ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2024 й. ПФ-67-сон "Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.04.2024 й.

N ПФ-67



ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ СОҲАСИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-101-сон ва "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-102-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат активлари, жумладан ер участкаларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартибини соддалаштириш ҳамда иқтисодиётда хусусий мулкнинг улушини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг муниципал мулкни сотиш бўйича ваколатларини белгилаш;

эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини сотишдан тушган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш;

давлат активлари, жумладан ер участкаларининг бошланғич нархини пасайтириш ва тўловларни амалга оширишда инвесторларга қўшимча қулайликлар яратиш;

давлат мулкини жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга сотиш, шунингдек, ижарага ва ишончли бошқарувга беришни оммавий савдолар орқали амалга ошириш;

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясини Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси деб қайта номлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 19 апрелдаги

ПФ-67-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4933-сон Фармонининг 1-бандида:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муниципал мулкни сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади";


б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


в) бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) тўртинчи хатбошидаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш" сўзлари "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5495-сон Фармонининг 5-бандида:

иккинчи хатбоши "ҳуқуқи берилсин" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонининг 1-банди еттинчи хатбошиси "(аукционни ўтказиш харажатлари чегириб қолинган ҳолда)" сўзларидан кейин "тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига, Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига, туристик-рекрацион зоналар ҳудудидаги ер участкаларини реализация қилишдан тушган пул маблағлари туристик-рекрацион зоналар дирекцияларига" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармонида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қуйидагилар Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ягона давлат сиёсатини юритиш;

давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини рақамлаштириш;

давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи) вазифасини амалга ошириш, акциядор (иштирокчи) вазифалари Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;

илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарувнинг шакл ва усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан ошириш;

давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини ислоҳ қилишда иштирок этиш, уларда самарали дивиденд сиёсатининг юритилишини мувофиқлаштириш, корхоналарнинг операцион самарадорлигини ошириш, харидлар ҳамда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш;

давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капиталлашув даражасини ошириш, соҳага кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш;

давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда, республика мулки жумласига кирувчи давлат акция пакетларини (улушларини) ишончли бошқарувга беришни ташкил этиш;

давлат активларини ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг облигация ва акцияларини чиқариш ва реализация қилиш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO/SPO бўйича эмиссияларни жойлаштириш ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек портфель инвестицияларни жалб қилиш;

давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;

таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, молиявий соғломлаштириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

баҳоловчи ва риэлторлар хизматини сертификатлаштириш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш;

давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш";


б) 6-бандда:

"а" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш" сўзлари "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари (ушбу банднинг "в-1" кичик банди ҳамда хусусийлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинадиган қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағлар".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5666-сон Фармонида:


а) 4-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат мулкини жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга реализация қилиш, шунингдек, ижара ва ишончли бошқарувга бериш қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда оммавий савдолар, шу жумладан "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;

давлат мулки объектлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич нархи қолдиқ (баланс) қиймати ёки соф активлари миқдоридан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади. Бунда, давлат мулки объектларининг бошланғич нархи пасайтирилгандан кейин ҳам уч ой муддатда сотилмаган тақдирда хусусийлаштиришнинг бошқа усуллари қўлланилади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"2024 йил 1 августдан бошлаб, бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари жараёнида, иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиш тартиби киритилади. Бунда, ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олинади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 5-банднинг иккинчи хатбошиси, 9-банднинг иккинчи хатбошиси ва 12-банддаги "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банднинг "а" кичик бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) қарорлари билан бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, давлат кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари учун сотиб олиш тўловларини тўлашда, савдолар ўтказилган санадаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (кейинги ўринларда - БҲМ) баравари миқдорида ҳисобланадиган сотиб олиш тўловлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда, сотиб олиш тўловларини тўлашнинг қуйидаги муддатларини белгилашни назарда тутувчи тартибни жорий этиш:";

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "7 000" рақами "6 000" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "15 000" рақами "12 000" рақами билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги бешинчи - саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

ҲМнинг 12 000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг 15 000 бараваридан кўп бўлмаганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ўн саккиз ойдан кўп бўлмаган муддатда;

БҲМнинг 15 000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг 18 000 бараваридан кўп бўлмаганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб йигирма тўрт ойдан кўп бўлмаган муддатда;

БҲМнинг 18 000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг 20 000 бараваридан кўп бўлмаганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ўттиз ойдан кўп бўлмаган муддатда;

БҲМнинг 20 000 бараваридан юқори бўлганда - олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ўттиз олти ойдан кўп бўлмаган муддатда";


г) 8-банддан "тендер" сўзи чиқариб ташлансин;


д) 9-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ва юқори турувчи манфаатдор давлат органлари" сўзлари "юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5715-сон Фармонининг 2-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, Давлат активларини бошқариш агентлиги Компания устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқини амалга оширади";


б) тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармони 9-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш" сўзлари "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5781-сон Фармонининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5886-сон Фармонининг 3-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасидаги" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887-сон Фармонининг 9-банди тўртинчи хатбошисидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида 2020-2022 йилларда иқтисодий тараққиёт, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастурининг 34-позицияси чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6096-сон Фармони 12-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хусусийлаштирилиши белгиланган давлат унитар корхоналарини хўжалик жамиятларига ўзгартиришда уларнинг мулки хатловдан ўтказилади ва хўжалик жамиятлари устав фондининг (устав капиталининг) миқдори мулкий баҳолашдан ўтказилмаган ҳолда, солиқ органларига тақдим этилган охирги бухгалтерия баланслари маълумотларига асосан белгиланади".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сон Фармони 14-бандининг "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION"да" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони билан тасдиқланган Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати 23-позициясининг "Ахборотнинг тури, тоифалар номланиши (параметрлар)" устунидаги "("E-IJRO AUKSION")" сўзлари "("E-AUKSION")" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги "Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-54-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбошисидан ", бундан махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда "Business city" марказлари ҳудудларидаги ер участкалари мустасно" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги "Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-97-сон Фармони 8-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида"ги ПФ-101-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "уч йилгача" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"аукцион савдоларига чиқарилган ер участкалари (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уч ой давомида сотилмаганда, уларнинг бошланғич нархи 30 фоизигача, олти ой давомида сотилмаганда 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилсин ва сотиб олиш тўловларининг 15 фоизини уч ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилсин;

4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган "АА" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмасин ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати миқдоридан қатъи назар, 7 йил (тенг улушларда) этиб белгилансин, бундан устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари харидор бўлган ҳоллар мустасно";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз (4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган мулк ҳуқуқи асосидаги ер участкалари бўйича камида 15 фоиз) миқдоридаги дастлабки тўловни олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилсин";


б) 24-банднинг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 8-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш

ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича

мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

      

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


Д.А. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири


И.Р. Махкамов

транспорт вазири


Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


А.Ж. Ортиков

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


Лавозими бўйича

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси


И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби

      

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги "Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-153-сон Фармони 6-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги бино-иншоотларни ҳамда ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига тушадиган пул маблағларини ягона дирекцияларга қарашли зоналарда белгиланган тартибда инфратузилма яратиш, уларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва ягона дирекцияларнинг талабномасига асосан уларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириш".


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолиятини туман ва шаҳарларнинг тоифаларидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаш чоралари қуйидаги мазмундаги 6 ва 7-позициялар билан тўлдирилсин:

      

"

6.

Давлат активлари, жумладан, ер участкалари мулк ҳуқуқи асосида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатларда қолган суммага йиллик фоизларни ҳисоблаш


Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида


Ҳисобланмайди

".

7.

Давлат активлари, жумладан, ер участкалари мулк ҳуқуқи асосида сотилганда тўловларни амалга ошириш


Суммасидан келиб чиққан ҳолда 36 ой давомида


Суммасидан қатъи назар, 60 ой давомида тенг улушларда


        

20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони билан тасдиқланган Республика ижро этувчи ҳокимият органлари - вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда таркибий бўлинмаларни шакллантириш ҳамда лавозимларни жорий этишга оид ягона талабларнинг "I. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг марказий аппаратлари" бўлими изоҳ қисмининг учинчи хатбошисидан "вазирликларда" сўзи чиқариб ташлансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:


а) ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"объектларни рўйхатдан чиқариб ташлаш, бир рўйхатдан бошқа рўйхатга ўтказиш, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар шартларини, сотиш усулларини ўзгартириш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига киритилган хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари (акциялари, улушлари) рўйхатларига ўзгартишлар киритиш";


б) ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат активларини устав капиталига бериш орқали хусусийлаштириш ёки давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда устав фондида уларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг бошқарув органлари қарорлари асосида уларнинг активларини давлат ташкилотларига бериш ва бериш механизмларини белгилаш, шу жумладан улардаги давлат улушларини камайтириш ҳисобига бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиш";


в) қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи - йигирма биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга тегишли бўлган юридик шахсларнинг улушлари, кўчмас мулклари, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситаларини реализация қилишда умумўрнатилган тартибдан бошқа шакл ва усулларни, сотиш муддатлари ва шартларини белгилаш;

давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатиш юзасидан давлат номидан акциядорга (иштирокчига, муассисга) кўрсатма бериш;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг асослантирилган таклифларига мувофиқ, жумладан бозор ҳолати ва андеррайтерлар хулосаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиладиган акциялар пакетининг ҳажмини ва савдога чиқариш муддатини белгилаш, уларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

"E-AUKSION" электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционда аукцион ғолиби сифатида тўловларни тўлашдан бош тортиб қатнашиш ҳуқуқи чекланган юридик ва жисмоний шахсларни ноҳалол иштирокчилар рўйхатидан чиқариш";

ўн саккизинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишинча йигирма иккинчи - ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг биринчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-843-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) иловада:


1-банддаги "Баҳолаш фаолияти тўғрисида", "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларига" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва баҳолаш стандартларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"баҳолаш стандартларида белгиланган баҳолаш усулларини мустақил қўллаш. Бунда агар баҳоловчи ягона баҳолаш усулининг аниқ ва тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда асослантирилган холда қийматни баҳолашнинг битта усулидан фойдаланиши мумкин";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"объектларни баҳолашни амалга оширишда қатнашиш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бошқа баҳоловчи ва мутахассисларни жалб этиш";

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларига" сўзлари "қонунчиликка" сўзи билан алмаштирилсин;


9-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига риоя қилиш ва баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмасининг бирида доимий аъзоликда бўлиш;

ўн биринчи хатбошидаги "баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари" сўзлари "баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларига" сўзлари "қонунчиликка" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Баҳоловчининг малака сертификати талабгор томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади. Малака имтиҳонини ташкил этиш, ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган маъмурий регламент билан белгиланади";


13-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари таклифлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган дастур бўйича баҳоловчиларни тайёрлаш марказларида махсус ўқувдан ўтганлик тўғрисидаги сертификатнинг мавжудлиги, ўқув тугаган пайтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган тақдирда";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир баҳоловчи малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари таклифлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган малака ошириш дастурлари бўйича камида 40 соатлик малака ошириш курсларида ўқиши шарт";


16-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитасининг" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

иккинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "шартномада" сўзи билан алмаштирилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Қуйидагилар:

қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари, кўчар мулкни баҳоловчи ташкилотлар штатида камида икки нафар баҳоловчига эга бўлиши керак;

мулкий комплекс сифатидаги корхонадан ташқари, кўчмас мулкни баҳоловчи ташкилотлар штатида камида уч нафар баҳоловчига эга бўлиши керак;

бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни) баҳоловчи ташкилотлар штатида камида тўрт нафар баҳоловчига эга бўлиши керак";


30-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 16-моддаси талабларига риоя этмаслик;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"баҳоловчининг назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда шу баҳоловчининг ўзи штатида турадиган ёки у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган баҳоловчи ташкилот раҳбарининг тегишли буйруғисиз мутахассис сифатида қатнашиши";


32-банддаги "уч" сўзи "бир" сўзи билан алмаштирилсин;


35 ва 36-бандлардаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунида" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банддаги "қонун" сўзи "қонунчилик" сўзи билан алмаштирилсин;


40-банднинг биринчи хатбошиси "кўра," сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" сўзлари билан тўлдирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини соддалаштиришга қаратилган меъёр ва тадбирларнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Давлат активи харидорининг чегирмани бериш тўғрисидаги ёзма (электрон) аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланишини назарда тутувчи олди-сотди шартномаси (биржа битими) тузилган кундан бошлаб сотиб олиш тўловлари бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур шартнома тузилган санада амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма қўлланилади, бундан чегирма қўлламаслик шарти билан сотилган, шунингдек, бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат активлари мустасно.

Бунда, харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади. Сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган тақдирда, чегирма суммаси харидорга қайтарилади".


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3149-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "15" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 5-банднинг иккинчи хатбошиси "ташкил этиш ва ўтказиш" сўзларидан кейин "учун материалларни тайёрлаш" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 1-иловада:


номланишида ва 1-бандда "ташкил этиш ва ўтказиш" сўзларидан кейин "учун материалларни тайёрлаш" сўзлари билан тўлдирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

"E-AUKSION" электрон савдо платформаси - электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими;

оператор - "E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" акциядорлик жамияти;

электрон онлайн-аукцион - салоҳиятли харидорларга тенг имконият яратган ҳолда, мол-мулк Интернет тармоғидаги "E-AUKSION" электрон савдо платформасида сотиладиган аукцион шаклидаги электрон савдо усули";


3-банднинг учинчи хатбошисидаги "операторнинг ходимлари" сўзлари "операторнинг ходимлари. Бунда, жавобгарлик иштирок этган шахс зиммасига юкланади" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни аукционга чиқариш ва аукцион натижаси бўйича уни ғолибга топшириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";


2-бобнинг номланишида "онлайн-аукционга қўйиш" сўзларидан кейин "учун материалларни тайёрлаш" сўзлари билан тўлдирилсин;


7-бандда:

олтинчи хатбошидан "регламентда назарда тутилган," сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мол-мулкка оид тақиқлар (жарималар) тўғрисида маълумот;

Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 63-моддасида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар";


3-8-боблар ва Низомга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


57-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "билдиришномаси" сўзи "сўров хати" сўзлари билан алмаштирилсин;


58-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. Ижро ҳужжатини беришга асос бўлган қарор бекор бўлганда, ижро иши юритиш бошқа асослар бўйича тугатилган ёки тамомланганда, агар тегишли сўров хати операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиш бошлангунга қадар ёки у ўтказилмаган деб топилгандан сўнг "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали келиб тушган тақдирда, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартиб-таомиллари мол-мулкни аукцион савдосидан олган ҳолда тўхтатилади";


59-бандда "тартиби регламентда белгиланади" сўзлари "қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


60-банддаги "билдиришнома" сўзи "сўров хати" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3301-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида жойлашган фойдаланилмай бўш ётган давлат объектларини ушбу объектлар негизида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига янги иш ўринлари яратиш шарти билан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўн йил муддатгача ижарага берилишини таъминласин".


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3356-сон қарорининг 6-банди бешинчи хатбошисидаги "кичик саноат зоналарининг дирекцияларига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги "Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3730-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3895-сон қарорида:


2-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Дирекцияга" сўзи "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг учинчи хатбошисидаги "дирекцияларга тушган маблағлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига тушумлар ҳисобидан дирекцияларнинг талабномасига асосан уларнинг ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4028-сон қарорининг 6-банди саккизинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги "Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4030-сон қарорида:


а) 2-бандда:

еттинчи хатбошидаги "майдончасидаги" сўзи "платформасидаги" сўзи билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4078-сон қарорида:


2-банднинг учинчи хатбошисидаги "майдончасидаги" сўзи "платформасидаги" сўзи билан алмаштирилсин;


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4095-сон қарори 10-бандининг еттинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдонида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4112-сон қарорида:


а) 4-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2-марказий консультатив-диагностика поликлиникаси томонидан тиббий хизмат кўрсатилади. Бунда, Агентликнинг бош ва етакчи мутахассисларига Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан пулли асосда хизмат кўрсатилиши мумкин";


б) 5-банднинг бешинчи хатбошисидаги "ва белгиланган тартибда акциядорлар умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши қарори билан тайинланади" сўзлари ", Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илова қуйидаги мазмундаги 4-1-позиция билан тўлдирилсин:


"

4-1.

"Ўзбекэкспертиза" АЖ

   

51,00

".

       

35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4126-сон қарори 6-бандининг саккизинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4135-сон қарорининг 7-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4231-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Марказларга ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, "бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида ҳар бир маҳаллани аниқ бир йўналишга ихтисослаштириш, имтиёзли кредитлар мавжуд шароит ва оилаларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда ажратилишига эътибор қаратиш вазифаси юклатилсин".


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4270-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси, 2-бандининг тўртинчи хатбошиси ва 3-бандининг "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" Ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурининг 19-позицияси "Тадбирлар номи" ва "Амалга ошириш механизмлари ва шакллари" устунларидаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги "Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4381-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошисидаги "Давлат мулкини сотиш" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4397-сон қарори 3-бандининг "г" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасига" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4771-сон қарорида:


а) 5-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказ ва ҳудудий бошқармалар ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, балансига қабул қилинган давлат мулки объектларини бут сақлаш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб қилиши мумкин";


б) бешинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4913-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси ва 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "E-IJRO AUKSION" сўзлари "E-AUKSION" сўзлари билан алмаштирилсин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5083-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, Давлат активларини бошқариш агентлиги акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқини амалга оширади";


б) 7-банднинг бешинчи хатбошисидаги "E-AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "E-AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5087-сон қарорининг 5-бандидаги "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида" сўзлари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5197-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси" сўзлари "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Давлат активларини бошқариш агентлиги Марказнинг ташкилий тузилмасида Ички аудит ва комплаенс-назорат хизмати ташкил этилишини ҳамда унинг зиммасига аукционларни ташкил этиш ва ўтказишда коррупция аломатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек, Марказ ходимлари орасида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича профилактик тадбирларни амалга ошириш вазифасининг юкланишини таъминласин".


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги "Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-90-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги "Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-123-сон қарорида:


3-банддаги "Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда - Давлат тендер комиссияси)" сўзлари "Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг биринчи хатбошиси ва 5-банддан "тендер" сўзи чиқариб ташлансин.


49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-168-сон қарорида:


а) 3-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) ҳудуди 10 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари ҳамда Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфига ўтказиладиган қисми чегирилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикасининг бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади, ушбу банднинг "г" кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар ҳамда хусусийлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига қабул қилиб олинган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно";


б) 9-бандининг тўққизинчи хатбошиси "йиллик фоизлар ҳисобланади" сўзларидан кейин ", бундан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 2-илованинг изоҳ қисмида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мазкур иловада назарда тутилган "Ўздонмаҳсулот" АК таркибидаги корхоналар активларининг баланс (қолдиқ) қиймати уларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан баҳолаш ва сотиш харажатларини чегирган ҳолда тегишли балансда сақловчи корхоналарга қоплаб берилади. Бунда:

сотилган қиймат активларнинг баланс қийматидан паст бўлганда, сотилган қиймати тегишли балансда сақловчи корхоналарга қоплаб берилади;

дон корхоналарига уларнинг активлари қийматини тўлаб бериш қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди";

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги "Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-415-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "уларнинг таркибидаги" сўзлари "устав фондида (устав капиталида) ушбу акциядорлик жамиятларининг улуши миқдори 50 фоиз ва ундан юқори бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги "Cирдарё вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кўпайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-431-сон қарори қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Белгилансинки, 2026 йил 1 январга қадар Сирдарё вилоятининг туманларида жойлашган давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун харид тўловларини миқдоридан қатъи назар, беш йил ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади".


52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-101-сон қарорида:


а) 6-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) Давлат активларини бошқариш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси"да:


II бўлимда:

1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"

1.

Давлат муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар ва давлат кўчмас мулк объектларини кескин қисқартириш.

Тасдиқланган рўйхатлар асосида акция пакетлари (улушлари) ва кўчмас мулк объектларини савдога чиқариш.


Доимий равишда

А.Ортиқов,

А.Миралиев

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги улуши қисқартирилади, хусусий сектор учун қўшимча имкониятлар яратилади. 2025 йилнинг якунига қадар давлат иштирокидаги корхоналар сони 2021 йилга нисбатан 75 фоизга қисқартирилади.


".

     

7 ва 8-позициялар чиқариб ташлансин;


XI бўлимнинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      

"

3.

"E-auksion" электрон савдо платформасида қуйидагиларни амалга ошириш:

хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш бўйича савдоларни ўтказиш;

аукцион савдоларида амалга оширилган битимлар бўйича мулк тоифаси кесимида даврий таҳлилий-ахборотларни эълон қилиб бориш.

      

2023 йил

II чорак

А.Миралиев

Хусусий сектор мулклари ҳамда асосий воситаларини сотиш ва ижарага бериш жараёнлари тезлашади. Барча турдаги аукцион ва танлов савдолари натижалари эълон қилиб борилади, бозор конъюнктурасида шаклланадиган нарх бўйича таҳлилий ахборотлар манбаи ҳамда давлат мулкларидан самарали фойдаланиш жараёнини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш имконияти яратилади.

      

".

       

53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-102-сон қарорида:


а) 1-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-бандда:

учинчи хатбошидаги ", 1а-" сўзи чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 1-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8. Мазкур иловада назарда тутилган "Ўздонмаҳсулот" АК таркибидаги корхоналар активларининг баланс (қолдиқ) қиймати уларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан баҳолаш ва сотиш харажатларини чегирган ҳолда тегишли балансда сақловчи корхоналарга қоплаб берилади. Бунда:

сотилган қиймат активларнинг баланс қийматидан паст бўлганда, сотилган қиймати тегишли балансда сақловчи корхоналарга қоплаб берилади;

дон корхоналарига уларнинг активлари қийматини тўлаб бериш қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди";


е) 1а-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 2-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5. Мазкур иловада назарда тутилган "Ўздонмаҳсулот" АК таркибидаги корхоналар активларининг баланс (қолдиқ) қиймати уларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан баҳолаш ва сотиш харажатларини чегирган ҳолда тегишли балансда сақловчи корхоналарга қоплаб берилади. Бунда:

сотилган қиймат активларнинг баланс қийматидан паст бўлганда, сотилган қиймати тегишли балансда сақловчи корхоналарга қоплаб берилади;

дон корхоналарига уларнинг активлари қийматини тўлаб бериш қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди".


54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги "Ўзагролизинг" АЖ фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-198-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси "маблағларни" сўзидан кейин "Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан олинган бюджет ссудалари бўйича Жамғарманинг қарздорликларини ушбу суммага мос равишда камайтириш орқали" сўзлари билан тўлдирилсин.


55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-39-сон қарори 4-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган "АА" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати миқдоридан қатъи назар, 7 йил (тенг улушларда) этиб белгиланади".


56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги "Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-89-сон қарори қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Хоразм вилоятида жойлашган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиш жараёнларини жадаллаштириш ва тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида, шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олган харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб уч ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан 25 фоиз миқдорида чегирма берилади;

давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича тўловлар, уларнинг миқдоридан қатъи назар, 5 йил ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади".

       

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 19 апрелдаги

ПФ-67-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5214-сон Фармонининг 1-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5250-сон Фармонига илованинг 13-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сонли қарори)"ги ПФ-5348-сон Фармонига илованинг 10-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони)"ги ПФ-5383-сон Фармонига 1-илованинг 13-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5475-сон Фармонига 1-илованинг 10-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5392-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3646-сон қарори)"ги ПФ-5483-сон Фармонига 1-илованинг 33-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)"ги ПФ-5496-сон Фармонига илованинг 6-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорлари)"ги ПФ-5497-сон Фармонига 1-илованинг 43-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5892-сон Фармонига 1-илованинг 37-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармони)"ги ПФ-5894-сон Фармонига илованинг 51-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5971-сон Фармонига 1-илованинг 17-банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6074-сон Фармонига 7-илованинг 8-банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги "Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6075-сон Фармонига 2-илованинг 67-банди.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-6217-сон Фармонига 2-илованинг 8-банди.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармонига 2-илованинг 66 ва 100-бандлари, шунингдек, 3-илованинг 45-позицияси.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-6258-сон Фармонига 1-илованинг 8-банди, 14-бандининг "а" ва "в" кичик бандлари.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6262-сон Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбошиси ҳамда 3-банди, шунингдек Фармонга 1 ва 2-иловалар.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-42-сон Фармонига 1-илованинг 23-банди.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ПФ-42-сон Фармонига илованинг 4-банди.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3067-сон қарори.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3326-сон қарорига илованинг 3-банди.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ПҚ-3369-сон қарорига илованинг 2-банди.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сонли қарори)"ги ПҚ-3415-сон қарорига илованинг 6-банди.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4629-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4633-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 2-илова.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4765-сон қарорининг 2-банди ва қарорга илова.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4766-сон қарорининг 3-банди ва қарорга илова.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 сентябрдаги "Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4821-сон қарорининг 6-банди ва қарорга 1-илова.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги "Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4925-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарори 12-бандининг "в" кичик банди.

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 апрель














































































Время: 0.0425
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск