язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 й. 748-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2018 й.

N 748



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон

Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида"

2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва "Давлат хавфсизлик

хизмати тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги

ЎРҚ-471-сон қонунлари)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.А. Азизов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Тошматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 сентябрдаги

748-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси бож чегарасидан олиб ўтиладиган ҳарбий юкларни бож пошлиналари ва йиғимларидан озод қилиш тўғрисида" 1994 йил 18 январдаги 12-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;


б) 2-банддаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;


в) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин, "Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1-сон, 6-модда):


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Мудофаа вазирлигига" сўзларидан олдин "Миллий гвардиясига" сўзлари қўшилсин;

"Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

учинчи хатбошидаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;

"Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 4.2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси тўғрисидаги низомда:


а) 7-банддаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардия" сўзлари қўшилсин;


б) 10-банд "а" кичик бандининг ўнинчи хатбошидаги "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардия" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Радиоэлеетрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг "б" кичик бандида:


а) "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардия" сўзлари қўшилсин;


б) "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаро авиациясининг халқаро парвозларини кенгайтириш тўғрисида" 1999 йил 13 июлдаги 343-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга иловага:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси";


б) иккинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сон қарори билан тасдиқланган Тартибга ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 февралдаги 55-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 3-4-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий гувоҳнома тўғрисидаги низомда:


12-банддаги "Бирлашган" сўзи "Бош" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банднинг биринчи хатбошидаги "Бирлашган" сўзи "Бош" сўзи билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) 3-бандида :


а) "Ўзбекистон Республикаси" сўзларидан кейин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;


б) "Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 20903 й., 2-сон, 17-модда):


а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирликлар ва идоралар Махсус ҳисоб рақамига тушган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар";


б) 2-илованинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар (Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқалар) ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Мудофаа вазирлигига тасдиқланган харажатлар сметасининг ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этишади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди еттинчи хатбошидаги "Бирлашган" сўзи "Бош" сўзи билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида" 2003 йил 22 майдаги 227-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й„ 10-сон, 103-модда) 5-бандидаги "Фавқулодда вазиятлар вазирликлари" сўзларидан кейин "Миллий гвардия" сўзлари қўшилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди иккинчи хатбошидаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) 1-иловада:


а) 106-бандда:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;

"Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 107-банднинг биринчи хатбошида:

"Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;

"Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 108-модданинг иккинчи хатбошида:

"Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардия" сўзлари қўшилсин;

"Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 11-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 46-модда):


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Саноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низомга риоя этилишининг қатъий назоратини таъминласин";


17-банддаги ва 20-банднинг саккизинчи хатбошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 99-модда):


1-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" ва "Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасига" сўзлари "Чегара қўшинларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 11-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатининг 10-бандидаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардия" сўзлари қўшилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 10-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 9-бандининг иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзларидан кейин "Миллий гвардия" сўзлари қўшилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 августдаги 176-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 33-34-сон, 344-модда) 2-бандидаги "Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирил син.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Буғдой, ун, гуруч ва нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш ҳоллари устидан назоратни кучайтириш ва уларнинг олдини олишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 8 июлдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 271-модда) 2-бандидаги "Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 12-сон, 67-модда) билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхатида:


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари";

иккинчи - йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


б) 2-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари;"

иккинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 3-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, ДХХ Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:";


б) иловада:


3-банддаги:

"Бирлашган" сўзи" Бош" сўзи билан алмаштирилсин;

"Ички ишлар вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардия" сўзлари қўшилсин;


7-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошиларга "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзларидан олдин "Миллий гвардиянинг" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "ДХХ Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

биринчи хатбошидаги:

"Бирлашган" сўзи "Бош" сўзи билан алмаштирилсин;

"Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бирлашмалари" сўзларидан олдин "Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмлари ва муассасалари" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошига "Давлат хавфсизлик хизматининг" сўзларидан олдин "Миллий гвардиянинг марказий аппарати" сўзлари қўшилсин;


19-бандга "Мудофаа вазирлигининг" сўзларидан олдин "Миллий гвардия" сўзлари қўшилсин;


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 октябрдаги 289-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортлари (аэродромлари)ни очиш тартиби тўғрисида низом 7 ва 8-бандларининг иккинчи хатбошиларидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 4-позицияси "Вазирликлар ва идораларнинг номи" устунидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда):


а) 1-илованинг 23-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашиш.

Фавқулодда вазиятларда жамоат тартибига ва фуқаролар хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш.

Қонунчиликка қарши ҳаракатлар билан курашишда, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ва алоҳида даврда ҳуқуқий тартибни таъминлашда қатнашиш".


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 20 февралдаги 50-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 йил, 8-сон, 105-модда) 2-бандидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг 9-бандидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 16 майдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 48-модда), иловасидаги иқтибоснинг биринчи хатбошидаги "Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 6-сон, 58-модда):


а) 2-банддаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;


б) Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига куйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:

Ҳарбий-техника институти.";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида низомга 2-иловада:

"Вазирликлар ва идоралар" устунидаги 1, 2, 3, 5 ва 8-блокларга қуйидаги мазмундаги 5-банд киритилсин:

"5. Миллий гвардия";

"Бажариш муддатлари" устунида:

2-блокка қуйидаги таҳрирдаги 5-банд қўшилсин:

"5. Белгиланган муддатларда";

3-блокка қуйидаги таҳрирдаги 5-банд қўшилсин:

"5. 15 ноябрдан 1 апрелга қадар";

6-блокка қуйидаги таҳрирдаги 5-банд қўшилсин:

"5. 25 июнгача".


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Хорижий ҳарбий бўлмаган кемалар ва ҳарбий кораблларнинг Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, портларига (рейд учун) кириши ва унда бўлиши тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 497-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларига кўмаклашувчи "Чегара посбонлари" отрядлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 10 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 116-модда) билан тасдиқланган низомга ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида халқаро тиббий-санитария қоидаларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31 июлдаги 220-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхатга ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 1-модда) Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 13-устуни "Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар" позициясидаги "Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомда:


11-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банддаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг биринчи хатбошидаги ва 26-банддаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 майдаги 150-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.


42. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатида:


а) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси*";


б) изоҳнинг иккинчи хатбошидаги "8" рақамидан кейин "8-1" рақами қўшилсин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди биринчи хатбошидаги "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин.

45. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 июлдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 617-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 23-банддаги "Қоровул қўшинлари бош бошқармасига, Ички вазифалар қўшинлари Корпусига юборилади ва ушбу Бош бошқарма ҳамда Корпус бошқармаси томонидан" сўзлари "Қоровул қўшинлари бош бошқармасига юборилади ва ушбу Бош бошқарма томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1 ва 2-иловаларда:

"Субъектлар" устунининг 2 ва 5-босқичларидаги "Ички вазифалар қўшинлари Корпуси" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Амалга ошириладиган чора-тадбирлар" устунининг 1-босқичидаги "Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ва Ички вазифалар қўшинлари Корпусига" сўзлари "ва Қоровул қўшинлари бош бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-иловада:

"ИВҚК" қисқартмаси чиқариб ташлансин;


17 ва 20-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


г) 7-иловада:

"ИВҚК" қисқартмаси чиқариб ташлансин;


17 ва 20-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 853-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисида низомнинг 2-бандидаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;


47. Вазирлар Маҳкамасининг "Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида хатларини жўнатиш харажатларини молиялаштиришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 ноябрдаги 923-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;


б) иловада:


3-банддаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин;


14-банддаги "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан олдин "Миллий гвардияси" сўзлари қўшилсин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 декабрдаги 1007-сон қарорида:


2-банддаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-иловада:

"Чора-тадбирлар" устунининг 4-позициясидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ижрочилар" устунининг 1-4-позицияларида "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 1-бўлимига қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:

"22. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси".


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарорида:


16-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 6-бандидаги "Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 февралдаги 133-сон қарорида:


3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


534543 - bm_п4 4, 7 ва 14-бандлардаги "Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


52. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди биринчи хатбошидаги "Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси" сўзлари "Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 сентябрь