язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2019 й. 1017-cон "Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2019 й.

N 1017




ОММАВИЙ АХБОРОТ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАР

СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

АЙРИМ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига мувофиқ ҳамда оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўн кун муддатда:

давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК ҳудудий бўлинмаларнинг ЯИДХПга уланишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК ўн кун муддатда:

мазкур қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан уларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи К.И. Алламжонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 декабрдаги

1017-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги" 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ тўплами, 2002 й., 24-сон, 199-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 57-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-иловасининг 32-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 76-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ("Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сон Қонуни) 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 16-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)" 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда) 1-илованинг 21-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 21-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда) иловасининг 30-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 29, 65, 83-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 1-илованинг 9-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон Қонуни)" 2015 йил 16 апрелдаги 93-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 29-модда) илованинг 1-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 48-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)" 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 274-модда) илованинг 15-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)" 2019 йил 23 февралдаги 161-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 2-сон, 24-модда) 1-илованинг 6-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 декабрь