язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2019 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2019 й. 548-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2019 й.

N 548



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини

янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида"

2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 июлдаги

548-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатида:


а) "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Департамент бошлиғи

Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари

Департамент бошлиғининг ўринбосари

Департамент бошлиғи ёрдамчиси

Бош инспектор

Катта инспектор

Инспектор

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Бош тафтишчи

Катта тафтишчи

Бош суриштирувчи

Катта суриштирувчи

Махсус бўлим катта инспектори

Катта криминалист

Криминалист";


б) "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Бўлинма бошлиғи

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Катта инспектор

Инспектор

Бош тафтишчи

Катта тафтишчи

Тафтишчи

Бош суриштирувчи

Катта суриштирувчи

Суриштирувчи

Катта криминалист

Криминалист";


в) "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг туман (шаҳар) бўлимлари" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман (шаҳар) бўлимлари

Бўлим бошлиғи

Бўлим бошлиғи ўринбосари

Катта суриштирувчи

Суриштирувчи

Катта инспектор

Инспектор".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:


92-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


104-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"104. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан воситачилик савдоси товарлар билан воситачилик савдоси қоидаларига мувофиқ мазкур Қоидаларнинг 93-бандига биноан амалга оширилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-бандида:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) қуйидаги манбалар ҳисобидан махсус бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилишига рухсат берилсин:

Департамент томонидан ўтказиладиган текширишлар натижалари бўйича бюджетга қўшимча равишда ҳисобланган суммалардан ажратмалар ва солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ҳисобига 40 фоиз миқдорида";


б) қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Департамент томонидан ўтказилган тафтишлар ва текширувлар натижалари бўйича аниқланган ҳамда Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган давлат органлари ва ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар томонидан амалга оширилган ноқонуний харажатларнинг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммасининг 10 фоизи миқдорида";


в) иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 193-модда) 6-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"51 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, ФҲДЁ архивларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш тадбирларига;".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнидаги 28, 66, 108, 109, 118 ва 129-позициялар чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 17-сон, 301-модда) билан тасдиқланган 2018-2020 йиллар даврида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалининг 9-позицияси чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 364-модда):


1-иловада:


16-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензия олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";


17-банднинг биринчи хатбошидаги, 40-банднинг биринчи хатбошидаги ва 61-банднинг биринчи хатбошидаги "20" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


34-бандга:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Лицензият Ягона портал орқали мурожаат этганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "20" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


43-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензия дубликатини олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";


60-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензия берилганлиги ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади";


4-иловада:


1-банддаги олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги олтинчи-саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш лицензия талабгорининг хоҳишига кўра умумий ёки тезлаштирилган тартибда амалга оширилади.

Фармацевтика фаолиятини лицензиялашнинг умумий тартиби мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Фармацевтика фаолиятини лицензиялашнинг тезлаштирилган тартиби мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади";


9-банднинг "а" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"лицензия олиш тартиби - умумий ёки тезлаштирилган тартиб";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ариза умумий тартибда кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилган тақдирда, ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза бир вақтнинг ўзида филиал очиш билан бирга берилган ҳолларда аризанинг кўриб чиқилганлиги учун белгиланган йиғим, лицензия бериш масаласини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун ариза берилганда эса қўшимча тўлов ҳар бир очилаётган филиал учун ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Лицензия бериш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали берилганда, аризани кўриб чиқиш йиғим суммасининг 10 фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Марказга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 20 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензияни олиш ҳақидаги ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилганлиги учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризани рад этган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензия олиш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб, улар қайси усулда тақдим этилишидан қатъи назар, умумий тартиб бўйича ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича эса беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади";


21-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб умумий тартибда берилган аризалар бўйича ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда, тезлаштирилган тартибда берилган аризалар бўйича эса беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади";


23-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияни қайта расмийлаштириш ёки лицензияланувчи фаолият йўналишининг қисми(лари)га лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан олинганлиги ҳақида лицензиатга билдиришнома юборилган кундан бошлаб умумий тартиб бўйича беш кун мобайнида, тезлаштирилган тартиб бўйича эса бир иш куни мобайнида амалга оширилади.";

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси умумий тартибда кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилган тақдирда, ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ҳам ундирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали тақдим этилганда, аризани кўриб чиқиш йиғим суммасининг 10 фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисобрақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисобрақамига ўтказилади";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Лицензияни тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштириш учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисобрақамига ўтказилади.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт";


26-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"26. Лицензия йўқотилган ёки у яроқсиз ҳолга келган тақдирда, дубликат берилади. Дубликат олиш учун лицензиат марказлар ёки Ягона порталга ариза ва лицензия ва/ёки лицензия битими йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан, шунингдек, лицензия берганлик учун назарда тутилган йиғим суммасининг ярми миқдорида тўлов тўлаб умумий тартибда ёки ушбу хатбошида назарда тутилган тўловдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаб тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилиши учун мурожаат қилади.

Ариза Ягона портал орқали берилганда, аризани кўриб чиқиш йиғим суммасининг 10 фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Лицензия дубликатини тезлаштирилган тартибда олиш учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисобрақамига ўтказилади.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензия дубликатини олиш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт";


29-банддаги "16 ва 17-бандларида" сўзлар "15-17-бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"30. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилган тақдирда, ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ҳам ундирилади.

Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали электрон шаклда берилганда, аризани кўриб чиқиш йиғим суммасининг 10 фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


43-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Фармацевтика фаолиятига лицензия берилганлиги ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган бож суммасининг 90 фоизи ундирилади";


44-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, давлат божининг 20 фоизи, Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда, давлат божининг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади";


1-илованинг номланишидаги "лицензиялаш" сўзидан олдин "тезлаштирилган тартибда" сўзлари қўшилсин;


қуйидаги мазмундаги 2-илова қўшилсин:



"Фармацевтика фаолиятини

(дори воситалари ва тиббий буюмларнинг

чакана реализация қилиш бундан мустасно)

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва

тиббий буюмларнинг чакана реализация қилиш

бундан мустасно) тезлаштирилган

тартибда лицензиялаш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Лицензия талабгори

1. Низомда назарда тутилган маълумотларни кўрсатган холда ариза тайёрлайди.


2. Марказларда аризани ўзи келиб ёки электрон шаклда олинганлиги тўғрисида хабарнома билан электрон имзоси тасдиқланган холда Ягона портал орқали тақдим этади.

Хоҳишига кўра








2-босқич

Марказ

1. Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия бериш учун аризани қабул қилади. Аризачига ариза қабул қилинган сана қайд этилган рўйхатга олиш нусхасини беради.


2. Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур маьлумотлари билан бирга лицензияловчи органга кўриб чиқиш учун берилади.

1 иш соати мобайнида







3-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилади. Лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган хабарнома йўллайди.

Ариза келиб тушгандан сўнг 5 иш иш куни мобайнида





4-босқич

Лицензия талабгори

Лицензия бериш учун давлат божини тўлайди ва лицензия битимини имзолайди.

3 ой мобайнида





5-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензияни расмийлаштиради ва лицензия талабгорига беради.

Давлат божи тўланганидан сўнг


"

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 25-сон, 548-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Тиббий фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 1 ва 1а-иловаларидаги схемалар бўйича амалга оширилади.

Тиббий фаолиятни лицензиялаш лицензия талабгорининг хоҳишига кўра, умумий (1-илова) ёки тезлаштирилган (1а-илова) тартибда амалга оширилади";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"лицензия олиш тартиби - умумий ёки тезлаштирилган тартиб";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Лицензия бериш ҳақидаги аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун лицензия талабгоридан ариза берилган кунда қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";


17-бандда:

биринчи хатбошидаги "20" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Лицензияни олиш ҳақидаги ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилганлиги учун тўланган қўшимча тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қўшимча тўлов суммасининг қолган қисми эса лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгор аризаси олингандан сўнг умумий тартиб бўйича йигирма кундан ошмайдиган муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича эса беш иш кунидан ошмайдиган муддатда, унинг берилиши шаклидан қатъи назар, зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда қабул қилинади";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий маркази умумий тартиб бўйича бир ҳафта давомида, тезлаштирилган тартиб бўйича эса 3 иш куни давомида ишчи органга идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали жойига бориб, ўрганиш хулосалари асосида тузилган хоналарнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мослиги ҳақидаги хулосасини тақдим этади";


22-бандда:

биринчи хатбошига "жойига борган ҳолда" сўзларидан кейин "умумий тартиб бўйича" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тезлаштирилган тартибдаги мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб, 4 иш куни давомида лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини текшириш бўйича экспертиза ишчи орган эксперти томонидан жойига борган ҳолда ўтказилади";

иккинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияловчи органнинг лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги қарори умумий тартиб бўйича уч кун муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича бир иш куни давомида тасдиқланади ва лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Лицензияловчи орган умумий тартиб бўйича икки кун муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича эса лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинган куннинг ўзида лицензия талабгорини у ўз аризасида кўрсатган шаклда, банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда бундан хабардор қилади";


27-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан такроран кўриб чиқилиши лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга тақдим этилгандан сўнг умумий тартибда кўриб чиқиб рад этилган аризалар бўйича ўн кундан, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиб рад этилган аризалар бўйича тўрт иш кунидан ошмаслиги керак";


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Лицензия қайта расмийлаштирилгунгача лицензиат унда кўрсатилган фаолият тури билан аввал берилган лицензия асосида фаолият юритади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган электрон шаклда шакллантириладиган "Лицензия" ахборот тизимлари комплексидаги лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензиатга лицензияловчи орган томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш бўйича ариза олингани ҳақида хабарнома йўллангандан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан сўнг умумий тартиб бўйича беш кун мобайнида, тезлаштирилган тартиб бўйича эса бир иш куни мобайнида амалга оширилади.

Лицензияни умумий тартибда қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензият Ягона портал орқали мурожаат этганда ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Лицензияни тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштиришда ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза электрон шаклда Ягона портал орқали берилган тақдирда, йиғим суммасининг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади, йиғим суммасининг қолган қисми эса лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинганда, аризаларни кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилганлиги учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиат аризадан воз кечган тақдирда, тўланган сумма қайтарилмайди. Лицензия қайта расмийлаштирилганда давлат божи ундирилмайди.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт";


31-банднинг биринчи хатбошидаги "муддати лицензияни" сўзлар "муддатини узайтириш лицензияни" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Лицензия йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, унинг дубликати берилади. Дубликат олиш учун лицензиат марказларга ёки Ягона портал орқали ариза ва лицензиянинг йўқолганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан, шунингдек, лицензияни олиш учун назарда тутиладиган йиғимнинг ярмини тўлаган ҳолда умумий тартибда ёки ушбу хатбошида назарда тутилган тўловдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаган ҳолда тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилиши учун мурожаат қилади. Лицензиат Ягона портал орқали мурожаат этганда ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Ариза электрон шаклда Ягона портал орқали берилган тақдирда, йиғим суммасининг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади, йиғим суммасининг қолган қисми эса лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, аризаларни кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия дубликатини тезлаштирилган тартибда олиш учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензия дубликатини олиш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт.";


40-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган бож суммасининг 90 фоизи ундирилади";


41-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, давлат божининг 20 фоизи, Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда эса, давлат божининг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади";


1-илованинг номланишидаги "лицензия бериш" сўзлари "лицензияни умумий тартибда бериш" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 1а-илова қўшилсин:



"Тиббий фаолиятни лицензиялаш

тартиби тўғрисидаги низомга

1а-ИЛОВА



Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи

лицензияни тезлаштирилган тартибда бериш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Лицензия талабгори

1. Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ лицензия олиш учун шароитлар яратади.


2. Марказга шахсан бориб ёки почта алоқаси орқали ёки ЯИДХП орқали ариза беради.

Хоҳишига кўра







2-босқич

Марказ

1. Тиббий фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия бериш учун аризани қабул қилади. Аризачига ариза қабул қилинган сана қайд этилган рўйхатга олиш нусхасини беради.

2. Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур маьлумотлари билан бирга лицензияловчи органга кўриб чиқиш учун беради.

1 иш соати мобайнида







3-босқич

Ишчи орган

Тиббий фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналарнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга мувофиқлиги ҳақидаги хулосани олиш учун давлат санитария-эпидемиология назоратининг тегишли ҳудудий марказига аризани йўллаши шарт.

Ариза келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида








4-босқич

1. Давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий маркази

2. Ишчи орган

1. Ишчи органга идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали жойига бориб, ўрганиш хулосалари асосида тузилган хоналарнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мослиги ҳақидаги хулосасини тақдим этади.


2. Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини текшириш бўйича экспертиза жойига борган ҳолда ўтказади. Экспертиза натижаларига кўра лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги эксперт хулосаси тузади.






1. Ариза ишчи органдан келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида


2. Ариза келиб тушган кундан бошлаб 4 иш куни мобайнида








5-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор тасдиқлайди. Лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган хабарнома йўллайди.

1 иш куни мобайнида





6-босқич

Лицензия талабгори

Лицензия бериш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўловни амалга оширади.

3 ой мобайнида





7-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензияни расмийлаштиради ва лицензия талабгорига беради.

Давлат божи тўланганидан сўнг



".

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомда:


23-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Лицензия олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тўлов нақт пулда ёки банк карталари орқали нақдсиз тўланиши мумкин.";


24-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда,йиғимнинг 20 фоизи, Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда эса,йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади";


45-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лицензия олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда кўрсатилган бож суммасининг 90 фоизи ундирилади";


46-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, давлат божининг 20 фоизи, Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда эса, давлат божининг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади";


67-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Лицензияни қайта расмийлаштириш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади";

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, йиғимнинг 20 фоизи, Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда эса,йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда:


21-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Рухсатнома олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";


22-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аризачи рухсатнома олиш ҳақидаги аризани Ягона портал орқали берганда - тўланадиган йиғим суммасининг 10 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига, қолган маблағлар Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади";


38-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона портал орқали - тўланадиган йиғим суммасининг 10 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига, қолган маблағлар Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади".


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида"ги 2018 йил 31 январдаги 70-сон қарорида:


2-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар, Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва барча турдаги йиғимлар ҳажмининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва барча турдаги йиғимлар ҳажмининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар, мансабдор шахслар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби бузилганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарималар суммаси белгиланган тартибда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади";


1-иловада:


13-банднинг 5-кичик банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "давлат органлари ва бошқа ташкилотлар" сўзларидан кейин ", шу жумладан хўжалик бошқарув органлари, уй-жой коммунал ва фойдаланиш хўжалиги ташкилотлари" сўзлариқўшилсин;


47-1-банднинг учинчи хатбошидаги "қўшимча ҳақ тўлаш," сўзларидан кейин "қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш," сўзлариқўшилсин;


48-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар, Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва барча турдаги йиғимлар ҳажмининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва барча турдаги йиғимлар ҳажмининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар";


53-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲДЁ архивлари мудирлари лавозим маошлари, лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари бошлиқларига тенглаштирилади".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сон қарори билан тасдиқланган Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Анкетага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Анкетада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Аризачининг электрон рақамли имзоси (ЭРИ)" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Анкетага зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва киритгандан сўнг аризачи уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Анкетада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Аризачининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида:


а) 1-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамига (қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига уланганда) ёки тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамларига (қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига уланганда) ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамига (қуввати 20 кВтдан ошмаган электр тармоқларига уланганда) ёки тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамларига (қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига уланганда) ўтказилади";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


38-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


40, 41 ва 42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. ҲЭТК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

41. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланган куннинг ўзида ҲЭТК расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини, Бюро электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

42. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади";


43-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


1-илованинг V боби 5-босқичидаги "ўзининг ЭРИси билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:

"I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 5 ва 8-бандлар, "I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 4-10-бандлар чиқариб ташлансин;

"Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-иловадаги "Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ҲГКнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ҲГКнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


30-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


32, 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. ҲГК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.

Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

33. Табиий газни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида ҲГК расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини, Бюро табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади";


35-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


1-илованинг III боби 5-босқичидаги "ўзининг ЭРИси билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:

"I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 5 ва 8-бандлар, "I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот"дан 2, 4-10-бандлар чиқариб ташлансин;

"Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-иловадаги "Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


в) 3-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тенг миқдорда Электр энергетикада назорат инспекцияси ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


34-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


39-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


1-иловада:

ўзбек тили матнидаги "III. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш" сўзлари "IV. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш" сўзлари билан алмаштирилсин;


IV бобнинг 5-босқичидаги "ўзининг ЭРИси билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:

"I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот"дан 2, 5 ва 8-бандлар, "I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 4-10-бандлар чиқариб ташлансин;

"Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-иловадаги "Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 4-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


30-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


32, 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. СҚКХ ташкилоти ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.

Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

33. Сувни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида СҚКХ ташкилоти расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани, Бюро сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.

34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади";


35-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


1-илованинг III боби 5-босқичидаги "ўзининг ЭРИси билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:

"I. (жисмоний) Истеъмолчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 5 ва 8-бандлар, "I. (юридик) Истеъмолчи - юридик шахс тўғрисида маълумот"даги 2, 4-10-бандлар чиқариб ташлансин;

"Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-иловадаги "Истеъмолчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорида:


а) 1-иловада:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилишида учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тенг миқдорда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тенг миқдорда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади";


11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади";


12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


3-иловада:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади";


12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) Ягона портал орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади";


9-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мурожаат этувчи ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўлайди. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади".


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорида:


а) 1-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


13-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади";


15-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИ" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-иловада:


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади";


13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


17-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


1-илованинг 5-босқичидаги "ўзининг ЭРИси билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИси" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 4-иловада:


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ ишчи органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ ишчи органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади";


д) 6-иловада:


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


15-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади";


17-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИси" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 7-иловада:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ДК филиалларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ДК филиалларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади";


12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


2-иловадаги "Ариза берувчининг ЭРИси" сўзлари чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорида:


а) бутун матн бўйича тегишли сон ва келишикдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш маркази" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "Давлат хизматлари маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар (кейинги ўринларда заргарлик буюмлари деб аталади) билан савдо қилиш учун умумий ёки тезлаштирилган тартибда ушбу Низомнинг 2 ва 2а-иловаларига мувофиқ схемалар бўйича бир йил муддатга берилади";


13-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш тартиби - умумий ёки тезлаштирилган тартиб";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


21-бандда:

иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"(заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тезлаштирилган тартибда бериш учун мурожаат қилинганда 2 иш кунидан, амал қилиш муддатини тезлаштирилган тартибда узайтириш учун мурожаат қилинганда эса 1 иш кунидан)";

учинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"(заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилинганда - 2 иш кунидан)";


22-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчидан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун мурожаат қилинганда, ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ҳам ундирилади";


23-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки почта алоқаси воситаси ёхуд Ягона портал орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланаётган йиғимнинг, шунингдек, заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўловнинг 20 фоизи миқдоридаги маблағ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади ва Агентликнинг фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида фойдаланилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тезлаштирилган тартиб бўйича заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилиши шарт";


29-банддаги "бир энг кам ойлик иш ҳақи" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича Асиллик палатаси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини юборади";


34-37, 51 ва 52-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


40-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш учун олдин асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки уни беришни рад этиш Асиллик палатаси томонидан ариза берувчининг рад этишнинг сабаблари бартараф этилгани ва уларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб умумий тартибда кўриб чиқиб рад этилган аризалар бўйича беш иш кунидан ошмайдиган муддатда, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиб рад этилган аризалар бўйича бир иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди";


44-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"қайта расмийлаштириш тартиби - умумий ёки тезлаштирилган тартиб (заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси учун)";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


46-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси умумий тартибда қайта расмийлаштирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим, тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштирилганлиги учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ўзи бориб ёки почта алоқаси воситалари ёхуд Ягона портал орқали мурожаат этилган ҳолларда, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун тўланадиган йиғим, шунингдек, заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўлов суммасининг 20 фоизи Агентликнинг махсус ҳисоб рақамига унинг фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида фойдаланиш учун ўтказилади";

бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўлов суммаси қайтарилмайди";


49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун ариза олинган ёхуд Ягона портал орқали ариза берувчи томонидан Асиллик палатасига тегишли ариза тақдим этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан бошлаб умумий тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган аризалар бўйича беш иш куни мобайнида, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган аризалар бўйича эса икки иш куни мобайнида амалга оширилади";


50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Фаолият кўрсатиш жойи ўзгариши муносабати билан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига 3-иловага мувофиқ шакл бўйича) кўриб чиқиш якунлари бўйича Асиллик палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ариза берувчига юборади";


55-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"амал қилиш муддатини узайтириш тартиби - умумий ёки тезлаштирилган тартиб";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


56-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати умумий тартибда узайтирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим, тезлаштирилган тартибда узайтирилганлиги учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки почта алоқаси ёхуд Ягона портал орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун тўланаётган йиғимнинг, шунингдек, заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўловнинг 20 фоизи миқдоридаги маблағ Агентликнинг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади ва унинг фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида фойдаланилади";

бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўлов суммаси қайтарилмайди";


2-иловада:


номига "рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини" сўзларидан кейин "умумий тартибда" сўзлари қўшилсин;


2-босқичнинг 5-банди чиқариб ташлансин;


3-босқичда:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари" устуни чиқариб ташлансин;

"Асиллик палатаси" устуни 4-банддаги "савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш тартиби билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 2а-илова қўшилсин:



"Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо

тошлар билан ишлаш учун рўйхатдан

ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби

тўғрисидаги низомга

2а-ИЛОВА



Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва

қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар билан

савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини

тезлаштирилган тартибда бериш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Рўйхатдан ўтказиш гувохномасини олиш учун ариза тайёрлайди.


2. Давлат хизматлари марказларига ўзи бориб ёки почта алоқаси воситалари орқали аризани тақдим этади.


3. Ариза берувчи томонидан рўйхатдан ўтказиш гувохномасини олиш учун Ягона портал орқали электрон шаклда юборилган ва зарур маълумотлар кўрсатилган ариза Ягона порталда ноёб рақам берилган холда автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.

Хоҳишига кўра





2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчи томонидан Давлат хизматлари маркази орқали ариза ёки бошқа хужжатлар юборилганда хужжатларнн Асиллик палатасига белгиланган тартибда юборади.

1 иш соати мобайнида





3-босқич

Асиллик палатаси

1. Рўйхатдан ўтказиш гувохномасини олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва хужжатларнинг талабларга мувофиқлигини текширади.


2. Рўйхатдан ўтказиш гувохномасини бериш ёки бермаслик хақида қарор қабул қилади.


3. Аризада кўрсатилган шаклда қабул килинган қарор тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.


4. Рўйхатдан ўтказиш гувохномасининг электрон шаклини расмийлаштиради ва уни ариза берувчининг Ягона порталда рўйхатга олинган шахсий кабинетига ёки Давлат хизматлари марказига юборади.

2 иш куни мобайнида

   

".


4-иловадаги 5-позиция чиқариб ташлансин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия даъвогари берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғим суммаси ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланади";


29-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензияни бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган давлат божининг 90 фоизи ундирилади";


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

20 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

25 фоизи ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди биринчи хатбошидаги "иморат жойлашган ҳудуддаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги 540-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги "махсус кассалари" сўзларидан кейин "ўрнатилган банкомат, терминал ва инфокиоскалари" сўзлари қўшилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентининг 5-бандидаги "юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарорида:


1-иловада:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади";


7-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


9-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади";


11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


13-банддаги "ариза берувчининг ЭРИси билан" сўзлари "ариза берувчи томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандга қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган маълумотномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи 15 кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга";


2-иловада:


қуйидаги таҳрирдаги 9-банд қўшилсин:

"9. Маълумотнома тили (ўзбек, рус):";

"Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:


8-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


10-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади";


12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


14-банддаги "ариза берувчининг ЭРИси билан" сўзлари "ариза берувчи томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-иловадаги "Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси" сўзлари чиқариб ташлансин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарорида:


а) Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


11-банддаги "ариза берувчининг имзоси билан" сўзлари "ариза берувчи томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-иловадаги "Ариза берувчининг имзоси" сўзлари чиқариб ташлансин.


б) Жисмоний шахс - солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин";


8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади";


12-банддаги "ариза берувчининг ЭРИси билан" сўзлар "ариза берувчи томонидан" сўзлар билан алмаштирилсин;


2-иловадаги "Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди "г" кичик бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги "кўчмас мулк жойлашган жойдаги" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 июль