язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг идоравий норматив ҳужжатлари рўйхати/ Адлия вазирлигининг ҳар ойда рўйхатга олиши ҳақида маълумот/ 2014 йил/ Давлат реестридан чиқарилган

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

умуммажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларини

давлат рўйхатидан чиқариш ҳолати

тўғрисида 2014 йил учун

РЎЙХАТ

Рус тилидаги матнига қаранг



Январь

Февраль

Март

Апрель

Май

Июнь

Июль

Август

Сентябрь

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

ЯНВАРЬ



1. "Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари" (рўйхат рақами 2412, 2013 йил 16 январь). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 8 январдаги 3-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарор (рўйхат рақами 2507, 2013 йил 9 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 8 январдаги 5-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари" (рўйхат рақами 2504, 2013 йил 28 август). Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 10 январдаги 6-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "Божхона ташувчиси ҳақида низом" (рўйхат рақами 318, 1997 йил 1 апрель). Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзавтотранс" давлат акциядорлик корпорацияси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 13 январдаги 9-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 2351, 2012 йил 5 апрель). Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 20 январдаги 20-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. "Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома", 1 - 5-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 913, 2000 йил 27 март), (рўйхат рақами 913-1, 2008 йил 3 май), (рўйхат рақами 913-2, 2010 йил 5 июль), (рўйхат рақами 913-3, 2010 йил 29 октябрь), (рўйхат рақами 913-4, 2012 йил 6 март), (рўйхат рақами 913-5, 2013 йил 30 июль). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 20 январдаги 21-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. "Ўзбекистон Республикасининг "Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлаш" авиация қоидалари (ЎзР АҚ-145ТХК)" (рўйхат рақами 1918, 2009 йил 7 март). Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 28 январдаги 27-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.



ФЕВРАЛЬ



1. "Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги муваққат йўриқнома" (рўйхат рақами 1798, 2008 йил 25 апрель). Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 14 февралдаги 36-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Ўзбекистон Республикасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома", 1-сон ўзгартириш (рўйхат рақами 736, 1999 йил 27 май), (рўйхат рақами 736-1, 1999 йил 15 июль). Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 14 февралдаги 37-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари", 1 - 3-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1905, 2009 йил 14 февраль), (рўйхат рақами 1905-1, 2010 йил 30 март), (рўйхат рақами 1905-2, 2012 йил 30 апрель), (рўйхат рақами 1905-3, 2012 йил 29 октябрь). Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.



МАРТ



1. "Истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 1440, 2005 йил 11 январь), (рўйхат рақами 1440-1, 2005 йил 10 март). Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 11 мартдаги 68-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Ўзбекистон Республикаси валюта бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби", 1 - 3-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 467, 1998 йил 3 август), (рўйхат рақами 467-1, 1999 йил 4 июнь), (рўйхат рақами 467-2, 2000 йил 15 сентябрь), (рўйхат рақами 467-3, 2009 йил 12 февраль). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 27 мартдаги 80-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.



АПРЕЛЬ



1. "Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги низом" (рўйхат рақами 2235, 2011 йил 10 июнь). Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 7 апрелдаги 88-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Ўзуйжойжамғармабанк" муассасалари орқали сотиб олинадиган уй-жойларни қийматини табақалаштирилган ҳолда аниқлаш тартиби" (рўйхат рақами 500, 1998 йил 12 октябрь). Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзуйжойжамғармабанк" Бошқаруви томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 14 апрелдаги 94-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 2064, 2010 йил 14 январь). Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 28 апрелдаги 106-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 1587, 2006 йил 23 июнь). Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 28 апрелдаги 107-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.



МАЙ



1. "Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низом", 1 - 6-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1279, 2003 йил 27 сентябрь), (рўйхат рақами 1279-1, 2009 йил 30 декабрь), (рўйхат рақами 1279-2, 2010 йил 4 декабрь), (рўйхат рақами 1279-3, 2011 йил 30 декабрь), (рўйхат рақами 1279-4, 2012 йил 29 ноябрь), (рўйхат рақами 1279-5, 2013 йил 25 декабрь), (рўйхат рақами 1279-6, 2014 йил 24 январь). Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 5 майдаги 113-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари" (рўйхат рақами 881, 2000 йил 25 январь). Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 7 майдаги 115-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низом" (рўйхат рақами 2099, 2010 йил 21 апрель). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 7 майдаги 117-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом", 1 - 5-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1446, 2005 йил 31 январь), (рўйхат рақами 1446-1, 2005 йил 28 сентябрь), (рўйхат рақами 1446-2, 2006 йил 8 февраль), (рўйхат рақами 1446-3, 2006 йил 11 июль), (рўйхат рақами 1446-4, 2007 йил 7 март), (рўйхат рақами 1446-5, 2008 йил 18 март). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 16 майдаги 130-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.



ИЮНЬ



1. "Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрини юритиш бўйича низом" (рўйхат рақами 1644, 2006 йил 30 ноябрь). Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 2 июндаги 145-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартиришлар ва қўшимча (рўйхат рақами 1731, 2007 йил 20 октябрь), (рўйхат рақами 1731-1, 2011 йил 21 декабрь). Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 5 июндаги 154-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартириш (рўйхат рақами 1901, 2009 йил 10 февраль), (рўйхат рақами 1901-1, 2013 йил 18 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 13 июндаги 163-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.



ИЮЛЬ



1. "Метрология хизматларини тиббий ускуналар ва аппаратураларнинг метрологик нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш ҳуқуқини аккредитациядан ўтказиш қоидалари" (рўйхат рақами 1726, 2007 йил 10 октябрь). Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 7 июлдаги 176-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун электрон назорат-касса машиналари (НКМ)га техник талаблар" (рўйхат рақами 146, 1995 йил 29 май). Назорат-касса машиналарини жорий қилиш бўйича давлат идоралараро комиссияси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 11 июлдаги 185-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.



АВГУСТ



1. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган назорат-касса машиналари моделларини назорат-касса машиналари давлат реестрига киритиш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 173, 1995 йил 14 сентябрь). Назорат-касса машиналарини жорий қилиш бўйича давлат идоралараро комиссияси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 4 августдаги 200-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Назорат-касса машиналарини Ўзбекистон Республикасида жорий қилиш бўйича давлат идоралараро комиссиясининг 1995 йил 10 октябрдаги мажлис баёни" (рўйхат рақами 183, 1995 йил 18 октябрь). Назорат-касса машиналарини жорий қилиш бўйича давлат идоралараро комиссияси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 4 августдаги 201-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1342, 2004 йил 23 апрель), (рўйхат рақами 1342-1, 2007 йил 20 июнь). Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 5 августдаги 203-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан операцияларни амалга оширувчи корхона, ташкилот, муассаса, жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома" (рўйхат рақами 144, 1995 йил 22 май). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 7 августдаги 207-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартиби", 1 - 4-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 610, 1999 йил 22 январь), (рўйхат рақами 610-1, 2003 йил 18 март), (рўйхат рақами 610-2, 2004 йил 24 май), (рўйхат рақами 610-3, 2008 йил 29 август), (рўйхат рақами 610-4, 2012 йил 27 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 15 августдаги 213-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 2 декабрдаги ПФ-4582-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 2534, 2013 йил 6 декабрь). Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 18 августдаги 215-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. "Инвестиция фондининг намунавий эмиссия рисоласи" (рўйхат рақами 669, 1999 йил 13 март). Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 20 августдаги 218-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


        

СЕНТЯБРЬ



1. "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси органларига келиб тушаётган хорижий инвестиция корхоналари ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 179, 1995 йил 6 октябрь), (рўйхат рақами 179-1, 1996 йил 24 июнь). Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 2 сентябрдаги 225-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом", 1 - 7-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 954, 2000 йил 9 август), (рўйхат рақами 954-1, 2003 йил 18 март), (рўйхат рақами 954-2, 2004 йил 29 март), (рўйхат рақами 954-3, 2008 йил 23 декабрь), (рўйхат рақами 954-4, 2011 йил 21 декабрь), (рўйхат рақами 954-5, 2012 йил 31 июль), (рўйхат рақами 954-6, 2012 йил 28 декабрь), (рўйхат рақами 954-7, 2013 йил 11 июль). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 5 сентябрдаги 228-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Хусусийлаштириш инвестиция фонди намунавий эмиссия рисоласи", 1-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 644, 1999 йил 19 февраль), (рўйхат рақами 644-1, 2009 йил 31 март). Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 11 сентябрдаги 236-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари (рўйхат рақами 2553, 2014 йил 8 январь). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 238-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Кўчмас мулкни сотиш бўйича аукционлар, танловлар, биржа савдоларида сотиб олинадиган объектлар учун ҳисоб-китоб қилиш қоидалари" (рўйхат рақами 210, 1995 йил 28 декабрь). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 30 сентябрдаги 248-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


        

ОКТЯБРЬ



1. "Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз валюта маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида низом", 1 - 5-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1514, 2005 йил 4 октябрь), (рўйхат рақами 1514-1, 2012 йил 10 май), (рўйхат рақами 1514-2, 2012 йил 1 август), (рўйхат рақами 1514-3, 2013 йил 4 январь), (рўйхат рақами 1514-4, 2013 йил 9 апрель), (рўйхат рақами 1514-5, 2013 йил 13 август). Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 7 октябрдаги 251-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари" (рўйхат рақами 2554, 2014 йил 10 январь). Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 8 октябрдаги 253-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.



НОЯБРЬ



1. "Акциядорлик жамиятларида аффилланган шахслар, уларнинг ҳисобини олиб бориш ва ахборотларни ошкор қилиш тартиби тўғрисида низом" 1-сон ўзгартиришлар (рўйхат рақами 1212, 2003 йил 29 январь), (рўйхат рақами 1212-1, 2009 йил 7 март). Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 17 ноябрдаги 269-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


        

ДЕКАБРЬ



1. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 2611, 2014 йил 18 август). Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 2 декабрдаги 281-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


2. "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарор (рўйхат рақами 2535, 2013 йил 10 декабрь). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 9 декабрдаги 285-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


3. "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом", 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 2157, 2010 йил 19 ноябрь), (рўйхат рақами 2157-1, 2013 йил 29 июль). Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 15 декабрдаги 288-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


4. "2014 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор (рўйхат рақами 2523, 2013 йил 15 ноябрь). Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 292-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


5. "Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келиб тушган маблағлардан хусусийлаштирилган корхоналар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда фойдаланиш ҳақидаги низом" (рўйхат рақами 64, 1994 йил 30 май). Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 300-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


6. "Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик компанияси корхоналари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисида низом" (рўйхат рақами 1078, 2001 йил 6 ноябрь). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 303-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


7. "Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари" (рўйхат рақами 2551, 2014 йил 8 январь). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 304-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


8. "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" қарор (рўйхат рақами 2616, 2014 йил 15 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 307-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.


9. "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор (рўйхат рақами 2619, 2014 йил 8 октябрь). Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Адлия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 308-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.




Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.