язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2017 й. 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2017 й.

N 66



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ

ТИЗИМИНИ  ТАКОМИЛЛАШТИРИШ  ТЎҒРИСИДА"  2016

ЙИЛ 28 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-2646-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2017 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин:

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламенти 3-иловага мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 февралдаги

66-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2017 йил 1 апрелдан бошлаб

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларида:


а) 8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун

-

ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари ва 500 АҚШ доллари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса - ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида;


суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органларини рўйхатидан ўтказганлик учун


-

ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса - ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида";


юридик шахсларни - тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни ҳамда юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказганлик учун


-

ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари, Интернет бутунжаҳон тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказилганда эса - ҳозир бўлиш тартибида мурожаат этганлик учун белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида";


           

в) 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тадбиркорлик субъектларига - жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан ахборотлар алмашишни унификация қилиш";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"СТИР аниқ вақт режимида, янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга, шунингдек хорижий юридик шахсларни, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда ёки солиқ мажбуриятлари пайдо бўлганда давлат рўйхатидан ўтказишда берилади";


в) 6-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"рухсат бериш тусидаги, шу жумладан "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида кўрсатилган рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтгандан кейин бериладиган барча ҳужжатларда";

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Солиқ тўловчиларга - юридик шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида улар туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш шаклини тўлдираётганда кўрсатилган солиқ тўловчининг маълумотлари асосида берилади";


д) 16-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларда идентификация рақамини аниқ ва тушунарли қилиб қайд этишлари шарт";


е) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчиларга - жисмоний шахсларга индентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошига мувофиқ берилади";


ж) 23-банддаги "нотўғри ва ноаниқ декларация қилиниши" сўзлари "нотўғри ва ноаниқ кўрсатилиши" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома тижорат мақсади учун уларнинг ўзи олиб кираётган товарларни божхонада расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Бунда импорт қилинган товарларни сотиш ушбу гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади";


б) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Импорт товарлар савдосини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ва унинг товарларни республика ҳудудига олиб келганлиги фактини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини, божхона тўловлари ва белгиланган солиқ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт";


в) 46-банддаги "давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорлик фаолияти учун товар келтирувчи, юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор сифатида" сўзлари "тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Юридик шахс бўлмасдан оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Шогирд ушбу Низомнинг 14-банди талабларига риоя этган тақдирда бир неча ҳунармандларда буюмлар ёки товарларни тайёрлаш (ишлар, хизматларни бажариш) бўйича фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"статистика регистрларини ҳамда статистика кузатувлари объектлари маълумотлар базаларини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш";


б) 18-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"КТЯДРдаги маълумотлар - юридик шахсга унга берилган статистика кодлари, уларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 февралдаги

66-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2017 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланадиган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 80-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 62 ва 65-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 54-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига 6-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 33-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сон Фармони)" 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 39-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)" 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида" 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарори)" 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 60-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 58-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарори)" 2007 йил 21 майдаги 105-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 31-модда).


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 70-модда).


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)" 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 15, 17 ва 18-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарори)" 2009 йил 5 июндаги 152-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 41-модда), шунингдек қарорга илованинг 3, 4 ва 5-бандлари.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорига 3-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 66-модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-257-сонли Қонуни)" 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 58-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 1 апрелдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 23-модда).


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 18 майдаги 140-сон қарори)" 2011 йил 27 июндаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 57-модда).


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига 4-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 67-модда).


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 23, 26 ва 27-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда).


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида" 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сонли Қонуни)" 2012 йил 19 июлдаги 225-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 57-модда).


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони)" 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига илованинг 4 ва 7-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 59-модда).


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига 3-илованинг 7 ва 8-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда).


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 40 ва 70-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон қарори)" 2013 йил 29 мартдаги 91-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 22-модда).


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 4 июндаги 154-сон қарорига 3-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 35-модда).


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори)" 2013 йил 23 октябрдаги 287-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 76-модда).


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарори)" 2013 йил 24 октябрдаги 288-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 77-модда).


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 84-модда).


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)" 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда).


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)" 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 11-сон, 114-модда).


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 21-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда).


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармони)" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илованинг 57-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда).


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)" 2015 йил 20 июлдаги 198-сон қарорига илованинг 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 62-модда).


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 65-модда).


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сонли ҳамда "Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида" 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сонли қонунлари)" 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 84-модда).


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сонли ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 59 ва 75-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда).


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517-сон "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - "Ўзбекозиқовқатзахира"ни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори)" 2016 йил 29 июндаги 219-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 63-модда).


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 81-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 февраль, 7-сон, 89-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 5-модда