язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.05.2018 й. 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2018 й.

N 16



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ЖИНОЯТ

ИШЛАРИ БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. "Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2000 йил 15 сентябрдаги 23-сонли қарори:


1.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.2. Ҳарбий жиноятларнинг субъекти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлигининг қоровул қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси), Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа вазирлик ва идораларнинг ҳарбий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари, шунингдек, уларда ҳарбий йиғинларни ўтаётган шахслар бўлиши мумкин";


7-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳарбий ҳайъати, Республика  Ҳарбий суди " деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси  Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. "Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 2002 йил 14 июндаги 9-сонли қарори:


1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик деганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, одоб ва ахлоқ нормалари, урф-одат, анъаналар билан белгиланган жамоат тартибини (одамлараро муносабатлар, юриш-туриш қоидалари, шаклланган ижтимоий турмуш тарзини) қўпол тарзда бузиш тушунилади. Жамоат тартиби қўпол тарзда бузилиши шахс томонидан ЖК 277-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган ҳаракатлардан бирортаси содир этилишида ифодаланади";


2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Майда безорилик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида берилган бўлиб, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар айтиш, беҳаё қилиқлар кўрсатиш, фуқароларга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бошқача тарзда бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасликда ифодаланади.  Бунда Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноий оқибатлар мавжуд бўлмаслиги керак. Гуруҳ томонидан содир этилган майда безориликни, башарти, ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатида Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми аломатлари бўлмаса, Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисмининг "б" банди билан квалификация қилиш мумкин эмас";


6-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ожиз аҳвол деганда, жабрланувчининг шундай аҳволи тушунилиши керакки, бундай пайтда у ўзининг физиологик, жисмоний ёки руҳий ҳолати (жисмоний нуқсони, руҳияти бузилганлиги, қаттиқ оғриқ ёки беҳушлик ҳолати, алкогол, наркотик воситалар ёки психотроп моддалар таъсирида ўта мастлик ҳолати)га кўра ўзини ўзи ҳимоя қилиш, айбдорга фаол қаршилик кўрсатиш ёки ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга бўлмайди";


6-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Суриштирув ва дастлабки тергов органлари шахсни айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномаси ёки айблов хулосасида, суд эса айблов ҳукмида айнан қайси белгиларига кўра айбдорнинг қилмиши Жиноят кодекси 277-моддасининг тегишли қисми ва бандлари билан квалификация қилинганлигини кўрсатиши шарт.

Агар суд, судланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёхуд айбловни оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий ҳолатларга кўра айблов далолатномаси ёки айблов хулосасида назарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш, бошқа шахсни айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиш учун асослар мавжуд деган фикрга келса, Жиноят-процессуал кодексининг 416 ва 417-моддаларига мувофиқ қарор қабул қилади";


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Судлар безорилик жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларидан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги 1-сонли қарорида берилган тушунтиришлардан келиб чиқишлари лозим".


3. "Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли қарори:


8-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради".


4. "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарори:


10-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шунинг учун, жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномасида, айблов хулосасида ва суд ҳукмида Жиноят-процессуал кодексининг 360, 361, 379, 381-12, 467-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқ баён этилиши керак";


11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш бўйича ҳимоячи сифатида қатнашиши мумкин бўлган шахслар тоифаси ЖПК 49-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган. Улар жумласига, хусусан, адвокатлар ҳамда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин  қариндошларидан бири ёки қонуний вакиллари киради. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндоши ёки қонуний вакили иш бўйича ҳимоячи сифатида фақат адвокат билан бирга қатнашишига йўл қўйилади";


14-бандининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судида  кўрилаётган ишларда, шунингдек ҳимоячидан воз кечиш тўғрисида ноиложликдан (ҳимоячининг меҳнатига ҳақ тўлаш имкониятининг йўқлиги, иш бўйича ҳимоячининг ҳозир бўлмаслиги ва ҳ.к.) арз қилинган ҳолларда ҳам ҳимоячидан воз кечиш қабул қилинмаслиги  мумкин";


16-бандининг иккинчи хатбошисидаги "қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини" деган сўзлар "қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят-процессуал кодексининг 51-моддасида назарда тутилган ҳолларда апелляция, кассация, назорат инстанцияси суди мажлисида ҳимоячининг иштироки таъминланиши шарт.

Маҳкум ҳимоячидан воз кечган ҳолларда, агар бу суд томонидан ЖПК 52-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда қабул қилинган бўлса, апелляция, кассация, назорат инстанцияси судида ишни ҳимоячи иштирокисиз кўришга йўл қўйилади";


31-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЖПК 50-моддасига асосан юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад ушбу масала кўрилаётган вақт учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир ярим бараваридан ортиқ бўлмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи озод қилинади. Ялпи ойлик даромад тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 2 декабрда 1878-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8, 109-сонли қарори билан тасдиқланган Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида белгиланган тартибда ҳал этилади".


5. "Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2004 йил 21 майдаги 4-сонли қарори:


9-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЖК 167, 168, 180, 181, 181-1, 184, 185-2, 192-4, 192-11-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун - жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда;";


15-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Моддий жавобгарлик тури, жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш усулини белгилашга оид масалаларни ҳал этишда Олий суд Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги "Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 26-сонли қарорида берилган тушунтиришлардан келиб чиқиш лозим";


19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Судлар шуни эътиборга олиши лозимки, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга оид ишлар бўйича моддий зарар қопланганлиги муносабати билан озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг тайинланиши, маҳкум жаримани тўлашдан ёки мажбурий жамоат ишлари ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, бу жазони яна озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазоси билан алмаштириш имкониятини истисно этмайди".


6. "Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли қарори:


23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Суд ЖПК 415-417-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 97-моддаси биринчи қисмидан иккинчи қисмига ва иккинчи қисмининг бир бандидан бошқа бандига қайта квалификация қилишга ҳақли".


7. "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:


12-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тариқасидаги жазолар - ЖК 82, 83 ва 84-1-моддаларида назарда тутилган муддат ва миқдорлардан";


17-бандидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим билан тўлдирилсин:


"Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони қўллаш бўйича


17-1. Мажбурий жамоат ишлари меҳнатга лаёқатли шахсга нисбатан у содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда уни жамиятдан ажратиш зарурати бўлмаганда,  бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача (вояга етмаганларга нисбатан - олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача) бўлган муддатга тайинланади ва  олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади. 

Мажбурий жамоат ишлари, шунингдек ЖК 44-моддасининг учинчи қисми ва 82-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда илгари тайинланган жарима жазосини алмаштириш тартибида ҳам қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолда мажбурий жамоат ишларининг энг кам муддати тўланмаган жарима суммасидан келиб чиқиб, бир юз йигирма соатдан (вояга етмаганларга нисбатан - олтмиш соатдан) камроқ бўлиши мумкин, бироқ тўрт юз саксон соатдан (вояга етмаганларга нисбатан-икки юз қирқ соатдан) ошмаслиги лозим.

17-2. Қонунга кўра, мажбурий жамоат ишлари қуйидагиларга қўлланилмайди:

пенсия ёшига етган (60 ёшдан ошган эркаклар, 55 ёшдан ошган аёллар) шахсларга;

16 ёшга тўлмаган шахсларга;

меҳнатга қобилиятсиз (белгиланган тартибда биринчи, иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган) шахсларга;

ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор аёлларга, шунингдек, уч ёшгача бўлган болани фарзандликка олган ёки унга нисбатан васий бўлган шахсларга;

ҳарбий хизматчиларга;

чет эл фуқароларига;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга.

17-3. Мажбурий жамоат ишлари, одатда, ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборатдир.

Маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгиланади.

Мажбурий жамоат ишлари муддатларига оид масалани ҳал этишда судлар судланувчида иш ёки ўқиш жойи, доимий яшаш (айниқса вояга етмаганларда) жойи бор-йўқлигини аниқлашлари лозим.

Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича мажбурий жамоат ишлари тайинланаётганда, жазо муддати ҳар бир модда бўйича алоҳида, сўнгра эса, уларнинг мажмуи бўйича белгиланади. Бунда жазонинг узил-кесил муддати ЖК 45-1-моддасида белгиланган чегарадан ошиши мумкин эмас.

17-4. Қонун мазмунига кўра, (ЖК 45-1-моддасининг бешинчи қисми) тайинланган мажбурий жамоат ишлари муддатини ўташдан бўйин товлаганда, суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради.

17-5. Мажбурий жамоат ишларини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштириш масаласини ҳал қилишда, суд, мажбурий жамоат ишлари ижросини амалга оширувчи орган томонидан ушбу жазо ижросини таъминлаш бўйича чоралар кўрилганлиги, маҳкум қонун талабига мувофиқ жазони ўташдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги ҳақида берилган маълумотларга эга бўлиши лозим.

Агар тақдим этилган ҳужжатларда бундай маълумотлар мавжуд бўлмаса, судья тегишли текшириш ўтказиш учун ҳужжатларни ушбу жазо ижросини амалга оширувчи органга юбориш ҳақида ажрим чиқаради.

17-6. ЖПК 541, 542-моддаларига мувофиқ мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар суд мажлисида, одатда, маҳкум иштирокида кўрилиши лозим. Бу масала маҳкум яшириниб юрганлиги ёки судга келишдан бўйин товлаётганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар ишда мавжуд бўлган ҳолдагина унинг иштирокисиз ҳал этилиши мумкин.

Агар мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги материални кўриш вақтида ЖПК 533-моддасида кўрсатилган ҳолатлар аниқланса, суд ҳукмнинг ижросини кечиктириш масаласини муҳокама қилиши шарт";


21-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:

"Вояга етмаган шахс тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ушбу жазонинг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш ишларининг ҳар уч кунини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради (ЖК 83-моддасининг иккинчи қисми)";


"Қамоқ тариқасидаги жазони қўллаш бўйича" бўлими чиқариб ташлансин;


25-1-бандининг учинчи хатбошисидаги "Озодликни чеклаш олти ойдан беш йилгача муддатга" деган сўзлар "Озодликни чеклаш бир ойдан беш йилгача муддатга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27-бандининг иккинчи хатбошисидаги "олти ойдан йигирма йилгача бўлган муддатга" деган сўзлар "бир ойдан йигирма йилгача бўлган муддатга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ЖК 45-1-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони алмаштириш тартибида, - бир ойдан камроқ муддатга тайинланиши мумкин;";


27-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


27-бандининг олтинчи хатбошисидаги "олти ойдан камроқ муддатга" деган сўзлар "бир ойдан камроқ муддатга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


38-бандидаги "жумладан, жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш каби жазолар ЖК 44-49-моддаларига риоя қилинган ҳолда тайинланиши мумкин" деган сўзлар "жумладан, жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш каби жазолар ЖК 44-49-моддаларига риоя қилинган ҳолда тайинланиши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


48-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шуни назарда тутиш лозимки, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланишига йўл қўйилмайди, одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар бундан мустасно (ЖК 45-моддаси бешинчи қисми)";


58-бандининг учинчи хатбошисидаги "қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ муддатининг бошланиши" деган сўзлар "тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўташ муддатининг бошланиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


61-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди:".


8. "Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли қарори:


24-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 77-моддаси, ЖИК 5-моддасига мувофиқ қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс жазо ўтовчи ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам унинг ҳукм қонуний кучга киргунга қадар намоён этган хулқ-атвори уни жазони ўташ тартибини муттасил бузувчи деб топиш масаласи ҳал этилаётган пайтда инобатга олиниши мумкин эмас. Ушбу қоида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаётган вақтда янги жиноят содир этганлиги учун эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсга нисбатан татбиқ этилмайди";


30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Агар суд амнистия актини қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан қўллаган бўлса, апелляция, кассация инстанцияси жабрланувчининг шикояти ёки прокурор протести бўлган тақдирда, ҳукмнинг жазо тайинлаш қисмини бекор қилиб, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади.

Бироқ, агар апелляция, кассация, назорат инстанцияси амнистия акти қўлланилган ҳолда ҳукмда тайинланган жазо амнистия акти қўлланилмаган ҳолда ҳам маҳкум учун етарли деб топса, ҳукмни ўзгартиришга-ундан амнистия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб, амнистия акти қўлланилган ҳолда ҳукмда белгиланган муддат (миқдор) доирасида жазо тайинлашга ҳақли.

Шуни эътиборга олиш лозимки, ЖПК 500, 513-моддаларида белгиланган бир йиллик муддат амнистия акти қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан асоссиз қўлланилган ҳолларга ҳам тааллуқлидир. Бундай ҳолларда юқори инстанция суди ҳукмни ўзгартиришга-ундан амнистия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб, ҳукмда амнистия акти қўлланилган ҳолда тайинланган жазони қолдиришга ҳақли".


9. "Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли қарори:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунга кўра, судларнинг ваколатига нафақат ишни судга қадар юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш юзасидан қарор қабул қилиш, балки ЖПК 243-моддаси ўнинчи қисми 2-1-бандида назарда тутилган ҳолларда, бошқа эҳтиёт чорасини қўллаш ҳуқуқи ҳам киради";


4-бандининг иккинчи-олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айбланувчи, судланувчи тергов ва суддан яширинган;

ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаган;

илгари қўлланилган эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи томонидан бузилган;

ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган;

жиноят озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилган ҳолларда  қўлланилиши мумкин";


6-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушлаб туриш вақти ЖПК 226-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган вақтдан бошлаб ҳисобланиши керак";


8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Прокурор, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи, терговчи жиноят иши бўйича ЖПК 236, 242-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли";


9-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илтимоснома ва материаллар судга ушлаб туриш муддати тугашидан камида саккиз соат олдин тақдим этилади. Материалга қўшилган ҳужжатлар нусхаси суриштирувчи ёки прокурор томонидан тасдиқланган ва муҳр қўйилган бўлиши зарур";


11-бандининг биринчи хатбошисидаги "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг" деган сўзлар "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома материал келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соат ичида, лекин ЖПК 226-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ушлаб туриш муддати охиридан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ушлаб туриш тариқасидаги процессуал мажбурлов чораси қўлланилмаган айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома ҳам саккиз соат ичида кўриб чиқилиши лозим";


13-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунга кўра, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи (агар у ишда қатнашаётган бўлса) иштирокида кўриб чиқилади. Бундай илтимосномани суд мажлисида кўришда гумон қилинувчи ёки айбланувчининг қонуний вакили (агар у ишда қатнашаётган бўлса) ва суриштирувчи, терговчи иштирок этиши мумкин. Зарурат туғилганда суд мажлисига суриштирувчи, терговчи таклиф қилиниши мумкин.

Қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, айбланувчи ва ҳимоячи (агар у ишда қатнашаётган бўлса) иштирокида кўрилади. Бундай илтимосномани суд мажлисида кўришда суриштирувчи, терговчи ҳам иштирок этиши мумкин. Зарурат туғилганда суд мажлисига суриштирувчи, терговчи таклиф қилиниши мумкин";


16-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илтимосномани кўриб чиқиш прокурор маърузаси билан бошланади, у қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтиришнинг заруратини асослаб беради. Сўнгра гумон қилинувчи ёки айбланувчи, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Сўнгра судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради";


23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Илтимоснома қаноатлантирилмай қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинганда, гумон қилинувчи, айбланувчи (ушлаб туриш охирги муддати тугаган ёки тугамаганлигидан қатъий назар) унга нисбатан ЖПК 243-моддаси ўнинчи қисми 2-1-бандида назарда тутилган эҳтиёт чораларидан бирини қўллаган ҳолда суд залида қамоқдан озод қилинади";


30-бандининг иккинчи хатбошисидаги учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд зарурат юзага келганда суриштирувчи, терговчини эшитади, тақдим этилган материалларни текширади";


31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Апелляция инстанцияси суди қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги масала бўйича чиқарилган ажрим устидан берилган шикоят (протест)ни кўриб чиқиб, ўзининг ажрими билан ЖПК 243-моддасининг ўн учинчи қисмида назарда тутилган қарорлардан бирини қабул қилади.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими прокурорга ижро қилиш учун, суд мажлисининг бошқа иштирокчиларига - маълумот учун тақдим этилади".


10. "Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида" 2008 йил 15 майдаги 13-сонли қарори:


20-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим ҳолларда, шахс илгари судланган жиноятларга айнан ўхшаш бўлмаган янги жиноятнинг қасддан содир этилиши ҳам хавфли рецидив жиноят деб топилади (масалан, ЖК 105, 118, 119, 210, 211, 212, 274, 276-моддалари иккинчи қисмлари, 104, 164, 213, 214, 273-моддалари учинчи қисмлари, 131-моддаси тўртинчи қисми)";


23-бандининг рус тили матнидаги "ЖК 59-моддаси олтинчи қисми" деган сўзлар "ЖК 59-моддаси саккизинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31-бандидаги "Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. "Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли қарори:


27-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. "Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли қарори:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят кодекси 232-моддаси диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжати деганда, қонуний кучга кирган суд буйруғи, ажрим, қарор, ҳал қилув қарори, ҳукм тушунилиши лозим";


4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-бандининг биринчи ва учинчи хатбошисидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-бандининг иккинчи хатбошисидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қуйидагилар шахсни ЖК 122-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш шартлари ҳисобланади:

моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлаш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи мавжудлиги;

бундай шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун шахсга нисбатан муқаддам маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги;

ушбу маблағ жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўланмаслиги";


15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Суриштирув, тергов органлари ва судларга тушунтирилсинки, шахсни вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик, шунингдек ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш учун қарздорликнинг умумий муддати кетма-кетлигидан қатъий назар икки ойдан ортиқ бўлиши лозим.

Бунда, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш деб, шахснинг суд ҳужжатида белгиланган алимент миқдорини тўлиқ ҳажмда тўламаслиги ҳолати ҳам тушунилиши лозим.

Қонунга кўра, агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўласа, у жиноий жавобгарликдан озод қилиниши лозим";


20-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. "Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2010 йил 29 октябрдаги 13-сонли қарори:


19-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2011 йил 11 февралдаги 1-сонли қарори:


10-бандидаги "Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли қарори:


12-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дастлабки тергов органлари ва судлар томонидан жиноят-процессуал қонуни талабларига риоя этилмаслиги ишнинг ЖПК 416 ва 417-моддалари талабларидан келиб чиқиб ҳал қилинишига сабаб бўлади";


14-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. "Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 13 декабрдаги 17-сонли қарори:


2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) жиноят қуроли - ашёвий далил деб эътироф этилган, жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар (масалан, одам ўлдириш қуроллари, қимматликларни талон-торож қилиш ёки эгаллашда восита бўлган нарсалар, ўқотар қурол, браконьерлик қуроллари - қопқонлар, тўрлар, сохта ҳужжат ва ҳ.к.), шунингдек жиноий мақсадга эришиш учун жиноят содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган мол-мулк (масалан, транспорт воситалари);";


9-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноят қуроллари - гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлганда мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади;";


12-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2013 йил 31 майдаги 8-сонли қарори:


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. МЖтК 174-моддасининг биринчи қисми, ЖК 184-моддасининг биринчи қисми диспозицияси бланкет (ҳаволаки) бўлиб, шу сабабли "даромадлар", "фойда", "солиқ солинадиган объектлар", "солиқлар", "бошқа мажбурий тўловлар" каби тушунчалар мазмунини аниқлаш учун қилмиш содир этилган пайтда амалда бўлган Солиқ кодекси (бундан буён матнда - СК) нормаларидан келиб чиқиш лозим.

СК 23-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқларга қуйидагилар киради:

1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

3) қўшилган қиймат солиғи;

4) акциз солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.

СКда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилиши мумкин (ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ).

Бошқа мажбурий тўловларга (СК 23-моддаси учинчи қисми) қуйидагилар киради:

1) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:

ягона ижтимоий тўлов;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари;

давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар;

Республика йўл жамғармасига йиғимлар;

2) давлат божи;

3) божхона тўловлари;

4) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.

Қонунга кўра (СК 23-моддаси еттинчи қисми), давлат умуммиллий дастурларини амалга ошириш даврида тегишли жамғармалар ташкил этилиши мумкин бўлиб, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий тўловлар белгиланади";


14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш шахс томонидан солиққа оид қонунчиликнинг муайян нормаси талабларини бажармаслик билан боғлиқ. Шу туфайли, ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноятларга оид ишлар бўйича суриштирув, тергов органлари ва судларнинг эътибори шахсни айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорда, айблов далолатномасида, айблов хулосаси ва айблов ҳукмида айбланувчи ёки судланувчи томонидан солиққа оид қонунчиликнинг жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган айнан қайси нормаси талаблари бузилганлиги кўрсатилиши шартлигига қаратилсин";


20-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. "Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли қарори:


20-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. "Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2013 йил 11 декабрдаги 20-сонли қарори:


15-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. "Суд ҳукми тўғрисида" 2014 йил 23 майдаги 7-сонли қарори:


6-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишда тўпланган далилларнинг етарли эмаслиги, далиллар қонунга зид равишда олинганлиги сабабли улар далил ҳисобланмаслиги ёки қўйилган айбловда судланувчининг тўлиқ айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони йўқлиги ҳақидаги суднинг асослантирилган хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлади, бу ЖПК 464-моддаси мазмунидан келиб чиқади";


24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Жиноятни Жиноят қонунининг у ёки бу моддаси, унинг қисми ёки банди билан тавсифлаш бўйича суднинг асослантирилган хулосаси айблов ҳукмининг тавсиф қисмининг муҳим белгиси ҳисобланади. Бунда судланувчининг ҳаракатлари нима учун айнан шу модда, қисм, банд билан тавсифланаётганлиги аниқ кўрсатилиши керак. Суд судланувчини баҳоловчи категорияларга тегишли (масалан, жиддий зиён, оғир оқибатлар ва ҳ.к) белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи далилларни келтириши шарт.

ЖПК 467-моддасига биноан айбловнинг ўзгартирилиши суд томонидан ҳукмнинг тавсиф қисмида асослантирилган бўлиши керак.

ЖПК 415-моддасига биноан суд айбловни ўзгартиришга ҳақли. Бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятни квалификацияловчи белгилари чиқариб ташланади.

Суд ЖПК 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда суриштирув, дастлабки тергов органлари томонидан эълон қилинган айбни ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли";


25-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Суд судланувчига аввал эълон қилинган айбни жабрланувчининг шикоятига асосан қўзғатиладиган жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи ЖК моддасига (ЖК 105-моддасининг биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида, 111-моддасида, 118-моддасининг биринчи қисмида, 119-моддасининг биринчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасида, 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 141-1-моддасининг биринчи қисмида, 149-моддасида, 167, 170, 172, 173-моддалари) ўзгартириш зарурлиги тўғрисида хулосага келганда, жабрланувчининг судланувчини жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризаси ишда мавжуд-мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, қарор қабул қилади";


29-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агарда ЖК моддасининг санкциясида асосий жазо билан бирга мажбурий қўшимча жазони қўллаш кўзда тутилган бўлса, суд томонидан қўшимча жазо фақат ЖК 45-моддасининг бешинчи қисми ва 57-моддасида кўрсатилган асослар бўйича қўлланмаслиги мумкин".


21. "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 26 июндаги 10-сонли қарори:


19-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятларга оид ишларни кўришда мазкур жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарарни ундириш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу масалаларни ҳал этишда, судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли, шунингдек, "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли қарорларида баён этилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим".


22. "Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2015 йил 18 сентябрдаги 13-сонли қарори:


7-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Масалан, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш жазоларига қўшимча сифатида муайян мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланган ҳолда, бу жазо қайд этилган асосий жазоларни ўташнинг барча вақтига татбиқ этилиб, судланганлик ҳолати тугалланиши ёки олиб ташланиши муддатлари эса қўшимча жазо ўтаб бўлинган пайтдан бошлаб ҳисобланади";


14-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. "Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли қарори:


10-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги қийматидан келиб чиқиш лозим";


10-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишинча учинчи  ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


18-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мулкий зиён миқдорининг ўзгартирилиши жиноят квалификациясига  ёки айблов ҳажми маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган даражада ўзгаришига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолларда, башарти шу асосларга кўра прокурор протести ёки жабрланувчи (унинг вакили) томонидан шикоят келтирилган бўлса, ҳукм ўзгартирилиб, тегишлича жиноят квалификацияси ёки айб ҳажми ўзгартирилади.";


21-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Олий судлари" деган сўзлар "жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. "Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини ижро этишга оид қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 27-сонли қарори:


20-бандидаги "Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. "Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 28-сонли қарори:


30-бандидаги "Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


      

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

К.Камилов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

И.Алимов