язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2016 й. 122-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2016 й.

N 122



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг

Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги

ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга

мўлжалланган   асосий  йўналишлари  қабул   қилинганлиги

муносабати  билан  Ўзбекистон  Республикасининг  Солиқ

кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)


Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 26 апрелдаги

122-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда) 3-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлик учун нотариал идоралар томонидан ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

73 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетларига; 12 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга; 15 фоизи - маблағларни адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини ва нотариал архивларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун ундириладиган сумманинг 92 фоизи туманлар ва шаҳарлар бюджетларига, қолган 8 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 24 октябрдаги 491-сон қарорида:


3-банднинг "б" ва "в" кичик бандларидаги "маблағлар" сўзи "бюджетдан ажратиладиган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "асосида, ҳам" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 ноябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт-санитария бирлашмаси тўғрисидаги низом V бўлимининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тиббиёт-санитария бирлашмаси "Соғлиқни сақлаш" соҳаси бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилган қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган тушумлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан маблағ ва моддий-техника ресурслари билан таъминланади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида" 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда):


1-иловада:


III бўлимнинг ўн биринчи хатбошидаги "республика бюджетидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банддаги "ажратиладиган маблағ" сўзлари "бюджетдан ажратиладиган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг 6-бандидаги "республика бюджетидан ажратилган маблағлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарорининг 1-бандида:


"б" кичик банддаги биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзстандарт" агентлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ишларини маблағ билан таъминлаш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин";


"г" кичик бандининг биринчи хатбошидаги "қисман" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 5-модда) VIII бобида:


1-банднинг биринчи хатбошидаги "республика ва маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банднинг учинчи хатбошидаги "давлат бюджетидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг иккинчи хатбошидаги "республика ва маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратидаги хотин-қизлар ишлари ишчи органлари тузилмаси тўғрисида" 1995 йил 14 мартдаги 86-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ва ўрта-махсус мактаб муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 31 июлдаги 302-сон қарори 6-бандидаги "вазирлигига" сўзидан кейин "бюджетдан" сўзи қўшилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Марказий Осиё тадқиқотлари Халқаро институти тўғрисида" 1995 йил 22 августдаги 335-сон қарорида:


4-банднинг учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджет" сўзлари "Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "республика бюджетидан маблағ" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Дўрмон-Қайнарсой" комплексларининг хўжалик ҳисобидаги бирлашган дирекциясини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 18 декабрдаги 462-сон қарори 6-бандидаги "харажатлари учун" сўзларидан кейин "бюджетдан" сўзи қўшилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси объектларида, шаҳарларида, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларида, туманларнинг марказларида ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларда Ички ишлар вазирлигининг ёнғин соқчилигини ташкил этиш тартиби тўғрисида" 1996 йил 20 мартдаги 112-сон қарори 1-бандида:


"а" кичик банднинг иккинчи хатбошидаги "сақлаш учун" сўзларидан кейин "бюджетдан" сўзи қўшилсин;


"г" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "бўйича" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджет" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


"д" кичик банддаги "маҳаллий бюджет, капитал қўйилмалар режаси бўйича" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, капитал қўйилмалар режаси бўйича бюджетдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


"е" кичик банднинг иккинчи хатбошидаги "бўйича - " сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда):


5-банддаги "молиялаштириш" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


7-банднинг иккинчи хатбошидаги "республика бюджетида зарур" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида зарур бюджетдан ажратиладиган" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 17 майдаги 180-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошидаги "йили" сўзидан кейин "бюджетдан" сўзи қўшилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилансинки, Давлат божхона қўмитасини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузишда Давлат божхона қўмитасини жорий таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ажратиладиган зарур маблағларни ҳар йили назарда тутсин".

19. Вазирлар Маҳкамасининг "Жар" спорт-соғломлаштириш комплексини Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш бош бошқармаси балансидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги балансига бериш тўғрисида" 1998 йил 30 июндаги 271-сон қарорининг 3-бандидаги "республика бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ коллежини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 14 июлдаги 298-сон қарорининг 7-банди биринчи хатбошидаги "зарур" сўзидан кейин "бюджетдан ажратиладиган" сўзлари қўшилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция фондлари тўғрисидаги низомнинг 77-бандидаги "бюджет, бюджетдан ташқари фоизлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "бюджет" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 8-банди йигирма тўртинчи хатбошидаги "давлат бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) "Б" бўлими 2.3.12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.3.12. Банкнинг, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларига ҳақ тўлаш".


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорида:


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "муассасалар" сўзи чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "молия органларида" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-илованинг 3-банди биринчи хатбошидаги "тутилган" сўзидан кейин "бюджетдан ажратиладиган" сўзлари қўшилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда):


а) қарорнинг муқаддимасидаги "Давлат бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҳамда бюджет" сўзларидан кейин "ва смета-штат" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларни" сўзлари "бюджет ташкилотларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин";


г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Бюджет ташкилотларига Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ҳуқуқи берилсин, жамғарма:

ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно;

фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;

бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми;

белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;

ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади";


д) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "бюджет" сўзидан кейин "ва смета-штат" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошидаги "штат-смета" сўзлари "смета-штат" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Молия органлари, ғазначилик бўлинмалари ва бюджет ташкилотлари раҳбарлари бюджет ва смета-штат интизомига риоя қилиниши учун бюджет, меҳнат, маъмурий ва жиноят қонунчилигида назарда тутилган тартибда шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин. Бунда бюджет ташкилотларининг қўшимча даромадлар олиш бўйича фаолияти бюджет маблағлари ҳисобига бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва сифатига зарар етказмаслиги керак";


е) иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Тартиб бюджет ташкилотларига татбиқ этилади. Мустақил равишда хўжалик ҳисоби фаолиятини юритувчи, махсус келишиб олинган тадбирлар учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар олувчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхоналар ва ташкилотларга нисбатан мазкур Тартибни қўллаш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади";


2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҳамда бюджет" сўзларидан кейин "ва смета-штат" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "фаолият тури" сўзлари "фаолият ихтисослиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона ғазна ҳисоб рақамида, шунингдек бюджет тизими бюджетларининг даражалари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағида биринчи ва иккинчи гуруҳлар бўйича тўланмаган харажатлар суммасидан ортиқ маблағлар мавжуд бўлганда ортиқча сумма миқдорида учинчи ва тўртинчи гуруҳлар бўйича харажат қилишга рухсат этилади".


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштиришда (тўлашда) янги молия йилида бюджетдан ажратиладиган маблағлар бюджет ташкилотларининг ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра товар-моддий бойликларнинг нормативдан ортиқ қолдиғи суммасига камайтирилади.

Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган маблағлар Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси бўйича (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси бўйича) бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича - талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида) жамланади ва бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - тегишли бюджет даромадига;

50 фоизи - Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси бўйича (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси бўйича) бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича - талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида) қолади.

Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган бюджет ташкилотлари ихтиёрида қолдириладиган маблағлар улар томонидан фаолият соҳасига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилади";


19-банддаги "ёки унинг ҳудудий" сўзлари "ёки ҳудудий" сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги "йилига белгиланган лимитлар" сўзлари "йилида бюджетдан ажратиладиган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг барча суммаси, агар ҳомий билан махсус ўзгача ҳол келишилмаган бўлса, бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади";


32-банддаги "Юридик шахс мақомини олган бюджет" сўзлари "Бюджет" сўзи билан алмаштирилсин;


33-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


35-банднинг биринчи хатбошидаги "жойлардаги" сўзи "ҳудудий" сўзи билан алмаштирилсин;


36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан режалаштириш, молиялаштириш (тўлаш), тегишли ташкилот томонидан бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилишини назорат қилиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраш;

кредит муассасаларидан уларнинг уставларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг операциялари ва ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;

ташкилотлар томонидан маблағлар ғайриқонуний сарфланганда, бюджет ва смета-штат интизоми бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, шунингдек молиявий ҳисоботлар ва бошқа белгиланган ҳисобот тақдим этилмаганда, бу ҳақда тегишли вазирликлар (идоралар), ҳокимликлар раҳбарларини хабардор қилган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни чеклаш ва зарур ҳолларда тўхтатиб қўйиш;

бюджет ташкилотларининг молиявий фаолияти бўйича давлат молиявий назоратини амалга ошириш;

аниқланган қонунбузишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини текшириш;

жиноят аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш";


38-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Бюджет ташкилотларининг раҳбарлари бюджет, меҳнат, маъмурий, жиноят қонунчилигига мувофиқ бюджет ва смета-штат интизоми бузилиши, шу жумладан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши керак бўлган тежаб қолинган бюджет маблағлари суммасининг нотўғри аниқланганлиги учун шахсан жавоб берадилар".


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида" 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда) 3-илова изоҳидаги "депозит ҳисоб рақамлари орқали" сўзлари "шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 12 августдаги 315-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 50-модда):


а) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджет" сўзлари "туманлар ва шаҳарлар бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетга" сўзлари "туманлар ва шаҳарлар бюджетларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетга" сўзлари "туманлар ва шаҳарлар бюджетларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 августдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 52-модда):


4.1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилмаган, марказлаштирилган бюджет манбалари ҳисобига молиялаштирилган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари (шу жумладан давлат корхоналарини хусусийлаштиришдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига тушган маблағларнинг бир қисми), юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади";


4.2-банддаги "маҳаллий бюджет" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) 9-банди учинчи хатбошидаги "божи" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат бюджети, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "бюджетдан маблағ" сўзлари "бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) иловада:


2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Давлат бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "давлат мақсадли жамғармалари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-банднинг иккинчи хатбошидаги "давлат бюджети, давлат бюджетида жамланадиган бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган барча ташкилотлар махсус ахборот порталида, мазкур Низомнинг 5-1-банди 1, 3 - 9-кичик бандлари ва 19-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини аниқлаш санасигача камида 10 кун олдин келгуси харидлар тўғрисида, шунингдек биржа савдоларида товарлар харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолатлар тўғрисидаги эълонни жойлаштириши шарт";

иккинчи хатбошидаги "Марказлаштирилган" сўзи "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва бошқа марказлаштирилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "бюджетдан ташқари жамғармаларни тасарруф этувчиларнинг" сўзлари "давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларни тақсимловчи органларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг биринчи хатбошидаги "ахборотни" сўзлари "эълонларни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) махсус ахборот порталида жойлаштиради ва" сўзлари билан алмаштирилсин;

36. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 23-модда) 1-банди учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджет" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи ва Чотқол Давлат биосфера қўриқхонаси тўғрисидаги низомларни, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхоналари уставларини тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 22 июндаги 262-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-илованинг 22-банди иккинчи хатбошидаги "ассигнований из бюджета" сўзлари "бюджетных ассигнований" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 32-банди иккинчи хатбошидаги "ассигнования из бюджета" сўзлари "бюджетные ассигнования" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 30-банди иккинчи хатбошидаги "ассигнования из бюджета" сўзлари "бюджетные ассигнования" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-илованинг 30-банди иккинчи хатбошидаги "ассигнования из бюджета" сўзлари "бюджетные ассигнования" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 37-модда):


а) қарорнинг муқаддимаси биринчи хатбошидаги "давлат бюджетига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-иловада:


29-банднинг ўн тўртинчи хатбошидаги "давлат бюджети" ва "давлат бюджетига" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;


59-банддаги "тартибда," сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.

40. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш учун зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин".


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошидаги "қисми эса - " сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет элга бориш учун рухсат бериш ёзувининг ёпиштириладиган стикерини тасдиқлаш тўғрисида" 2002 йил 25 майдаги 181-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 26-модда) 3-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузишда Ички ишлар вазирлигига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин".


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда):


қарор номидаги "Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан" сўзлари "Беғараз ёрдамдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасига давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган беғараз ёрдамдан қатъиян мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги ва 8-банднинг учинчи хатбошидаги "беғараз кўмаклашиш" сўзлари "беғараз ёрдам" сўзлари билан алмаштирилсин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ИИВ транспорт ички ишлар бошқармасига қўшимча штат бирлиги ажратиш тўғрисида" 2002 йил 1 августдаги 272-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


1-банддаги "бюджету" сўзидан кейин "Республики Узбекистан" сўзлари қўшилсин;


2-банди иккинчи хатбошидаги "необходимые" сўзидан кейин "бюджетные" сўзи қўшилсин.


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 67-модда) 5-бандидаги "давлат бюджетидан ва бюджетдан ташқари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) 24-банди иккинчи хатбошидаги "божи" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


47. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 73-модда) 5-1-бандидаги "тақдирда" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди тўртинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетга" сўзлари "туманлар ва шаҳарлар бюджетларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда):


8-банддаги "Давлат бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда давлат статистика ишларини амалга ошириш, давлат статистика органларининг таъминоти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин".


50. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда) 40-бандидаги "божи" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


51. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 22-модда) 21-банди ўн биринчи хатбошидаги "ойда" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


52. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):


2-илованинг 10-банди олтинчи ва еттинчи хатбошилардаги "бюджетга" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илованинг 9.2.2-банди учинчи хатбошидаги "давлат бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.

54. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 36-модда) 39-бандидаги "божи" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


55. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 майдаги 229-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 40-модда) 10-банди учинчи хатбошидаги "маблағлар" сўзи "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


56. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи нефть базаларининг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) 9-банди учинчи хатбошидаги "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари "давлат мақсадли жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


57. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда):


6-банднинг саккизинчи хатбошидаги "назарда тутилган" сўзлари "бюджетдан ажратиладиган" сўзлари билан алмаштирилсин.


9-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) махсус ахборот порталида ва оммавий ахборот воситаларида оферентларнинг танлов таклифлари очилиш санасидан камида 30 кун олдин бош пудратчини аниқлаш бўйича танлов савдолари тўғрисидаги эълонларни жойлаштиради";

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


46-банддаги "тўғрисида" сўзидан кейин "пудратчини (етказиб берувчини) аниқлаш санасидан камида 30 кун олдин Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) махсус ахборот порталида," сўзлари қўшилсин;


47-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танлов савдолари ва /ёки талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш тўғрисидаги эълон ЎзРТХБнинг махсус ахборот порталида, оммавий ахборот воситаларида чоп этилади. Буюртмачининг қарорига кўра хорижий пудратчилар (етказиб берувчилар) танлов савдоларида қатнашишга таклиф этилиши мумкин. Бунда мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган эълон ЎзРТХБнинг махсус ахборот порталида жойлаштирилади ва қоидага кўра, энг оммавий даврий нашрларда, газеталарда, web-caйтда ва /ёки БМТнинг Development Business нашрида, шунингдек хорижий мамлакатларнинг элчихоналари орқали таклифномалар жўнатиш воситасида амалга оширилади".

60. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) 3-банди бешинчи хатбошидаги "бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


61. Вазирлар Маҳкамасининг "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор ижроия қўмитаси тузилмасининг фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 3 сентябрдаги 380-сон қарори рус тилидаги матнининг 4-бандида:

иккинчи хатбошидаги "ассигнования республиканского бюджета" сўзлари "средства республиканского бюджета Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "бюджете" сўзи "Республики Узбекистан бюджетные" сўзлари билан алмаштирилсин.


62. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 86-модда) 7-бандида:

иккинчи хатбошидаги "фоизи" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетга" сўзлари "туманлар ва шаҳарлар бюджетларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


63. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 537-сон қарорининг 8-банди учинчи хатбошидаги "республика бюджетини шакллантиришда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети лойиҳасини тузишда" сўзлари билан алмаштирилсин.

65. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг концерт заллари ва саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 30 январдаги 43-сон қарорининг 3-бандида:

иккинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджет" ва "мақсадли маблағлар" сўзлари тегишли равишда "Тошкент шаҳри шаҳар бюджети" ва "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетдан" сўзлари "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


66. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 8-модда):


7-банддаги "давлат бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг иккинчи хатбошидаги "республика бюджетини шакллантиришда" ва "маблағларни" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда" ва "бюджет маблағларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-иловада:


8-бандда:

йигирма тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирма бешинчи - ўттиз олтинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма тўртинчи - ўттиз бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


15-банддаги "давлат бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.

70. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 41-модда) 4-бандидаги "ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети" сўзлари "бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


71. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида" 2004 йил 20 майдаги 239-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 49-модда) 1-банди еттинчи хатбошидаги "депозит ҳисоб рақамига" сўзлари "шахсий ғазна ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин.


72. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда) 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Марказларнинг навбатдаги молиявий йил учун харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади".


73. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 76-модда):


а) 5-банддаги "ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети" сўзлари "бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-бандда:

ўттиз олтинчи хатбошидаги "республика" сўзи "Ўзбекистон Республикаси республика" сўзлари билан алмаштирилсин;

қирқ иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш ва контингенти кўрсаткичларини ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар таъминотига ҳамда Вазирлик тизимидаги марказлаштирилган тадбирлар учун навбатдаги режалаштирилган йилга бюджет сўровини шакллантиради, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобини ташкил қилади";


в) 10-банднинг саккизинчи хатбошидаги "давлат бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


74. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда) 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Ўзстандарт" агентлиги, унинг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти, Миллий эталонлар маркази фаолиятини молиялаштириш "Ўзстандарт" агентлигига бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ва маблағлар ҳисобига амалга оширилади".

77. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда):


а) 3-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Мурувват (инсонпарварлик) ёрдами - бу аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш учун дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, озиқ-овқат, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, шунингдек ихтиёрий хайриялар, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, инсонпарварлик ёрдами юкларини ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш учун бериладиган мақсадли беғараз ёрдамнинг бир туридир.

Мурувват ёрдами сифатида олинган товарлар божхонада расмийлаштириш тартиб-қоидалари амалга оширилгандан кейин олувчилар томонидан "Инсонпарварлик ёрдами" ёзувини қайд этган, олувчининг реквизитларини кўрсатган ҳолда тамғаланади.

Мурувват ёрдами хорижий давлатлар, уларнинг федерал ёки муниципал тузилмалари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда донорлар деб аталади) томонидан кўрсатилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек фаолияти фойда олишга қаратилмаган юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда олувчилар деб аталади) шу жумладан, кейинчалик республика истеъмолчилари ўртасида тақсимлаш мақсадида инсонпарварлик ёрдамининг олувчилари бўлиши мумкин.

Мурувват ёрдами юкларини олувчилар дастурлар ва донорлар билан тузилган дастурлар ва битимлар ёки мурувват ёрдами билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари комплекси (кейинги ўринларда Комплекс деб аталади) раҳбарининг қарорлари асосида аниқланади.

Тамаки маҳсулотлари, алкоголли маҳсулотлар, ҳарбий мақсаддаги товарлар, шунингдек олиб келиниши тақиқланган товарлар мурувват ёрдами юклари жумласига киритилиши мумкин эмас.

Мурувват ёрдами юкларининг пул ифодасидаги қийматидан асосан божхонада расмийлаштириш мақсадлари учун фойдаланилади";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистонда мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) хулосаси халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилот ваколатхонаси ёки филиали давлат рўйхатидан ўтказилиши ва қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос ҳисобланади";


14-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мурувват ёрдами юкларини олувчилар инсонпарварлик юкларининг ҳисобга олинишини, сақланишини, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, товарларнинг божхона расмийлаштирувини ҳамда уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини таъминлашга мажбурдирлар";


23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари инсонпарварлик ёрдамини жалб этишга доир таклифлар тўғрисидаги маълумотларни йиғади, ишлайди ва умумлаштиради ҳамда ушбу маълумотларни ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.

Молия вазирлиги мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссияларининг таклифлари асосида келгуси йилда инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш учун жамланма буюртмани 31 июлдан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

24. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган мурувват ёрдамини жалб этишга доир жамланма буюртмани донорларга юбориш Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда республикада аккредитация қилинган донорлар ваколатхоналари орқали амалга оширилади";


1 ва 4 иловалардаги "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари "Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловада:


1-банддаги "донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг" сўзлари "давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган" сўзлари "ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Техник кўмаклашиш бўйича устувор лойиҳаларнинг рўйхатига асосан техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилишни донорлар билан ишлаб чиқиш Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалга оширилади";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ҳар йили 25 январдан кечикмасдан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар рўйхати тайёрланади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 10 февралгача тасдиқланади".


78. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):


5-банддаги "Республика бюджети ва маҳаллий бюджетда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат бюджети тасдиқланган параметрларида назарда тутилган 200 "Умумий таълим" бўлимининг тегишли параграфлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тасдиқланган параметрларида назарда тутилган 7 090 000 "Таълим" бўлимининг кичик бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "миқдори" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Директор жамғармаси маблағлари ҳар бир умумтаълим муассасаси таъминоти харажатлари сметасида назарда тутилади, улар 41 10 000 "Иш ҳақи" моддасига киритилади, 41 11 210 "Умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари" бюджет классификацияси коди бўйича харажатлар сметасига ҳисоб-китобларда алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилади.".


79. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда):


а) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ва мавжуд кредиторлик қарзларини тўлаш, бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бюджет ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирлари учун йўналтирилади. Бунда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг жами суммаси, агар ҳомий томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади";


б) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш

ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш

ва унинг маблағларини сарфлаш

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Тиббиёт

муассасалари

гуруҳлари


Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш

жамғармасини шакллантириш манбалари:


Моддий рағбатлантириш ва

ривожлантириш жамғармасининг

маблағларини сарфлаш йўналишлари


моддий

рағбат-

ланти-

ришга


моддий-техника

базасини мустаҳкамлаш,

муассасани модернизация

қилиш ва таъмирлаш,

шунингдек вақтинча

меҳнатга қобилиятсизлик

нафақаларини ва кредитор-

лик қарзларни тўлашга


муассасаларнинг I гуруҳи


тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағлар


фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар


ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно


белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар ва ҳомийликдан олинган маблағлар*


25%

75%

муассасаларнинг II гуруҳи


35%

65%

муассасаларнинг III гуруҳи


40%

60%

муассасаларнинг IV гуруҳи


50%

50%

Изоҳ.

Тежалган маблағлар мавжуд бўлганда ушбу маблағлар ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.

*) Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг жами суммаси, агар ҳомий томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади".

81. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) илованинг 10 ва 13-бандларидаги "давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлардан" ва "давлат ва маҳаллий бюджетлардан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


82. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда):


а) 1-илованинг 12-банди ўнинчи хатбошидаги "давлат бюджетига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


14-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "барча даражалардаги бюджетлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "бюджетга" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "давлат бюджетига, давлат мақсадли фондларига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга илованинг 8-бандида:

тўртинчи хатбошидаги "барча даражадаги бюджетлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "бюджетга" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "давлат бюджетига, давлат мақсадли фондларига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


83. Вазирлар Маҳкамасининг "Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида" 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг валюта ҳисоб рақамига тушадиган якка тартибдаги бож маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

92 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига ўтказилади;

8 фоизи улардан Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашганлик учун аъзолик бадалларини тўлашда фойдаланиш учун (камида 50 фоизи), шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисобварағига ўтказилади".


84. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 15-модда):


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди";


б) 2-банддаги "Давлат бюджетининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банддаги "молиялаштириш" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қуйидагилар Ғазначиликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Давлат бюджетининг касса ижроси, жумладан тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш;

тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган, Давлат бюджети Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш;

бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобига тузилган шартномаларини харажатлар сметаларида кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда белгиланган мақсадларга мувофиқ тузилганлиги устидан назорат қилиш асосида мажбурий рўйхатдан ўтказиш;

бюджет ташкилотларини, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб бориш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечиш;

давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархни шакллантириш жараёнини назорат қилиш;

харажатлар сметаларида ва рўйхатдан ўтказилган шартномаларда назарда тутилган суммалар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар номидан ҳамда уларнинг топшириғи бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларнинг ҳисобварақларига тўловларни бевосита амалга ошириш орқали тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш;

Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш;

Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ишлаш";


д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ғазначилик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан нақд пул маблағлари билан тўланадиган бошқа тўловларни тўлаш учун Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларига маблағлар ўтказади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига суднинг қарори бўйича ягона ғазначилик ҳисобварағидан ёки Ғазначиликнинг бошқа ҳисоб рақамларидан маблағлар ўтказади, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида фуқароларга ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар кунлик асосида ягона ғазначилик ҳисоб рақамида маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда тақдим этади;

бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларга улар учун молия органларида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмалар, уларнинг харажатларини қоплашга бюджет маблағлари ўтказилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади;

манбалар бўйича тегишли бюджет тизими бюджетлари даромадлари тушуми ҳисобини юритади;

Давлат бюджети ижроси жараёнида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадлари тушуми ва харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузади;

молия органларининг топшириғи бўйича юқори бюджетларда назарда тутилган дотациялар, субвенциялар, бюджет ссудалари суммасини ва бошқа тўловларни қуйи бюджетларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар доирасида ва мақсадларга мувофиқ тузилиши устидан қаттиқ назорат қилиш асосида шартномаларни рўйхатдан ўтказади;

бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчилар номидан ва топшириғи бўйича бюджет тизими бюджетларида назарда тутилган маблағлар учун рўйхатга олинган шартномаларда ёки бюджет маблағларини юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатларда назарда тутилган суммалар доирасида товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита банк ҳисоб рақамларига тўловларни амалга оширади;

бюджет ташкилотларини ва бюджет маблағлари олувчиларни, жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб боради, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини ҳамда қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечишни назарда тутади;

счёт-фактуралар ва товарлар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) ҳолатини тасдиқлайдиган ёки бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга солиқлар, йиғимлар ҳамда Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар учун бюджет маблағларини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа ҳужжатлар асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий мажбуриятлари ҳисобини юритади;

бирламчи ҳужжатлар асосида Давлат бюджети ғазна ижросининг таҳлилий ва синтетик бухгалтерия ҳисобини юритади;

бюджет тизими бюджетларининг ижро этилиши ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш асосида бюджет тизими бюджетларининг касса ижроси тўғрисида ҳисобот тузади ва ушбу ҳисоботни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзларига хизмат кўрсатади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатларини ижро этади;

ўзининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилади ва мувофиқлаштиради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни, шу жумладан, Ғазначилик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган операцияларни мақбуллаштириш, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари ижроси тўғрисидаги бюджет ҳисобини ва ҳисоботларни такомиллаштириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методологик материалларни ишлаб чиқишда қатнашади;

кичик бизнес субъектлари унда кенг иштирок этишини назарда тутадиган давлат харидларини амалга оширишда танлов ва тендер тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва уларни қўллашни кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш ишларини ташкил этади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситаларнинг тўлиқ ва тизимли ҳисобини юритади;

давлат харидлари бўйича маълумотлар, шу жумладан давлат харидлари бўйича бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан жойлаштириладиган буюртмалар, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб боради;

давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини амалга оширади";


е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ғазначилик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва тижорат банкларида Ғазначиликнинг банк ҳисоб рақамларини очиш ва ёпиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан Давлат бюджетини ижро этиш жараёнидаги даромадлар ва харажатларнинг қисқа муддатли прогнозини тузиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраб олиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан улар томонидан Ғазначиликка рўйхатдан ўтказишга тақдим этиладиган шартномаларнинг сифатини, мақсадга мувофиқлигини ва нарх ечимларини баҳолаш учун барча зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда талаб қилиш;

белгиланган тартибда Давлат бюджети бўш маблағларини банк депозитларига ва бошқа активларга вақтинчалик жойлаштириш, шунингдек бюджет ссудаларини Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига ўтказиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)га харажатлар сметаларида, қурилишларнинг манзилли ва титул рўйхатларида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳажмидан ошиб кетадиган ҳажмда бюджет маблағлари ҳисобига ҳақ тўланишини назарда тутувчи шартномаларини, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг тўлов жадвалисиз, сифати, мақсадга мувофиқлиги ва нарх ечимлари бўйича белгиланган талабларга жавоб бермайдиган шартномаларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг счёт-фактураларсиз ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш фактини тасдиқловчи ёки бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар зиммасига бюджет маблағларини ўтказишни юкловчи бошқа ҳужжатларсиз тақдим этилган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари учун пул тўламаслик;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг уларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан Ғазначиликда (унинг ҳудудий бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномаларидан келиб чиқадиган капитал қурилиш юзасидан мажбуриятлари тўлови бўйича тўлов ҳужжатларини ижро этиш учун қабул қилмаслик;

нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловни бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг шартномаларида назарда тутилган сумма доирасида чеклаш, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар шартномалари предметига мувофиқ бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган ҳолларда тўловни тўхтатиб туриш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда уларнинг бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлари тўловини молия органлари топшириғига биноан тўхтатиб қўйиш, бу тўғрида тегишли бюджет маблағларини тақсимловчиларни, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларни хабардор қилиш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг Ғазначиликда (унинг бўлинмаларида) рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар бўйича молиявий мажбуриятларини ҳисобга қабул қилмаслик, қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан бошқа юридик ёки жисмоний шахслар билан шартнома тузилмасдан молиявий мажбуриятлар қабул қилиниши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно;

корхоналар ва ташкилотлардан бажарилмаган молиявий мажбуриятлар бўйича бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан тўлов муддати ўтган қарзлар суммасини бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бажарилмаган молиявий мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ёзма мурожаатлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олиш;

белгиланган тартибда инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари олувчиларидан уларнинг шахсий банк ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, шунингдек улар томонидан олинган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисида ҳисоботлар ва ахборотлар олиш;

давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлардан зарур материалларни олиш;

давлат харидлари жараёни қатнашчиларидан кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталарга риоя этилишига тегишли бўлган ахборотларни сўраш";


ж) 11-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бюджети харажатларини ягона ғазна ҳисоб ҳисобварағидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисоб рақамларидан белгиланган муддатларда ва тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари қолдиқлари доирасида амалга ошириш;

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинганда нархларни ошириб юбориш мавжудлиги, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан кредиторлик қарзлар суммасининг асоссиз ошириб юборилиши ҳоллари аниқланган тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бериш".


85. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги 253-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига ягона ахборот-компьютер тармоғини сақлаш учун фойдаланиш харажатларини тўлашга бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин".


86. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда):


а) 1-банддаги "муассасалари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-иловада:


5-бандидаги "Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларда" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг иккинчи хатбошидаги "йили учун" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


7-банддаги "миқдори" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Директор жамғармаси маблағлари ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси таъминоти харажатлари сметасида назарда тутилади, улар 41 10 000 "Иш ҳақи" моддасига киритилади, 41 11 210 "Умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари" бюджет таснифи коди бўйича харажатлар сметасига ҳисоб-китобларда алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади".


87. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 44-модда):


а) 1-илованинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Инспекциянинг моддий-техника таъминоти бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Инспекция ходимларига жорий этилади";


б) 2-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. ТМЭКларнинг моддий-техника таъминоти бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

ТМЭК ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш:

бош ТМЭК раислари ва уларнинг ўринбосарларига - соғлиқни сақлаш муассасалари III типи раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;

врачлар ва бошқа тиббиёт ходимларига - соғлиқни сақлаш муассасалари I гуруҳига мансуб ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;

қолган ходимларга - давлат бошқаруви органлари тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича амалга оширилади.".


88. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 26 августдаги 194-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда:

ушбу қарорда назарда тутилган мақсадли мўлжалларга эришиш тадбирларини, шунингдек 2011 йилгача архив иши ва иш юритишни ривожлантириш дастурини амалга оширишга;

идоравий сақлаш босқичида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини илмий-техник жиҳатдан ишлашга ва уларнинг сақланишини таъминлашга, шунингдек вазирликлар, идоралар ва республика бошқа ташкилотларининг ҳар йилги таклифларига мувофиқ ходимлар малакасини ошириш тадбирларига зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин".


89. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 55-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда тасдиқланган низомларга мувофиқ иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин".


90. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхатининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 67-модда) 1-банди ўнинчи хатбоши, 2-банди олтинчи хатбоши, 3-банди учинчи хатбоши, 4-банди тўртинчи хатбошиларидаги "республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


91. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 3-модда) 8-бандидаги "давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


92. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 17-модда):


13-банддаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-банднинг биринчи хатбошидаги "маҳаллий бюджет" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


93. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк коллежларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ихтиёрига бериш тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 101-сон қарорида:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежи, Марғилон ва Термиз банк коллежлари таъминотига зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин";


4-банднинг иккинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетларда" сўзлари "Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


94. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда):


а) 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"53. Мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларини ўтказиш учун суд ижрочиларининг тегишли бўлимлари томонидан банкда махсус ҳисоб рақами очилади.

Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига, шунингдек пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисобварақларида турган ва давлат даромадига ўтказиладиган пул маблағлари ўтказилади. Бунда талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган хорижий валютадаги пул маблағлари пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатадиган тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари суд ижрочиларининг тегишли бўлимлари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Суд ижрочиларининг тегишли бўлимлари ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари уч банк куни мобайнида қуйидаги тартибда:

1) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бойликлар бўйича:

76 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига;

16 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органнинг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;

2) Ўзбекистон Республикасининг чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:

76 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига;

16 фоизи - бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;

3) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича;

82 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларининг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;

4) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:

82 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органларининг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;

5) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Давлат биология назорати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган ов ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек ноқонуний ов маҳсулотлари бўйича:

52 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига;

40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Давлат биология назорати органининг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига;

6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган бошқа товарлар ва бойликлар бўйича:

84 фоизи - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига;

8 фоизи - мол-мулкни давлат даромадига олиб қўйган органнинг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига тақсимланади";


б) 54-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари шахсий ғазна ҳисобварақлари реквизитлари - тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан".


95. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига грантли беғараз техник кўмакни жалб этишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 октябрдаги 275-сон қарорида:


а) қарорнинг муқаддимасидаги "халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор мамлакатларнинг" сўзлари "давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


1-бандидаги "халқаро молиявий иқтисодий институтлар ҳамда донор мамлакатларнинг" сўзлари "давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун - бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар".


96. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) 37-бандида:

иккинчи хатбошидаги "молиялаштириш" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


97. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 1-сон, 2-модда) 21-бандидаги "маҳаллий бюджет" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


98. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):


а) қарорнинг номи, муқаддимаси ва 1-бандидаги "вазирликлар" сўзидан кейин "давлат қўмиталари" сўзлари қўшилсин;


б) 1-илованинг номидаги "вазирликлар" сўзидан кейин "давлат қўмиталари" сўзлари қўшилсин.

100. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда):


2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджет" сўзлари "туманлар ва шаҳарлар бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "органларининг" сўзидан кейин "шахсий" сўзи қўшилсин;


7-банднинг учинчи хатбошидаги "органларининг" сўзидан кейин "шахсий" сўзи қўшилсин;


101. Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 41-модда):


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "бюджет трансферти" сўзлари "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "бюджет трансфертлари" сўзлари "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


6-банддаги "мақсадли бюджет трансферти" сўзлари "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "мақсадли бюджет трансфертлари" сўзлари "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 24-банднинг бешинчи хатбошидаги "бюджет трансфертлари" сўзлари "бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


102. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) рус тилидаги матнида:


6-илованинг 1-банди 1.3 кичик бандидаги "и депозитария" сўзлари "Центрального депозитария ценных бумаг и профессиональных участников рынка ценных бумаг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-илованинг IV бўлим 4.1-банди 4.1.3 кичик бандидаги "и депозитария" сўзлари "Центрального депозитария ценных бумаг и профессиональных участников рынка ценных бумаг" сўзлари билан алмаштирилсин.


103. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида "Маънавият ва маърифат" марказини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 12 январдаги 11-сон қарорида:


6-банддаги "молиялаштириш" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2011 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузишда "Маданият ва оммавий ахборот воситалари" соҳаси учун ажратиладиган маблағлар доирасида Марказ таъминоти учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин".


104. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 февралдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 6-модда):


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Граждане, поступающие в высшие военно-образовательные учреждения и на военную службу по контракту, проходят медицинское обследование и освидетельствование в районных, городских, областных врачебных комиссиях, альтернативных медицинских комиссиях за счет средств соответственно бюджета Республики Каракалпакстан, местных бюджетов областей и города Ташкента, а в военно-врачебных комиссиях военно-медицинских учреждений Вооруженных Сил Республики Узбекистан за счет средств республиканского бюджета Республики Узбекистан";


36-банднинг "1" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) бюджетные ассигнования за счет Государственного бюджета Республики Узбекистан, в пределах средств, выделенных министерствам и ведомствам".

106. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 31-модда) 39-бандидаги "божи" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


107. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 33-модда) 6-бандидаги "ажратиладиган доирада" сўзлари "бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


108. Вазирлар Маҳкамасининг "Германия Федератив Республикаси Ҳукуматининг молиявий ҳамкорлигида "Соғлиқни сақлаш. "Репродуктив саломатлик/Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш"нинг таркибий қисми" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 июлдаги 219-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 7-банди иккинчи хатбошидаги "и внебюджетный Фонд реконструкции, капитального ремонта и оснащения образовательных и медицинских учреждений" сўзлари чиқариб ташлансин.

110. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-модда, 72-модда):


а) қарорнинг номи, муқаддимаси ва 1-бандидаги "бюджетдан маблағ олувчиларнинг" сўзлари "бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:

рўйхатнинг номидаги "бюджетдан маблағ олувчиларнинг" сўзлари "бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

рўйхатнинг иккинчи устуни номидаги "бюджетдан маблағ олувчиларнинг" сўзлари "бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


111. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низомда:


а) 26-бандда:

иккинчи хатбошидаги "моддий ресурслари захираси" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджет" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 30-банднинг иккинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


112. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Қуйи Амударё давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомнинг 56-банди иккинчи хатбошидаги "республика бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


113. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 251-сон қарорининг 8-бандидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


114. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 16 сентябрдаги 263-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий йилда ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатларни 2011 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг "бошқа харажатлар" бўлими бўйича тасдиқланган параметрлари доирасида молиялаштирсин, 2012 йилдан бошлаб эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин".


115. Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ташкил этиш ва "Маърифат маркази" биносидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида" 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 88-модда) 11-бандидаги "тегишли маблағ" сўзлари "тегишли бюджет маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


116. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 25-модда):


10-банддаги "бюджет" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилади ва тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказилади";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Хўжаликларга молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жорий молиявий йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади".


117. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 19 апрелдаги 115-сон қарорининг 5-бандидаги "ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари чиқариб ташлансин.


118. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда) 16-бандидаги "республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


119. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 60-модда):


86-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тасдиқланган жадвалларга мувофиқ ушбу мақсадлар учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар";


87-банднинг биринчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


88-банддаги "мувофиқ" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


120. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда):


3-банддаги "давлат бюджетидан ажратмалар" сўзлари "бюджетдан ажратиладиган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг саккизинчи хатбошидаги "тегишли маҳаллий бюджет" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Навбатдаги молия йили учун ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мақсадларга маблағларнинг аниқ суммаси асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ аниқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида (ёхуд қабул қилинган алоҳида қарорлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажат ва даромад қисмларида, шунингдек 1-Н-сон шаклидаги ҳисоботларда акс эттирилмасдан, Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси протоколлари асосида мақсадли молиялаштириш схемалари ўтказиш йўли билан) ажратилади".


121. Вазирлар Маҳкамасининг "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорининг 6-бандидаги "назарда тутиладиган" сўзларидан кейин "бюджетдан ажратиладиган" сўзлари қўшилсин.


122. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 октябрдаги 307-сон қарори билан тасдиқланган Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 77-модда) 3-банди иккинчи хатбошидаги "ва қатъий белгилаб қўйилган солиққа" сўзлари "қатъий белгиланган солиққа ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


123. Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм вилоятининг ҳаракатдаги троллейбуслар парки таркибини янгилаш ҳақида" 2012 йил 25 октябрдаги 309-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 5-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ежегодно, начиная с 2013 года, при составлении проекта Государственного бюджета Республики Узбекистан на предстоящий год предусматривать средства на обслуживание кредита Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан за счет республиканского бюджета Республики Узбекистан и местного бюджета Хорезмской области в равных долях".


124. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошидаги "томонидан" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.

126. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигининг ирригация-дренаж тизимларини тиклаш лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилган халқаро молия институтларининг кредитларини ўз вақтида қайтаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 14 февралдаги 42-сон қарорида:


2-банддаги "манбаи этиб" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2014 йилдан бошлаб келгуси йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган компонентлар юзасидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг кредитлари бўйича асосий қарзни қайтаришга, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга маблағларни назарда тутсин".


127. Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятида мультимодал логистика марказини ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 26 февралдаги 56-сон қарорининг 11-бандидаги "ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари чиқариб ташлансин.


128. Вазирлар Маҳкамасининг "Оролни сақлаш халқаро Фонди Ижроия қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 10 апрелдаги 103-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 2-бандида:

иккинчи хатбошидаги "Государственного бюджета" сўзларидан кейин "Республики Узбекистан" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "необходимые" сўзидан кейин "бюджетные" сўзи қўшилсин.


129. Вазирлар Маҳкамасининг "Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 15 майдаги 132-сон қарорининг 10-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2013 йил учун Самарқанд вилояти бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, шунингдек 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби таъминоти учун "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағларини назарда тутсин".


130. Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2016 йилларда таълим муассасаларининг чет тиллари кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)ни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 майдаги 143-сон қарорининг 2-бандида:

иккинчи хатбошидаги "Таълим" сўзи "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ажратиладиган давлат бюджети маблағлари" сўзлари "бюджетдан ажратиладиган маблағлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


131. Вазирлар Маҳкамасининг "2014-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг насос-куч асбоб-ускуналарини босқичма-босқич янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 5 июндаги 158-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошидаги "зарур" сўзидан кейин "бюджетдан ажратиладиган" сўзлари қўшилсин.


132. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 37-модда):


10-банднинг бешинчи хатбошидаги "томонидан" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


26-банддаги "бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.

134. Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 42-модда):


а) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


8, 10, 11, 12, 15, 26, 28-позицияларнинг "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Маҳаллий бюджет" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-позицияда:

"Тадбирлар номи" устунидаги "Маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Маҳаллий бюджет" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


135. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 17 декабрдаги 331-сон қарорининг 10-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказнинг таъминотига зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни 2014 йилдан бошлаб "Таълим" соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин".


136. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этишда (қайта нашр этишда) рентабелликнинг чекланган даражасини белгилаш тўғрисида" 2014 йил 28 майдаги 134-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 52-модда) 1-банди биринчи хатбошидаги "Бюджет" сўзи "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


137. Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарорининг 3-бандида:

иккинчи хатбошидаги "доирасида" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


138. Вазирлар Маҳкамасининг "2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепцияси тўғрисида" 2014 йил 1 августдаги 211-сон қарорининг 6-банди еттинчи хатбошидаги "тутиладиган" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин.


139. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда):


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "80 фоизи" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "республика бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "маҳаллий бюджетга" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банднинг олтинчи хатбошидаги "60 фоизи" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


г) 7-бандидаги "60 фоизи" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


д) иловада:

схемада:

"Республика бюджети" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Маҳаллий бюджет" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

схеманинг изоҳида:

"Республика бюджетига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Маҳаллий бюджетга" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


140. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар ва аҳолиси 20 минг кишидан кўп бўлган шаҳарчаларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 21 октябрдаги 292-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 4-банди иккинчи хатбошидаги "бюджета" сўзидан кейин "Республики Узбекистан" сўзлари қўшилсин.


141. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 139-модда):


а) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "тегишли маҳаллий бюджетлар" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банднинг "а" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9-банддаги "маҳаллий бюджетлар" сўзлари "вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-илованинг рус тилидаги матнида:


3-банднинг тўртинчи хатбошига "областей и города Ташкента" сўзлари қўшилсин;


5-банддаги "бюджетов" сўзидан кейин "областей и города Ташкента" сўзлари қўшилсин;


8-бандда:

иккинчи хатбошидаги "соответствующих местных бюджетов" сўзлари "бюджета Республики Каракалпакстан и соответствующих местных бюджетов областей и города Ташкента" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "бюджетов" сўзидан кейин "областей и города Ташкента" сўзлари қўшилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 26 апрелдаги

122-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 14 июлдаги 358-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 6-1-банди, шунингдек қарорга илованинг 3 - 6, 8, 10, 12 - 14, 16 - 18, 22 - 25, 28, 30, 31, 33, 34, 37 ва 39-бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 27 июлдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 44-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорининг 2-4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14 ва 15-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2007 йил 19 июлдаги 148-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 41-модда) 1 ва 4-бандлари, 6-банднинг "в", "г", "д", "е", "з", "к", "л", "м", "о", "р", "с", "т" кичик бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 2 май, 17-сон, 176-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 4-сон, 28-модда