язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2019 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2019 й. ПФ-5620-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.01.2019 й.

N ПФ-5620



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида", 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сонҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида", 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3789-сон "Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида", 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида", 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон "Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек, Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини соддалаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 январдаги

ПФ-5620-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош давлат солиқ бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзгартириш тўғрисида"ги 1994 йил 18 январдаги ПФ-744-сон Фармони 3-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида"ги 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонининг 5-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатининг VI бўлими қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги 2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки:

а) микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 50 фоиз оширилган ҳолларда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолади;

б) меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади:

харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини "ноль" харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра, танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган тақдирда контрактни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;

давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш.

Бунда ходимлар сонининг оширилишига йўл қўйилади, имтиёзлар ва преференциялар эса Ўзбекистон Республикасининг мазкур таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина тақдим қилинади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 5-8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон Фармонининг 6-бандида:

иккинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда "а", "б", "в" ва "г" кичик бандлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ўқишни тугатган кунидан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади:

харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини "ноль" харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра, танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган тақдирда контрактни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;

давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсат гувоҳномасига эга юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсат гувоҳномасини ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсат гувоҳномасидаги мавжуд маълумотлар ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгарган тақдирда, рухсат гувоҳномаси юридик шахснинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади";

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 118-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда";

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорида:


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек, улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқи фақат давлат солиқ хизмати органларига берилади.

Белгилаб қўйилсинки, бозорлар ва савдо комплексларида санитария норма ва қоидаларига, шунингдек, стандартларга, ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология хизмати органларига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар ўз ходимлари ва мутахассисларининг бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан ташкил этиладиган гуруҳлар таркибида қатнашишини таъминласинлар".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чоралари тўғрисида"ги 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида апостиль қўйиш ваколатига эга бўлган органлар этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари - тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди - судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - прокуратура, тергов ва суриштирув ҳамда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси - таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги - бошқа барча расмий ҳужжатларга".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида"ги 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки,

а) 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари қўшилган қиймат солиғига тортилмайди;

б) ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади:

харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини "ноль" харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра, танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган тақдирда контрактни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;

давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ахборот-коммуникация технологиялари бош бошқармасининг" сўзлари "Ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори билан тасдиқланган фақат Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириладиган давлат хизматлари Рўйхатининг рус тилидаги матнида:


а) 2-позицияда:

"Наименование выдаваемого документа, оказываемой услуги" ва "Действие и (или) определенная деятельность" устунларидан "(ремонт фасада)" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Орган, уполномоченный выдавать документ субъекту предпринимательства" устунидаги "Госархитектстрой" сўзи "Министерство строительства" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Орган, уполномоченный выдавать документ субъекту предпринимательства" устунининг 8 ва 9-позицияларидаги "Совете Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятах областей и г. Ташкента" сўзлари "хокимиятах районов (городов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-позиция чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорида:


а) 2-иловадан 8, 11-13, 15 ва 16-позициялар чиқариб ташлансин;


б) 3-иловада:


2, 7, 9, 11, 14, 19, 20, 23-29, 33, 39, 43, 46, 55-57 ва 67-позициялар чиқариб ташлансин;


"Бериладиган ҳужжат, кўрсатиладиган хизмат номи" устунининг 8-позициясидаги "Янги озуқавий қўшимчаларни четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома" сўзлари "Махсус қўлланиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқавий қўшимчалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Бериладиган ҳужжат, кўрсатиладиган хизмат номи" устунининг 18-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган турларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома";


54-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

54.

5.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш

2018 й.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков)

";

61-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

61.

12.

Риэлторлик фаолияти

2019 й.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

";

"Бериладиган ҳужжат, кўрсатиладиган хизмат номи" устунининг 63-позициясидан ", сотиш, ижарага бериш" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарорининг 3-бандидаги "штатдаги ходимларининг" сўзларидан кейин "камида" сўзи қўшилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбар ходимлари, мутахассислари ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ-3976-сон қарорида:


а) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари (З. Низомиддинов) бир ҳафта муддатда Администрация хизматчиларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг Медиа-маркази ходимларига, Администрациянинг Молия-хўжалик департаменти томонидан мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг ходимларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт Бош бошқармаси ходимларига мазкур қарорнинг меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш қисмидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда Ягона тариф сеткаси бўйича штат жадваллари, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини тасдиқласин";


б) 2-илованинг 1-бандида "хизматчиларига" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг Медиа-маркази ходимларига" сўзлари қўшилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 январдаги

ПФ-5620-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги 2010 йил 20 майдаги ПФ-4219-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сон Фармонига 1-илованинг 7-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон Фармонига 1-илованинг 18-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 2017 йил 24 майдаги ПФ-5055-сон Фармонига 1-илованинг 8-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сон Фармонига илованинг 4-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сон Фармонига илованинг 6-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сон Фармонига 1-илованинг 23-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-397-сон қарори.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошиси.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида"ги 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аудиторлик ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сон қарори.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига 31-илованинг 7-банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сон қарори.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3376-сон қарорига илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 январь