ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Сентябрь, 2025 й. / Таълим тўғрисида /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2025 й. 578-сон "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.09.2025 й.
N 578
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА
ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ
ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ
ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш, ўқишдан четлаштириш ва академик мобиллигини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олий таълим ташкилотларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Олий таълим ташкилотлари талабаларининг академик мобиллигини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги республика олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул параметрларига таклифларни шакллантиришда қуйидагиларни назарда тутсин:
билимли ва иқтидорли ёшларнинг таълим олишлари учун имкониятларни кенгайтириш мақсадида давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини ошириб бориш;
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ҳамда уч ёшгача фарзанди бор аёл талабаларнинг таълим олишлари учун қулайлик яратиш мақсадида масофавий таълим шакли бўйича қабул параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш.
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2025 йил 13 сентябрдаги
578-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарорида:
а) 1-иловада:
1-банддаги "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни" сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Сиртқи (махсус сиртқи) таълимга талабаларни қабул қилиш Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади";
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаларини талабалар сафидан четлаштириш ва ўқишини қайта тиклаш Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади";
13-банддаги, 31-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 32-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
1-банддаги "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни" сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Кечки (сменали) таълимга талабаларни қабул қилиш Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади";
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Кечки (сменали) таълим талабаларини талабалар сафидан четлаштириш ва ўқишини қайта тиклаш Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади";
12-банддаги, 30-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 31-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорида:
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 1-иловада:
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Ушбу Низом ўқишга қабул қилиш жараёнлари алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинадиган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди";
иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Давлат тест маркази" сўзлари тегишли келишикда "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили (кейинги ўринларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги деб аталади) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли ҳудуд ва бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим";
4-банднинг биринчи хатбошиси, 5-банд, 7-банднинг биринчи хатбошиси, 17-банд, 3-параграф номи, 28-банд, 5-параграф номи, 32 - 36-бандлар, 38, 39, 54 ва 58-бандлардаги "Давлат тест маркази" сўзлари тегишли келишикда "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг биринчи хатбошисидаги "кундузги ва кечки (сменали) таълим шакли учун" сўзлари чиқариб ташлансин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"9. Бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ва жавоблар варақаси намунаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади";
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилганлиги ёки этилмаганлиги бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичи (абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш жараёни) тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади";
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"15. Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувларнинг сақланиши учун шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази томонидан таъминланади.
Ички ишлар вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази томонидан тегишли жойлар шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар), видеокузатув, мобил алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминланади ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видеоёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига топширади";
2-параграф ҳамда 24 - 27-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ҳар йили 30 июнга қадар тест синовлари ўтказиладиган биноларни мазкур бобнинг 1-параграфида белгиланган талаблар бўйича тест синовларига тайёр ҳолатга келтириш ҳамда бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига маълумот бериш";
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"тест синовлари ўтказиладиган биноларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш";
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"31. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ходимлари томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек, бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вакили хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштиради";
48-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Тест синовлари давомида абитуриент соғлиги ёмонлашиши сабабли тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан олиб кетилса ёки ўз ихтиёри билан тест ўтказилаётган ҳудуддан чиқиб кетса, унинг тест синови натижаси соғлиги ёмонлашишига қадар жавоблар варақасига белгилаган жавоблари асосида ҳисобланади. Унга бошқа вақтда тест синовини қайта топширишга рухсат берилмайди";
52-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса ёки олиб чиқишга уринса, тест материалларини тарқатса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса";
53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"53. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар якуний танлов натижалари эълон қилинган куннинг эртасидан бошлаб ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга";
57-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"57. Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг тест синови жараёнида жавоблар варақасига белгилаган жавоблари тўғрилигини асословчи ёзма равишдаги баёни асосида кўриб чиқилади. Абитуриентнинг ёзма равишдаги баёни ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади";
12 ва 13-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарорида:
а) 1-банднинг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилиши назарда тутилсин:
инглиз тили учун - миллий сертификат ёки International English Language Testing System (academic IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge English Qualifications (B2 First, C1 Advanced, C2 Proficiency) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун - миллий сертификат бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун - миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун - миллий сертификат бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори".
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Белгилаб қўйилсинки:
профессионал таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг ўқитиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
ўқишга киришда давлат гранти учун ўтиш балининг 80 фоизини тўплаган "Камбағал оилалар реестри"га киритилган оилалар фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
давлат гранти асосида профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 2-4-банд билан тўлдирилсин:
"2-4. "Камбағал оилалар реестри"га киритилган оилаларнинг талаба фарзандлари учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (GPA (grade point average) кўрсаткичи) "3,5" ва ундан юқори бўлганда, кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.
Бунда олий таълим ташкилотларида таълим олаётган камбағал оилаларнинг талаба фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Камбағал оилалар реестри" ахборот тизими орқали аниқланади ҳамда мазкур ахборот тизими Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг "Олий таълим жараёнларини бошқариш" (HEMIS) ахборот тизимига ўзаро интеграция қилинади".
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорида:
а) 1-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "асосий олимпиадалар, қўшимча республика олимпиадалари, онлайн олимпиадалар" сўзлари "асосий олимпиадалар, муҳандислик-ихтирочилик олимпиадалари, қўшимча республика олимпиадалари, онлайн олимпиадалар" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"муҳандислик-ихтирочилик олимпиадаси - ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда қўллай олишини синовдан ўтказиш, ўқувчиларда муҳандислик, ихтирочилик ва конструкторлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган олимпиада";
учинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 3-1-боб билан тўлдирилсин:
"3-1-БОБ. МУҲАНДИСЛИК-ИХТИРОЧИЛИК ОЛИМПИАДАЛАРИ
46-1. Мактаб ўқувчилари ўртасида ижодкорлик, ихтирочилик ҳамда конструкторлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида муҳандислик-ихтирочилик олимпиадалари ташкил қилинади.
Муҳандислик-ихтирочилик олимпиадалари ўғил ва қиз бола ўқувчилар учун алоҳида-алоҳида ўтказилади ҳамда ғолиблар алоҳида-алоҳида аниқланади.
Ҳар йили август ойида Вазирлик томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда замонавий муҳандислик соҳаларидан келиб чиқиб, жорий ўқув йилида бўлиб ўтадиган муҳандислик-ихтирочилик олимпиадасининг йўналишлари, танлов босқичлари, турлари, шартлари, баҳолаш мезонлари ҳамда ғолиблари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадиган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати эълон қилинади.
Муҳандислик-ихтирочилик йўналишидаги олимпиада ғолиблари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадиган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
46-2. Муҳандислик-ихтирочилик олимпиадаларининг ташкилий жараёнлари асосий олимпиада шартлари каби молиялаштирилади ва ғолиблари рағбатлантирилади.
Муҳандислик-ихтирочилик олимпиадаси ғолиблари ва бир нафар жамоа раҳбари (ўқитувчи) белгиланган мукофот пуллари билан, қуйи синф ўқувчилари эса ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
46-3. Муҳандислик-ихтирочилик олимпиадаларининг мактаб ўқувчилари ўртасида республика босқичида ғолибликни қўлга киритган битирувчи синф ўқувчиларига давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш ҳуқуқини берувчи ҳамда уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади".
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 457-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 2-4-банд билан тўлдирилсин:
"2-4. "Камбағал оилалар реестри"га киритилган оилаларнинг талаба фарзандлари учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (GPA (grade point average) кўрсаткичи) "3,5" ва ундан юқори бўлганда, кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади.
Бунда олий таълим ташкилотларида таълим олаётган камбағал оилаларнинг талаба фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Камбағал оилалар реестри" ахборот тизими орқали аниқланади ҳамда мазкур ахборот тизими Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг "Олий таълим жараёнларини бошқариш" (HEMIS) ахборот тизимига ўзаро интеграция қилинади".
2025 йил 13 сентябрдаги
578-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб
ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 1 июндаги 160-сон қарорига илованинг 2-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон қарорининг 3-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2016 йил 16 июндаги 209-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 39-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарорига илованинг 38-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарорининг 5-банди ва унга 3-илова.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги 18-сон қарори.
10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 39-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 27 июлдаги 588-сон қарори.
12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида" 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига илованинг 15-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 27 апрелдаги 360-сон қарори.
14. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)" 2019 йил 21 октябрдаги 886-сон қарорига илованинг 15-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарори)" 2019 йил 6 декабрдаги 973-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.
17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарори)" 2019 йил 20 декабрдаги 1022-сон қарорига илованинг 2-банди.
18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 166-банди.
19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 июндаги 358-сон қарори.
20. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорининг 2-банди.
21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 16 июндаги ПҚ-4753-сон қарори)" 2020 йил 10 августдаги 470-сон қарорига илованинг 2-банди.
22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори)" 2020 йил 21 августдаги 499-сон қарорига илованинг 2-банди.
23. Вазирлар Маҳкамасининг "Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 17 сентябрдаги 562-сон қарорига илованинг 1-банди.
24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 39-банди.
25. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.
26. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.
27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарорининг 4-банди ва унга 2-илова.
28. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон қарорининг 4-банди ва унга 3-илова.
29. Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 2-илованинг 6-банди.
30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.
31. Вазирлар Маҳкамасининг "Маданият, санъат ва спорт йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига кириш учун белгиланган имтиёзлар оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 12 январдаги 20-сон қарорига илованинг 2-банди.
32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 417 ва 512-бандлари.
33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш жараёнини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 14 июлдаги 386-сон қарори.
34. Вазирлар Маҳкамасининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.
35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 5-банди.
36. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон қарорига 4-илованинг 4-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 15 сентябрь