ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2024 й. 371-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2024 й.

N 371



ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 27 февралдаги ПФ-41-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;

ички бозорни сифатли цемент маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида уни техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда соддалаштирилган тартибни амалга ошириш тизимини бекор қилиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 1 июлдаги

371-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 438-сон қарорида:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзстандарт" агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритишни ташкил этиш";


б) иловада:


муқаддима қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Стандартлаштириш бўйича миллий орган - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти";


1-банддаги "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Стандартлаштириш бўйича миллий орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига" сўзлари "Ўзбекистон миллий стандартларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3-банддаги "Ўзстандарт" агентлигига" сўзлари "Стандартлаштириш бўйича миллий органга" сўзлари билан "давлат стандартлари" сўзлари "Ўзбекистон миллий стандартлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорида:


а) 3-илованинг 3-бандидаги "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-иловада:


1-банддаги "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ДК" сўзлари "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзстандарт" агентлигининг" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 45-банддаги "Ўзстандарт" агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 46-банддаги "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-илованинг матнидаги "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9 - 14-иловаларнинг матнидаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги)" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Техник тартибга солиш агентлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентнинг рус тилидаги матнида:


а) 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "одобренных на техническую компетентность в ГУП "Центр по аккредитации" при Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации" сўзлари "одобренных на техническую компетентность Инспекцией по контролю в области технического регулирования Узбекского агентства по техническому регулированию" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-бандининг учинчи хатбошисидаги "одобренной на техническую компетентность в ГУП "Центр по аккредитации" при Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации" сўзлари "одобренной на техническую компетентность Инспекцией по контролю в области технического регулирования Узбекского агентства по техническому регулированию" билан алмаштирилсин;


в) 57-банддаги "на техническую компетентность в ГУП "Центр по аккредитации" при Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации" сўзлари "на техническую компетентность в Инспекции по контролю в области технического регулирования Узбекского агентства по техническому регулированию" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 6-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат корхонаси" сўзлари "Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУК" сўзлари "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМда (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) қонунчиликка мувофиқ аккредитациядан ўтадиган мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари фаолиятини аккредитациядан ўтказиш ва даврий баҳолаш тартибини белгилайди";


27-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказ ва аккредитация қилинган субъект ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шу жумладан, халқаро стандартларга риоя этилишини тизимли баҳолашни назарда тутувчи халқаро даражада тавсия қилинган услублар орқали баҳолаш шартлари ҳамда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги";


44-бандда:

биринчи хатбошидаги "инспекция назорати" сўзлари "даврий баҳолаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"аккредитация соҳасини қисқартириш (ўтказилган охирги баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликлар такроран аниқланганда, номувофиқликлар такрор йўл қўйилган соҳа аккредитация соҳасидан чиқарилади)";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 майдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлигига" сўзлари "Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-банддаги "Ўзстандарт" агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 15-банддаги "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) иловада:

"1-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "Давлат солиқ қўмитасига" ва "Ўзстандарт" агентлигига" сўзлари "Солиқ қўмитасига" ва "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"5-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "Ўзстандарт" агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"7-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги инспекторлари".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 89-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзстандарт" агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 90-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"90. Ариза берувчи ёки сертификат эгаси Марказнинг қароридан рози бўлмаган ҳолатларда апелляция билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 23 июлдаги 450-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин ҳамда 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


б) 2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг республикага олиб кириладиган цементни соддалаштирилган тартиб асосида эркин муомалага чиқариш амалиётини қўллаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"цемент ва цемент клинкер маҳсулоти импорт қилувчи томонидан республика ҳудудига олиб кирилган ҳолларда, ҳар бир партияси учун "Ягона дарча" божхона ахборот тизимида мувофиқлигини баҳолаш учун тақдим этилган цемент ва цемент клинкерининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда маълум бир марка учун 28 суткалик синов натижаларининг ижобий хулосалари олинганда, сертификатлаштириш органининг ариза бўйича қабул қилган қарори божхона хизмати органлари томонидан маҳсулотни эркин муомалага чиқаришга асос бўлади, божхона қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда аризада кўрсатилган миқдордаги цемент сифати бўйича даврий равишда лаборатория синовлари амалга оширилади ва натижалари бўйича импорт қилувчига синов баённомаси тақдим этилади";


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 455-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон аккредитация маркази ДУК" сўзлари "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМ" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 28 июлдаги 456-сон қарорида:


а) 2-банднинг "в" кичик бандидаги "Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонасига" сўзлари "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-бандда:

"Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)" сўзлари "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда Инспекция томонидан синов лабораторияларини маъқуллаш ишларини бажаришда ва унинг натижалари бўйича қарор қабул қилишда холислик ҳамда бетарафлик таъминланиши лозим";


3-банднинг иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари, 4-банднинг олтинчи хатбошиси, 6-банднинг иккинчи хатбошиси, 9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 11, 12 ва 13-бандлари, 17-банднинг биринчи хатбошиси, 19 ва 20-бандлари, 22-банднинг биринчи хатбошиси, 23-банд, 24-банднинг биринчи хатбошиси, 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 27, 29, 31 ва 32-бандлар, 34-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошилари, 36-банд, 38-банднинг биринчи-учинчи хатбошилари, 39-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 41 ва 42-бандлар, 43-банднинг тўртинчи хатбошиси, 44-банднинг биринчи-учинчи хатбошилари, 46-банднинг иккинчи хатбошиси, 47-банднинг биринчи хатбошиси, 48-банднинг биринчи хатбошиси, 7-бобнинг номи, 49-банднинг биринчи хатбошиси, 50-банднинг биринчи хатбошиси, 51-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари, 52-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 55, 57 ва 58-бандлар, 59-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 60, 61 ва 64-бандлардаги тегишли келишикдаги "Марказ" сўзи тегишли келишикдаги "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан

малакалилигини маъқуллашдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


1. Маъқуллашдан ўшш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани тақдим этади.


Ариза берувчининг хоҳишига кўра









2-босқич

Инспекция


1. Буюртмани тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқлиги юзасидан ўрганади:


Ариза қабул қилинган бошлаб:кундан


ижобий натижа бўлганда, маъқуллаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тайёрлайди;


1 иш кунидан кечикмай;


ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда - ҳужжатларни қайтаради.



1 иш кунидан кечикмай


2. Ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилгандан сўнг лабораторияда баҳолаш ўтказиш учун экспертлардан иборат баҳолаш комиссиясини (кейинги ўринларда - комиссия) тузади.



Тўлов амалга оширилгандан сўнг 5 иш кунидан кечикмай


3. Лабораторияни баҳолаш учун шарт-шароитлар таъминланмаса, маъқуллаш ишини тўхтатади.


Шарт-шароитлар таъминланмаган кундан бошлаб икки ойгача







3-босқич

Комиссия


1. Лабораторияни баҳолайди ва натижалари бўйича далолатномани расмийлаштиради.



10 иш кунидан ошмаган муддатда


2. Ижобий далолатнома расмийлаштирилган тақдирда, далолатномани қарор қабул қилиш учун Инспекцияга беради.


1 иш кунидан кечикмай







4-босқич*

Ариза берувчи


Комиссия томонидан лаборатория белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисидаги хулосага келинган далолатнома расмийлаштирилганда номувофиқликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва унинг бажарилганлиги тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда Инспекцияга тақдим этади.


Уч ойдан кўп бўлмаган муддатда

(ариза берувчи хоҳишига кўра)

Инспекция


Инспекция лабораториянинг ҳисоботи олинган санадан бошлаб унинг лабораторияни баҳолаган комиссия томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди.



Ҳисобот олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечикмай

Комиссия


1. 3арур ҳолларда жойига чиққан ҳолда ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилганлиги ҳолатини ўрганади.




2. Ўрганиш натижалари бўйича якуний далолатномани расмийлаштиради ва Инспекцияга тақдим этади.


1 иш кунидан кечикмай

5-босқич

Инспекция


1. Далолатнома кўриб чиқилишини таъминлайди ва қарор қабул қилади.



3 иш кунидан кечикмай


2. Ижобий қарор қабул қилинганда, лабораторияни маъқулланган лабораториялар реестрига киритади.



1 иш кунидан кечикмай


3. Салбий қарор қабул қилинганда, лабораторияга маъқуллаш рад этилиши тўғрисида ёзма хабарнома юборади.


 

*) Белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланганда ва номувофиқликларни бартараф этиш учун муддат берилганда бажарилади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 29 августдаги 528-сон қарорида:


а) 1-иловада:


30-банднинг иккинчи-бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


48-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади, метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ариза берувчига "E-metrologiya" ахборот дастури орқали метрологик аттестацияни ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабар юборади";


Қоидаларга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


1. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш (стандарт намуналар бундан мустасно) учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.


Зарур бўлган ҳолларда







2-босқич

Ижрочи


Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:

метрологик аттестациядан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда - ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;

метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда - ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабар юборади.


Бир иш куни мобайнида







3-босқич

Ижрочи


Метрологик аттестация дастурини ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади (зарурат бўлганда).


Уч иш куни мобайнида







4-босқич

Ижрочи


Метрологик аттестация дастурига мувофиқ ўлчаш воситаларининг хоссаларини текширади ва текшириш натижаларига кўра метрологик аттестация баённомаси ва далолатномасини расмийлаштиради.


Уч иш куни мобайнида







5-босқич

Ижрочи


Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда, махсус дастур орқали электрон шаклда реестрда рўйхатга олади.

Ўлчаш воситаларининг хоссаларини текшириш натижалари салбий бўлган тақдирда, ариза берувчига метрологик номувофиқликлар сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани беради.


Бир иш куни мобайнида







6-босқич

Ижрочи


Ўлчаш воситалари реестрда рўйхатга олингандан кейин реестр учун ўлчаш воситалари тарифини расмийлаштиради ва метрологик аттестация сертификатини беради.


Икки иш куни мобайнида

".

 

в) 3-иловада:


7-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Даврий қиёслаш ишлари "E-metrologiya" ахборот дастури орқали амалга оширилади";


18-банднинг биринчи хатбошиси "илова қилган ҳолда" сўзларидан кейин ", "E-metrologiya" ахборот дастури орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;


19-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ариза берувчи билан "E-metrologiya" ахборот дастури орқали шартнома тузади, қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ариза берувчига қиёслашни ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда электрон платформасида тегишли ёзув қолдиради";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


1. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни "E-metrologiya" ахборот дастури орқали тақдим этади.


Зарур бўлган ҳолларда







2-босқич

Ижрочи


Аризани кўриб чиқади: ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда, ариза берувчи билан "E-metrologiya" ахборот дастури орқали тегишли шартнома тузади;

ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаганда, ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисида ариза берувчига "E-metoologiya" ахборот дастури орқали ёзма равишда хабар беради.


Бир иш куни мобайнида







3-босқич

Ариза берувчи


Ижрочига ўлчаш воситаларини ва ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларини "E-metrologiya" ахборот дастури орқали тақдим этади.


Зарур бўлган ҳолларда







4-босқич

Ижрочи


Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказади:

қиёслаш натижалари ижобий бўлганда, ўлчаш воситасини қиёслаш гувоҳномасини "E-metrologiya" ахборот дастури орқали беради;

қиёслаш натижалари салбий бўлганда, ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома "E-metrologiya" ахборот дастури орқали беради.


Ўн иш куни мобайнида

".

 

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг "4-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-банди иккинчи хатбошисидаги "Ўзстандарт" агентлигининг" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди ҳамда 20-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси" сўзлари "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 20-банддаги "Ўзстандарт" агентлигининг" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 4-банди бешинчи хатбошисидаги "Ўзстандарт" агентлигининг" сўзлари "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларига изоҳнинг олтинчи хатбошисидаги "инспекциясининг" сўзи "инспекцияси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудига шахслар ва транспорт воситаларининг кириши, ҳудудда бўлиши ҳамда ҳудуддан чиқиб кетиши, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳамда ушбу ҳудудда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва маҳсулотларни реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Божхона қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда - давлат назорат органлари) томонидан назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, ҳуқуқбузарлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига дахлдор бошқа шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошисидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилишда ишлатиладиган металл прокати ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 сентябрдаги 577-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошисидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 1 мартдаги 91-сон қарорида:


а) 3-банддаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 1-илованинг 48-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Техник регламент талабларига амал қилиш бўйича давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.".


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарори билан тасдиқланган Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 80-бандидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарорида:


а) 2 ва 3-бандлардаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 93-бандидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 28 сентябрдаги 537-сон қарорининг 3-бандидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 28 ноябрдаги 677-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 141-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"141. Мазкур Техник регламент талабларига амал қилиш бўйича давлат назорати Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади".


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУК)" сўзлари "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 18-банддаги "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУКга" сўзлари "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 23-банддаги "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУК" сўзлари "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сон қарори билан тасдиқланган Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 15-банди бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон аккредитация маркази" давлат унитар корхонаси" сўзлари "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида" 2024 йил 8 январдаги 13-сон қарорининг 4-банди "в" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУКни" сўзлари "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМни" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 июль





























Время: 0.1691
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск