ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Кичик тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.11.2023 й. ПФ-193-сон "Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.11.2023 й.

N ПФ-193



КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСНИ

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришни комплекс қўллаб-қувватлашнинг "узлуксиз занжирини" яратиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, иқтисодиётнинг янги технология ва инновацияларга асосланган, сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчи бўғини бўлган ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш инструментлари етарлича яратилмасдан қолмоқда.

Молия бозорида ресурсларнинг юқори фоиз ставкалари сақланиб қолаётган шароитда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янгича ва муқобил инструментларини яратишга, хусусан тадбиркорлик лойиҳаларига улуш киритиш ва хизматлар ипотекасини жорий этишга, кафиллик ёрдамини тақдим этишни кенгайтиришга эҳтиёж ортмоқда.

Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимида асосий бўғинлардан бири бўлган Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) амалдаги ташкилий-ҳуқуқий шакли тадбиркорлик субъектларига етарлича ёрдам кўрсатиш, янги хизмат турларини жорий этиш, халқаро молия институтларидан тўғридан-тўғри маблағ жалб этиш имкониятини бермайди.

Жорий йилнинг 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда Жамғарма фаолиятини жаҳон тажрибаси асосида ташкил этиш ва тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича комплекс тизимни яратиш мақсадида:


1. Жамғарма Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъсисчилигида "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Компания) шаклида қайта ташкил қилинсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Компанияни жаҳон тажрибаси асосида трансформация қилиш ишларини давом эттирган ҳолда унинг фаолиятини қуйидагиларга йўналтириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:

кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларни комплекс қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча ёрдам инструментларини мустақил жорий этиш, тадбиркорларнинг қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиш имкониятини ошириш;

маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш;

кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш орқали иш ўринлари яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этиш;

ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турларидан келиб чиқиб уларнинг лойиҳаларига молиявий кўмаклашиш;

хизматлар кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш соҳасида "яшил" ва энергия тежовчи технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни кенг қўллаб-қувватлаш.


2. Компания томонидан 2024 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилсин:

а) ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига:

лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш;

кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва етти йилгача муддатга қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хизматлар ипотекаси асосида ташаббускорга бериш;

б) кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига:

кредит (лизинг) ажратиш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига миллий ва хорижий валютада молиявий ресурсларни жойлаштириш;

тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга умумий қиймати 5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш;

Компания маблағларидан фойдаланиш бўйича тижорат банклари билан тузиладиган воситачилик шартномаларига асосан белгиланган лимит ҳамда умумий миқдор ва шартлар доирасида кредитлар бўйича кафиллик (портфель кафиллиги) тақдим этиш;

в) 2024-2026 йилларда кичик тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этиш.

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари ва шартлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Компанияга ушбу банднинг "а" кичик бандидаги тадбирларни ташкил этиш учун ўн йил муддатга беш йиллик имтиёзли давр билан жами 1,2 триллион сўм, шу жумладан 2024 йил 1 июлга қадар 600 миллиард сўм ҳамда 2024 йил якунига қадар 600 миллиард сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси ажратсин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси шаклидаги молиявий ёрдамлар Компания томонидан 24 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ҳамда бир йил давомида камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган ўрта тадбиркорлик субъектлари орасида ўтказиладиган очиқ танлов орқали аниқланадиган лойиҳаларга тақдим этилади;

б) Компания ўзи томонидан ўрта тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига улушдор сифатида киритилган улушни етти йил давомида бозор қийматида лойиҳа ташаббускорига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилади;

в) "яхши" ва "аъло" кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича кафиллик ёрдамидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдорлар доирасида кафиллик тақдим этилади;

г) Компания томонидан компенсация:

"1+2" тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки йилига тақдим этилади, кейинги икки йил давомида тадбиркорлик субъекти томонидан яратиладиган янги иш ўринлари сони режаси бажарилиши ва реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушум камида ўн беш фоизга ошган тақдирда давом эттирилади;

Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ҳисобига Иқтисодиёт ва молия вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан тўланади ҳамда жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқи Компанияга берилади.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

2023-2024 йилларда Компания устав капиталининг 300 миллиард сўм миқдорида шакллантирилишини таъминласин;

2024-2025 йилларда хизмат кўрсатиш, "яшил" ва энергия самарадор лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига молиявий ресурсларни ажратиш мақсадида Компанияга халқаро молия институтларидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этсин;

Компания билан биргаликда халқаро молия институтлари техник кўмаги асосида 2024 йил 1 майга қадар Компанияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқсин;

Компаниянинг ресурс ажратиш ва хизматлар ипотекаси молиявий ёрдамини кўрсатиш имкониятини кенгайтириш ва уни зарур маблағ билан таъминлаш мақсадида Компаниянинг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ бюджет ссудасини ажратиб борсин.

Бунда, хизматлар ипотекаси устувор равишда ишлаб чиқариш, туризм, савдо ва сервис, шунингдек, йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга батафсил режалаштириш ва мастер-режалари мавжуд ҳудудларда тақдим этилади.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

халқаро молия институтлари, тижорат банклари ва бошқа хусусий инвесторларни Компаниянинг устав капиталида иштирок этишга жалб қилиш;

Компанияга халқаро молия институтлари ва ташкилотларидан қарз маблағларини жалб этиш ҳуқуқини бериш;

Марказий банкка ўз ваколатлари доирасида Компания фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш вазифасини юклаш;

2026 йилдан бошлаб Компанияда бошқарувнинг замонавий тизимлари ва халқаро стандартларни (ISO, SAP) жорий қилиш ва у томонидан етакчи халқаро агентликларнинг кредит рейтинги олинишини таъминлаш орқали маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида акция ва облигациялар чиқариш ҳамда ресурслар жалб қилиш;

2024-2027 йилларда босқичма-босқич Компания даромадларини камида 50 фоизга ошириш орқали ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш.


6. Белгилаб қўйилсинки:

а) Компания Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва унинг активларини баланс қийматида қабул қилади;

б) Компаниянинг Кузатув кенгашига:

Компания томонидан тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдамларни тақдим этишнинг миқдорлари, параметр ва қоидаларига ўзгартириш киритиш, шу жумладан янги хизмат турларини жорий этиш;

лойиҳаларнинг бизнес-режа ва самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган ҳолларда молиявий ёрдамларни тўхтатиш ваколати берилади;

в) Компанияга Кузатув кенгаши тасдиқлаган низомга асосан малакали мутахассислардан иборат танлов комиссияси томонидан мустақил равишда:

халқаро юридик, аудиторлик, инвестиция маслаҳатчилари, консалтинг компаниялари, малакали маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда консультантларни жалб этиш;

ахборотлаштириш қурилмалари ва хизматлари ҳамда дастурий таъминотларни етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.


7. "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш ва трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 ноябрдаги

ПФ-193-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси"

акциядорлик жамияти томонидан кичик ва ўрта

тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган

молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари

ва шартлари


I. МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ИНСТРУМЕНТЛАРИ

Т/р

Қўллаб-қувватлаш тури


Иштирокчилар


Фойдаланиш

муддатлари


Алоҳида шартлар


1. Устав капиталга улуш киритиш


1.

Лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа активлар кўринишида улуш киритиш.


Қуйидаги шартларга жавоб берадиган хизмат кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширувчи ўрта тадбиркорлик субъектлари:

а) 24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

б) камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган.


Киритилган улуш етти йил давомида бозор қийматида реализация қилинади.

Қўллаб-қувватлаш тақдим этиладиган лойиҳа очиқ танлов ўтказиш орқали танлаб олинади.

Компания улуш киритилган лойиҳалар бўйича мунтазам равишда мониторинг олиб боради ва консультатив ёрдам кўрсатади, шунингдек, ушбу лойиҳалар ҳақида ҳар ой ўзининг расмий веб-сайтида маълумот жойлаштириб боради.

Мазкур қўллаб-қувватлаш туридан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектига хизматлар ипотекаси ҳамда кафиллик ёрдами тақдим этилмайди.

Лойиҳалар йўналишлари Компания Кузатув кенгаши қарори билан белгиланади.


2. Хизматлар ипотекаси

2.

Кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва қуйидаги шартларнинг бири асосида ташаббускорга бериш:

а) қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш;

б) бўлиб-бўлиб тўлаш.


Қуйидаги шартларга жавоб берадиган хизмат кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширувчи ўрта тадбиркорлик субъектлари:

а) 24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

б) камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган.


Етти йил муддатгача тақдим этилади.

Қўллаб-қувватлаш тақдим этиладиган лойиҳа очиқ танлов ўтказиш орқали танлаб олинади.

Мазкур қўллаб-қувватлаш туридан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектига "улуш киритиш" ёрдами тақдим этилмайди.

Ёрдам кўрсатиладиган лойиҳалар йўналишлари Компания Кузатув кенгаши қарори билан белгиланади.


3. Компания ресурслари ҳисобидан кредит (лизинг) ажратиш

3.

1,5 миллиард сўмгача бўлган миқдорда миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда тижорат банкининг маржаси қўшилган ставкада кредит (лизинг) ажратиш.


Кичик тадбиркорлик субъектлари.

Тижорат банклари томонидан кредит (лизинг) етти йил муддатгача ажратилади.


Компания томонидан:

миллий валютада ажратиладиган кредит (лизинг)лар бўйича ресурс Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлмаган ставкада;

хорижий валютада ажратиладиган кредит (лизинг)лар бўйича ресурс Кузатув кенгаши томонидан белгиланган ставкада жойлаштирилади.

Компания Кузатув кенгаши томонидан ташаббускорнинг кўрсаткичлари ҳамда лойиҳа йўналишларидан келиб чиқиб ажратиладиган ресурс миқдори ва шартлари белгиланади.

Компания томонидан лизинг компаниялари ва микромолия ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобига ажратиладиган кредит (лизинг)лар учун Компаниянинг бошқа молиявий ёрдами кўрсатилмайди.


4.

5 миллиард сўмгача бўлган миқдорда миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда тижорат банкининг маржаси қўшилган ставкада кредит (лизинг) ажратиш.


Ўрта тадбиркорлик субъектлари.

5.

500 миллион сўмгача миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда лизинг компанияларининг маржаси қўшилган ставкада лизинг ажратиш.


Кичик тадбиркорлик субъектлари.


Лизинг компаниялари томонидан лизинг беш йил муддатгача ажратилади.


6.

1 миллиард сўмгача миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда лизинг компанияларининг маржаси қўшилган ставкада лизинг ажратиш.


Ўрта тадбиркорлик субъектлари.

7.

300 миллион сўмгача миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда микромолия ташкилотларининг маржаси қўшилган ставкада кредит (лизинг) ажратиш.


Кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар.


Микромолия ташкилотлари томонидан кредит (лизинг) уч йил муддатгача ажратилади.


4. Кафиллик тақдим этиш

8.

2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.


Кичик тадбиркорлик субъектлари.


Тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивлар муддатига мос даврга.


Компания Кузатув кенгаши томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолият давридан келиб чиқиб кафиллик ёрдами миқдори белгиланади.


9.

5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.


Ўрта тадбиркорлик субъектлари.


"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури иштирокчиси бўлган тадбиркорлик субъектлари.


Тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит муддатига мос даврга.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.


10.

800 миллион сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ лизингнинг 30 фоизигача (30 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.


Кичик тадбиркорлик субъектлари.


Лизинг компаниялари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган лизинглар муддатига мос даврга.


Компания Кузатув кенгаши томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолият давридан келиб чиқиб кафиллик ёрдами миқдори белгиланади.


11.

1,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ лизингнинг 30 фоизигача (30 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.


Ўрта тадбиркорлик субъектлари.


12.

100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 30 фоизигача (30 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.


Кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар.


Микромолия ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредитлар муддатига мос даврга.


13.

5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради) кафиллик тақдим этиш.


Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари.


Тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит муддатига мос даврга.


Компания Кузатув кенгаши томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолият давридан келиб чиқиб кафиллик ёрдами миқдори белгиланади ва кафиллик 2025 йил 1 январга қадар тақдим этилади.


5. Тижорат банклари кредит (лизинг)лари бўйича компенсация тақдим этиш

14.

3 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш.


Фаолият даври уч йилгача бўлган кичик тадбиркорлик субъектлари.


3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация "1+2" тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки йилига тақдим этилади, кейинги икки йил давомида қуйидагиларга асосан давом эттирилади:

янги иш ўринларини яратиш режаси бажарилиши;

йиллик реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушумнинг камида 15 фоизга ошиши.

Ўрнатилган базавий меъёрлар бажарилмаган тақдирда ўтган давр учун компенсация тўлови кейинги йилга ўтказилади.


Компенсация йиллик Марказий банк асосий ставкасининг 4 фоизлик пунктидан юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютадаги кредитларга тақдим этилади.

Кичик тадбиркорлик субъектларига ташкил этилган давридан қатъи назар компенсация тақдим этиладиган йўналишлар Компания Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

Компенсация ҳудуд тоифасидан келиб чиқиб тақдим этилади.


15.

5 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш.


Ташкил этилган давридан қатъи назар кичик тадбиркорлик субъектлари.


16.

10 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар (лизинглар) бўйича фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисми бўйича фоиз харажатларини қоплаш.


Фарғона вилояти Сўх туманида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари.


Компенсация Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютадаги кредитларга 2025 йил 1 январга қадар тақдим этилади.


          

Изоҳ: Компания томонидан молиявий ёрдам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган, тугатилиш босқичида бўлмаган, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаган ва "ёмон" кредит тарихига эга бўлмаган ҳамда мурожаат санасида кредит (лизинг, банк кафолати, аккредитив) ва солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектларига тақдим этилади.



II. "ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

КОМПАНИЯСИ" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛМАЙДИГАН

МОЛИЯВИЙ ЁРДАМЛАР РЎЙХАТИ


I. Компенсация ёрдами бўйича:

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) улар савдосини ташкил этиш;

илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;

нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари фаолиятини ташкил этиш;

савдо, умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш (бундан экспортолди молиялаштириш, "яшил" технологияларни сотиб олиш ва ўрнатиш мустасно);

айланма маблағларни шакллантириш (экспортолди молиялаштириш, туризм ва асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш бундан мустасно);

енгил ва илгари фойдаланишда бўлган юк автотранспорт воситалари сотиб олиш ва уларни таъмирлаш (чет элдан олиб келинадиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари);

бино-иншоотларни сотиб олиш.


II. Ресурс ва кафиллик ёрдами бўйича:

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) улар савдосини ташкил этиш;

илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;

суғурта компаниялари фаолиятини ташкил этиш;

ёрдам кўрсатилаётган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 ноябрдаги

ПФ-193-сон Фармонига

2-ИЛОВА



"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси"

акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш

ва трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


1.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси негизида "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖни ташкил этиш ва Компания Кузатув кенгаши таркибини шакллантириш.


Амалий

чора-тадбирлар


2024 йил

январь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли)


2.

Компаниянинг устав капиталини 300 миллиард сўм миқдорида шакллантириш.


Амалий

чора-тадбирлар


2023 - 2024

йиллар


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

3.

Улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси инструментлари қўлланиладиган йўналишлар, шартлар ва ушбу инструментлар тақдим этиладиган ташаббускорларни аниқлаш юзасидан очиқ танлов ўтказиш тартибини белгилаш.


Компания Кузатув кенгаши қарори


2024 йил

март


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


4.

Компанияга улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси инструментларини тақдим этиш учун ўн йил муддатга беш йиллик имтиёзли давр билан жами 1,2 триллион сўм, шундан 2024 йил 1 июлга қадар 600 миллиард сўм ҳамда 2024 йил якунига қадар 600 миллиард сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси ажратиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2024 йил

июль -

декабрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


5.

Тажриба-синов тариқасида Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятларида фаолият юритувчи ўрта тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларида улуш билан иштирок этиш асосида ёрдам кўрсатиш.

Бунда:

йўналишларни белгилаб олиш юзасидан сўровномалар ўтказиш;

лойиҳаларни танлаб олиш юзасидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида танловлар ўтказиш;

Компания Кузатув кенгаши қарори асосида босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ишларни ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2024 йил

давомида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


6.

Компания ҳисобидан кафиллик, шу жумладан портфель кафиллигини тақдим этиш тартибини белгилаш.

Бунда, "яхши" ва "аъло" кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича кафиллик ёрдамидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдорлар доирасида кафиллик тақдим этилишини назарда тутиш.


Компания Кузатув кенгаши қарори

2024 йил

январь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


7.

Компания томонидан тақдим этиладиган кафилликлар бўйича прогноз кўрсаткичларини белгилаш ва Компаниянинг кафиллик леверажи миқдорини 2025 йилда 15 баравар 2027 йилда 10 бараварга тушириш.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қолдиқ маблағларини Компанияга кафиллик леверажи учун йўналтириш.


Компания Кузатув кенгаши қарори

2024 йил

декабрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


8.

Компания томонидан кредитлар бўйича компенсация тақдим этиш миқдорлари, шартлари ва тартибини ҳамда компенсация ажратиладиган йўналишларни белгилаш.

Бунда:

компенсация "1+2" тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки йилига тақдим этилиши, кейинги икки йил давомида тадбиркорлик субъекти томонидан яратилган янги иш ўринлари режаси бажарилиши ва реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушум камида ўн беш фоизга ошган тақдирда тўлаб борилиши;

компенсация бўйича тўловлар Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ҳисобига Иқтисодиёт ва молия вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармасидан амалга оширилишини назарда тутиш.


Компания Кузатув кенгаши қарори


2024 йил

январь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


9.

Компенсация тўловларини амалга ошириш учун Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармасини ташкил этиш.

Бунда, Жамғармани бошқариш ҳуқуқини Компанияга беришни назарда тутиш.


Идоравий ҳужжат

2024 йил

январь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


10.

Хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, "яшил" ва энергия самарадор технологияларни жорий қилишни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгилаш.

Чора-тадбирлар

режаси


2024 йил

март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ

Бунда, халқаро молия институтларидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этиш.


Амалий тадбирлар

2024 - 2025

йиллар

11.

Халқаро молия институтлари, тижорат банклари ва бошқа хусусий инвесторларни Компаниянинг устав капиталида иштирок этишга жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.


Чора-тадбирлар

режаси

2024 йил

ноябрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


12.

2026 йилдан бошлаб Компанияда бошқарувнинг замонавий тизимлари ва халқаро стандартларни (ISO, SAP) жорий қилиш ва у томонидан етакчи халқаро агентликларнинг кредит рейтинги олинишини таъминлаш.

Маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида акция ва облигациялар чиқариш ва ресурслар жалб қилишни ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2024 йил

июль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


13.

2024-2027 йиллар давомида босқичма-босқич Компания даромадларини камида 50 фоизга ошириш орқали ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2024 йил

апрель


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


14.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда APEX микромолиялаш тизимини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш:

микромолиялаш кўламини кенгайтириш мақсадида APEX тизимини жорий этиш ва хорижий молия институтларидан ресурс жалб қилиш;

жалб қилинган ресурсларни тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига микромолиялаш учун жойлаштириш.


Чора-тадбирлар

режаси

2024 йил

июль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Марказий банк (Ҳамраев), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


15.

Компания инструментларидан мақсадли ва унумли фойдаланган тадбиркорлик субъектларининг энг яхши лойиҳалари бўйича танловлар ўтказиш ва уларни тақдирлаб бориш. Бунда, танлов ғолибларига грантлар ажратиш ва улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар бўйича кўргазмалар ташкил этишни назарда тутиш.


Компания Кузатув кенгаши қарори

Ҳар йили


"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


16.

Компаниянинг "Тадбиркор" ахборот тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

тижорат банклари, микромолиялаш ташкилотлари, лизинг компаниялари ва Солиқ қўмитасининг ахборот базалари билан интеграция қилиш;

тадбиркорлик субъектлари учун Компаниянинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиш даражасини олдиндан билиш имкониятини яратиш;

дастурий таъминотлар, дастурий маҳсулотлар (хизматлар)ни етказиб берувчи компаниялар билан шартномалар тузиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2024 - 2025

йиллар

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Статистика агентлиги (Бегалов), Марказий банк (Ҳамраев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Пекось)


17.

2022 йил 1 июлга қадар компенсация ёрдамлари кўрсатилиши орқали ажратилган кредит (лизинг)лар бўйича лойиҳалар бизнес-режасида кўрсатилган иш ўринларини яратиш ва маҳсулот (хизмат)лар реализациясидан тушум каби кўрсаткичлар бажарилмаган ҳолларда компенсация тўловларини тўхтатиш.

Тўловлар тўхтатилиши ҳисобига бўшаган маблағларни янги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш.


Компания Кузатув кенгаши қарори


2025 йил

январь


"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), тижорат банклари


18.

Компания томонидан эмиссия қимматли қоғозларини чиқариш ва уларни капитал бозорига жойлаштириш ишларини ташкил этиш.

Бунда, қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш, уни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш ва жойлаштириш учун енгилликларни жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Ахборот хати

2024 - 2026

йиллар


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли), Марказий банк (Ҳамраев), Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (Абдужаббаров)


19.

"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига Компания ва (ёки) Компания туридаги ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Қонун лойиҳаси

2024 йил

февраль


Марказий банк (Ҳамраев), Адлия вазирлиги (Тошқулов)


20.

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунига, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат Жамғармасига қўлланилган имтиёзларни Компанияга ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Қонун лойиҳаси

2024 йил

февраль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Адлия вазирлиги (Тошқулов), "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 ноябрдаги

ПФ-193-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5742-сон Фармонининг 4-бандида:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисобласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6017-сон Фармони 6-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сон Фармонининг 1-бандида:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисобласин;

еттинчи хатбошидаги "Уюшма" сўзи "Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6074-сон Фармони 6-бандида:


"а" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"б" кичик бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармонига 15-илованинг 9-позициясида:

"Муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2024 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ижрочилар" устунидаги "Молия" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-213-сон Фармони 2-бандининг "б" кичик банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-287-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, 2024 йил 1 мартдан бошлаб "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан умумий белгиланган шартлар ва қоидалар доирасида 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлари бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорида компенсация тақдим этилади".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:


а) "Жами" позициясида:

"Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "56 529" рақами "56 498" рақами билан алмаштирилсин;

"Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан" устунидаги "4 950" рақами "4 919" рақами билан алмаштирилсин;


б) "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" позициясида:

"Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "6 238" рақами "6 207" рақами билан алмаштирилсин;

"Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан" устунидаги "54" рақами "23" рақами билан алмаштирилсин;

"Изоҳлар" қисмининг 5.1-бандидан "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-93-сон Фармони 7-банди "б" кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги ҳамда 1-илованинг 3-позицияси "г" кичик бандидаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-129-сон Фармонида:


3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари "2025 йил 1 январга қадар "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 октябрдаги "Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-169-сон Фармони 15-бандининг иккинчи хатбошисидаги "бир ҳафта муддатда" сўзлари "2023 йил 1 декабрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1245-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3651-сон қарорида:


а) 4-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишда давлат шериги сифатида хусусий шерик билан битим тузади ҳамда битим шартлари хусусий шерик томонидан лозим даражада бажарилишини мониторинг қилади";


б) Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомда:


2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат шериги - оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш лойиҳалари бўйича - Мактабгача таълим агентлиги (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида - Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги), бошқа шаклдаги давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш лойиҳалари бўйича - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида - Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги)";


15-банддаги "Вазирлик" сўзи "давлат шериги" сўзи билан алмаштирилсин;


17-банднинг биринчи хатбошисидаги "Вазирликка" сўзи "давлат шеригига" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банддаги "уч календарь куни мобайнида Вазирлик" сўзлари "уч календарь куни мобайнида давлат шериги" сўзлари билан алмаштирилсин.


118-банднинг биринчи хатбошисидаги "Тегишлилиги бўйича Вазирлик ва Агентлик" сўзлари "Давлат шериги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3782-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3953-сон қарорининг иловасида:


а) 9-банд "ўртасида" сўзидан кейин "қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг уч минг беш юз бараваригача бўлган" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 46-банд билан тўлдирилсин:

"46. "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти фаолиятида ахборотлаштириш қурилмалари ва хизматлари ҳамда дастурий таъминотлар хариди".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги "Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4005-сон қарорида:


а) 4-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисобласин;


б) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4095-сон қарорининг 7-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги "Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4243-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4512-сон қарори 2-бандининг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисобласин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4634-сон қарори 6-банди "б" кичик бандининг иккинчи - бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги "Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4704-сон қарорининг 3-бандида:

биринчи хатбошидан "Бунда:" сўзи чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 83-101-бандлар билан тўлдирилсин:

"83. Қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш

84. Уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш

85. Атлас ва адрас тўқиш

86. Майда мунчоқ (бисер) тикиш

87. Дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш

88. Темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш

89. Асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш

90. Қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш

91. Қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш

92. Пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш

93. Қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш

94. Уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш

95. Тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш

96. Уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш

97. Уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш

98. Ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш

99. Миллий тақинчоқлар ясаш

100. Кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш

101. Дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш".


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги "Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4759-сон қарорининг 1-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги "2020 - 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4889-сон қарори 3-банди "в" кичик бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги "Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4941-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4984-сон қарорининг 2-бандида:

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги "Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4998-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган таъминот турлари асосида".


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги "Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5017-сон қарорининг 1-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисобласин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5071-сон қарорининг 3-бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги "Янги Андижон" шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5154-сон қарори 1-бандининг "в" кичик бандидаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги "Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5161-сон қарорининг 1-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисобласин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 июлдаги "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5180-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб- қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5200-сон қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги "Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5214-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги "Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-121-сон қарорининг 4-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги "Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-214-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки:

а) 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар:

касаначиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, бироқ ҳисобот даврида (бир ойда) кўпи билан бир миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;

касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;

б) Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади";


б) 3-банддан "мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.

Бунда, субсидия тадбиркорлик субъекти ва туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ўртасида тузиладиган қуйидаги шартларни назарда тутувчи ижтимоий контрактга асосан ажратилади:

тадбиркорлик субъекти томонидан касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналар ва хомашё касаначига бепул берилади;

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари билан биргаликда касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини доимий тарзда мониторинг қилади ҳамда фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар ва хомашёга ажратилган субсидияларни қайтариб олади";


г) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 11-банддаги "Давлат солиқ қўмитасининг" сўзлари "Солиқ қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги "Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-264-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошисидаги "шимолий туманларда" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-436-сон қарорига 3-иловада:


26-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил октябрь" сўзлари "2024 йил июль" сўзлари билан алмаштирилсин;


61-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил июнь" сўзлари "2023 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-39-сон қарорининг 3-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги "2023 - 2024 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-52-сон қарорига 1-илованинг 10-позицияси "Амалга ошириш муддати" устунидаги "2023 йил апрель - декабрь" сўзлари "2023 - 2024 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги "Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-70-сон қарорининг 6-бандидаги "Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги "Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-135-сон қарори 14-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори билан тасдиқланган 2023 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рақамли хизмат ва сервисларни жорий этиш режа-жадвалининг 33-позициясида "Электрон ҳукумат тизимлари билан интеграция қилиш муддати" ва "Синовдан ўтказиш муддати" устунларидаги "2023 сентябрь" сўзлари "2023 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги "Самарқанд шаҳрида "Ширин" замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-233-сон қарори 9-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги "Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-283-сон қарори 3-бандининг "б" кичик банди биринчи хатбошисидаги "икки ой муддатда" сўзлари "2023 йил 31 декабрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-300-сон қарорига 5б-илованинг 4-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2023 октябрь" сўзлари "2023 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 мартдаги "Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 135-сон қарорининг 7-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 мартдаги "Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан ерларни 2021-2023 йилларда ўзлаштириш ва ҳудудларни экспортбоп маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 154-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги "Ҳудудларда "маҳаллабай" ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 504-сон қарорига иловада:


а) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 17-банднинг "е" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


51. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги "Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 27-сон қарорининг 2-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


Изоҳ: мазкур илованинг 13-банди 2023 йил 1 декабрдан, 7 ва 40-бандлари 2024 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 ноябрдаги

ПФ-193-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5388-сон Фармонининг 8-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5721-сон Фармонининг 3-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонининг 23 ва 24-бандлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6002-сон Фармони 4-бандининг "а" кичик банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6091-сон Фармонининг 1-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6244-сон Фармонининг 2-банди ҳамда Фармонга 1-илова.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6262-сон Фармонининг 4-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-33-сон Фармонининг 4-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-53-сон Фармонининг 5-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-150-сон Фармони.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-189-сон Фармони 2-бандининг "г" кичик банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-21-сон Фармони 2-бандининг "а" кичик банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 мартдаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-43-сон Фармони.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги "2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-51-сон Фармонининг 6-банди.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармонининг 10-банди.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3225-сон қарорининг 2, 3-1, 6, 7, 8-бандлари ва қарорга 1-илова.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги "Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4047-сон қарорининг 5-банди.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4246-сон қарори 7-бандининг "в" кичик банди.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4302-сон қарори 4-бандининг "в" кичик банди.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги "Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4335-сон қарори 4-бандининг "д" кичик банди.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4337-сон қарорининг 1-банди.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4406-сон қарори 7-бандининг "б" кичик банди.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида"ги ПҚ-4426-сон қарорининг 15-банди.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4549-сон қарорининг 5-банди.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4576-сон қарорининг 2 ва 18-бандлари.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4767-сон қарорининг 3-банди ҳамда қарорга 3-илованинг 3-банди.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4776-сон қарорининг 2 ва 4-бандлари.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги "2020 - 2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4798-сон қарорининг 6-банди.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4829-сон қарори 17-бандининг "б" кичик банди.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги "Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4899-сон қарори 14-бандининг "а" кичик банди.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги "2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4995-сон қарорининг 3-банди.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5009-сон қарори 1-банди "4" кичик бандининг "а" кичик банди.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5011-сон қарорининг 3-банди.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Наманган вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5084-сон қарорининг 5-банди.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5087-сон қарори 1-бандининг "а" кичик банди ва 2-банди.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5088-сон қарори 10-бандининг "а" кичик банди.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги "Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5212-сон қарорининг 9-банди.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 октябрдаги "Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5268-сон қарорининг 2 ва 5-бандлари ҳамда қарорга илова.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-144-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси ҳамда қарорга 3-илова.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги "Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-281-сон қарори 4-бандининг "а" кичик банди.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралдаги "Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-43-сон қарорининг 9-банди.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-316-сон қарори 2-бандининг "в" кичик банди.


43. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги "Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 37-сон қарори 7-бандининг "б" кичик банди.


44. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 433-сон қарорининг 4-банди.


45. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги "Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-кувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида"ги 602-сон қарорининг 2-банди.


46. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 95-сон қарорининг 4-банди.


47. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги "Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 630-сон қарорининг 10-банди.


48. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 428-сон қарори.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 161-сон қарорининг 2-банди.


Изоҳ: мазкур илованинг 10 ва 48-бандлари 2024 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 ноябрь
























































Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск