ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

ЎзР 16.09.2016 й. ЎРҚ-407-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 16.09.2016 й. ЎРҚ-407-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 13.03.2024 й. ЎРҚ-920-сон Қонунидан олдинги таҳрири



17-модда биринчи қисм йигирма биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат органлари томонидан таъсис этилган оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан жиноятлар ҳолатларини, уларни содир этган шахсларни аниқлаш, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан, суриштирув, тергов органларидан, суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ва маъмурий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни, шунингдек бедарак йўқолган шахсларни қидириш учун бепул фойдаланиш; (ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 11.07.2023 й. ЎРҚ-854-сон Қонунидан олдинги таҳрири



16-модда биринчи қисм эллигинчи хатбошининг олдинги таҳрири


карантин, санитария-эпидемиология ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишда иштирок этиши, браконьерликка қарши курашишда табиатни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;




ЎзР 27.10.2022 й. ЎРҚ-797-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органларининг тизими Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари), жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органларининг ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги бўлинмалари, шаҳарча ички ишлар бўлинмалари ва ички ишлар органларининг таянч пунктлари, шунингдек таълим ва тиббиёт муассасалари, ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа бўлинмалар ва ташкилотлардан иборатдир. (ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-1-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади.



13-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари ҳар чоракда ва уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.



14-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. (ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органларининг таянч пунктлари ишини ташкил этиш учун ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, шунингдек "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари аъзолари ҳам жалб этилиши мумкин. (ЎзР 10.09.2019 й. ЎРҚ-566-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 06.06.2022 й. ЎРҚ-775-сон Қонунидан олдинги таҳрири



38-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади.




ЎзР 31.05.2022 й. ЎРҚ-772-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш; (ЎзР 29.10.2019 й. ЎРҚ-575-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



16-модда биринчи қисм йигирма еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


профилактика тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш мақсадида жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг, уларни содир этган шахсларнинг, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг, қидирув эълон қилинганларнинг, бедарак йўқолганларнинг ҳисобини юритиши, ушбу маълумотларнинг таҳлилини амалга ошириши; (ЎзР 29.10.2019 й. ЎРҚ-575-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда биринчи қисм ўттиз бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюмин кукунлари ва қурумлари муомалада бўладиган соҳада фаолиятни амалга ошираётган объектларнинг маъмурий, ишлаб чиқариш, омборхона ва ёрдамчи биноларига мазкур соҳада қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун хизмат гувоҳномасини ҳамда белгиланган тартибда бериладиган махсус рухсатномани кўрсатган ҳолда тўсқинликсиз кириш;



17-модда биринчи қисм ўттиз олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензия ва рухсат этиш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюмин кукунлари ва қурумларининг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини келтириб чиқарган ҳолларда, уларни олиб қўйишни амалга ошириш, саноат учун мўлжалланган портловчи материалларни, пиротехника буюмларини, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг прекурсорларини, алюмин кукунлари ҳамда қурумларини тегишли ихтисослаштирилган ташкилотларга, фуқаровий ва хизмат қуролини ва унинг ўқ-дориларини эса ички ишлар органларига зудлик билан олиб боришни ҳамда сақлаш учун жойлаштиришни талаб қилиш;



17-модда биринчи қисм ўттиз еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ташкилотларда ҳамда фуқароларда лицензияларсиз ва рухсатномаларсиз турган ўқотар қуролни, унинг ўқ-дориларини, портловчи материалларни, пиротехника буюмларини, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг прекурсорларини, алюмин кукунлари ва қурумларини белгиланган тартибда олиб қўйишни, ташишни ҳамда сақлаш учун жойлаштиришни амалга ошириш, уларни йўқ қилиб ташлаш чораларини кўриш;




ЎзР 14.03.2022 й. ЎРҚ-759-сон Қонунидан олдинги таҳрири



16-модда биринчи қисм қирқ олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга гувоҳномалар, шунингдек чегара зонасига кириш учун рухсатномалар беришни ҳамда уларни алмаштиришни, турган жойи бўйича прописка қилиш ва пропискадан чиқаришни, ҳисобга олишни амалга ошириши, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириши, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни прописка қилишни ҳамда ҳисобга олишни таъминлаши, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари муддатини узайтириши, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визаларининг амал қилиш муддатини узайтириш масалаларини кўриб чиқиши;




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органлари тизимига ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадиган қоровул қўшинлари ҳамда халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлар ҳам киради. (ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 24.12.2019 й. ЎРҚ-597-сон Қонунидан олдинги таҳрири



16-модда биринчи қисм ўттиз учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


авариялар, фалокатлар, ёнғинлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда аҳолини хабардор қилиш, одамларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинларни ўчириш, ҳудуднинг зарур участкаларини ўраб олиш (тўсиш) юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриши, шунингдек қаровсиз қолган мол-мулкни қўриқлашга доир вазифаларни бажариши;



17-модда биринчи қисм ўттиз саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тегишли ташкилотларда объектнинг ички, рухсатнома билан кириш ва ёнғинга қарши режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш, бундан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган объектлари мустасно; (ЎзР 29.10.2019 й. ЎРҚ-575-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.10.2019 й. ЎРҚ-575-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда биринчи қисм ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқаровий ва хизмат қуролларининг ҳамда улар ўқ-дориларининг, саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш;



16-модда биринчи қисм йигирма еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


профилактика тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш мақсадида жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг, уларни содир этган шахсларнинг, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг, қидирув эълон қилинганларнинг, бедарак йўқолганларнинг, ўқотар қуролга эга бўлганларнинг ҳисобини юритиши, ушбу маълумотларнинг таҳлилини амалга ошириши;



16-модда биринчи қисм қирқ учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўта муҳим ва тоифаланган объектларни, чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини, шунингдек ички ишлар органлари томонидан қўриқланиши керак бўлган ўзга объектларни қўриқлашни амалга ошириши;



17-модда биринчи ўттиз тўққизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш, тегишли ташкилотларда объектнинг ички, рухсатнома билан кириш ва ёнғинга қарши режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш, бундан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган объектлари мустасно;




ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонунидан олдинги таҳрири



33-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, Сенати аъзолигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига сайланган (тайинланган), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек розилигига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга тайинланган, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан бошқа давлат органларининг таълим муассасаларига ўқишга юборилган ички ишлар органи ходими мажбуриятларни бажариш (ўқиш) даврида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига киритиб қўйилиши мумкин.




ЎзР 23.05.2019 й. ЎРҚ-542-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органларининг тизими Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва транспортдаги ички ишлар бошқармаси, туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), тармоқ ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органларининг ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги бўлинмалари, ички ишлар органларининг шаҳарча бўлимлари, бўлинмалари ва таянч пунктлари, шунингдек таълим ва тиббиёт муассасалари, ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа бўлинмалар ва ташкилотлардан иборатдир.



13-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органлари тизимига ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадиган қоровул қўшинлари ҳам киради. (ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.



14-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), тармоқ ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиқларининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.



16-модда биринчи қисм йигирма учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик билан касалланган, озодликдан маҳрум қилишга ёки қамоққа олишга ҳукм қилинганларни мажбурий тарзда даволашни суднинг ҳукми, ажрими ва қарори асосида амалга ошириши;



26-модда тўққизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролар, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган фуқаролар ички ишлар органларидаги хизматга қабул қилиниши мумкин эмас. Ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



30-модда ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Сафдорлар ва сержантлар таркибининг махсус унвонларига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари эллик ёшгача, аёллар эса қирқ беш ёшгача ички ишлар органларида хизматда бўлади.

Офицерлар таркибининг махсус унвонларига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари уларга берилган махсус унвонларга қараб, қуйидаги ёшга:

подполковникка қадар - эллик ёшга;

полковниклар - эллик беш ёшга;

генераллар - олтмиш ёшга тўлгунига қадар ички ишлар органларида хизматда бўлади.



30-модда ўн учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органларининг юксак касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига эга бўлган ва соғлиғининг ҳолатига кўра хизматни ўташга яроқли ходимларига уларнинг хизмат муддати ўзининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда беш йилгача, ички ишлар органларининг таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилик лавозимларини эгаллаб турган ва илмий даражага эга бўлган бошлиқлар таркибидаги шахсларга эса ўн йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.



31-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасалари, шунингдек бошқа таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.



32-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги;



32-модда биринчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


касаллиги - ҳарбий-тиббий комиссиянинг ички ишлар органларидаги хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси асосида;



32-модда биринчи қисм саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сафдаги хизматга яроқсизлиги;



32-модда биринчи қисм ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганидан кейин ҳукм қилинганлиги;



32-модда биринчи қисм ўн тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


бошқа турдаги давлат хизматига ўтганлиги;




ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири



13-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ички ишлар органлари тизимига ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадиган қоровул қўшинлари ҳамда Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти ҳам киради.

























































Время: 0.1866
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск