ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Адлия вазирининг 13.08.2024 й. 18-мҳ-сон "Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.08.2024 й. 3552-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.08.2024 й.

N 3552




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

13.08.2024 й.

N 18-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши

муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонлари ҳамда 2022 йил 21 декабрдаги ПҚ-447-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) 2.22-бандидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 1136, 2002 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон) билан тасдиқланган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 17-банддаги "санитария-эпидемиология хизмати органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2005 йил 30 сентябрдаги 01-1/54, 1-сон қарори (рўйхат рақами 1525, 2005 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:


а) 5-банддаги "давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ДСЕНМ деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий органлари (бундан буён матнда Санепидқўмнинг ҳудудий органлари деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 8 ва 10-банд, 11-банднинг учинчи хатбошиси, 12-банддаги "ҳудудий ДСЕНМ" деган сўзлар "Санепидқўмнинг ҳудудий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ветеринария ёки фитосанитария хулосаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари (бундан буён матнда Ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари деб юритилади) ёки Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини агентлигининг ҳудудий бўлинмалари деб юритилади) томонидан берилади.";


э) 16-банддаги "Давлат ветеринария хизматининг" деган сўзлар "Ветеринария хизматининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тегишли хулосалар олиш учун Ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари ва Ўсимликлар карантини агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақлидир.";


г) 26-банддаги "ДСЕНМ" қисқармаси "Санепидқўмнинг ҳудудий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ҳ) 41-1-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлигига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 49-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Санитария-эпидемиологик хулоса Санепидқўмнинг ҳудудий органлари бош врачининг имзоси ва ушбу Санепидқўмнинг ҳудудий органларининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади, унга лаборатория таҳлили баённомаси нусхалари илова қилинади.".


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2007 йил 2 октябрдаги 89, 3/11-сон қарори (рўйхат рақами 1738, 2007 йил 14 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 475-модда) билан тасдиқланган Уруғлик пахта хомашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" ва "Иқтисодиёт вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг "б" кичик банди ва 8-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 12-банддаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-44-сон буйруғи (рўйхат рақами 1754, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларида:


а) 516-банддаги "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 600-банддаги "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сон буйруғи (рўйхат рақами 1755, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларида:


а) 271-банддаги "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 418-банддаги "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 502-банддаги "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомда:


а) 6 ва 12-бандлардаги "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 7-банддаги "Халқ таълими вазирлиги" ва "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" деган сўзлар тегишли равишда "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" ва "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари мазкур Низом талабларининг бажарилишини назорат қилади. Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакиллари иштирок этишлари мумкин.";


э) 34-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 39-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 21 майдаги 89-сон буйруғи (рўйхат рақами 1820, 2008 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослаштирилган хўжаликларни ташкил этиш ва озуқабоп экинлар уруғлигини етиштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 7-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Уруғлик етиштириш мақсадида экилган озуқабоп экинлар майдонларида уларнинг авлодидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғига асосан апробация ўтказилади. Апробация Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, дон маҳсулотлари корхоналари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг жойлардаги бўлимлари вакилларидан иборат таркибда тузилган апробация комиссияси томонидан амалга оширилади.";


э) илова матнидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" ва "Вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари" деган сўзлар "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" ва "Вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 2008 йил 13 августдаги 15-сон баёни (рўйхат рақами 1844, 2008 йил 21 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи хатбошиси, 6 ва 9-бандларидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 13 августдаги 32/ҚҚ, 32, 01-274-сон қарори (рўйхат рақами 1846, 2008 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 351-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низомда:


а) 28-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вазифалари:

Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Давлат бюджети қабул қилингандан кейин, таълим муассасаси харажатларининг белгиланган ҳажмини улар эътиборига етказиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма хати билан барча профессионал таълим муассасалари, вазирликлар (идоралар) ва иқтисодиёт ва молия органларига етказади;";

учинчи хатбошидаги "молия органларида" ва "молия органига" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органларида" ҳамда "иқтисодиёт ва молия органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 33-банддаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2008 йил 31 декабрдаги 122, 12-сон қарори (рўйхат рақами 1886, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир марталик пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банддаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг" деган сўзлар "Спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 6 ва 8-бандлардаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 7-банддаги "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сон буйруғи (рўйхат рақами 1963, 2009 йил 5 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 267-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомнинг 15-банди учинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим сифатини назорат қилиш бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 30 апрелдаги 18/Б-1-сон буйруғи (рўйхат рақами 1966, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Иккиламчи хомашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 99-бандидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 11 июндаги 204-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981, 2009 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 330-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомда:


а) муқаддимадаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 35-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 27 августдаги 54-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2010, 2009 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тайёрлаш-қолиплаш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 127-банди иккинчи хатбошиси ва 401-бандидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 24 августдаги 167-сон буйруғи (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Қўмитанинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 14, 18, 19, 22, 23-бандлар ва 33-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Қўмита" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 82-банддаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Қўмитанинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


э) 2-иловада:


29-банддаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Қўмита" деган сўз билан алмаштирилсин;


36-банддаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" ва "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига" деган сўзлар тегишли равишда "Қўмита" ва "Қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 5 ва 6-иловалар матнидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 4 октябрдаги 75-сон буйруғи (рўйхат рақами 2041, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 508-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасидаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги, 84-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2076, 2010 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Ижтимоий таъминот муассасалари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


а) 53-банддаги "ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 87-банд ва 88-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 3 декабрдаги 193-Қ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 527-модда) билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди иккинчи хатбошисидаги "Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси" деган сўзлар "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сон қарори (рўйхат рақами 2174, 2010 йил 29 декабр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 35-банди учинчи хатбошисидаги "санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 203-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2180, 2011 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Психиатрия касалхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 132-банди ва 133-банди бешинчи хатбошисидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 1 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 2213, 2011 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 144-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларида:


а) 33-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 214-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғи (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 275-модда) билан тасдиқланган Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларининг 115-бандидаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 30 ноябрдаги 268-сон буйруғи (рўйхат рақами 2313, 2012 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларининг 130-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги 38 ва 42 қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2321, 2012 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) муқаддимадаги "Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади)" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлими" деган сўзлар "туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "вилоят халқ таълимини" деган сўзлар "вилоят мактабгача ва мактаб таълимини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" ва "Давлат тест марказига" деган сўзлар тегишли равишда "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" ва "Агентликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 6-банддаги "Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Агентлик томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 16-банд ва 19-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат тест маркази" деган сўзлар "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 23-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади.";

тўртинчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ҳ) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Танловларни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Комиссияга, мактабгача ва мактаб таълимини бошқариш ҳудудий органларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига, Агентликка ва унинг жойлардаги доимий вакилларига мурожаат этишлари мумкин. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар берилган жавоблардан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат этишлари мумкин.".


26. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2012 йил 5 январдаги 3-сон қарори (рўйхат рақами 2325, 2012 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 67-модда) билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 6-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:


а) 1-банддаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг 2012 йил 27 февралдаги 35-сон буйруғи (рўйхат рақами 2346, 2012 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 148-модда) билан тасдиқланган Рақамли назорат қурилмаларидан фойдаланиш тўғрисидаги йўриқноманинг 4-бандидаги "Ўзстандарт" агентлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 18 майдаги 5, 18-сон қарори (рўйхат рақами 2373, 2012 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 25-сон, 282-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларида:


а) 9-банддаги "табиатни муҳофаза қилиш органларида" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 12-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 17-банднинг "в" ва "д" кичик бандлари, 18-банд ҳамда 22-банддаги "табиатни муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар "экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг 2012 йил 3 августдаги 28, 5-сон қарори (рўйхат рақами 2391, 2012 йил 21 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Юк автотранспорт воситаларининг "Қамчиқ" довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6 ва 7-бандлардаги "Автомобил йўллари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 9-банддаги "Автомобил йўллари давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 29 январдаги 19, 12 ва 02/ҚҚ-2-сон қарори (рўйхат рақами 2427, 2013 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 98-модда) билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хомашё билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банддаги "Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 5-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 6-банддаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 18-банддаги "молия органларига" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сон буйруғи (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 13-банддаги "Молия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 14-банддаги "Молия вазирлиги" ва "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ва "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланади.";


э) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Таълим олишнинг тўлов-контракт асосида келиб тушадиган маблағларининг тўғри сарфланиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси, унинг ҳудудий органлари ва жойлардаги иқтисодиёт ва молия органлари қонунчилик томонидан тақдим этилган ваколатларга мувофиқ амалга оширади.".


33. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 28 январдаги 1, 1, 8 ва 2-сон қарори (рўйхат рақами 2438, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 161-модда) билан тасдиқланган Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банд ҳамда 2-илованинг матнидаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 12-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 17-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг" деган сўзлар "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 18-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


34. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сон қарори (рўйхат рақами 2443, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 169-модда) билан тасдиқланган Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомнинг муқаддимасидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


35. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2481, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 393-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳисобни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:


а) 2-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзстандарт" агентлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 2-сонли қарори (рўйхат рақами 2482, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


37. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 9-сон қарори (рўйхат рақами 2483, 2013 йил 23 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 397-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 10-сон қарори (рўйхат рақами 2484, 2013 йил 23 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга йодланган ош тузи етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 11-сон қарори (рўйхат рақами 2485, 2013 йил 23 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 399-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга шакар етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 2486, 2013 йил 23 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 400-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга чойни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


41. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 14-сон қарори (рўйхат рақами 2487, 2013 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга гугурт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


42. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 6-сон қарори (рўйхат рақами 2488, 2013 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 403-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга музлатилган гўшт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:


а) 2-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзстандарт" агентлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 8-сон қарори (рўйхат рақами 2489, 2013 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 404-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга гўшт, сут ва балиқ консерваларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


44. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 7-сон қарори (рўйхат рақами 2492, 2013 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга сариёғ етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


45. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 13-сон қарори (рўйхат рақами 2493, 2013 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 412-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга қаттиқ хўжалик совунини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


46. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 17-сон қарори (рўйхат рақами 2512, 2013 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 535-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:


а) 2-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 8-банддаги "Ўзстандарт" агентлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


47. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 18-сон қарори (рўйхат рақами 2513, 2013 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 536-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга нефт маҳсулотларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


48. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш Қўмитасининг 2013 йил 26 ноябрдаги 20-сонли қарори (рўйхат рақами 2540, 2013 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 698-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга саноат молларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


49. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 4 мартдаги 4-қ/қ, 5, 5, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2569, 2014 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 11-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандидаги "молия органларидан" ва "Молия вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "иқтисодиёт ва молия органларидан" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


50. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 11 июндаги 148-сон буйруғи (рўйхат рақами 2599, 2014 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 27-сон, 333-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3, 7 ва 21-бандларидаги "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


51. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурасининг 2014 йил 12 августдаги 16-Қ/Қ, 4, 5, 17-Қ/Қ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2609, 2014 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Прокуратура ва адлия органлари, судлар, ФҲДЙ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартларининг иловаси матнидаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


52. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2014 йил 25 ноябрдаги 22-сон қарори (рўйхат рақами 2638, 2014 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 627-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга гўшт-ўсимлик консерваларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


53. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2014 йил 25 ноябрдаги 23-сон қарори (рўйхат рақами 2639, 2014 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 628-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга гречка, арпа перловка, нўхат ёрмаларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


54. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2014 йил 25 ноябрдаги 25-сон қарори (рўйхат рақами 2641, 2014 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 630-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга эритилган ҳайвон ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


55. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2014 йил 25 ноябрдаги 26-сон қарори (рўйхат рақами 2642, 2014 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 631-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга бутилкаларга қуйилган ичимлик сувини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


56. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2663, 2015 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 175-модда) билан тасдиқланган Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларида:


а) 9-банддаги "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 10-банддаги "Халқ таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


57. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/8-сон қарори (рўйхат рақами 2665, 2015 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 185-модда) билан тасдиқланган Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларининг 3-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


58. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 194-модда) билан тасдиқланган Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 40-бандидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг" деган сўзлар "Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


59. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 8-бандидаги "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


60. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2015 йил 3 июлдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2699, 2015 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 388-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқномада:


а) 3-банддаги "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" деган сўзлар "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 16-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошилардаги "Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг" ва "Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар тегишли равишда "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг" ва "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 17-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг" деган сўзлар "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига" деган сўзлар "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 2 ва 4 - 12-иловаларнинг матнидаги "Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


61. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 22-мҳ, 36, 39-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2722, 2015 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 550-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


62. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 16 ноябрдаги 16, 33-сон қарори (рўйхат рақами 2737, 2015 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 614-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқноманинг 6-банди учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


63. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори (рўйхат рақами 2764, 2016 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" ва "Давлат тест марказининг" деган сўзлар тегишли равишда "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" ҳамда "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


64. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 февралдаги 1, 338-В-сон қарори (рўйхат рақами 2767, 2016 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 10-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 17-банднинг иккинчи хатбошиси, 18-банднинг иккинчи хатбошиси, 24-банддаги "молия органи" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


65. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) илованинг номидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


66. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарори (рўйхат рақами 2817, 2016 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 367-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби" тўғрисидаги низомда:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қизил китобни юритиш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш республика давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.";


б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Қизил китобни юритиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон миллий университети иштирокида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалга оширилади.";


д) 11-банднинг иккинчи хатбошиси ва 25-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 15-банд, 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 24, 26, 28, 29, 30 ва 31-бандлардаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


67. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 2016 йил 18 августдаги 99-сон буйруғи (рўйхат рақами 2825, 2016 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 452-модда) билан тасдиқланган Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш қоидаларининг 37-бандидаги "Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


68. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 20 октябрдаги 82, 67 ва 36-сон қарори (рўйхат рақами 2839, 2016 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 47-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15, 19 ва 20-бандлари ҳамда 2-иловаси матнидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


69. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорида (рўйхат рақами 2859, 2017 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 122-модда):


а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) Меъёрларида:


2-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМлар учун), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМлар учун), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банддаги "олий ва ўрта махсус таълим вазирининг" деган сўзлар "олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


65-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


70. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 28 мартдаги 30, 128-сон қарори (рўйхат рақами 2876, 2017 йил 24 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 306-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 8-банднинг учинчи хатбошиси ва 22-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 21 ва 34-бандлардаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 1-илова матнидаги "молия вазирининг" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


71. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 568-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 5-илова матнидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" ва "Инновацион ривожланиш вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" ва "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


72. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 569-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


73. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 12 июлдаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 2906, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 759-модда) билан тасдиқланган Автомобил транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Миллий хавфсизлик хизмати" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


74. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 26 июлдаги 101 ва 113-сон қарори (рўйхат рақами 2913, 2017 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 868-модда) билан тасдиқланган 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2, 5 ва 8-бандлардаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 7-банддаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 15-банддаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


75. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сон қарори (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 36-сон, 972-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси, 4-банднинг биринчи хатбошиси, 7-банднинг биринчи хатбошиси, 10-банднинг бешинчи хатбошиси ва 16-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1 - 3-иловаларнинг матнидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


76. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 7-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2935, 2017 йил 16 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 10/17/2935/0123-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари учун зарур бўладиган жиҳозлар меъёрларининг 1 ва 2-бандлари изоҳидаги "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


77. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 11-2017-сон буйруғи (рўйхат рақами 2936, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 23.10.2017 й., 10/17/2936/0162-сон) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази (бундан буён матнда Бош илмий-методик марказ деб юритилади)" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Бош илмий-методик марказнинг" деган сўзлар "Институтнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Бош илмий-методик марказнинг" деган сўзлар "Институтнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 10-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 12-банддаги "Бош илмий-методик марказ" деган сўзлар "Институт" деган сўз билан алмаштирилсин.


78. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 12-2017-сон буйруғи (рўйхат рақами 2937, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2937/0163-сон) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказининг (бундан буён матнда Бош илмий-методик марказ деб юритилади)" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг (бундан буён матнда Институт деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Бош илмий-методик марказнинг" деган сўзлар "Институтнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Бош илмий-методик марказ" деган сўзлар "Институт" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) 5, 18, 19 ва 20-бандлардаги "Бош илмий-методик марказ" деган сўзлар "Институт" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) илова матнидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


79. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 13-2017-сон буйруғи (рўйхат рақами 2938, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2938/0164-сон) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази (бундан буён матнда Бош илмий-методик марказ деб юритилади)" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 3 ва 5-бандлардаги "Бош илмий-методик маркази" деган сўзлар "Институт" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 1-илова матнидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" ва "Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази" деган сўзлар тегишли равишда "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" ва "Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 2-илова матнидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


80. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 27 декабрдаги 30-2017 ва 186-сон қарори (рўйхат рақами 2961, 2018 йил 10 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 10/18/2961/0544-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


81. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2017 йил 29 декабрдаги 57-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2973, 2018 йил 21 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 10/18/2973/0799-сон) билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича намунавий регламентнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари томонидан ҳар йили 15 январга қадар тегишли ҳудуддаги туманлар кесимида ярмаркаларни ўтказиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади. Режа-жадвал тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади ҳамда 20 январга қадар тегишли туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) юборилади.".


82. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 12 февралдаги 20, 348-В-1-сон қарори (рўйхат рақами 2980, 2018 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 11-сон, 213-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 1-банди еттинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


83. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 8-қ/қ, 47-сон қарори (рўйхат рақами 2985, 2018 йил 17 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2985/0914-сон) билан тасдиқланган Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 18-бандидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


84. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2018 йил 6 мартдаги 59, 5-2018-сон қарори (рўйхат рақами 2999, 2018 йил 16 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2018 й., 10/18/2999/1075-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг 16-бандидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


85. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 9 апрелдаги 2018/05-02, 29, 9, 01-02/12-21-сон қарори (рўйхат рақами 3004, 2018 йил 2 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 10/18/3004/1153-сон) билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги "Ташқи савдо вазирлиги" деган сўзлар "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


86. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 9 апрелдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 3009, 2018 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 19-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда Ғазначилик хизмати бўлинмалари деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига (бундан буён матнда ДСҚ деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади), шунингдек солиқ ва йиғимларни ундириш бўйича бошқа ваколатли органлар (бундан буён матнда бошқа ваколатли органлар деб юритилади), бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан татбиқ этилади.";


б) 4-банддаги "Ғазначилик бўлинмалари" ва "Молия вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "Ғазначилик хизмати бўлинмалари" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 5-банддаги "Ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлар "Ғазначилик хизмати бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 6 ва 7-бандлардаги "Молия вазирлиги Ғазначилигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 8-банддаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги" ва "Ғазначилик бошқармаларига" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" ва "Ғазначилик хизмати бошқармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 9-банддаги "Ғазначилик бўлинмалари" ва "Молия вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "Ғазначилик хизмати бўлинмалари" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ҳ) 10-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 12-банддаги "ғазначилик бўлинмаларига" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлинмаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 13-банддаги "Ғазначилик бўлинмаларига" деган сўзлар "Ғазначилик хизмати бўлинмаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 2 ва 3-иловалар матнидаги "Молия вазирлигини" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 5 ва 6-иловалар изоҳ қисмларидаги "Молия вазирлигини" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


87. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги 25-қ ва 01/15-10/12-сон қарори (рўйхат рақами 3024, 2018 йил 19 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 10/18/3024/1369-сон) билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


88. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/6-сон буйруғи (рўйхат рақами 3034, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3034/1474-сон) билан тасдиқланган Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банддаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади)" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 4-банд ва 5-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 7 ва 11-бандлардаги "Вазирлик" деган сўз "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Вазирликка" деган сўз "Агентликка" деган сўз билан алмаштирилсин.


89. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 10 августдаги 21-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3070, 2018 йил 27 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 10/18/3070/1971-сон) билан тасдиқланган Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3, 14 ва 15-бандлардаги "Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 13-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


90. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 20 августдаги 23-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3072, 2018 йил 28 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/3072/1973-сон) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставида:


а) 2-банддаги "Молия вазирлиги Ғазначилигида" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 5 ва 6-бандлар ҳамда 9-банднинг бешинчи хатбошисидаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 9-банднинг бешинчи хатбошисидаги "молия органлари" ва "Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг" деган сўзлар тегишли равишда "иқтисодиёт ва молия органлари" ва "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 13-бандда:

ўн биринчи хатбошидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларига" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 25-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 4-илова матнидаги "молия органи" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


91. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 20 октябрдаги 286-сон буйруғи (рўйхат рақами 3089, 2018 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 10/18/3089/2222-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 20-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 21, 22 ва 31-бандлардаги "Давлат тест маркази" деган сўзлар "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


ф) 25-банддаги "Давлат тест маркази" ва "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "Агентлик" ва "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 37-банддаги "Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирликларининг" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирликларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ҳ) 40-банддаги "Давлат тест марказига" ва "Давлат тест маркази" деган сўзлар тегишли равишда "Агентликка" ва "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


и) 6 ва 7-иловалар матнидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


92. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 6 ноябрдаги 72, 01-02/12-65, 139, 11-сон қарори (рўйхат рақами 3091, 2018 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2018 й., 10/18/3091/2241-сон) билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банддаги "Давлат божхона қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 10-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


93. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратурасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 52, 74, 11-192-18, 68-ққ-сон қарори (рўйхат рақами 3099, 2018 йил 14 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2018 й., 10/18/3099/2319-сон) билан тасдиқланган Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


94. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори (рўйхат рақами 3157, 2019 йил 22 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/3157/2979-сон) билан тасдиқланган Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 1-бандининг изоҳи учинчи хатбошисидаги "олий ва ўрта махсус таълим вазири" деган сўзлар "олий таълим, фан ва инновациялар вазири" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


95. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 4 апрелдаги 2019-17-сон қарори (рўйхат рақами 3158, 2019 йил 6 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 10/19/3158/3085-сон) билан тасдиқланган Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


96. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/3163/3221-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 5-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


97. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 29 апрелдаги 6-сон қарори (рўйхат рақами 3165, 2019 йил 7 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 10/19/3165-сон) билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларнинг 1-иловаси матнидаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига" деган сўзлар "Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


98. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 5, 13, 69-сон "Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматини индексация қилиш ҳақида"ги қарорининг (рўйхат рақами 3166, 2019 йил 10 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3166/3161-сон) 1-бандидаги "Давлат статистика қўмитасининг" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


99. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 августдаги 7-сон қарори (рўйхат рақами 3177, 2019 йил 26 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/3177/3646-сон) билан тасдиқланган Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


100. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2019 йил 19 августдаги 396-сон буйруғи (рўйхат рақами 3180, 2019 йил 9 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2019 й., 10/19/3180/3715-сон) билан тасдиқланган Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-иловаси матнидаги "Қурилиш вазирлигининг" деган сўзлар "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


101. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 октябрдаги 6, 01-02/12-61-сон қарори (рўйхат рақами 3194, 2019 йил 8 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 10/19/3194/4006-сон) билан тасдиқланган Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибининг 6-бандидаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


102. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 3-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"нинг 171-бандидаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


103. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарори (рўйхат рақами 3237, 2020 йил 30 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон) билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 20-банднинг биринчи хатбошисидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


104. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Энергетика вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 01-02/12-19, 01-05-4-3202-сон қарори (рўйхат рақами 3265, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3265/1109-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг матнидаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


105. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги 8-мҳ, 28, 124/1-сон қарори (рўйхат рақами 3271, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3271/1117-сон) билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2 ва 13-бандлар ҳамда 15-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 5, 8, 9, 12, 22-бандлар, 23-банднинг биринчи хатбошиси, 24-банднинг биринчи, учинчи, тўртинчи хатбошилари ва 25-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари" деган сўзлар "ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 7 ва 21-бандлардаги "ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органларига" деган сўзлар "ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 26-банднинг биринчи хатбошисидаги "халқ таълими муассасалари" ва "Халқ таълими вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари" ва "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


106. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 мартдаги 01-02/12-01-сон ва Энергетика вазирлигининг 2021 йил 26 февралдаги ИНЛ-841/20-сон қарори (рўйхат рақами 3295, 2021 йил 10 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2021 й., 10/21/3295/0313-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матда ДБҚ деб юритилади)" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матда Қўмита деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг учинчи хатбошиси ва 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДБҚ" қисқартмаси "Қўмита" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 1-илова матнидаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


107. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 18 октябрдаги 38-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 октябрдаги 33-2021-сон, Молия вазирлигининг 2021 йил 16 октябрдаги 65-сон қарори (рўйхат рақами 3326, 2021 йил 19 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2021 й., 10/21/3326/0974-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3 ва 4-бандлардаги "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


108. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 27-мҳ ва 38-2021-сон қарори (рўйхат рақами 3335, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 10/21/3335/1100-сон) билан тасдиқланган Давлат олий таълим муассасаларида янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган минимал талабларнинг изоҳида:


а) иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) саккизинчи хатбошидаги "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


109. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 ноябрдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 3341, 2021 йил 6 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 10/21/3341/1138-сон) билан тасдиқланган Давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлар сметаси ҳамда молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 8 ва 42-бандлардаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 17-банднинг ўн учинчи хатбошиси, 26-банднинг иккинчи хатбошиси, 35 ва 36-бандлар, 43-банднинг тўртинчи хатбошиси, 46-банднинг иккинчи хатбошиси, 88, 142, 145 ва 147-бандлардаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 39-банддаги "Молия вазирлигида" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 49-банддаги "молия органларига" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 52-банддаги "Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига)" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ҳ) 137-банд, 139-банднинг биринчи хатбошиси, 140, 146, 150 ва 153-бандлардаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 3-иловада:


5, 6 ва 7-иловалардаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4, 18 ва 20-иловаларнинг матнидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-иловадаги "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


110. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2022 йил 28 октябрдаги 283-сон буйруғи (рўйхат рақами 3398, 2022 йил 28 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 10/22/3398/1045-сон) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди тўққизинчи хатбошисидаги "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


111. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 12 сентябрдаги 233-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3387, 2022 йил 16 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3387/0824-сон) билан тасдиқланган Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


112. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 27 июлдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386, 2022 йил 12 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2022 й., 10/22/3386/0820-сон) билан тасдиқланган Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 14-банддаги "Давлат божхона қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат божхона қўмитаси" ва "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" ва "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 53-банднинг биринчи хатбошисидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


э) 71-банддаги "Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 73-банддаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


113. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарори (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2023 й., 10/23/3420/0081-сон) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-бандидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

        

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 август



















































































Время: 0.2384
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск