонлар дунёси" каби музейлар ва экспозициялари ташкил этилади.


103.

Атроф табиий муҳит давлат мониторингини молиялаштириш ва ташкил этишни қуйидагича амалга ошириш:

Вазирлик - "Ситуацион марказ"ни фаолияти учун зарур техника ва ускуналар билан таъминлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари - автоматик станциялар учун ер участкаларини аукцион савдоларисиз бепул ажратади, доимий фаолият олиб боришини таъминлаш ишларини ташкил этади;

Рақамли технологиялар вазирлиги - автоматик станцияларни доимий алоқа билан бепул таъминлайди ҳамда маълумотлар узатиш, сақлаш имкониятини яратиш чораларини кўради.


2023 йил

май,

доимий равишда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Атроф табиий муҳит давлат мониторинги ишларини амалга ошириш учун "Ситуацион марказ" фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.

105.

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар мониторингини таъминлаш. Бунда:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилояти бўлинмалари қошидаги аналитик лабораториялар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази негизида 5 та хроматографик тадқиқот марказини ташкил қилиш;

хроматографик тадқиқотлар марказларини 1 та хроматомасс спектрометр ва 4 та газ хроматографлар билан таъминлаш;

хроматография ўлчовларини бажариш услубиятларини ишлаб чиқиш/жорий этиш, мутахассисларни ўқитиш ва тажрибасини ошириш.


2023-2024

йиллар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Атроф-муҳит объектларида турли тоифадаги пестицидлар, турғун органик ифлослантирувчи моддалар, жумладан, фуран ва диоксинларни, шунингдек, электрон жиҳозлардаги полихлорланган дифениллар миқдорини ўлчаш учун моддий-техника база мустаҳкамланади.

Ушбу лабораториялардан кенг фойдаланган ҳолда илмий ишланмалар яратилади.

Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус омбор ва полигонлар атрофида заҳарли моддаларнинг тарқалиш ҳолатлари бартараф этилади.


106.

Вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари жараёнларини лойиҳа бошқаруви тизими асосида йўлга қўйиш ҳамда унинг энг яхши тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда реинжиниринг қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари томонидан давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантиришга эришилади.


          

Изоҳ. Ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиқиб чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши мумкин. Икки ёки ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, қўшилаётган бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

5-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳит муҳофазаси,

ўрмон ва гидрометеорология соҳаларидаги

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш

РЕЖАСИ

            

Т/р

    

Чора-тадбир номи

    

Ижро муддати

    

Ижро учун масъуллар

     

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

а) экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш;

б) давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш. Бунда, қўшимча равишда ноқонуний кесилган дарахт ўрнига компенсациявий дарахт кўчатларини айнан дарахт кесилган жойга экиш мажбуриятини белгилаш ҳамда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўллашни жорий этиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш;

г) саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга оширган ҳолда қўллаш.

Бунда, қўшимча равишда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўллашни жорий этиш;

д) сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек, сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;

е) ўрмон фонди:

ерларини ноқонуний бериш ва улардан фойдаланиш бўйича алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш;

ерларида ноқонуний бино-иншоотлар ва иморатларни қуриш бўйича алоҳида жиноят таркибини киритиш ҳамда унинг санкцияларини суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун белгиланган санкцияларга тенглаштириш;

ж) ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга ошириш ва ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни ҳайвонларни боқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш;

з) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини белгилаш ва қўллаш тартибини қонун даражасида тартибга солиш ҳамда берилган имтиёзларни бекор қилиш;

и) барча ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш квоталарини ўрнатиш масаласини қонун даражасида тартибга солиш.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

2.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

аҳоли пунктлари ва шаҳар марказларида олдиндан мавжуд бўлган ариқлар, ирригация тизимларини ўзбошимчалик билан кўмиб ташлаганлик учун жавобгарликни белгилаш;

Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига автоматик интеграция қилмаганлик ва (ёки) базага нотўғри маълумотлар киритганлик учун жавобгарликни белгилаш;

лойиҳаларни давлат экологик (санитария-экологик) экспертизасининг ижобий хулосасисиз ёхуд унга риоя қилмаган ҳолда рўёбга чиқарганлик, шунингдек, бундай хулосаси бўлмай туриб объектларни маблағ билан таъминлаганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;

тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан (портловчи ва кимёвий моддалар, биологик препаратлар, лескали балиқ тутиш тўрлари, электр қармоқлар ва бошқа браконьерлик ов қуролларини қўллаган ҳолда) ов қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек, сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун маъмурий жарималар миқдорини 5 бараварга ошириш;

ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш учун маъмурий жарималар миқдорини 2 бараварга ошириш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

3.

Товар ва хизматларни реализация қилишда истеъмолчиларга ихтиёрий равишда "яшил тўлов"ни амалга ошириш орқали "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


5.

Давлат экологик назорат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш. Бунда:

Инспекция низомини тасдиқлаш ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги механизмларини жорий қилиш;

Инспекцияга ишга қабул қилинган ходимлар томонидан қасамёд қабул қилиш қоидалари;

ходимларнинг формали кийими ва фарқлаш белгилари, намуналари ва уларнинг таснифи;

ходимларга ажратилган махсус яшил рангли маёқча (мигалка) ва товушли сигнал (сирена), радиоалоқа ва бошқа воситалар билан жиҳозланган логотип туширилган автотранспорт воситаларини белгилаш;

ходимларни формали кийим билан таъминлашнинг молиялаштириш манбалари;

ходимларга белгиланган тартибда ва муддатларда махсус унвонлар бериш тизими жорий этиш;

ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

6.

Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни реал вақт режимида назорат қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

маълумот ва тасдиқномаларда хато ва камчиликлар аниқланган ҳолларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органлари бу ҳақида хабар қабул қилиб олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида, асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда уни тақдим этган ташкилотни хабардор қилинади;

маълумот ва тасдиқномани тақдим этувчи ташкилот аниқланган камчиликларни ўн иш куни мобайнида бартараф қилиб қайта тақдим этади.

қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, қурилиш чиқиндиларини тўплаш ва вақтинча сақлаш, ташиш, чиқинди полигонига жойлаштириш учун топшириш (қабул қилиш) тартибларини бузиш табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик ҳисобланади ҳамда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлишини белгиланади.

Вазирлик томонидан табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби талаблари асосида чиқиндиларни атроф-муҳитга зарари миқдори аниқланади ва тартибга солинади.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

7.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларини тизимлаштириш. Бунда:


1) қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларини Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқлаштириш;

соҳадаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни "Лицензия" ахборот тизими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш;


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Адлия вазирлиги, Божхона қўмитаси

8.

Экологик тоза ҳудуд режимини жорий қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

бир марталик пластик маҳсулотлар, шу жумладан стаканлар, пластик найчалар, музқаймоқ таёқчалари, пахта таёқчалари, қадоқлаш плёнкаси ва айрим турдаги полиэтилен пакетларини олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш;

қишлоқ хўжалигида органик ўғитлардан фойдаланишни рағбатлантириш;

фаолияти натижасида оқова сув ҳосил қилувчи хўжалик юритувчи субъектларни марказлаштирилган оқова сув тизимига улаш ёки муқобил тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш мажбуриятини киритиш. Бунда, ушбу мажбуриятни бажармаган жисмоний шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача, юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўллаш;

автотранспорт воситалари билан кириш учун экологик йиғим ундириш, бундан электромобиллар, махсус транспорт воситалари ва экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудда яшовчи фуқароларнинг автотранспорт воситалари мустасно;

экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этиладиган ҳудудларнинг ташкил этилиши ҳамда бошқа шартлари ва талабларини белгилаш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги

9.

Вазирлик тизимида инновацион фаолиятни жорий қилиш мақсадида Технологик ривожланиш ва инновациялар бўйича соҳавий эксперт кенгаш фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Технологик ривожланиш ва инновациялар бўйича соҳавий эксперт кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши ва унга Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири раҳбарлик қилиши;

Технологик ривожланиш ва инновациялар бўйича соҳавий эксперт кенгаш таркибига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги, қурилиш, қимё, энергетика, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида илмий ва амалий тажрибага эга шахслар киритиш талабини белгиланиши;

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан, чиқиндиларни қайта ишлаш, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги, қурилиш, кимё, энергетика, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларига экологик инновацион технология ва лойиҳаларни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш Технологик ривожланиш ва инновациялар бўйича соҳавий эксперт кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланиши назарда тутилади.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

10.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус объектларни тасарруф этиш, шунингдек, объектларни консервация ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ишларини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


11.

Ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш. Бунда:

ўрмон фондидаги фойдаланилмаётган ер майдонларини ижарага беришда имтиёзларни қўллаш ва ижара муносабатларини такомиллаштириш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш ва экотуризмни ривожлантириш масалаларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

12.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг энергия тежамкор кийиниш маданиятини шакллантириш бўйича чоралар кўриш.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


13.

Йирик шаҳарларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини янада оммалаштириш ва ўрмон хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Фармон лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида "яшил белбоғлар" барпо этиш бўйича 2020-2021 йилларда бошланган ишларни узвий давом эттириш;

"яшил белбоғлар" ва дарахтзорларни фақат лойиҳа ҳужжатлари асосида ташкил этиш;

мавжуд дарахтларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, кам сув талаб этадиган дарахт ва бута кўчатлари турларини танлаш, улар экиладиган ер майдонларини ва молиялаштириш манбаларини олдиндан аниқ белгилаш назарда тутилади.


2023 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


14.

"Яшил" субсидияларни бериш учун махсус "Экосубсидия" платформасини яратиш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


15.

Тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилишни тартибга солиш, молиялаштириш ҳамда замонавий инфратузилмани яратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


16.

Қуйидагиларни назарда тутувчи "Табиатга саёҳат" экотуризмини ривожлантириш Миллий дастурини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

қонунчилик талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳар бир давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлар ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари (кейинги ўринларда - экоҳудудлар)да туризм хизматлари турларини кенгайтириш ва инфратузилмаси ривожлантириш;

экоҳудудларнинг брендини яратиш ва унинг асосида тарғибот кампанияларини ташкил этиш;

экоҳудудларга инвестицияларни жалб қилган ҳолда "пикник" зоналар, манзарали томоша қилиш майдончалари, экоуйлар мажмуаси, ўтовлар, "глэмпинг" ва кемпинг лагерлари ҳамда ташриф марказлари ("Visitor center") ташкил этиш;

тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда осма дор йўллари, электромоторли қайиқ, қорда ҳаракатланишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари ва квадроцикллар, "банжи-жампинг" ва "зиплайн" аттракционлар, аэростатлар, "рафтинг" ва "флайбординг", ғилдирак устидаги уйлар ва ер усти транспорт воситалари каби туризм хизматларини йўлга қуйиш;

ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича ихтисослаштирилган питомникларни ташкил этиш;

тоғли ва чўл ҳудудларда экстремал туризмни ривожлантириш;

экоҳудудларга янги туризм хизматларини (шу жумладан, Planting Tour, Plogging Tour ва бошқалар) ва экоакцияларни ташкил қилиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Миллий табиий мерос объектлари рўйхатини шакллантиришда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

рўйхатга кирган объектларни ҳудудлари ва чегараларини белгилаш;

объектлар ҳудудларида фаолият юритадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мажбуриятларини белгилаш;

халқаро стандартларга кўра тақиқланган ва буфер зоналарини белгилаш;

объект билан боғлиқ ҳар қандай қурилиш ишларини Вазирлик билан келишиш.


2023 йил

сентябрь


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари


18.

Миллий яшил фаровонлик фондини ташкил қилиш. Бунда:

республикадаги, шу жумладан, давлат ўрмон фондига кирадиган дарахтлар ва буталарнинг Фондга киритган ҳолда давлат кадастрини шакллантириш;

Фондга киритилган дарахтлар ва буталарни давлат томонидан ҳимояга олинишини белгилаш;

ҳар бир дарахт ва бута фаровонлик гарови эканлигини назарда тутувчи тушунтириш-тарғибот кампанияларини ташкил қилиб бориш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


19.

Сув ресурсларини тежаш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш:

биринчи босқичда - вазирлик ва идоралар, давлат улуши эллик фоиздан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳудудидаги (атрофидаги) кўкаламзорлаштириш, шу жумладан, дарахт ва буталарни суғориш тизимини тўлиқ томчилаб суғориш тизимига ўтказиш;

иккинчи босқичда - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг марказий шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш тизимини томчилаб суғориш тизимига ўтказиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


20.

Қаровсиз қолган уй ҳайвонларини чиплар ўрнатиш, идентификациялаш, вакцинациялаш, кастрация ёки стерилизациялашни тадбирларини амалга оширишнинг мутлақо янги тизимини жорий қилиш, шунингдек, ушбу жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


21.

Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ва давлат буюртма қўриқхоналарида илмий тадқиқотлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги ҳамда кадастрини юритиш мақсадида уларнинг тузилмасида илмий бўлимлар ташкил қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


22.

Маиший чиқиндиларни утилизация қилиш ва биогазни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқариладиган электр энергиясига "яшил тариф" жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш. Бунда:

1) маиший чиқиндиларни утилизация қилиш орқали ишлаб чиқариладиган электр энергиясини қайта тикланувчи энергия сифатида эътироф этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясига доир "яшил тариф" жорий этиш ва маиший чиқиндиларни утилизация қилиш ва биогазни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг узоқ (лойиҳа давридан кам бўлмаган) муддат "яшил тариф" бўйича кафолатланган тарзда сотиб олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


23.

Атроф-муҳит муҳофазаси учун хайрия ўтказмаларини кўзда тутувчи "Яшил тўлов" турини жорий қилиш. Бунда:


1) қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар учун хайрия ўтказмаларини кўзда тутувчи, товар ва хизматларга ихтиёрий "Яшил тўлов" устама турини жорий қилиш;

"Яшил тўлов" маблағларини жамоатчилик назорати остида ташкил этиладиган ва бошқариладиган Хайрия жамғармасига йўналтириш тартибини белгилаш;

маблағларнинг тушиши ва ундан фойдаланилиши бўйича очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида амалга ошириш;


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


24.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш тизимини рағбатлантиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

"Чиқиндилар тўғрисида"ги қонуннинг янги лойиҳасини;

"Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий тартиботларини такомиллаштириш" тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасини;


2023 йил

октябрь


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


"Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисида" Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритиш.


2024 йил

январь


Бунда:

ободонлаштириш бошқармалари, хусусий корхоналар ҳисобидаги шунингдек, маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида хусусий шерикларга вақтинчалик беғараз фойдаланишга берилган қаттиқ маиший чиқинди полигонларини хатловдан ўтказиш;

хатлов натижаларига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича республика комиссиясининг тегишли баёни билан қаттиқ маиший чиқинди полигонларини Вазирлик балансига ўтказиш.



25.

Давлат экология назоратини амалга оширишда фойдаланиладиган транспорт воситаларини қўшимча жиҳозлаш.

Бунда, экологик назоратни самарали ташкил этиш учун махсус автомашиналар мансублигини англатувчи махсус чироқли сигналлар ҳамда махсус техник жиҳоз (электрошокер, резина ўқли қуроллар, тўр отувчи қурол, рация, сирена, товуш чиқариш мосламалар, ёритгичлар ва бошқа)ларни ўрнатиш юзасидан тартиб ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь

Транспорт вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


26.

Умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликларни олдини олишга қаратилган "Оқилона истеъмол" ("Save food") дастурини амалга ошириш. Бунда:


1) қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;

ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш;

аҳолида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш;

меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш;

исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга нисбатан назорат механизмларини ўрнатиш;


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


27.

Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида алоҳида ташаббус кўрсатган ёшларни тақдирлаш учун "Ёш эколог" кўкрак нишонини таъсис этиш. Бунда:

алоҳида ташаббус кўрсатган ёшлар учун "Ёш эколог" кўкрак нишони тўғрисидаги низом ҳамда кўкрак нишони таснифини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

28.

Гидрометеорология фаолияти самарадорлигини ошириш, гидрологик кузатувлар тизимини такомиллаштириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

республика ҳудуди бўйлаб тўлиқ ер усти сувлари ҳисобини юритиш, қўшимча гидрологик станция ва постлар ташкил қилиш ҳамда барча кузатувларни босқичма-босқич автоматик станциялар орқали амалга оширишни;

дарё ҳавзаларида юз бераётган сувнинг кўтарилиши, сел-тошқин ҳолатлари бўйича тезкор кузатув маълумотларини етказишда замонавий ахборот алмашиш технологияларидан фойдаланиш;

дарёлардаги назорат сув ўлчаш нуқталари (гидропост)да трансчегаравий сув ресурсларини объектив ҳисобга олиш ва ушбу сув ўлчаш нуқталари орқали ўтадиган сув миқдори тўғрисида ишончли маълумотлар алмашинувини таъминлаш ва трансчегаравий дарёлар сув сарфи маълумотини онлайн кузатиб бориш ахборот платформасини яратиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

29.

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин майдонларида шамол эрозиясига қарши ва сув хўжалиги объектларини қум босишининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишнинг эксперимент тартибини жорий қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

синов тариқасида Сирдарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларини шамол эрозиясига қарши ва сув хўжалиги объектларини қум босишининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишнинг 10 йиллик Ягона дастурини ишлаб чиқиш;

Ягона дастур асосида амалга ошириладиган тадбирларни ер эгаларининг ўз маблағлари ва Сирдарё вилоятининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни назарда тутиш;

2023 йил

ноябрь

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

30.

Давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиий питомникларининг қўриқлаш ходимлари ваколатларини кенгайтириш. Бунда, юридик мақомга эга бўлган давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиий питомникларининг қўриқлаш ходимларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторларига тенглаштириш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколатини беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

31.

Фойдаланишда бўлган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган транспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташламаларини аниқлаш услубиятларини яратиш. Бунда:


1) қуйидагиларни назарда тутувчи миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ёқилғи ва транспорт воситаси турига нисбатан белгиланган ташламалар меъёрлари;

белгиланган меъёрларни ўлчаш услубиятлари, воситалари ва шартлари;

ташламалар миқдорларини ўлчаш фаолиятини олиб борувчи органлар ва уларнинг персоналига талаблар;


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон стандартлар институтига рўйхатдан ўтказиш учун киритиш.


2023 йил

ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

32.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда 2024 йил 1 январдан бошлаб:

атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар (атроф-муҳитга таъсири бўйича I-II тоифалар) ҳамда вазирлик ва идоралар, шунингдек, устав фондида (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларнинг фаолияти (бино-иншоотлари) натижасида ҳосил бўладиган иссиқхона газлари миқдори ҳамда углерод изини (carbon footprint) ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш;

ташкилотларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўладиган иссиқхона газлари миқдори ҳамда углерод изи кўрсаткичлари паспортини ишлаб чиқиш мажбуриятини белгилаш;

белгиланган кўрсаткичлар асосида углерод изини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ташкилотларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўладиган иссиқхона газлари миқдори ҳамда углерод изи кўрсаткичлари паспортини бинога кириш қисми ва ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш мажбуриятини белгилаш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

33.

Орол денгизидаги артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантиришни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

артемия цисталари олишга квота бериш масаласини тартибга солиш;

артемия цистаси ресурсларидан оқилона фойдаланиш тартибини такомиллаштириш;

артемия цистасини овлаш ва қайта ишлаш жараёнини назорат қилиш тартибини ривожлантириш назарда тутилади.


2023 йил

сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

34.

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини "яшил" сертификатлаш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси


35.

Давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиий питомникларининг қўриқлаш ходимлари ваколатларини кенгайтириш. Бунда:


1) юридик мақомга эга бўлган давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиий питомникларининг қўриқлаш ходимларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторларига тенглаштириш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколатини беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

ноябрь


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

36.

Транспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташламаларини камайтиришнинг иқтисодий механизмларини жорий этиш. Бунда:


1) қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

2024 йил 1 майдан бошлаб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарда фойдаланишда бўлган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган транспорт воситаларини миллий стандарт талаблари асосида мажбурий экологик сертификатлаш тартибини ва талабларни бажармаганлик учун компенсация миқдори ва тўловларини белгилаш;

2024 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахслар ва 2025 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларда фойдаланишда бўлган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган транспорт воситаларини миллий стандарт талаблари асосида ихтиёрий экологик сертификатлаш тартиби белгилаш. Бунда, хизматлар ҳамда экологик сертификатлаш соҳасига хусусий бизнесни жалб қилиш мақсадида ихтиёрий экологик сертификатлашни белгиланган талаблар асосида фаолиятини ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши назарда тутилади;

белгиланган меъёрларга мос келмаган транспорт воситаларига нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари миқдори ва ундириш тартиби;

ташламалар миқдорларини ўлчаш ва назорат қилиш бўйича замонавий лабораториялар инфратузилмаси ва тармоғини ташкил этиш босқичлари;

транспорт воситалари ташламаларини экологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари;


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

апрель

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги

37.

Токнинг кимёвий манбалари (аккумулятор, батарея ва бошқалар) ишлаб чиқарувчиларига кенгайтирилган жавобгарликни жорий қилиш ҳамда уларнинг айланмаси ва чиқиндиларини жойлаштиришнинг амалий назорат тизимини ўрнатиш. Бунда:


1) қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

токнинг кимёвий манбалари ишлаб чиқарувчиларининг кенгайтирилган жавобгарликка тортишнинг тартиб ва тамойиллари;

республика ҳудудига олиб кириладиган барча турдаги токнинг кимёвий манбаларида хавфли моддаларнинг меъёрларини белгилаш ва мажбурий тартибда экологик сертификатлаш ва маркировкалаш тизимини жорий қилиш;

ишлаб чиқарувчилар ва импортёрларга нисбатан фойдаланувдан чиққан токнинг кимёвий манбаларини утилизация қилиш йиғимини жорий этиш;

фойдаланувдан чиққан токнинг кимёвий манбалари чиқиндиларини утилизация қилиш корхоналарига нисбатан талаблар ва утилизация тартибини белгилаш;

фойдаланувдан чиққан кимёвий ток манбалари чиқиндиларини ноқонуний жойлаштириш, утилизация қилиш, йўқ қилишни ман этиш, бундай ҳолатларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш механизмини жорий этиш;


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

38.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

тиббиёт муассасалари, ветеринария ва фармацевтика соҳаси ташкилотларининг соҳа чиқиндиларини тартибга солиш;

биологик чирийдиган (100 фоиз крахмал, лактоза ёки бошқа органик моддалар) материалларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш;

тендер савдоларини ўтказишда экологик маркировкаланган маҳсулот ва хизматларга устуворлик бериш.


2023 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


39.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаш тартибини такомиллаштириш. Бунда:


1) қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

мажбурий экологик сертификатланиши лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхатини Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар доирасидаги мажбуриятларидан ва миллий қонунчиликда белгиланган бошқа талаблардан келиб чиқиб қайта шакллантириш;

мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган олди-сотди объекти бўлган, хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар, шунингдек, ташилиши керак бўлган хавфли чиқиндилар рўйхатини тасдиқлаш;

республика ҳудудига олиб кирилиши ман этилган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар (хавфсиз қайта ишланмайдиган) рўйхатини тасдиқлаш;

хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш тартибини, унинг аниқ мезонларини белгилаш орқали оптимизация қилиш;


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


40.

Маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда миллий қонунчиликда "яшил иқтисодиёт" ва "яшил молиялаштириш" механизмларини, шунингдек, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий қилиш юзасидан қонунчилик базасини яратиш.


2024 йил

июнь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

41.

Асаларилар нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

пестицидлар қўлланилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш бўйича қонунчилик механизмларини такомиллаштириш;

сотилган пестицидлар учун тўловлар миқдори қонунчиликда белгиланиши ва ушбу тўловлар ҳисобига кимёлаштириш воситалар билан боғлиқ хавфларни баҳолаш ҳамда бартараф қилиш, уларни атроф-муҳитга таъсири кам бўлган экологик воситалар билан алмаштиришга қаратилган илмий-амалий тадқиқотлар амалга оширишга йўналтириш;

пестицидлар билан ишлаш соҳасидаги Халқаро кодекси талабларини миллий қонунчиликка татбиқ қилиш масаласини кўриб чиқиш;

қишлоқ хўжалигида хавфсизроқ кимёлаштириш воситаларни қўллашга босқичма-босқич ўтишни кўзда тутувчи аниқ стратегия ишлаб чиқиш;

"ўсимликларни интеграллашган ҳолда ҳимоя қилиш" амалиёти татбиқ этиш.


2023 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

42.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонларини кенгайтириш. Бунда:

"Зарафшон" миллий табиат боғини 2 минг гектарга, "Сурхон" ва "Нурота" давлат қўриқхоналари ҳудудини 4-5 минг гектаргача кенгайтириш бўйича ўрганиш ишларини амалга ошириш;

илмий асосланган таклиф ва хариталарини тайёрлаш.

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳасини киритиш.


2023 йил

декабрь


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Кадастр агентлиги


43.

Чотқол" давлат биосфера ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналарини белгилаш. Бунда:

"Чотқол" давлат биосфера ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхоналарининг қўриқланма (буфер) зоналарини белгилаш учун ҳудудни хатловдан ўтказиш;

"Чотқол" давлат биосфера ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхоналарининг қўриқланма (буфер) зоналари хариталарини тайёрлаш;

"Чотқол" давлат биосфера ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхоналарининг қўриқланма (буфер) зоналарини белгилаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳасини киритиш.


2024 йил

июнь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Кадастр агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги


44.

Маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш. Бунда:


1) қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

хусусий сектор иштирокини кенгайтириш орқали экологик маркировкалаш тизимини шакллантириш;

экологик маркировкага эга маҳсулотлар ва хизматлар турларини кенгайтиришга йўналтирилган рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишда уларнинг экологик таъсири тўғрисида истеъмолчиларнинг тўғри ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш;


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

январь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

45.

Фарғона ва Наманган вилоятларида биохилма-хилликни сақлаш, табиий мажмуаларни қайта тиклаш ҳамда экотуризмни ривожлантириш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ташкил этиш.

Фарғона вилоятининг Ёзёвон табиий ёдгорлиги, Сўх, Шўрсув, Қайроққум ва Каттатурк ҳамда Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп адирликлари табиий ҳудудларида биохилма-хилликни сақлаш, табиий мажмуаларни қайта тиклаш ҳамда экотуризмни ривожлантириш мақсадида умумий майдони 100 минг гектар бўлган миллий табиат боғини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳасини киритиш.


2024 йил

апрель

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Кадастр агентлиги

46.

Республика ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш лойиҳасини амалга ошириш. Бунда:

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш" лойиҳасини амалга ошириш;

Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган "Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


47.

Ўзбекистон Республикасида саноат чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


48.

Фойдаланиш хусусиятини йўқотгандан сўнг атроф-муҳитга зарар етказувчи айрим қадоқлаш материаллари ва товарларини ишлаб чиқарувчи (экспорт қилинадиган товарлар бундан мустасно) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилувчиларнинг "кенгайтирилган мажбурияти" тизимини жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


49.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ихчамлаштириш. Бунда:


1) қуйидагиларни назарда тутувчи Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратининг роли ва таъсирини тубдан ошириш;

биохилма-хилликни асраш, тиклаш ва кўпайтиришнинг аниқ механизмлари ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

экологик назорат ва мониторинг турларини амалга ошириш тартиби, шу жумладан, "яшил иқтисодиётни" рағбатлантириш чоралари;

экологик экспертизани амалга ошириш тартиби;


2) ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги


          

Изоҳ. Ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиқиб чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши мумкин. Икки ёки ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, қўшилаётган бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

6-ИЛОВА



2026 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич

ўз фойдаланиш хусусиятини йўқотганидан сўнг ҳосил

бўладиган чиқиндиларнинг ишлаб чиқарувчилар ва

импорт қилувчилар томонидан йиғилиши, утилизация

қилиниши ва (ёки) қайта ишланиши таъминланиши

шарт бўлган товарлар

РЎЙХАТИ

           

Т/р

     

Товарлар номи

    

ТИФ ТН коди

      

1.

Мотор мойлари, компрессор мойлаш мойи, турбина мойлаш мойи.


2710 19 820 0


2.

Гидравлика мақсадлари учун суюқликлар.


2710 19 840 0

3.

Ёрқин рангли мой, вазелин мойи.


2710 19 860 0

4.

Юлдузли узатмалар (шестернялар) мойи ва редуктор мойи.


2710 19 880 0

5.

Пластмассадан тайёрланган товарларни ташиш ёки қадоқлаш учун товарлар; пробкалар қопқоқлар ва бошқа турдаги тиқинлайдиган буюмлар.


(3923 40 дан ташқари)

6.

Ошхона идишлари, ошхоналар ва ошхона жиҳозлари, бошқа уй-рўзғор буюмлари ва пластик буюмлари ёки пластмассадан тайёрланган гигиена ва туалет буюмлари.


3924

7.

Янги шиналар пневматик покришкалар янги резинадан.


4011 10 000,

4011 20,

4011 40 000 0,

4011 50 000 0,

4011 90 000 0


8.

Пневматик шиналари ва покришкалар учун резинадан, қайта тикланган ёки ишлатилган; шиналар ва покришкалар массив ёки ярим пневматик резина, шиналар ва протекторлар.


4012 11 000 0,

4012 12 000 0,

4012 20 000 9,

4012 90


9.

Резинали камералар.


4013

10.

Қопламали, пласстмасса билан шимдирилган ёки ламинатланган қоғоз ва картон (елим бундан мустасно).


4811 49 000 0,

4811 59 000 9


11.

Товарларни ташиш ёки қадоқлаш учун бутиллар, бутилкалар, флаконлар, кўзалар, туваклар, банкалар, ампулалар ва бошқа шиша идишлар; консервациялаш учун шиша банкалар; шишадан сақлагич тиқинлари, тиқинлар ва қопқоқлар ва бошқа шу каби шиша буюмлар.


7010 (7010 20 000 0,

7010 90 710 0,

7010 90 790 0

дан ташқари)


12.

Бирламчи элементлар ва бирламчи батареялар.


8506

13.

Электр аккумуляторлар, шу жумладан улар учун сепараторлар, тўғри бурчакли (шу жумладан квадрат шаклдаги) ёки бошқа шаклдагилар.


8507 (8507 90 дан ташқари)

14.

Чўғланма лампалар ёки газоразрядли лампалар, электр лампалар, шу жумладан герметик йўналишли лампалар, шунингдек, ультрабинафша ёки инфрақизил лампалар; бошқа лампалар; ёруғлик чиқарадиган диод (LED) ёруғлик манбалари.


8539 31 - 8539 49 000 0

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

7-ИЛОВА



2026 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қадоқланган ҳолда

олиб кириладиган, ўз фойдаланиш хусусиятини йўқотганидан

сўнг ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг импорт қилувчилар

томонидан йиғилиши, утилизация қилиниши ва (ёки) қайта

ишланиши таъминланиши шарт бўлган товарлар

РЎЙХАТИ

           

Т/р


Материал номи

        

Ҳарфий белги (қисқартма)

    

Рақамли код

       

        

Пластмасса

   

1.

Полиэтилентерефталат


PET ёки PETE

01 ёки 1

2.

Юқори зичли полиэтилен


PE-НD ёки НDPE

02 ёки 2

3.

Поливинилхлорид


PVC ёки V

03 ёки 3

4.

Паст зичли полиэтилен


PE-LD ёки LDPE

04 ёки 4

5.

Полипропилен


РР

05 ёки 5

6.

Полистирол


PS

06 ёки 6

7.

Пластмассанинг бошқа турлари


O ёки OTНER

07 ёки 7

8 19


    

Шиша

     

8.

Рангсиз шиша


GL

70

9.

Яшил шиша


GL

71

10.

Жигарранг шиша


GL

72

11.

Мовий шиша


GL

73

12.

Кўк шиша


GL

74

13.

Қизил шиша


GL

75

14.

Сариқ шиша


GL

76

15.

Бошқа турдаги шишалар


GL

77 - 79

    

Комбинацияланган материаллар

    

16.

Қоғоз ва картон / турли материаллар


Лотинча С ҳарфи ва қия чизиқчадан кейин миқдори бўйича композициядаги асосий материалнинг белгиси (масалан, С/РАР)

80

17.

Қоғоз ва картон / пластмасса


81

18.

Қоғоз ва картон / алюминий


82

19.

Қоғоз ва картон / оқ тунука


83

20.

Қоғоз ва картон / пластмасса / алюминий


84

21.

Қоғоз ва картон / пластмасса / алюминий / оқ тунука


85

22.

Бошқалар


86 - 89

23.

Пластмасса / алюминий


90

24.

Пластмасса / оқ тунука


91

25.

Пластмасса / турли материаллар


92

26.

Бошқалар


93-94

27.

Шиша / пластмасса


95

28.

Шиша / алюминий


96

29.

Шиша / оқ тунука


97

30.

Шиша / турли материаллар


98

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

8-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан

ташқари жамғармаси маблағларини

шакллантириш манбалари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

     

Кўрсаткичлар

        

Асос

    

Тақсимот, фоизда

     

Жамғарма

 

Бошқалар

     

1.

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги

375-сон қарори


100


2.

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари


Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 июндаги

375-сон, 2022 йил 23 ноябрдаги 666-сон қарорлари


100


3.


Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари


Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарори


100


Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотлар ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотлар учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари


Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарори

100


4.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесганлик учун тўлов


Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарори


78,25

11,75% - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, 10% -

Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси


5.

Ёввойи ҳайвонларни овлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома учун тўловлар


Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарори


100


6.

Ўсимлик дунёси объектларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома тўловлари


Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарори


78,25

11,75% - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, 10% -

Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси


7.

Ёввойи ҳайвонларни тутишга, ёввойи ўсимликларни (ғамлаш) тўплашга, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни ҳамда ёввойи ўсимликларни тўплашга рухсатномалар учун аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган маблағлар


Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарори


8.

Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларни олиб чиқиш


Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарори


100


9.

Ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турларини олиб чиқиш учун ундириладиган маблағлар


Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарори



10.

Яланғоч қизилмияни қайта ишлаш маҳсулотини (суюқ ва кукунсимон экстрактларини), шунингдек, яланғоч қизилмияни маҳсулот сифатида четга олиб чиқишга берилган рухсатнома учун ундириладиган маблағлар


Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги

290-сон қарори

100


11.

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларида назарда тутилган маблағлар


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги

530-сон қарори


100

-

12.

Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган маблағлар


-

100


       

Изоҳ. Жамғарма маблағлари Вазирликнинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларига белгиланган тартибда ва миқдорларда ажратилади.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

9-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган муҳим

саналар бўйича ўтказиладиган тадбирларнинг

КАЛЕНДАРЬ РЕЖАСИ

            

Т/р

   

Сана

    

Саналар номи

   

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар

    

Республика

ижро этувчи

органлари

      

Маҳаллий

давлат

органлари

       

Оммавий ахборот

воситалари (ёритиш)

       

1.

11 январь

Қўриқхоналар ва миллий боғлар куни

(Day of Preserves and National Parks)

Қўриқхоналар ва миллий боғларда ўсимликлар ҳамда ҳайвонот оламини асраш борасида амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар, шунингдек, илмий тадқиқотлардан кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида ташриф марказлари ("Ҳисор", "Чотқол" давлат қўриқхоналари) ҳамда тегишли ҳудуддаги таълим муассасалари ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш ва уларни оммавий ахборот воситалари, босма ва интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


2.

2 февраль

Жаҳон сувли-ботқоқли ерлар куни

(World Wetlands Day)

Республика ҳудудидаги мавжуд сувли-ботқоқли ерларнинг флора ва фаунаси, қушлар дунёси, умуман, биогеографик хилма-хилликни муҳофаза этишга қаратилган ишлар юзасидан таълим муассасаларида учрашув ва тадбирлар ўтказиш;

халқаро Рамсар конвенциясига киритилган Денгизкўл, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Қуйимозор ва Тўдакўл сув ҳавзаларига пресс-турлар ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар,


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар

3.

3 март

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни

(World Wildlife Day)

Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция Котибияти томонидан ташкил этиладиган давра суҳбатларида иштирок этиш;

ёввойи табиатни асраш ундан фойдаланиш маданияти бўйича оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиш, бунда инфографика, видеороликлар яратишга эътибор қаратиш;

таълим даргоҳларида мутахассислар иштирокида тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этиш


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


4.

20 март

Ер куни

(Earth Day)

Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида "Ер шарини асрайлик" шиори остида тадбирлар ўтказиш;

истироҳат боғлари ва дам олиш масканларида ер муҳофазасига қаратилган тадбирларни, акцияларни ташкил этиш;

оммавий ахборот воситаларида туркум чиқишларни ташкил этиш.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


5.

21 март

Халқаро ўрмонлар куни

(International Day of Forests)

Ўрмон ҳўжаликларида ўсимлик оламини асраш борасида амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар бўйича кенг жамоатчилик, хусусан, таълим муассасалари ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш ва уларни оммавий ахборот воситалари, босма ва интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар орқали хабардор қилиш.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар

6.

22 март

Жаҳон сув куни (Жаҳон сув ресурсларини муҳофаза қилиш куни)

(World Water Day ёки World Day of Water)

Мамлакатимизда сувни асраб-авайлаш, ундан тежаб-тергаб фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар экспертлари иштирокида анжуман ва тадбирлар, шунингдек, интервьюлар ташкил этиш;

сувдан фойдаланиш маданияти, сувни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиш, бунда инфографика, видеороликлар яратишга эътибор қаратиш;

таълим муассасаларида мутахассислар иштирокида тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, таълим муассасалари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


7.

23 март

Бутунжаҳон метеорология куни

(World Meteorological Day)

Аҳолининг метеорология соҳасини билимларини оширишга қаратилган туркум тадбирларни ташкил этиш;

вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар вакиллари иштирокида учрашувлар ташкил этиш;

сана муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


8.

25 март

Ер вақти (куни)

(Earth Hour)

Республикада, энг аввало, барча даражадаги вазирлик ва идоралар, ташкилот ва корхоналар ходимлари ҳамда раҳбарлари томонидан белгиланган вақтда электр чироқлари ва бошқа электр ускуналарни бир соатга ўчиришга қаратилган акцияларни ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


9.

30 март

Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни

(Zero waste day)

Чиқиндисиз дунё учун халқаро кунини ўтказиш орқали чиқиндисиз ташаббусларни илгари суриш 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланишнинг кун тартибидаги барча мақсад ва вазифаларни, жумладан, 11-мақсад ҳамда 12-мақсадга эришишга ҳам катта ҳисса қўшади. Ушбу мақсадлар экологик барқарорликни таъминлайди ҳамда истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига ўтиш учун хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказий хиёбонлари ва истироҳат боғларини чиқиндилардан тозалаш акциялари ўтказилади.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


10.

1 апрель

Халқаро қушлар куни

(International Bird`s Day)

Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида қушларни асраб-авайлашга қаратиладиган "Қушларни асрайлик" танловини республика миқёсида ўтказиш;

истироҳат боғлари ва дам олиш масканларида қушлар муҳофазасига қаратилган тадбирларни, акцияларни ташкил этиш;

оммавий ахборот воситаларида туркум чиқишларни ташкил этиш.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


11.

15 апрель

Экологияга оид билимлар куни

(World environmental education day)

Республикадаги таълим муассасаларида мутахассислар иштирокида экология ва атроф-муҳитни асрашга оид билимларни оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;

оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг экологияга бўлган муносабати ва маданиятини оширишга қаратилган тарғибот дастурларини амалга ошириш.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, таълим муассасалари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


12.

22 апрель

Халқаро ер куни

(International Mother Earth Day)

Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш;

таълим муассасаларида Ер сайёрасини асрашга қаратилган турли экологик тадбирлар ва акциялар ўтказиш;

оммавий ахборот воситалари, босма ва интернет нашрлар, ижтимоий тармоқлар орқали ерни ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш бўйича инфографикалар ишлаб чиқиш, видеороликлар яратиш.


Вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


13.

27-29 апрель


"SOS сайғоқ" - сайғоқларни муҳофаза қилиш кунлари

("SOS Saiga" - saiga protection days)


Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятидаги муҳофаза этиладиган ҳудудларга пресс-турлар ташкил этиш;

волонтёрлар ва кенг жамоатчилик иштирокида таълим муассасаларида Ўзбекистонда биринчи марта "Сайғоқни асрайлик" туркум тадбирлар ва учрашувлар ўтказиш;

сайғоқларни асраш ва кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг интервьюларини ташкил этиш.

Вазирлик ва идоралар,


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


14.

5 май

Сайғоқлар халқаро куни

(International day of saigas)


Вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


15.

12 май

Экологик таълим куни

(Environmental Education Day)

Мактабгача таълим ташкилотлари ва таълим муассасаларида мутахассислар иштирокида экология ва атроф-муҳитни асраш, экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган тадбирлар, учрашув ва акцияларни ташкил этиш.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, таълим муассасалари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


16.

13 май

Бутунжаҳон кўчманчи қушлар куни

(World Migratory Bird Day)

Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида кўчманчи қушларни асраб-авайлаш, истироҳат боғлари ва дам олиш масканларида кўчманчи қушлар муҳофазасига қаратилган тадбирлар ва акцияларни ўтказиш;

оммавий ахборот воситаларида туркум чиқишларни ташкил этиш.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


17.

15 май

Халқаро иқлим куни

(International Climate Day)

Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш;

масъул вазирлик ва идорлалар экспертлари иштирокида интервьюлар ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


18.

20 май

Жаҳон асаларилар куни

(World Bee Day)

Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, тадбирлар ташкил этиш;

масъул вазирлик ва идоралар экспертлари иштирокида интервьюлар ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


19.

22 май

Халқаро биохилма-хиллик (ер флораси ва фаунаси)ни асраш куни

(International Day for Biological Diversity)


Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш;

масъул вазирлик ва идорлалар экспертлари иштирокида интервьюлар ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


20.

5 июнь

Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни (Эколог куни)

(World Environment Day)


Вазирлик томонидан жойларда сана муносабати билан туркум тадбирларни ташкил этиш ва "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишонини топшириш;

масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувларни ташкил этиш;

сана муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


21.

17 июнь

Жаҳон саҳролашув ва қурғоқчиликка қарши кураш куни

(World Day to Combat Desertification and Drought)


Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, тадбирлар ташкил этиш;

сана муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Вазирлик ва идоралар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


22.

27 июнь

Жаҳон балиқчилик куни

(World fishing day)

Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, тадбирлар ташкил этиш;

масъул вазирлик ва идоралар экспертлари иштирокида интервьюлар ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


23.

2 август

Буғу куни

(Deer Day)

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидаги мавжуд муҳофаза этиладиган ҳудудларда буғуларнинг яшашини эътиборга олиб, пресс-турлар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


24.

16 август

Уйсиз ҳайвонлар халқаро куни

(International Homeless Animals Day)


Уйсиз ҳайвонларига меҳрли муносабатда бўлиш, уларга нисбатан турли шафқатсизликларнинг олдини олиш бўйича акциялар ўтказиш, инфографикалар ва видеороликлар яратиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


25.

16 сентябрь

Озон қатламини муҳофаза қилиш халқаро куни

(International Day for the Preservation of the Ozone Layer)


Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида қушларни асраб-авайлашга қаратиладиган "Озонни асрайлик" танловини республика миқёсида ўтказиш;

масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, тадбирлар ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


26.

Сентябрь ойининг учинчи шанбаси

Бутунжаҳон тозалик куни

(World Cleanup Day)

Ҳудудларда аҳолининг турли қатламлари, айниқса, ёшларни кенг жалб қилган ҳолда чиқиндиларни югуриш орқали саралаб йиғиш тадбирлари - "Плоггинг" ўтказиш;

Амалга оширилган ишларнинг самараси, йиғилган чиқиндиларни миқдори, турлари, иштирокчилар сони ҳақида маълумотларни "Бутунжаҳон тозалик куни" етакчиларига умумлаштириш учун тақдим этиш.


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


27.

22 сентябрь

Автомобилларсиз кун

(World Carfree Day)

"Машинангизни уйда қолдиринг!", Пиёда бўлинг - тоза ҳаводан нафас олинг!" шиорлари остида барча даражадаги вазирлик ва идоралар, ташкилот ва корхоналар ходимлари ҳамда раҳбарлари томонидан ўз фаолиятини велосипед ёки экологик транспорт орқали амалга оширишга қаратилган акцияларни ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


28.

3-4 октябрь

Жаҳон қушларни кузатиш кунлари

(World Birdwatching Day)


Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, тадбирлар ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


29.

4 октябрь

Жаҳон ҳайвонларни муҳофаза қилиш куни

(World Animal Protection Day)


Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим даргоҳлари ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувларни, тадбирларни ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


30.

10 ноябрь

Кўчиб юрувчи ҳайвонлар куни

(World Migratory Animals Day)


Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, тадбирлар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


31.

15 ноябрь

Иккиламчи қайта ишлаш куни

(Global Recycling Day)

Мамлакатимизда чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан анжуман ва пресс-турлар, шунингдек, интервьюлар ташкил этиш;

ҳар бир маҳсулотдан иккиламчи қайта ишлаш орқали унумли фойдаланиш, бу орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшилишига қаратилган оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиш, бунда инфографика, видеороликлар яратишга эътибор қаратиш;

таълим муассасаларида мутахассислар иштирокида тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


32.

8 декабрь

Жаҳон иқлимни муҳофаза қилиш куни

(World Climate Day ёки World Day Against Climate Change)


Масъул вазирлик ва идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, тадбирлар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон МТРК (марказий ва ҳудудий телеканаллари), ЎзММА, ЎзА, босма ва интернет нашрлар


         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

10-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлик қилиш

ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган

ҳисобланган халқаро шартномалар

ва халқаро ташкилотлар

РЎЙХАТИ

        

     

Т/р

        

Халқаро шартнома ва халқаро

ташкилотнинг номи

      

Қабул

қилинган

санаси


Амалга оширилиши кутилаётган тадбирлар

    

        

I. ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ, МЕТЕОРОЛОГИЯ ВА ОЗОН

ҚАТЛАМИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

         

1.

Жаҳон метеорология ташкилоти

(1950 йил 23 март, Женева, Швейцария)


1992 йил

23 декабрь


Ер атмосфераси ҳолатини ва унинг океанлар билан ўзаро таъсирини кузатишда фаол иштирок этиш.


2.

Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси

(1985 йил 22 март, Вена, Австрия)


1993 йил

18 май

1. Озон қатламини бузувчи баъзи кимёвий моддаларни (ГФУ, ГХФУ, ХФУ) босқичма-босқич йўқ қилиш орқали озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича дастур ва лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи Миллий Озон офисини ташкил этиш.


2. Озон қатламини емирувчи моддалар ҳамда глобал исишга олиб келувчи фторли моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича институционал салоҳиятни ошириш.


3.

Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Монреаль протоколи - ГСП+ конвенцияси

(1987 йил 16 сентябрь, Монреаль, Канада)


1993 йил

18 май


1. Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Монреаль протоколига Кигали тузатмасини қабул қилиш.


2. Энергия самарадор технологияларни жорий этган ҳолда, гидрохлорфторуглеродларни бутунлай фойдаланишдан чиқариш.


4.

БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси - ГСП+ Конвенцияси

(1992 йил 9 май, Рио-де-Жанейро, Бразилия)


1994 йил

21 март

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорликда қиймати 10 млн еврога тенг "Марказий Осиёда иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатарларни бошқариш" минтақавий грант лойиҳасини амалга ошириш.


5.

БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси

(1994 йил 14 октябрь, Бонн, Германия)


1995 йил

31 октябрь


2023 йил 9-13 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенциясининг Ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилишини юқори даражада ташкил этиш.


6.

БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясига доир Киото Баённомаси - ГСП+ Конвенцияси

(1997 йил 11 декабрь, Киото, Япония)


1999 йил

12 октябрь


БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда қиймати 1,6 млн АҚШ долларига тенг "Ўзбекистонда мослашиш чоралари ва ҳаракатларини ўрта ва узоқ муддатли режалаштиришга кўмаклашиш учун иқтисодиётнинг иқлим ўзгаришига энг заиф тармоқлари ва ҳудудларига йўналтирилган миллий мослашиш режасини ишлаб чиқиш" грант лойиҳасини амалга ошириш.


7.

Глобал экологик жамғарма

(1991 йил октябрь, Вашингтон, АҚШ)


2008 йил

22 январь


1. Глобал экологик жамғарманинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган 8 молиялаштириш фазаси доирасида қиймати 13 млн АҚШ долларига тенг лойиҳа концепцияларини ишлаб чиқиш ва грант маблағларини жалб қилиш.


2. Глобал экологик жамғармасининг глобал молиялаштириш дастурлари доирасида қўшимча 10 млн АҚШ долларига тенг грант маблағларини жалб этиш.


8.

Яшил иқлим жамғармаси

(2010 йил декабрь, Канкун, Мексика)


2014 йил

6 июль


1. Ўзбекистон Республикасининг Яшил иқлим жамғармаси грант маблағларини жалб этиш бўйича институционал салоҳиятини ошириш.

2. Глобал яшил ўсиш институти билан ҳамкорликда Яшил иқлим жамғармасининг грант маблағларини жалб этиш мақсадида қўшма лойиҳа концепцияларини тайёрлаш.


9.

БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясига доир Париж битими

(2015 йил 12 декабрь, Париж, Франция)


2018 йил

2 октябрь


БМТ ФАО билан ҳамкорликда қиймати 1,5 млн АҚШ долларига тенг "Париж келишувига мувофиқ Ўзбекистоннинг миллий ҳиссасини мониторинг қилиш ва амалга оширишда шаффофликни ошириш учун Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва ер бошқаруви соҳаларида салоҳиятни ошириш" грант лойиҳасини амалга ошириш.


         

II. БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК, ҲАЙВОНОТ

ВА ЎСИМЛИКЛАР ДУНЁСИ МАСАЛАЛАРИ

        

10.

Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция - ГСП+ конвенцияси

(1992 йил 5 июнь, Рио-де-Жанейро, Бразилия)


1985 йил

17 октябрь


1. БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда қиймати 450 минг АҚШ долларига тенг "Куньминь-Монреаль Глобал биологик хилма-хиллик дастурини Ўзбекистонда амалга оширишга кўмаклашиш" лойиҳасини амалга ошириш.


2. Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг Генетик ресурсларга кириш ва фойда алмашишни назорат қилиш тўғрисидаги Нагоя протоколига қўшилиш.


11.

Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга биохавфсизлик бўйича Картахена протоколи - ГСП+ конвенцияси

(2000 йил 29 январь, Картахена, Колумбия)


1995 йил

23 январь


1. БМТ ФАО билан ҳамкорликда қиймати 6,5 млн АҚШ долларига тенг "Ўзбекистон Республикасидаги Картахена протоколига мувофиқ биохилма-хилликни тарғиб қилиш, ўсимликлар генетик ресурсларидан барқарор фойдаланишни рағбатлантириш ва биохавфсизлик бўйича қонунчилик базасини жорий этиш" грант лойиҳасини амалга ошириш.


2. Замонавий биотехнологияларни қўллаш натижасида пайдо бўлган тирик модификацияланган организмлар (ТМО)ни барқарор бошқариш бўйича тегишли идораларнинг институционал салоҳиятини ошириш.


12.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги Конвенция - ГСП+ конвенцияси

(1973 йил 3 март, Вашингтон, АҚШ)


1997 йил

8 октябрь


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида янгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш.


2. Fauna and Flora International халқаро ташкилоти билан биргаликда 200 минг АҚШ долларига тенг "Марказий Осиёда ёввойи табиат объектларининг ноқонуний савдосига қарши кураш" лойиҳасини амалга ошириш.


3. АҚШ Ўрмон хўжалиги хизмати билан ҳамкорликда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда фаолият юритадиган инспекция ходимларини тайёрлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.


13.

Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенция

(1979 йил 6 ноябрь, Бонн, Германия)


1998 йил

1 сентябрь


1. Конвенция Томонлари конференциясининг 14-йиғилишини 2023 йил 23-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида юқори даражада ташкил этиш.


2. Кўчиб юрувчи йиртқич қушларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги англашув меморандумига қўшилиш.


14.

Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция

(1971 йил 2 февраль, Рамсар, Эрон)


2002 йил

8 февраль


1. "Судочье" кўллар тизимининг халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилишини таъминлаш бўйича Рамсар конвенцияси Котибияти билан музокаралар ўтказиш.


2. "Жилтирбас" кўллари тизимини халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритиш истиқболлари бўйича музокаралар олиб бориш.


3. Халқаро аҳамиятига эга кўллар тизимига киритилган Айдар-Арнасой кўллар тизими, Қуйимозор ва Тўдакўл ҳамда Денгизкўл объектлари муҳофазасини кучайтириш ва ушбу сув-ботқоқли ерларда экологик туризмни ривожлантириш.


15.

Африка, Европа ва Осиёдаги кўчиб юрувчи сув-ботқоқ қушларини муҳофаза қилиш бўйича битим

(1995 йил 16 июнь, Гаага, Голландия)


2004 йил

1 апрель


Европа ва Aфрика мамлакатлари ўртасида кўчиб юрувчи қуш турларини сақлаб қолиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш.


         

III. АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ

ВА ЧИҚИНДИ МАСАЛАЛАРИ

         

16.

БМТ Атроф-муҳит дастури

(1972 йил 5 июнь, Стокгольм, Швеция)


1992 йил

2 март


1. Ҳозирги ва келажак авлодлар манфаати учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишда халқаро майдонда фаол иштирок этиш.


2. 2024 йил бўлиб ўтадиган БМТ Атроф-муҳит ассамблеясида юқори даражада иштирок этиш ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида қарорлар қабул қилишга ҳисса қўшиш.


17.

Умумжaҳон мaдaний вa тaбиий меросни муҳофaзa қилиш тўғрисидaги конвенция

(1972 йил 16 ноябрь, Париж, Франция)


1995 йил

22 декабрь


1. Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган "Мўтадил минтақадаги Турон чўллари" минтақавий табиат объектини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритиш.


2. "Ғарбий Тянь-Шань" ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси объектини самарали бошқариш бўйича Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


18.

Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель конвенцияси - ГСП+ Конвенцияси

(1989 йил 22 март, Базель, Швейцария)


1996 йил

7 май


БМТ Атроф-муҳит дастури билан ҳамкорликда "Базель, Роттердам ва Стокгольм конвенцияларини амалга ошириш самарадорлигини ошириш учун миллий даражада институционал салоҳиятни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастурни амалга ошириш" техник лойиҳасини амалга ошириш.


19.

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси - ГСП+ Конвенцияси

(2001 йил 22 май, Стокгольм, Швеция)


2019 йил

28 июнь


1. Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда қиймати 4 млн еврога тенг "Заҳарли кимёвий моддалар ва хавфли чиқиндиларни бошқариш ва Базель, Стокгольм ва Роттердам конвенциялари бўйича мажбуриятларни бажаришда ёрдам бериш" грант лойиҳасини амалга ошириш.


2. Хавфли кимёвий чиқиндиларни бошқариш бўйича норматив-ҳуқуқий база яратиш, ходимлар малакасини ошириш.


3. Вазирлик ҳузурида кимёвий лаборатория марказини ташкил этиш.


20.

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи

(1948 йил 5 октябрь, Фонтенбло, Франция)


2021 йил

20 октябрь


1. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Ўзбекистонда Марказий Осиё учун ваколатхонасини очиш масаласини ўрганиш ва якуний таклифларни белгиланган тартибда келишиш учун киритиш.


2. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи билан биргаликда қиймати 10,5 млн еврога тенг "Марказий Осиёда зооноз касалликлари тарқалишининг олдини олиш ҳамда табиий ландшафтларни барқарор бошқариш" минтақавий грант лойиҳасини амалга ошириш.


            

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

11-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,

ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳаларида

амалга ошириладиган истиқболли беғараз

кўмак (грант) лойиҳалари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

        

Лойиҳа номи

    

Қиймати

ҚШ доллари)

     

Молиялаштириш

манбаи

     

Лойиҳа

муддати

     

1.

Табиий муҳофаза этиладиган ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш ва янги дастурларни ишлаб чиқиш


2 000 000

АҚШ Ўрмон хўжалиги хизмати


2024-2027 йй.


2.

Смарт технологиялар асосида ўрмон хўжалиги ва шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда кадрлар салоҳиятини ошириш


7 700 000

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)


2023-2028 йй.


3.

Заҳарли кимёвий моддалар ва хавфли чиқиндиларни бошқариш ва Базель, Стокгольм ва Роттердам конвенциялари бўйича мажбуриятларни бажаришда ёрдам бериш

(Европа Иттифоқи)


4 000 000

Европа Иттифоқи

2023-2025 йй.


4.

Марказий Осиёда табиатни муҳофаза қилиш тизимларини бирлаштириш орқали зооноз касалликларнинг пайдо бўлишига ландшафтнинг чидамлилигини ошириш

(Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи)


11 000 000

Халқаро иқлим жамғармаси


2024-2027 йй.


5.

Жиззах вилоятидаги қаттиқ маиший чиқиндилар полигонини такомиллаштириш

(Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти)


6 600 000

Корея Республикаси Ҳукумати (ODA)


2023-2024 йй.


6.

Ўзбекистон Республикасида Биологик хилма-хиллик ҳақидаги конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколига мувофиқ биохилма-хилликни тарғиб қилиш, ўсимликлар генетик ресурсларидан барқарор фойдаланишни рағбатлантириш ва биохавфсизлик бўйича қонунчилик базасини жорий этиш

(БМТ ФАО)


6 500 000

Глобал экологик жамғарма


2025-2029 йй.


7.

Ўзбекистонда қимматбаҳо ландшафтларни муҳофаза қилиш ва тиклашни комплекс бошқариш

(Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи)


6 500 000

Глобал экологик жамғарма


2024-2028 йй.


8.

Қозоғистон ва Ўзбекистонда сайғоқни табиий яшаш муҳитида илмий асосланган сақлаш бўйича маҳаллий салоҳиятни кучайтириш

(Fauna and Flora International)


1 000 000

АҚШ Балиқчилик ва ёввойи табиат хизмати


2023-2025 йй.


9.

Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Куньмин-Монреал глобал ҳадли дастурини Ўзбекистон шароитларига мослаштириш ва эрта қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш

(БМТ Тараққиёт дастури)


300 000

Глобал экологик жамғарма


2023-2024 йй.


10.

Ўзбекистонда иқлим ўзгариши бўйича миллий ҳаракатларни кузатиш ва қабул қилинган мақсадларни интеграциялашган ва кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш учун салоҳиятни ошириш

(БМТ ФАО)


1 300 000

Глобал экологик жамғарма


2023-2026 йй.


        

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

12-ИЛОВА



2023-2025 йилларда экология,

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим

ўзгариши соҳаларидаги тизимли равишда

ўтказиладиган халқаро конференциялар,

ассамблеялар ва тадбирлар

РЎЙХАТИ

         

Т/р

    

Халқаро тадбирлар

номи

         

Ўтказиладиган

сана

        

Ўтказиладиган

шаҳар,

мамлакат

        

Халқаро

тадбирлар

ташкилотчиси

         

1.

БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси конференцияси


2023 йил

30 ноябрь -

12 декабрь


(сайлов асосида)


Конвенция котибияти


2.

Глобал экологик жамғарма Ассамблеяси


2023 йил

22-26 август


(сайлов асосида)


Глобал экологик жамғарма


3.

Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенция томонлари конференцияси


2023 йил

23-28 октябрь


(сайлов асосида)


Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенция котибияти


4.

Глобал яшил ўсиш институти Ассамблеяси ва Кенгаши йиғилиши


2023 йил

9-20 октябрь


Сеул, Корея


Глобал яшил ўсиш институти


5.

БМТнинг Уй-жой ва барқарор шаҳар ривожланиши бўйича конференцияси


2023 йил

5-9 июнь


Найроби,

Кения


БМТ-Хабитат


6.

Биохилма-хиллик бўйича конвенция томонлари конференцияси


2024 йил (аниқланмоқда)


(сайлов асосида)


Биохилма-хиллик бўйича конвенция котибияти


7.

БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми


2024 йил

(аниқланмоқда)


Нью-Йорк,

АҚШ


БМТ Ижтимоий ва иқтисодий кенгаши Департаменти


8.

ШҲТга аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари йиғилиши


2024 йил

(аниқланмоқда)


ШҲТга аъзо

давлатлар


ШҲТ котибияти


9.

БМТнинг Атроф-муҳит бўйича Ассамблеяси


2024 йил

26 февраль-1 март


Найроби,

Кения


БМТ Атроф-муҳит дастури


10.

Базель, Роттердам ва Стокгольм конвенциялари томонлари йиғилиши


2025 йил (аниқланмоқда)


Женева, Швейцария


Базель, Роттердам ва Стокгольм конвенциялари котибияти


11.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция


2025 йил

(аниқланмоқда)


(сайлов асосида)


Конвенция котибияти


12.

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш Конгресси


2024 йил

(аниқланмоқда)


(сайлов асосида)


Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи


13.

Озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреал протоколи томонлари йиғилиши


2023 йил

23-27 октябрь


(сайлов асосида)


Монреал протокол котибияти


14.

Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция


2024 йил

(аниқланмоқда)


(сайлов асосида)


Конвенция котибияти


        

Изоҳ. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларида тизимли равишда ўтказиладиган халқаро конференциялар, ассамблеялар ва тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш муддатларига ташкилотлар томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

1-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,

ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳаларида

тўғридан-тўғри  инвестициялар  ҳамда  халқаро

молия институтларининг кредитлари ҳисобидан

молиялаштириладиган истиқболли лойиҳалар

РЎЙХАТИ

        

Т/р

        

Лойиҳа номи

      

Қиймати

(млн АҚШ доллари)

       

Молиялаштириш

манбаи

      

Лойиҳа

муддати

       

1.

"Тошкент вилоятининг "Оҳангарон" (Оҳангарон тумани) ва "Майдонтол" (Паркент тумани) маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт бўлган муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш" лойиҳаси


55

Корея Республикасининг "Sejin G&E Со., Ltd." компанияси


2023-2026 йй.


2.

"Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўлиқ қайта ишлаш ва муқобил энергия ишлаб чиқариш" лойиҳаси


30

Япониянинг "Itochu" компанияси


2024-2027 йй.


3.

"Жиззах вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш" лойиҳаси

(KEITI - Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти)


90

Корея "Иқтисодий ривожланиш соҳасида ҳамкорлик" фонди (EDCF)


2023-2027 йй.


4.

"Фарғона вилоятида чиқиндиларни бошқариш тизимини модернизация қилиш" лойиҳаси


24,8

Финляндиянинг "KaukoInternational Oy Ltd" компанияси

(30 % - грант, 70% - кредит)


2025-2027 йй.


5.

"Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш" лойиҳаси


120

Европа тикланиш ва тараққиёт банки


2024-2027 йй.


6.

"Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш" лойиҳаси


210

Европа тикланиш ва тараққиёт банки


2025-2028 йй.


7.

"Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш" лойиҳаси


120

Жаҳон банки


2025-2028 йй.


8.

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари ҳисобидан "Mashxur-Gold Greenhouse" МЧЖ томонидан инновацион "кальций карбонатли пардоз ғишти" ишлаб чиқариш лойиҳаси


3,3

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


2024-2027 йй.


9.

"Тошкент шаҳридаги оқова сувларни тозалаш иншоотларидаги (канализация) чиқинди қуюқасидан муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш" лойиҳаси


62

Хорижий инвестиция маблағлари


2023-2027 йй.


         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 майдаги

ПҚ-171-сон қарорига

12б-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,

ўрмон хўжалиги ва гидрометеорология соҳаларида

амалга ошириш тавсия қилинадиган инновацион

бизнес ғоя ва стартап лойиҳалари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

   

Лойиҳа номи

     

Бизнес ғоя тавсифи

       

         

I. ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

        

1.

Депозит

Ишлатилган бўш тараларни қайтариш - депозит йиғим тизимини жорий этиш орқали ҳосил бўлаётган пластик чиқиндилар ҳажмини камайтириш.


2.

"R2 - Recycle-Reuse"

Ишлатилган ПЭТ қадоқларни қайта ишлаш тизими ва иккиламчи маҳсулот ишлаш орқали муомалага киритиш.


3.

"Waste-to-Energy"

Давлат-хусусий шериклик асосида чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан муқобил электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш.


4.

"Green Bag/package"

Пластик маҳсулотлар ўрнини босувчи экологик тоза органик (крахмал, лактоза) хомашёлардан гранулалар ишлаб чиқариш.


5.

"RDF" ёқилғиси ишлаб чиқиш

Қаттиқ маиший чиқиндилардан цемент заводлари учун қаттиқ муқобил ёнилғи (RDF) ишлаб чиқариш.


6.

"Яшил йўлакча"

Шина ва резина маҳсулотларини қайта ишлаш ҳисобига йўл қопламаларини (спорт майдончалари учун) ишлаб чиқариш.


7.

"Recycle Battery"

Мустақил ток манбалари (батарея ва аккумуляторларни) қайта ишлаш ҳисобига қора ва рангли металл парчаларини ишлаб чиқариш.


8.

"E-waste"

Электроника ва электротехника маҳсулотларини қайта ишлаш ҳисобига қора ва рангли металл парчаларини ишлаб чиқариш.


9.

"Food-waste"

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат (полиз ва мева маҳсулотлари уруғлари) чиқиндиларидан фармацевтика ва косметика соҳаси учун хом ашё ишлаб чиқиш.


        

II. ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

         

10.

Экологик тоза қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқиш

Иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришни инобатга олувчи оҳак ва оҳак тошидан кальций карбонатли пардозбоп ғишт ва йўлак плиткаси ишлаб чиқариш.


11.

"EcoGuard"

Шаҳарлар ва саноат зоналарида ҳаво, ер ва сув ифлосланишини мониторинг қилиш ва самарали экологик тоза назорат қилиш тизимини яратиш орқали очиқ маълумотлар базасини ташкил этиш.


12.

Смарт-парк

Миллий табиат боғларида инновацион технологияларни, мониторинг ва кузатув датчиклари, видеокузатув тизимлари, GPS тизимларини жорий этиш орқали смарт-парк концепциясини ишлаб чиқиш


13.

СИТЕС онлайн тизимини жорий этиш

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси амалга оширилишини назорат қилиш бўйича онлайн тизим яратиш ҳамда СИТЕС конвенциясининг расмий веб-саҳифасига интеграция қилиш орқали шаффофликни таъминлаш


            

III. ЭКОТУРИЗМ

          

14.

Экотуризм

Табиий муҳофаза этиладиган ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш ва янги дастурларни ишлаб чиқиш.


15.

Ов туризми

Ёввойи ҳайвон ва қушларни ов қилиш мақсадида саёҳатлар ташкил қилиш. Катта бўлмаган ҳудудда, ўлжа олишни кафолатловчи жойларда ов ташкил қилиш.


16.

Бухоро ихтисослашган "Жайрон" питомнигида сафари туризм ривожлантириш


Замонавий моддий-техник база билан таъминлаш ва махсус экотизим ҳамда инфратузилма барпо этиш.


17.

"Bird-watching"

Кўчиб юрувчи қушларнинг миграция жараёнини кузатиш, ноёб қушларнинг турларини аниқлаш ва уларнинг йўналишини белгилаш, жонли эфирда кузатиш орқали оммавий-ахборотга узатиш.


18.

"Агротуризм маркази"ни ташкил этиш

Фермерлар ва деҳқон хўжаликлари томорқаларида мева ва сабзавотлар етиштириш, териб олиш ҳамда чорвага ем бериш, сайр қилдириш ва бошқа ишлар давомида турист ва ёш авлод учун енгил жисмоний меҳнатда иштирок этиш имкониятини яратиш.


19.

Электрон аудио гид

Табиий муҳофаза этиладиган объектга кириш жойида хорижий туристларга уларнинг она тилида ҳудуд тарихи ва ҳудуд тўғрисида сўзлаб берувчи махсус жиҳоз тақдим қилиш.


20.

Экстремал туризм

"Жон сақлаш" курсларини ташкил қилиш


Чўл ва тоғларда ёввойи табиатда жон сақлаш усулларини ўргатувчи турлар ташкил қилиш.


          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 июнь








































































Время: 0.0122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск