ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2024 й. 439-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.2024 й.

N 439



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

УЛАРНИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

МУВОФИҚЛАШТИРИШНИ НАЗАРДА

ТУТУВЧИ ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизими шакллантирилди, шунингдек, давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини сўнгги қабул қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида" ҳамда "Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 22 июлдаги

439-сон карорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорида:


а) номи, муқаддимаси ва 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ", давлат кўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) иловада:


номи ва 20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


муқаддимадаги "вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар (кейинги ўринларда вазирликлар ва идоралар деб аталади)" сўзлари "вазирликлар ва идоралар" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом мақсадлари учун идоралар деганда умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ёки ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича ваколатлар берилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари (вазирлик ташкилий бўйсунувига кирадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари бундан мустасно) ёхуд махсус ваколатли давлат органлари тушунилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 сентябрдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш комиссияси ҳақидаги низом III бўлимининг бешинчи хатбошиси ҳамда IV бўлимининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 1-бандидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорида:


а) 1-илованинг 5-банди 5.3-кичик банди, 7-бандининг учинчи хатбошиси ҳамда 9-бандидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 11-банди иккинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидалари 29-бандининг биринчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорида:


а) номи ва муқаддимасидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 3-банддаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомда:


а) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Кадастр агентлиги" сўзлари "Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 10-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги" ва ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича), Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органлари билан биргаликда ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Кадастр агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига минтақадаги ерларнинг ҳолати тўғрисида ахборотлар (ҳисоботлар) тақдим этадилар, ўта хавфли ва йўл қўйилиши чекланган жараёнлар аниқланганда тезкор маълумотлар юборадилар".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақами тўғрисидаги низомда:


а) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталарига" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 15-банддаги ", давлат қўмиталарида" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "давлат қўмитаси," сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 июндаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарорининг 3-бандидаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 декабрдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги ", давлат қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-илованинг матнидаги "давлат қўмитаси," сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 4-илованинг матнидаги "давлат қўмитаси," сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 9-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомнинг 12 ва 50-бандларидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди "д" кичик бандидаги "эркин туристик" сўзлари "туристик-рекреацион" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомнинг 10-бандида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"махсус қабулхонада жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек, жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари" сўзлари "вазирликлар ва идоралар" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Олий ва ўрта махсус таълим" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


2-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Олий таълим вазирлиги деб аталади), тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда - Олий таълим вазирлиги), тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар ва идораларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари" сўзлари "вазирликлар ва идоралар" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг" сўзлари "вазирликлар ва идораларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг биринчи хатбошисидаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига" сўзлари "вазирликлар ва идораларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди тўртинчи хатбошисидаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва муассасаларининг" сўзлари "вазирликлар ва идораларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди биринчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низом 29-бандининг 20-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш".


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисидаги низомнинг 19-банди йигирма учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда - Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари) талабларига Агентлик ходимларининг риоя этишини таъминлаш".


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 21-банди йигирма иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Махдамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш".


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 85-банди учинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди тўртинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 11-банди "е" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари" сўзлари чиқариб ташлансин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 16-банди ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўмита ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш".


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар" сўзлари "қўмиталар, агентликлар, инспекциялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар" сўзлари "қўмиталар, агентликлар, инспекциялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошисидаги ", давлат қўмиталари, идоралар" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 3-иловада:

"Давлат персоналлаштириш маркази" бўлимидаги "Давлат персоналлаштириш маркази" сўзлари "Персоналлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Давлат солиқ қўмитаси" бўлимидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" бўлимидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари "Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар" сўзлари "қўмиталар, агентликлар, инспекциялар" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Тоғли худудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 17 сентябрдаги 559-сон қарорининг 3-банди ва 5-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "эркин туристик" сўзлари "туристик-рекреацион" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги "эркин туристик" сўзлари "туристик-рекреацион" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан хориждан келиб тушган архив ҳужжатлари бўйича сўровлар ижросини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди тўртинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 17-бандининг биринчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 21 февралдаги 84-сон қарорига 1-илованинг 13-банди иккинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "давлат қўмиталари," сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари" сўзлари "Вазирликлар ва идоралар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга 2, 3 ва 4-иловаларнинг матнидаги "давлат қўмитаси," сўзлари чиқариб ташлансин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-хуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 13 декабрдаги 705-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига" ва "Молия вазирлиги" сўзлари тегишлича "вазирликлар ва идораларга" ва қтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


4-банддаги "вазирлик, давлат қўмитаси ёки идораси" сўзлари "вазирлик ёки идора" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банддаги ", давлат қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 1-илованинг "1-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "вазирлик, давлат қўмитаси ёки идораси" сўзлари "вазирлик ёки идора" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-илованинг "Изоҳ" қисмидаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари" сўзлари "вазирликлар ва идоралар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 июль






































Время: 0.1607
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск