язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2020 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2020 й. 472-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2020 й.

N 472



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг

"Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон

Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

ҳақида" 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва "Банклар

ва банк фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси

Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"

2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)


Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 августдаги

472-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2000 й., 8-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Ваколатхонани аккредитация қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўлов ундирилади, у хорижий фирма томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда аккредитация қилувчи орган ҳисобварағига ўтказилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" бўлимида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Тўлов тизимлари операторининг фаолияти.

Тўлов ташкилотларининг фаолияти".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 13-сон, 153-модда) билан тасдиқланган Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга илованинг 4-босқичи чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Юқорида кўрсатиб ўтилган экспорт операциялари бўйича хорижий валютадаги тушумларнинг тушиши Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.

Валюта тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши юзасидан жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ чет элдаги корхоналар раҳбарлари ва экспортчилар зиммасига юкланади.

Экспорт контрактлари бўйича маҳсулотлар сотишдан валюта тушуми экспортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 50-2-позицияси чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари 13-бандининг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хорижий валютани сотиш (тижорат банкларнинг белгиланган тартибда жиҳозланган ва фаолият кўрсатувчи валюта айирбошлаш шохобчалари бундан мустасно);".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган рус тилидаги Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг матнида:


а) 50-позиция чиқариб ташлансин;


б) 51-позицияда:

"Наименование документа разрешительного характера (процедуры)" графасининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Предварительное разрешение на приобретение, прямо или косвенно, физическими и юридическими лицами или лицами, действующими совместно, доли в уставном капитале банка";

"Действие и (или) определенная деятельность, для совершения и (или) осуществления которых необходим документ разрешительного характера" графасининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Приобретение, прямо или косвенно, физическими и юридическими лицами или лицами, действующими совместно, в том числе нерезидентами, доли в уставном капитале банка, которая в результате одной или нескольких сделок составит:

1) пять и более процентов, но не более двадцати процентов;

2) двадцать и более процентов, но не более пятидесяти процентов;

3) пятьдесят и более процентов";


в) 52-позициянинг "Наименование документа разрешительного характера (процедуры)" графасидаги "покупку" сўзи "приобретение" сўзи билан ва "Действие и (или) определенная деятельность, для совершения и (или) осуществления которых необходим документ разрешительного характера" графасидаги "покупка" сўзи "приобретение" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 55-позицияда:

"Наименование документа разрешительного характера (процедуры)" графасининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Разрешение на открытие банками за пределами Республики Узбекистан дочерних банков и представительств, создание филиалов, участие в капитале банков, в том числе создание иностранных банков";

"Действие и (или) определенная деятельность, для совершения и (или) осуществления которых необходим документ разрешительного характера" графасининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Открытие банками за пределами Республики Узбекистан дочерних банков и представительств, создание филиалов, участие в капитале банков, в том числе создание иностранных банков";


д) 56-позицияда:

"Наименование документа разрешительного характера (процедуры)" графасининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Разрешение на ввоз в Республику Узбекистан и вывоз за пределы Республики Узбекистан банками наличной иностранной и (или) национальной валюты";

"Действие и (или) определенная деятельность, для совершения и (или) осуществления которых необходим документ разрешительного характера" графасининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ввоз в Республику Узбекистан и вывоз за пределы Республики Узбекистан банками наличной иностранной и (или) национальной валюты";


е) 58 ва 59-позициялар чиқариб ташлансин;


ё) қуйидаги мазмундаги 60-1-60-3-позициялар қўшилсин:

"

60-1.

Предварительное разрешение на приобретение банком акции другого банка


Приобретение банком акции другого банка


Центральный банк


60-2.

Разрешение на получение акций банка при обстоятельствах, не зависящих от получателя


Получение акций банка при обстоятельствах, не зависящих от получателя, в следующих объемах:

1) пять и более процентов, но не более двадцати процентов;

2) двадцать и более процентов, но не более пятидесяти процентов;

3) пятьдесят и более процентов.


60-3.

Разрешение на передачу банком отдельных видов услуг и операций на аутсорсинг


Передача банком отдельных видов услуг и операций на аутсорсинг


".


8. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК кредитларини ўз вақтида сўндиришни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 16 сентябрдаги 253-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 38-сон, 494-модда):


а) муқаддимадаги "уполномоченных банков" сўзлари "коммерческих банков" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "уполномоченным банкам" сўзлари "коммерческим банкам" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 11-бандда:


"а" кичик банддаги "ваколатли банкка" сўзлари "тижорат банкига" сўзлари билан алмаштирилсин;


"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) ННТнинг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини ННТнинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади";


б) 13-банд "б" кичик бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

"хорижий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан тугатиш комиссиясининг ариза-топшириқномаси асосида мазкур ҳисобварақлар ёпилади ҳамда улардаги қолдиқ маблағлар миллий валютадаги асосий ҳисобварақ очилган банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказилади".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 301-модда) билан тасдиқланган 2018-2020 йиллар даврида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалининг 60-позицияси чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги 400-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 109-модда):


а) 2-банддаги "миллий ва хорижий валютада" сўзлари "миллий валютада" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги "хорижий валютадаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 631-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 860-модда) билан тасдиқланган Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази тўғрисидаги низомда:


а) 6-боб номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"6-боб. Инновация маркази резидентларининг

валюта маблағларидан фойдаланиш тартиби";


б) 34, 35, 38, 39 ва 41-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 37 ва 42-бандлардаги "ваколатли банклардаги", "ваколатли банк" ва "ваколатли банклар" сўзлари тегишли равишда "тижорат банкларидаги", "тижорат банки" ва "тижорат банклари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 30 январдаги 66-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 84-модда):


а) қарор номидаги ва 1-банддаги "нақд хорижий валютани" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


в) қарорга 1-иловада:


қоидалар номидаги "нақд хорижий валютани" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ жисмоний шахслар (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари) томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини белгилайди";


2 ва 3-бандлар қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси (кейинги ўринларда - нақд валюта маблағлари) йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.

Йўловчи божхона декларациясида олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган маблағларнинг жами суммаси кўрсатилади.

3. Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 000 000 (етмиш миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин";


2 ва 3-боблар номидаги "нақд хорижий валютани" сўзлари "нақд валюта маблағларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, нақд валюта маблағларини олиб кириш чекланмаган миқдорда амалга оширилади";


5-7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди, ушбу қоидаларнинг 6-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

6. Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

резидентлар томонидан - хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;

норезидентлар томонидан - Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек, республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

Бунда норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд валюта маблағларидан республика ҳудудида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланилган қолдиқ миқдори доирасидаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилади.

7. Эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ бўлган нақд валюта маблағларини олиб чиқиб кетиш учун асос бўлган ҳужжатни бошқа шахсларга беришга йўл қўйилмайди.

Жисмоний шахслар томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш учун асос бўладиган ҳужжатлардан бир маротаба фойдаланишга йўл қўйилади ва ушбу ҳужжатлар келгусида нақд валюта маблағларини такроран олиб чиқиб кетиш учун асос ҳисобланмайди;";


8-банддаги "нақд хорижий валютанинг" сўзлари "нақд валюта маблағларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи оммавий таклифларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 26 апрелдаги 358-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


1-банддан "АКБ "Узпромстройбанк", АКБ "Алокабанк", АКБ "Asia Alliance Bank"," сўзлари чиқариб ташлансин;


1-иловадан 1-3-позициялар чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандининг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) тижорат ташкилотининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисобварақларига, миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 августдаги

472-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валютани тартибга солиш тўғрисида" 1993 йил 25 майдаги 251-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар автоёнилғи қуйиш шохобчалари ишини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 31 майдаги 277-сон қарорининг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар бериш ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 3 ноябрдаги 534-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Супермаркетлар шохобчаларини ташкил этиш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 19 апрелдаги 135-сон қарорининг 4-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Асака" давлат-акционерлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 7 ноябрдаги 424-сон қарорининг 11-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарорининг 3-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзавиализинг" акциядорлик-лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарорининг 6-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Тўлов балансининг даромад қисми тўлиқ ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 6 октябрдаги 424-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида биржа ва кўргазма-ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) 2-илованинг 1-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 16-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда).


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда).


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 25 октябрдаги 422-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 58-модда) 1-илова II бўлимининг 2-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 2-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига илованинг 1 ва 5-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 64-модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарорига илованинг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар" бўлимининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 71-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2003 йил 7 октябрдаги 434-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 95-модда).


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 февралдаги 86-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 8-сон, 96-модда).


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 13-сон, 153-модда) 4-илованинг 8-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 йил 8-сон, 40-модда).


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонуни)" 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарорига илова I бўлимининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 66-модда).


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 9 ва 26-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 12 августдаги 230-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 32-33-сон, 363-модда) илованинг 1-банди.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2011 йил 13 декабрдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 519-модда).


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 20 октябрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 455-модда) илованинг 1-банди.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 96-модда) 2-илованинг 2-банди.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 8 августдаги ПҚ-2022-сон қарори)" 2013 йил 21 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 75-модда).


30. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 24-модда).


31. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 1-илованинг 42-банди.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 74-модда) илованинг 1 ва 4-бандлари.


33. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда) илованинг 49-банди.


34. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон Қонуни)" 2015 йил 16 апрелдаги 93-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 29-модда) илованинг 5-банди.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 110-модда) 1-илованинг 2-банди.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори)" 2016 йил 27 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда) илованинг 1-банди.


37. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонуни)" 2016 йил 2 майдаги 134-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 34-модда) рус тилидаги илованинг 3-банди.


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 81-модда) 2-илованинг 10-банди.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)" 2016 йил 21 декабрдаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 51-сон, 585-модда).


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги 449-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 615-модда) 1-банди, шунингдек, қарорга илова.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон қарори)" 2017 йил 23 ноябрдаги 938-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 271-модда) илованинг 1-банди.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарори)" 2018 йил 8 январдаги 16-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 2-сон, 27-модда) 1-илованинг 4 ва 7-бандлари.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Банкни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун йиғим, шунингдек, банк рўйхатдан ўтказилганлиги ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида" 2018 йил 17 январдаги 31-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 13-модда).


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармони)" 2018 йил 3 майдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 103-модда) илованинг 4-банди.


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг хорижий валютадаги маблағларини самарали бошқаришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 6 августдаги 620-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 8-сон, 200-модда) илованинг 1-банди.


46. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)" 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 274-модда) рус тилидаги илованинг 33-банди.


47. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2019 й., 9-сон, 151-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди.


48. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 8-сон, 179-модда) илованинг 30-банди.


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида" 2019 йил 6 сентябрдаги 744-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 9-сон, 211-модда).


50. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 12-сон, 315-модда) илованинг 50 ва 198-бандлари.


51. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармонлари)" 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.


52. Вазиpлаp Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг чет эл валютасидаги маблағларини самарали бошқариш тўғрисида" 2020 йил 23 майдаги 329-сон қарорининг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 август