язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2018 й. 508-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқолган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2018 й.

N 508



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви

тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини

ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги

ПҚ-3583-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

508-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарорининг 13 ва 14-бандларидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия шон-шуҳрати музейини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 284-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 23-модда):


а) 4-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" ва "қўмита" сўзлари тегишли равишда "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" ва "вазирнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг учинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг олтинчи хатбошидаги "жисмоний тарбия институти" сўзлари "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги, 12-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 15-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Музей директори Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан тайинланади.

Олимпия шон-шуҳрати музейи директори:

амалдаги қонун ҳужжатларига, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳайъати олдида музей фаолияти учун шахсан жавоб беради;

тасдиқланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмага ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, штатлар жадвалини, харажатлар сметасини, шунингдек, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;

Олимпия шон-шуҳрати музейи директори ўринбосарининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг музей фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлиги даражасини белгилайди;

давлат органлари ва муассасалари, судлар ва жамоат ташкилотларида Олимпия шон-шуҳрати музейи номидан иш кўради.";


12-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Республика Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий кубогини таъсис этиш тўғрисида" 1996 йил 20 декабрдаги 452-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 2-банди учинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Йилнинг энг яхши спортчиси"

Ўзбекистон Миллий кубогини бериш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

    

1. Исроилов Ш.Х.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазири, республика комиссияси раиси

2. Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, республика комиссияси раисининг ўринбосари

3. Қуронбоев К.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

4. Қосимов О.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

5. Моминжанов Ш.Ф.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари

6. Лавозими бўйича

-

Олимпия шон-шуҳрати музейи директори

7. Лавозими бўйича

-

"Спорт" газетаси бош муҳаррири

8. Файзиев О.Л.

-

"Халқ сўзи" газетасининг спорт шарҳловчиси

9. Лавозими бўйича

-

республика олий спорт маҳорати мактаблари директорлари

   

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда кўрсатиб ўтилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар Комиссия таркибига киритилади.".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида теннисни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 11 сентябрдаги 392-сон қарорининг 7-бандидаги "жисмоний тарбия институтига" сўзлари "жисмоний тарбия ва спорт университетига" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 205-модда):


а) 8-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг биринчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошидаги жадвалдаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг фаолиятини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 31 январдаги 23-сон қарорининг 2-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 йил, 4-6-сон, 44-модда):

а) биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги "федерацияси" сўзи "ассоциацияси" сўзи билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 226-модда):


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "5 йил муддатга ўқиш учун қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафар" сўзлари "7 йил муддатга ўқиш учун қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти 84 нафар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Узлуксиз мажбурий умумий ўрта таълимнинг таъминланиши ҳамда Республика олимпия захиралари теннис мактаби битирувчиларининг устун даражада касб-ҳунар таълими муассасаларига бириктирилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юклансин.";


г) 7-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти" сўзлари "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-иловада:


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


38 ва 40-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 3-иловада:


2 ва 9-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 55-модда):


а) 4-иловада:


1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика мусобақаларининг спорт турлари, календари ва дастури Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг қарори билан тартибга солинади.";

саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг" ва "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" ва "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-иловада:


9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


10 ва 14-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:


а) 22-2, 75 ва 77-позицияларнинг "Масъуллар" устунидаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 74-позициянинг "Масъуллар" устунидаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 78-позициянинг "Масъуллар" устунидаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида" 2009 йил 29 июндаги 181-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 27-сон, 315-модда):


а) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг

республика финал босқичини ўтказиш

бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

  

Шерматов Ш.Х.

-

Халқ таълими вазири, ҳамраис

Қуронбоев К.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Қосимов О.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

Рафиқов Қ.М.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Эргашев Р.М.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Нуритдинов Х.Б.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

Юсупалиев Б.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ниязов Р.С.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси

Назарбеков О.А.

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Кўчимов А.К.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори

Ҳусанов У.А.


-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари в.б.

Сагдуллаев Ф.Ф.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Иномова С.Т.

-

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси

Лавозими бўйича

-

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори

Жавлонов Ш.С.

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Бакиев З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими

Баязитов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия ва спорт шуъбаси мудири

Тоиров Т.А.

-

Халқ таълими вазирлиги "Ёшлик" кўнгилли спорт жамияти марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб


Изоҳ. "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Ташкилий қўмита таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар Ташкилий қўмита таркибига киритилади";


б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг

республика финал босқичини ўтказиш

бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

   

Маджидов И.У.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ҳамраис

Холмуҳамедов М.М.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосари

Қуронбоев К.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Қосимов О.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси

Рафиқов Қ.М.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Эргашев Р.М.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Нуритдинов Х.Б.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

Юсупалиев Б.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ниязов Р.С.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси

Назарбеков О.А.

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Кўчимов А.К.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори

Ҳусанов У.А.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари в.б.

Сагдуллаев Ф.Ф.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Иномова С.Т.

-

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси

Лавозими бўйича

-

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори

Бакиев З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими

Баязитов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия ва спорт шуъбаси мудири

Қодиров Э.И.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси" раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб

  

Изоҳ. "Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Ташкилий қўмита таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар Ташкилий қўмита таркибига киритилади";


в) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Универсиада" спорт мусобақаларининг

республика финал босқичини ўтказиш

бўйича Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

   

Маджидов И.У.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ҳамраис

Қуронбоев К.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Қосимов О.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси

Рафиқов Қ.М.

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Эргашев Р.М.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Нуритдинов Х.Б.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

Юсупалиев Б.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ниязов Р.С.

-

"Ватанпарвар" ташкилоти раиси

Назарбеков О.А.

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Кўчимов А.К.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Ҳусанов У.А.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари в.б.

Сагдуллаев Ф.Ф.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Олий таълим муассасалари ректорлар кенгашининг раиси

Бакиев З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими

Баязитов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия ва спорт шуъбаси мудири

Қодиров Э.И.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси" раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб

Изоҳ. "Универсиада" спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.

Ташкилий қўмита таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар Ташкилий қўмита таркибига киритилади.".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 3 декабрдаги 304-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 49-сон, 524-модда):


а) муқаддимадаги "футбол федерацияси" сўзлари "ҳудудий футбол ассоциациялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишни юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:";

еттинчи хатбошидаги "футбол федерациялари" сўзлари "ҳудудий футбол ассоциациялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "футбол федерацияларида" сўзлари "ҳудудий футбол ассоциацияларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "футбол федерациялари" сўзлари "ҳудудий футбол ассоциациялари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "футбол федерациялари" сўзлари "ҳудудий футбол ассоциациялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари иш ҳақи фондларини молиялаштириш Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.";


е) 7-банддаги "Футбол федерацияси" ва "футбол федерацияларининг" сўзлари "Футбол ассоциацияси" ва "ҳудудий футбол ассоциацияларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


ё) иловада:


илованинг номидаги "футбол федерациялари" сўзлари "ҳудудий футбол ассоциациялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "футбол федерациялари" сўзлари "ҳудудий футбол ассоциациялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ)" сўзлари "Ўзбекистон Футбол ассоциацияси (ЎФА)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "футбол федерациялари" ва "Федерацияси" сўзлари тегишли равишда "Ҳудудий футбол ассоциациялари" ва "ҳудудий ассоциациялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


4, 5, 7, 11, 13, 14, 15, 17, 26, 31, 33, 34-бандлардаги "федерация" сўзи "ҳудудий ассоциация" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "федерацияга" сўзи "ҳудудий ассоциацияга" сўзи билан алмаштирилсин;


II-IV, VI, VII, IX бўлимлар номидаги "федерация" сўзи "ҳудудий ассоциация" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Федерациянинг" сўзи "Ҳудудий ассоциациянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "футбол федерациялари" сўзлари "ҳудудий футбол ассоциациялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Федерация" сўзи "Ҳудудий ассоциация" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "федерация" ва "Федерация" сўзлари тегишли равишда "ҳудудий ассоциация" ва "Ҳудудий ассоциация" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Ассоциация Ўзбекистон Футбол ассоциациясига футбол бўйича терма жамоаларни, футбол клубларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, шунингдек, тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тавсия этади.";


10-бандда:

биринчи хатбошидаги "Федерация" сўзи "Ҳудудий ассоциация" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Ўзбекистон Футбол федерацияси" сўзлари "Ўзбекистон Футбол ассоциацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банддаги "Федерация" сўзи "Ҳудудий ассоциация" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "Федерация" сўзи "Ҳудудий ассоциация" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳудудий ассоциациянинг биринчи вице-президенти ва штатлар жадвали ЎФА билан келишган ҳолда Ҳудудий ассоциация томонидан тасдиқланади."


18, 23, 30-бандлардаги "Федерация" сўзи "Ҳудудий ассоциация" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 20-банддаги "Ўзбекистон Футбол федерацияси" сўзлари "Ўзбекистон Футбол ассоциацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


21, 24, 29, 32, 36, 37, 38-бандлардаги "Федерация", "Федерациянинг" ва "Федерацияни" сўзлари тегишли равишда "Ҳудудий ассоциация", "Ҳудудий ассоциациянинг" ва "ҳудудий ассоциацияни" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Ҳудудий ассоциациялар Календарига киритилган футбол мусобақалари ҳудудий мақомидан, даражаси ва кўламидан қатъи назар Ҳудудий ассоциациянинг расмий мусобақалари ҳисобланади ҳамда Ҳудудий ассоциациянинг раҳбарлигида ва ЎФАнинг кузатуви остида ўтказилади";

иккинчи хатбошидаги "Федерация", "Федерацияда", "Федерациянинг" ва "Федерацияси" сўзлари тегишли равишда "Ассоциация", "Ассоциацияда", "Ассоциациянинг" ва "Ассоциацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи-олтинчи хатбошларидаги "Федерация", "Федерацияни", "Федерацияда", "Федерацияни", "Ўзбекистон Футбол федерацияси" ва "Ўзбекистон Футбол федерациясининг" сўзлари тегишли равишда "Ассоциация", "Ассоциацияни", "Ассоциацияда", "Ассоциацияни", "Ўзбекистон Футбол ассоциацияси" ва "Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Футбол федерацияси" сўзлари "Ўзбекистон Футбол ассоциацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-бандда:

биринчи хатбошидаги "Федерация ва Ўзбекистон Футбол федерацияси" сўзлари "Ассоциация ва "Ўзбекистон Футбол ассоциацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "федерацияси" сўзи "ассоциацияси" сўзи билан алмаштирилсин;


27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Ҳудудий ассоциация ЎФА ёки бошқа ташкилотлар томонидан берилган мол-мулкнинг, шунингдек, Ҳудудий ассоциациянинг ўзи бошқа қонуний асосларда сотиб олган мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади."


28-бандда:

биринчи, олтинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "Федерация" ва "Федерациянинг" сўзлари тегишли равишда "Ассоциация" ва "Ҳудудий ассоциациянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон футбол федерацияси" сўзлари "Ўзбекистон футбол ассоциацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-бандда:

биринчи хатбошидаги "Федерация" ва "федерацияси" сўзлари тегишли равишда "Ассоциация" ва "ассоциациянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "Федерация" ва "федерациянинг" сўзлари "Ҳудудий ассоциация" ва "Ҳудудий ассоциациянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банддаги "Федерациянинг", "федерациясига" ва "федерацияси" сўзлари "Ассоциациянинг", "ассоциациясига" ва "ассоциацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банддаги "Федерация" ва "федерациясида" сўзлари "Ассоциация" ва "ассоциациясида" сўзлари билан алмаштирилсин;


Намунавий низомга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ҳудудий футбол ассоциациясининг раҳбарияти

ва маъмурий таркиби (аппарати)нинг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

      

 

 

ПРЕЗИДЕНТ

(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари)








  





  

 






 

 


 





 

Бош бухгалтер

(1 нафар)


Биринчи вице-президент

(1 нафар)


Вице-президент

(ИИБ бошли?и)








 


 

Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўйича мутахассис

(1 нафар)









Оммавий футбол бўйича мутахассис

(1 нафар)












































Селекция ишлари бўйича мутахассис

(1 нафар)









Аёллар, пляж футболи ва мини футбол бўйича мутахассис

(1 нафар)












































Тренерларни тайёрлаш бўйича мутахассис

(1 нафар)









Судьялар ва инспекторларни тайёрлаш бўйича мутахассис

(1 нафар)












































Маркетинг бўйича мутахассис


(0-1 нафар)









Матбуот котиби


(0-1 нафар)

























 

        

Изоҳ. Ҳудудий футбол ассоциацияларининг штатлари, зарурият бўлганда, маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиявий тушумлар ҳисобига кўпайтирилиши мумкин.";


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш республика марказини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига бериш тўғрисида" 2010 йил 22 февралдаги 31-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 8-сон, 63-модда):


а) қарорнинг номидаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 40-модда):


а) 1-иловада:


5-банднинг биринчи хатбошида, 60-банднинг учинчи хатбошида ва 62-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи ва учинчи хатбошларидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида" ва "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида" ва "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида" сўзлари билан алмаштирилсин;


17, 30 ва 35-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


36-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


52-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-иловада:


"Ҳудудий бошқарма" устунида:


1-позициядаги "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзларини "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-позициядаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


изоҳдаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон, 50-модда):


а) 1-иловада:


11-банддаги, 19-банди тўртинчи хатбошидаги, 20-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 30-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банднинг шартли белгилари учинчи хатбошидаги, 25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги ҳамда 29 ва 68-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


57-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шунингдек, спорт мактаби директори лавозимига олий маълумотга эга бўлган, олдинги касб фаолиятидан қатъи назар бошқарув тажрибасига эга бўлган шахслар тайинланиши мумкин";


64-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга қабул қилинадиган футбол бўйича тренерликка номзодлар мажбурий тартибда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси билан келишилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


7-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 25-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Марказий ипподром" очиқ акциядорлик жамиятининг от спорти асосий базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 декабрдаги 317-сон қарорида:


а) қарорнинг номидаги, 2-банднинг биринчи хатбошидаги "Марказий ипподром" очиқ акциядорлик жамиятининг" сўзлари "Марказий ипподром" акциядорлик жамиятининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилаб қўйилсинки, "Марказий ипподром" акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари ва От спорти федерацияси раиси киритилади, кўрсатиб ўтилган лавозимлар бўш турган тақдирда унинг таркибига зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчиларини ва тренерларининг энергия сарфларини қоплашга жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 21-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига 1-иловада:


а) 11-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

11.

Халқ таълими вазирлиги

436

545

21

101

423

-

-




Марказий аппарат

5

6

5

1

-

-

-




Вилоят бўғинлари

28

28

14

14

-

-

-




Туман бўғинлари

209

366

-

-

366

-

-




Идоравий мансуб ташкилотлар

194

145

2

86

57

49

25

";

   

б) қуйидаги мазмундаги 11-1-позиция қўшилсин:

     

"

11-1.

Мактабгача таълим вазирлиги

-

21

18

2

1

-

-




Марказий аппарат

-

5

4

1

-

-

-




Вилоят бўғинлари

-

14

14

-

-

-

-




Туман бўғинлари


-

-

-

-

-

-

-




Идоравий мансуб ташкилотлар

-

2

-

1

1

-

-

";

в) қуйидаги мазмундаги 12-1-позиция қўшилсин:

   

"

12-1.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

-

88

18

14

56

-

-




Марказий аппарат

-

5

4

1

-

-

-




Вилоят бўғинлари

-

14

14

-

-

-

-




Туман бўғинлари

-

-

-

-

-

-

-




Идоравий мансуб ташкилотлар

-

69

-

13

56

-

-

".

      

19. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомни ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2012 й., 6-сон, 44-модда):


а) 1-иловада:


7-банддаги, 8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 13 ва 15-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


6-бандда:

биринчи - тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Календарь режа қуйидагиларга бўлинади:

республика календарь режаси, у спорт федерациялари (уюшмалари) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

ҳудудий календарь режа, у тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия-спорт бошқармалари, шунингдек, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан шакллантирилади, ҳудудий молия бошқармалари (бўлимлари) билан келишилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади;

муайян жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари маъмурияти томонидан шакллантириладиган ва тасдиқланадиган жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь режаси";

бешинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда:

"а" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳудудий календарь режани шакллантиришда - Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг, туманлар (шаҳарлар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)нинг (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади;".


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 53-модда):


а) 2-банд биринчи хатбошидаги "Маданият ва спорт вазирлиги" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


7-банднинг биринчи хатбошидаги ва 12-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-бандда:

қуйидаги мазмундаги "и" кичик банд қўшилсин:

"и) футбол бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган номзодлар учун: Осиё футбол конфедерацияси томонидан берилган сертификат (диплом) нусхаси ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан берилган тренерлик лицензияси ёки Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан берилган "С" тоифали лицензия ҳамда Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг номзодни аттестациянинг биринчи босқичига юбориш тўғрисидаги тақдимномаси илова қилинади";

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"Талабгор спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш учун мурожаат қилган тақдирда, талабгор томонидан ариза тўлдирилади, унга тренерлик фаолияти билан шуғулланишга олдин берилган рухсатнома нусхаси илова қилинади";


20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Аттестациядан ўтказганлик, тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномани расмийлаштирганлик ва берганлик учун тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баравари миқдорида тўлов ундирилади. Тўлов маблағларни Комиссия ишчи органининг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Қабул қилинган тўлов маблағлари ишчи органнинг аттестациядан ўтказиш, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномани расмийлаштириш ва бериш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга йўналтирилади";


23-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти" ва "олимпия захираси коллежларини" сўзлари "Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети" ва "ихтисослаштирилган олимпия захираси мактаб-интернатларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" ёки "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" унвонига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар аттестациядан ўтмасдан ва аттестациядан ўтганлик учун ҳақ тўламасдан тренерлик фаолияти билан муддатсиз шуғулланишга рухсатнома оладилар. Давлат унвонлари ва халқаро унвонларга ва/ёки мукофотларга эга бўлган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган шахслар спорт тури бўйича тегишли республика федерацияси (ассоциацияси)нинг илтимосномаси бўйича Комиссиянинг қарори билан аттестациядан ўтишдан ва аттестация ўтказилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиниши мумкин.

Спортнинг тури бўйича тегишли Республика федерацияси (ассоциацияси)нинг илтимосномаси Комиссиянинг кўриб чиқиши учун ишчи органга юборилади.";


III бўлимга қуйидаги мазмундаги 37-1-37-5-бандлар қўшилсин:

"37-1. Қуйидагиларнинг:

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари бўлган спортчилар Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ва тегишли спорт федерациялари (уюшмалари)нинг тавсиялари асосида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмасдан спорт мактабларида тренерлар сифатида ишлаш учун тренерлик фаолияти билан шуғулланишга белгиланган тартибда тегишли рухсатнома оладилар;

Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, мамлакатимизнинг нуфузли спорт мусобақалари, тренерлик фаолиятининг 3 ва 6 ойлик махсус ўқув курсларини тамомлаган ғолиб ва совриндор спортчиларга аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларини ўтмасдан тренерлик фаолияти билан шуғулланишга белгиланган тартибда тегишли рухсатнома берилади.

37-2. Тренерлик фаолияти учун амал қиладиган рухсатномаси бўлган шахслар берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар бошқа спорт турлари бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномани олишга ариза беришлари мумкин.

Бунда, агар талабгор унга амал қилувчи рухсатнома берилган кундан бошлаб олти ой мобайнида рухсатнома олиш учун мурожаат қилган тақдирда, талабгор аттестациянинг биринчи босқичидан ўтмасдан аттестациянинг иккинчи босқичидан ўтиш учун спорт тури бўйича тегишли республика спорт ташкилотига (федерацияга, уюшмага ва бошқаларга) юборилади.

Янги рухсатнома расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган йиғимнинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

37-3. Спорт тури бўйича тренер-йўриқчи сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган шахслар спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш бўйича ариза бериши мумкин.

Бунда, агар талабгор янги рухсатнома олиш учун унга амал қиладиган рухсатнома берилган кундан бошлаб саккиз ойгача муддатда мурожаат қилган тақдирда, у аттестациянинг биринчи босқичини ўтмасдан аттестациянинг иккинчи босқичидан ўтиш учун тегишли республика спорт ташкилотига (федерацияга, уюшмага ва бошқаларга) юборилади.

Янги рухсатнома расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган йиғимнинг ярми миқдорида еғим ундирилади.

37-4. "Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномани узайтириш, тўхтатиб туриш, тиклаш, амал қилишини тўхтатиш ва қайта расмийлаштириш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

37-5. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолда келган рухсатномалар ўрнига дубликат бериш рухсатнома эгаларининг аризаларига асосан амалга оширилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) прописка қилинганлиги кўрсатилган паспорт нусхаси;

б) ариза берувчининг 3х4 см ўлчамли фотосурати;

в) топилмалар бюроси томонидан топилган буюмлар орасида рухсатнома йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки аризага қўйилган белги (агар рухсатнома йўқотилган бўлса);

г) олдин берилган рухсатнома (агар рухсатнома муомалага яроқсиз ҳолга келган бўлса);

д) рухсатнома дубликатини олганда амалга оширилган тўловни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Рухсатнома дубликати расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган йиғимнинг 25 фоизи ундирилади";


39-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 2-иловадаги "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ" сўзлари "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш

юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича

республика комиссияси

ТАРКИБИ

   

Исроилов Ш.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазири, комиссия раиси


Матчанов Ж.М.

-

Миллий олимпия қўмитаси бош котиби, Комиссия раисининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори

Қодиров А.К.

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Султонов Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификациялаш ва компьютерлаштириш маркази директори, комиссия котиби


Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.".


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда):


а) 1-илованинг "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлими 12 ва 13-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

12.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият; спорт фаолияти.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги



13.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Бастакорлик санъати; санъатшунослик; актёрлик санъати; режиссёрлик; техноген санъат; дирижёрлик; вокал ва чолғу ижрочилиги; рангтасвир; дизайн; графика; амалий санъат; ҳайкалтарошлик; хореография; кино-телеоператорлик; халқ ижодиёти; маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш; ижтимоий-маданий фаолият.

Маданият вазирлиги











";

     

б) 2-иловадаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти" сўзлари "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида" 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 91-модда) билан тасдиқланган низомнинг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқиш учун курсда қолдириш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Бадиий академия билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади.".


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 15 майдаги 132-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 20 май, 20-сон, 258-модда):


а) 1-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банддаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти" ва "институтнинг" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети" ва "университетнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) 171 ва 172-сатрларидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 56-модда) 2-илованинг "Масъул бажарувчилар" устунидаги 20, 24 ва 25-сатрлардаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 664-модда):


а) 1-иловада:


23-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари";


б) 2-илованинг 30-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт-шароитлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 30 декабрдаги 346-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 4-модда):


а) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошига "ўттиз бараваридан юз бараваригача миқдорда" сўзларидан кейин "футбол бўйича мутахассислардан ташқари, ҳар ойлик ҳақ тўлашнинг миқдори томонлар тузган шартнома (контракт) билан аниқланади" сўзлари қўшилсин;


б) 8, 18 ва 21-бандлардаги "Қўмита" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксперт комиссиясига раис бошчилик қилади (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосаридан паст бўлмаган даражада)";


г) 22-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 23, 24-бандлардаги ва 25-банднинг биринчи хатбошидаги "Қўмита" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 майдаги 114-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 41-модда):


а) номланишидаги, 1-банди ва 2-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) кириш қисм матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг талаб юқори бўлган ва замонавий сифат стандартларига жавоб берадиган спорт кийим-кечаклари, пойабзали, буюмлари ва анжомларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир фаолиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


в) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига:";


г) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) қарорнинг иловасида:


номланишидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибини белгилайди";


6-бандининг еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига кредитлар фақат Вазирликнинг ижобий тавсияси ҳамда ваколатли банк кредити қўмитанинг (ёки банк бошқаруви тегишли ваколатли органининг) ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори мавжуд бўлган тақдирдагина ажратилади";


10-бандда:

биринчи хатбошидаги "Эксперт комиссияси" сўзлари "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Эксперт комиссияси томонидан, унга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда" сўзлари "Вазирлик томонидан, унга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


12-банддаги, 13-банднинг биринчи - учинчи хатбошидаги, 14-банднинг биринчи хатбошидаги, 22-банддаги, 25-банднинг иккинчи хатбошидаги "Эксперт комиссия" сўзлари "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомнинг иловасида:


"Тадбирлар" устунида:


1-босқичнинг 1-бандидаги "Эксперт комиссиясининг" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-босқичнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ҳужжатларни Жисмоний тарбия ва спорт жамғармасига тақдим этади";


3-босқичдаги "Эксперт комиссияси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Субъектлар" устунида:


2-босқичдаги "Эксперт комиссияси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3 ва 6-босқичлардаги "Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-босқичдаги "Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Бажариш муддати" устунининг 4-босқичидаги "Эксперт комиссиясининг" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида "Баркамол авлод-2014" спорт мусобақалари ўтказилиши якунлари тўғрисида" 2014 йил 1 июлдаги 175-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 27-сон, 328-модда):


8-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" ва "Олимпия захиралари коллежларида" сўзлари тегишли равишда "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" ва "Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 18 декабрдаги 348-сон қарорининг иловасида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 125-модда) 2-банднинг биринчи хатбошидаги, 12-банднинг биринчи хатбошидаги ва 46-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида" 2015 йил 3 мартдаги 41-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 101-модда) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "мактаб-интернатнинг умумий контингенти 100 нафар 5-9-синф" сўзлари "мактаб-интернатнинг умумий контингенти 140 нафар 5-11-синф" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 1 майдаги 109-сон қарорининг 5-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 34-модда):

а) биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия - оммавий тадбирлар республика календарь режасида назарда тутилган бюджет маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари доирасида терма жамоалар аъзоларига тиббий хизмат кўрсатишга Спорт тиббиёти маркази билан тегишли йилга танлов (тендер) савдолари ўтказмасдан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.".


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт объектларини қуриш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 20-сон, 258-модда):


а) 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


14-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Спорт объектларидан фойдаланишни янада

такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб

чиқиш бўйича эксперт гуруҳнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

   

Эксперт гуруҳи раиси

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Раис ўринбосари

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари

Раис ўринбосари

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ҳудудий вакили

Эксперт гуруҳ аъзолари

-

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, спорт тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спортнинг бошқа мутахассислари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари

Эксперт гуруҳ котиби

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмаси мутахассиси".

     

34. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 11 декабрдаги 356-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 50-сон, 625-модда) 3-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 7-модда):


а) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


4, 20 ва 37-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


6, 7, 17-бандлардаги ва 1-илова изоҳининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси" ва "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири" ва "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-иловада:


4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низом иловасининг "Масъуллар" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси" блоки "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси" блоки билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) 1-иловасининг II бобида:


а) "Вазирликлар" бўлимига қуйидаги 16-банд қўшилсин:

"16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги";


б) "Давлат қўмиталари" бўлимидаги 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


37. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари Рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда):


а) қуйидаги 28-3-банд қўшилсин:

"28-3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги";


б) 36-2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 18 ноябрдаги 388-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 46-сон, 532-модда):


а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


"Масъул бажарувчилар" устуни I бўлимининг 3 ва 5-ўринларида "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" ва "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти" сўзлари тегишли равишда "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" ва "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Молиялаштириш манбаи" ва "Масъул бажарувчилар" устуни I бўлимининг 6-ўриндаги "Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" ва "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари тегишли равишда "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" ва "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Масъул бажарувчилар" устуни I бўлимининг 7-ўриндаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


II бўлимнинг 4-ўрни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.

Ихтисослаштирилган Республика олимпия захиралари мактаб-интернатининг;

Наманган ва Фарғона Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг;

Бухоро шаҳридаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг;

Тошкент шаҳридаги гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабининг спорт залларини тегишли халқаро стандартлар талабларига мувофиқ бўлган замонавий гимнастика ускуналари билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш.

  

2016-2019 йиллар

Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Гимнастика федерацияси маблағлари

Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги










";

       

"Масъул бажарувчилар" устуни II бўлимининг 7-ўриндаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Масъул бажарувчилар" устуни III бўлимининг 2 ва 3-ўринларидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) 23-бандида "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва" сўзлари "Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 517-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 700-модда):


а) 7-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 10-12, 19 ва 23-бандлари "Масъуллар" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорининг 2-илова 17-бандининг "а" кичик банди ва 39-бандининг иккинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузурида Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги 865-сон қарорида:


а) номланишидаги, 2-банд иккинчи ва учинчи хатбошидаги ва 4-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия

ва оммавий спортни ривожлантириш кенгашининг

ТАРКИБИ

     

Нарбаева Т.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Кенгаш раиси

Исроилов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

Моминжанов Ш.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари

Набиев Д.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари

Холмухамедов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Назарбеков О.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Баситханова Э.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Саттаров Д.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

Рафиков Қ.М.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Джалилов Ш.И.

-

Ўзбекистон "Нуроний" жамғармаси раиси

Мирзажанов А.Х.

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг ўринбосари

Худойберганов К.С.

-

Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши раиси

Нурматова Ш.О.

-

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

Зуфаров М.М.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари

Тойиров Т.А.

-

Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Қодиров Э.И.

-

Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Хаитов Т.Ш.

-

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари ўқувчилари ҳамда талабаларининг Республика "Талаба" спорт уюшмаси ижрочи раиси

Исмоилов А.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори

Лавозими бўйича

-

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати директори

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Жисмоний тарбия оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

-

Спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) раислари ўринбосарлари, бош котиблари, ижрочи директорлари

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари

   

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади";


г) 2-иловада:


номланишидаги, 1, 13 ва 19-бандлардаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорида:


а) 1-иловада:


4-банднинг биринчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" ва "Қўмита" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" ва "Вазирлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


5, 7-бандлардаги ва 9-банднинг биринчи хатбошидаги "Қўмита" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


6 ва 14-бандлардаги "Қўмитанинг" сўзи "Вазирликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


8 ва 11-бандлардаги "Қўмитага" сўзи "Вазирликка" сўзи билан алмаштирилсин;


иловадаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


3-банддаги "Қўмитага" сўзи "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади)" сўзлари "Вазирликка" сўзи билан алмаштирилсин;


8, 10 ва 11-бандлардаги "Қўмита" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Қўмитанинг" сўзи "Вазирликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" ва "Қўмита" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" ва "Вазирлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошидаги "Қўмитага" сўзи "Вазирликка" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 13-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 20-банддаги, 21-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги ва 25-банднинг биринчи хатбошидаги "Қўмитага" сўзи "Вазирликка" сўзи билан алмаштирилсин;


7, 8, 14-бандлардаги, 15-банднинг биринчи-тўртинчи хатбошидаги, 17, 26 ва 27-бандлардаги "Қўмита" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


1-иловада:

"Кейинги йил учун санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланма олиш учун Қўмитага зарур ҳужжатларни тақдим этади" ва "Рўйхатни Қўмитага тақдим этади" блокларидаги "Қўмитага" сўзи "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


2, 6 ва 8-босқичлардаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" блоклари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" блоклари билан алмаштирилсин;


2-иловадаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Кураш" миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 7 ноябрдаги 893-сон қарорида:


а) 4-банднинг учинчи хатбошидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


"Масъул ижрочилар" устунининг 3, 5-7, 10, 13, 15, 18, 19 ва 28-ўринларидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунининг 21-ўрнидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" ва "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" ва "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-ўринда:

"Тадбирларнинг номланиши" устунидаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг" сўзлари "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" ва "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" ва "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда):


а) "2. Вазирликлар" бўлимига қуйидаги таҳрирдаги 18-банд қўшилсин:

"18. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги";


б) "3. Давлат қўмиталари" бўлимининг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 январдаги 8-сон қарорида:


а) 1 ва 4-бандлардаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг номланишидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


47. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 117-сон қарорининг "Жамоатчилик тузилмаси ва унга бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари" устуни V бўлимидаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 2 мартдаги 157-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

508-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинингўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди фаолиятини яхшилаш ва уни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 6 июлдаги 283-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақавий филиаллари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 1 августдаги 335-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 15-16-сон, 123-модда) 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 32-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернини тугатиш ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 20-сон, 236-модда) 4-илованинг 7-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳомийлик кенгаши таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида" 2004 йил 27 августдаги 407-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 31-модда) 1-илованинг 3-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 35-модда) илованинг 11, 22 ва 26-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 9-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорлари") 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда) 1-илованинг 13 ва 20-бандлари.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарори)" 2010 йил 13 майдаги 90-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 20-модда) илованинг 2-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 21-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)" 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 110-модда) 1-илованинг 4-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 18 февралдаги ПҚ-2492-сон қарори)" 2016 йил 5 апрелдаги 103-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 24-модда) илованинг 2-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 16 мартдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 31-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)" 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 74-модда) илованинг 6 ва 14-бандлари.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)" 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 203-модда) илованинг 3 ва 4-бандлари.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 29 июлдаги ПҚ-3162-сон қарори)" 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 206-модда) илованинг 3-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)" 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 38-модда) 1-илованинг 1-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони)" 2018 йил 2 мартдаги 164-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 49-модда) 1-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 июль