ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2021 й. 786-сон "Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2021 й.

N 786



ТАШҚИ БЕҒАРАЗ КЎМАК МАБЛАҒЛАРИНИ

ЖАЛБ ЭТИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ВА ДОНОРЛАР

БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларинива донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва донорлар билан ҳамкорлик дастурларига қўшимча лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини моддий-техник қўллаб-қувватлаш ҳамда Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

инсонпарварлик ёрдамини жалб қилиш ва олиш, инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ва мониторинг қилиш тартибини назарда тутувчи Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидагинизом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаковзиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 декабрдаги

786-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори билан тасдиқланган холдинглар тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги "чет эл инвестициялари тўғрисидаги" сўзлари "инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарорининг 8-бандидан "ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 августдаги 196-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошидан "ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 8-банднинг биринчи хатбошидан "ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошида "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:

биринчи хатбошида "МИЗ" қисқартмаси ва "Истиқлол кўчаси, 2-уй" сўзлари тегишлича "ЭИЗ" қисқартмаси ва "Амир Темур кўчаси, 7-уй" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг Уставида:


а) 5-бандда "Истиқлол кўчаси, 2-уй" сўзлари "Амир Темур кўчаси, 7-уй" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-бандда:


3-кичик бандда "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


4-кичик бандда "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


в) 13-бандда "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари "Тошкент вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - маъмурий кенгаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 15-банднинг биринчи хатбоши, 30 ва 38-бандларда "Республика кенгаши" сўзлари "Маъмурий кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 18-бандда "Республика кенгаши" сўзлари "маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 21-банддан "Республика кенгаши" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) 39-бандда "Республика кенгашига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари "Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда - маъмурий кенгаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг тўртинчи хатбошида "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 5-бандда "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


г) 3-иловада:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


13-бандда "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари "Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда - маъмурий кенгаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи хатбоши, 30 ва 38-бандда "Республика кенгаши" сўзлари "Маъмурий кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда "Республика кенгаши" сўзлари "маъмурий кенгашнинг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддан "Республика кенгаши" сўзлари чиқариб ташлансин;


39-бандда "Республика кенгашига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-илова изоҳида "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши" сўзлари "Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 154-сон қарорида:


а) 4-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирига, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раисига, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:";


б) илованинг 2-бандидаги "Коммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгашига деб аталади)" сўзлари "Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларига (кейиги ўринларда маъмурий кенгаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари дирекциялари Ўзбекистон Республикасининг "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунида белгиланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.";


в) 7-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй манзилига жойлаштирилсин";


г) 1-иловада:


III бўлим қуйидаги таҳрирдаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4. Бешариқ тумани "Собиртепа" массиви ер майдонларини ичига олувчи саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Андархон" божхона пости биноси ва иншоотлари;

жанубий томондан - "Асомиддинов Розиқ хожи" боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ер майдони;

шарқий томондан - "Собиртепа" массиви қишлоқ хўжалиги дала йўли;

ғарбий томондан - "Асомиддинов Розиқ хожи" боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ер майдони.";


IV бўлим қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:

"10. Урганч тумани, "Бекобод" қишлоғи ва "Ғойбу" қишлоғи ер участкалари қуйидаги чегарлар билан:

шимолий томондан - "Бухоро Урал Магистрал" газ қувури ҳудуди;

шарқий томондан - очиқ майдон;

жанубий томондан - очиқ майдон;

ғарбий томондан - очиқ майдон";


д) 6 - 9-иловаларда:


11-банднинг тўртинчи хатбошида "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


13-бандда "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари "Маъмурий кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи хатбошида, 30-бандда, 32-банднинг тўртинчи хатбоши ва 38-бандда "Республика кенгаши" сўзлари "Маъмурий кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:

биринчи хатбошида "Республика кенгаши" сўзлари "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан "Муассис номидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


18-бандда "Республика кенгаши" сўзлари "Маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддан "ва Республика кенгаши" сўзлари чиқариб ташлансин;


39-бандда "Республика кенгаши" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 5-илованинг изоҳида "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши" сўзлари "Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган "Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорига 2-иловага қуйидаги мазмундаги 25-1-банд қўшилсин:

"25-1. Ассоциация "Узпромстройматериалы".

11. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 341-сон қарорининг 3 ва 11-бандларидан иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах вилоятининг ишламай турган ва кам қувватли корхоналари фаолиятини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 5 июндаги 352-сон қарорига 2-иловадан 1-позиция чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорида:

а) 1-банднинг иккинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгашига деб аталади)" сўзлари "Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларига (кейинги ўринларда - маъмурий кенгаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-5, 7 ва 8-иловаларда:

11-банднинг тўртинчи хатбошида "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


13-бандда "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари "маъмурий кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банднинг биринчи хатбошида, 30-бандда, 32-банднинг тўртинчи хатбошида "Республика кенгаши" сўзлари "Маъмурий кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:

биринчи хатбошида "Республика кенгаши" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан "Муассис номидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


18-бандда "Республика кенгаши" сўзлари "Маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддан "ва Республика кенгаши" сўзлари чиқариб ташлансин;


39-бандда "Республика кенгашига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 25 августдаги 672-сон қарорига 2-иловадан 4-позиция чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги 897-сон қарорида:


а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 6-банддан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 декабрдаги 1004-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидан "ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига 4-илованинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:


"2-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта "Қорақалпоқ" аҳоли яшаш пунктининг шарқидаги "Ҳамдам" каналининг ички ирмоғи(ариқ)нинг чап қирғоғи билан кесишувчи ички кўчанинг кесишмасида жойлашган.

1-нуқтадан чегара "Қорақалпоқ" аҳоли яшаш пунктининг шарқидаги ички кўчанинг туташ жойидаги 2-нуқтагача қуруқ ер бўйлаб шимолий йўналишда 447 метр масофага давом этади.

2-нуқтадан чегара аҳоли яшаш пунктининг бошланиш жойидан 3-нуқтагача қуруқ ер бўйлаб шимолий йўналишда 240 метр масофага давом этади.

3-нуқтадан чегара ажратилаётган ер майдонининг ўрта жойдаги 4-нуқтагача қуруқ ер майдони бўйлаб жанубий йўналишда 330 метр масофага давом этади.

4-нуқтадан чегара 5-нуқтагача "Қорақалпоқ" аҳоли яшаш пунктининг шарқий йўналишда 317 метр масофага давом этади.

5-нуқтадан чегара 6-нуқтагача ички суғориш тармоғининг ғарбий йўналишда 335 метр масофага давом этади.

6-нуқтадан чегара 7-нуқтагача туман захира ер майдонининг шимолий йўналишда 208 метр масофага давом этади.

7-нуқтадан чегара 1-нуқтагача Ички суғориш тармоғининг Шимолий йўналишда 142 метр масофага давом этади".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи хатбошида "Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Ҳисоб палатаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ташқи беғараз кўмак, грант маблағлари ҳисобига ҳамда инсонпарварлик ёрдами сифатида кириб келаётган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилишига ва фойдаланишга рухсат берилади.

Бунда, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига ва фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли хулоса берилади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм вилоятида қўшимча кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 26 апрелдаги 308-сон қарорига иловадан 2-позиция чиқариб ташлансин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвоқ" эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 майдаги 365-сон қарорида:


а) 1 - 4-бандларда "эркин туристик" сўзлари "туристик-рекреацион" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1 - 6-иловаларнинг рус тилидаги матни номида "свободной туристской" сўзлари "туристско-рекреационной" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг рус тилидаги матнида:


номида "свободной туристской" сўзлари "туристско-рекреационной" сўзлари билан алмаштирилсин;


преамбуланинг биринчи ва еттинчи хатбошиларида "свободной туристской" сўзлари "туристско-рекреационной" сўзлари билан ҳамда "СТЗ" қисқартмаси "ТРЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


I бўлимнинг 1.1, 1.4, 2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 3.4, 5.1, 5.2, 5.3-бандларидаги ҳамда II бўлимнинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларида "СТЗ" қисқартмаси "ТРЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


г) 3-илованинг рус тилидаги матнида:


номида ҳамда 1 ва 38-бандларда "свободной туристской" сўзлари "туристско-рекреационной" сўзлари билан алмаштирилсин;


1, 2, 3, 6, 8, 10, 12, 13, 14, 16-22, 27, 32, 34-37, 39-бандларида "СТЗ" қисқартмаси "ТРЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


д) 4-илованинг рус тилидаги матни номида ҳамда изоҳ қисмида "свободной туристской" сўзлари "туристско-рекреационной" сўзлари ҳамда "Республиканский совет по координации деятельности административных советов свободных экономических зон и малых промышленных зон" сўзлари "Административный совет специальной экономической зоны Ташкентской области" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 5-илованинг рус тилидаги матнида:


номида ҳамда 1 ва 10-бандларда "свободной туристской" сўзлари "туристско-рекреационной" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Официальное наименование Дирекции:

а) на государственном языке:

полное - "Chorvoq" turistik rekrеatsion zona Direktsiyasi" Davlat unitar korxonasi;

сокращенное - "Chorvoq" TRZ Direktsiyasi" DUK;

б) на русском языке:

полное - Государственное унитарное предприятие "Дирекция туристско-рекреационной зоны "Чарвак"";

сокращенное - ГУП "Дирекция ТРЗ "Чарвак"";

в) на английском языке:

полное - "Directorate of tourist and recreational zone "Charvak" State Unitary Company;

сокращенное - "Directorate of TRZ "Charvak" SUC";


13-банддан "Республиканскому совету по координации деятельности административных советов свободных экономических зон и малых промышленных зон (далее - Республиканский совет)" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


16-бандда "внесение в Республиканский совет" сўзлари "по согласованию с уполномоченным государственным органом внесение в Кабинет Министров" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда "Республиканским советом" сўзлари "Кабинетом Министров" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддан "Республиканским советом" сўзлари чиқариб ташлансин;


30-бандда "Республиканский совет" сўзлари "Административный совет" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банднинг тўртинчи хатбошида, 38 ва 39-бандларда "Республиканским советом" сўзлари "Кабинетом Министров" сўзлари билан алмаштирилсин;


ё) 6-илованинг рус тилидаги матни номида, 10, 11, 15, 16-бандларда "свободной туристской" сўзлари "туристско-рекреационной" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарорида:


а) 1-иловада:


8-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда учунчи - йигирма бешинчи хатбошилар деб хисоблансин;


66-банднинг биринчи хатбошисидан "Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада 2-банднинг бешинчи хатбошидан ҳамда 5-банднинг "в" кичик бандидан "Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-илованинг 3-бандидан ва 10-банднинг иккинчи хатбошидан "Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 4а-иловадан 33-позиция чиқариб ташлансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнида "Территория(га)" устуни 2-позициясидаги "30,0" рақами "16,0" рақами билан алмаштирилсин".


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида анор етиштиришни кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 октябрдаги 791-сон қарорининг 12-бандидан "ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 октябрдаги 803-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошида "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


11-банднинг иккинчи хатбошисида "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банддан "ва Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади)" сўзлари чиқариб ташлансин;


16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


15-банднинг биринчи хатбоши, 19-бандда, 30-банднинг тўртинчи хатбошида "Республика кенгаши" сўзлари "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банднинг иккинчи хатбошида "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига" сўзлари "маъмурий кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги 1007-сон қарорига иловадан 3 ва 5-позициялар чиқариб ташлансин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 декабрдаги 1054-сон қарорига 3-илованинг 11-банди иккинчи хатбошида "эркин" сўзи "махсус" сўзибилан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 апрелдаги 306-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги" ва "агентлик" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Хоразм вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 7 майдаги 383-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда "Коммунхизмат" агентлиги деб аталади)" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда "Коммунхизмат" агентлиги, "Туямўйин - Урганч" минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси (кейинги ўринларда "Туямўйин - Урганч" МСҚФБ деб аталади)" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Хоразм сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-бандда "Коммунхизмат" агентлиги, "Туямўйин-Урганч" МСҚФБ" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Хоразм сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 6-бандда "Коммунхизмат" агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 7 майдаги 384-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда "Коммунхизмат" агентлиги деб аталади)" сўзлари "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Ўзсувтаъминот" АЖ деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4 ва 5-банларда "Коммунхизмат агентлиги, Наманган вилоятининг "Сувоқова" давлат унитар корхонаси" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг биринчи хатбошидан "Коммунхизмат" агентлиги бош директори" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 6 ва 7-бандларнинг учинчи хатбошиларида "Наманган вилоятининг "Сувоқова" давлат унитар корхонаси" сўзлари "Наманган сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Вазирлик ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик, республикага ташқи беғараз кўмак маблағларини (грант, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) жалб қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади";


б) 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги;

Электрон кооперация портали маркази";


в) 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат органлари ва ташкилотларининг республикага ташқи беғараз кўмак (грантлар, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) маблағларини жалб қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш";

бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш";


г) 12-бандда:


қуйидаги мазмундаги "3-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"3-1) давлат органлари ва ташкилотларининг республикага ташқи беғараз кўмак (грант, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) маблағларини жалб қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш соҳасида:

ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ҳамда донор билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳа ташаббусларини ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнларини мувофиқлаштиради;

ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини ҳисобга олиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқади";


қуйидаги мазмундаги "12" кичик банд билан тўлдирилсин:

"12) маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш соҳасида:

мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш, туманлар (шаҳарлар) салоҳиятини ишга солиш ва уларнинг нисбий устунликларидан фойдаланиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш "драйверлари" бўлган тармоқларни аниқлайди;

тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўяди;

сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган хусусий ва хорижий инвестициялар ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратади;

"қўшимча қиймат занжирлари"ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширади;

кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради;

замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий саноат корхоналари учун профессионал кадрлар тайёрлайди, тренинг дастурларидан кенг фойдаланади;

тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида тартибга солиш муҳити ва стандартларни такомиллаштиради;

йирик ишлаб чиқарувчилар ҳамда кичик бизнес ва ўрта бизнес субъектлари ўртасидаги (кооперация) электрон тизимни такомиллаштиради";


д) 14-бандда:


"1" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида тартибга солиш муҳити ва стандартларни такомиллаштириш бўйича Вазирликка таклифлар киритади;";


"4" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўяди;";


"5" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради;";


е) 16-бандда:


"1" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш, туманлар (шаҳарлар) салоҳиятини ишга солиш ва уларнинг нисбий устунликларидан фойдаланиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш "драйверлари" бўлган тармоқларни аниқлайди;";


"2" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"қўшимча қиймат занжирлари"ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўллаб-қувватлайди";


ж) 35-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари "Экспортни рағбатлантириш агентлиги" сўзларидан кейин "Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги" сўзлари билан тўлдирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 майдаги 427-сон қарорида:


а) 2-бандда "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда "Коммунхизмат" агентлиги деб аталади)" сўзлари "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда -"Ўзсувтаъминот" АЖ)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-бандда "Коммунхизмат" агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-бандда "Коммунхизмат" агентлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини бошқарув гуруҳига" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖга" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Инвестициялаш тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикасининг "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бўлиши ҳамда қуйидаги асосий қисмлардан иборат бўлиши лозим:".


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 июндаги 480-сон қарорига 3-илованинг 11-банди иккинчи хатбошида "эркин" сўзи "махсус" сўзибилан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 июндаги 516-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда "Коммунхизмат" агентлиги деб аталади)," ва "Тошкент вилояти "Сувоқава" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Тошкент вилояти "Сувоқава" ДУК деб аталади)" сўзлари мос равишда "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Ўзсувтаъминот" АЖ деб аталади)," ва "Тошкент вилояти сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошиларда "Коммунхизмат" агентлиги," ва "Тошкент вилояти "Сувоқава" ДУК" сўзлари мос равишда "Ўзсувтаъминот" АЖ" ва "Тошкент вилояти сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида "Коммунхизмат" агентлигининг бош директори" ва "Тошкент вилояти "Сувоқава" ДУК директорига" сўзлари мос равишда "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси" ва "Тошкент вилояти сув таъминоти" МЧЖ директорига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг биринчи хатбошида "Коммунхизмат" агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-бандда "Коммунхизмат" агентлигининг Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖга" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 25 июндаги 525-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошида "вилоятидаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши" сўзлари "вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида низомнинг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, Вазирлик ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади".


38. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарорига 1-илованинг 129-позициясида "лойиҳа ташаббускори" ва "маъсуллар" графаларида "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари мос равишда "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги 671-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Опек халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида "Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарорида:


а) 2-бандда "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда "Коммунхизмат" агентлиги деб аталади)" сўзлари "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг учинчи хатбошисида "Коммунхизмат" агентлиги, Наманган вилояти "Сувоқова" ДУК" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда:

биринчи хатбошида "Коммунхизмат" агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида "Наманган вилояти "Сувоқава" ДУКда" сўзлари "Наманган сув таъминоти" МЧЖда" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-бандда "Коммунхизмат" агентлиги ҳузуридаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг ишлаб турган Лойиҳаларини бошқариш гуруҳига" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖга" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 сентябрдаги 761-сон қарорида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбошидан "ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидан "ҳамда Агентлик" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 5-банднинг биринчи хатбошидан "ҳамда Агентлик" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 6-бандда "Агентлик" сўзи "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 7-банднинг биринчи хатбошидан "ва Агентлик" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 11-банднинг учинчи хатбошидан "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори Ш.Ш. Шоаҳмедов" сўзлари чиқариб ташлансин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 сентябрдаги 794-сон қарорига 11-илованинг рус тилидаги матни "Общая площадь территории (га)" устунида:


а) 1-позициядаги "5" рақами "4,57" рақами билан алмаштирилсин;


б) 2-позициядаги "3,1" рақами "2,2" рақами билан алмаштирилсин;


в) 3-позициядаги "1,5" рақами "1,37" рақами билан алмаштирилсин;


г) 5-позициядаги "6,5" рақами "4,5" рақами билан алмаштирилсин;


д) 6-позициядаги "2,2" рақами "2,16" рақами билан алмаштирилсин;


е) 7-позициядаги "3,3" рақами "2,93" рақами билан алмаштирилсин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 сентябрдаги 805-сон қарорининг 4-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси ва 4-банднинг биринчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат вазирлигига" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг биринчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


2-банднинг еттинчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қуйидаги маълумотларни электрон кооперация биржаси порталига ўз вақтида киритишни, унинг ишончлилиги, тўлиқлигини ва янгилаб борилишини таъминлайдилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти ҳудудий бўлимлари томонидан республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан саноат маҳсулотларининг импорт ва экспорт ҳажми ҳақидаги;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда устав фонди (капитали)даги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар келгуси давр учун давлат харидларининг режа-жадваллари ва давлат харидларининг ўтган йилдаги амалдаги ҳажми, шу жумладан, импорт товарлари хариди тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариш тавсия этилаётган ўзлаштирилиши истиқболли маҳсулот турлари тўғрисидаги";


9-банддаги ва 14-банднинг иккинчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржа портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада "3-босқич, 4-босқич, 5-босқич" блокларининг "Ижрочилар" блокидаги "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-илованинг 15-позициясидагиқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида" 2019 йил 23 октябрдаги 890-сон қарорининг 3-бандидан "ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Нукус" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорининг 4-банди ва 3-илованинг 11-бандида "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин.


47. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 3-банднинг еттинчи хатбошисидаги "ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича" сўзлари "маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг иккинчи хатбошидан "Ҳисоб палатаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан "Ҳисоб палатаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 8-банднинг иккинчи хатбошидан "Ҳисоб палатаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 13-банднинг "г" кичик бандидан "Ҳисоб палатаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 1-илованинг 2-боби "Амалга ошириладиган чора-тадбирлар" устунида:


2, 3 ва 4-босқичлардан "Ҳисоб палатаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-босқичдан "Ҳисоб палатаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси, шу жумладан Гужарат штати ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги 14-сон қарорининг 4-бандида:

тўртинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ("йўл харитаси") ижросининг танқидий таҳлилини тақдим этилишини таъминласин".


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорининг 10-бандидан "ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 январдаги 38-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда "Коммунхизмат" агентлиги деб аталади)" сўзлари "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда -"Ўзсувтаъминот" АЖ)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Коммунхизмат" агентлиги, Тошкент шаҳар "Сувсоз" ДУК" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Тошкент шаҳар ичимлик сув таъминоти" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-бандда биринчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, "Коммунхизмат" агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2020 йил 10 мартдаги 136-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошидаги "ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича" сўзлари "маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


52. Вазирлар Маҳкамасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 13 мартдаги 148-сон қарори 3-банднинг тўртинчи хатбоши, 7-банд ва 3-илованинг 11-банди иккинчи хатбошида "эркин" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин.


53. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 155-сон қарори билан тасдиқланган Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банддан "ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 10, 12 ва 19-бандларидаги "Агентлик" сўзи "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин.


54. Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 апрелдаги 220-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда - "Коммунхизмат" агентлиги)" сўзлари "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ)" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 4-банддан "Коммунхизмат" агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


55. Вазирлар Маҳкамасининг "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 апрелдаги 221-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда - "Коммунхизмат" агентлиги)" сўзлари "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддан "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Коммунхизмат" агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


56. Вазирлар Маҳкамасининг "Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 майдаги 267-сон қарорида:


а) 6-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бир ой муддатда Дирекциянинг Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик майдони, 2-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини ҳамда зарур инвентарлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилишини ва кейинчалик Дирекция учун замонавий маъмурий бино қурилишини.";


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси таркибига

кирувчи ҳудудларнинг чегаралари


1-бошланғич нуқта Қарши шаҳри, Қарши Аэропортининг ҳимоя майдонидан ташқари ҳудудда жойлашган.

1-нуқтадан чегара Қарши шаҳри, Қарши Аэропортининг ҳимоя майдонининг жанубий ғарб томони йўналишда 3700 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара очиқ майдон, турар ва нотурар жой объектлар билан 1500 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара йўналишда 2700 мeтp масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара мавжуд объектлар химоя зонаси билан 1500 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.";


в) 3-илованинг ("Чироқчи" ЭИЗ дирекцияси давлат унитар корхонасининг Устави) 1-боби 5-бандидаги "1-уй" сўзи "2-уй" сўзи билан алмаштирилсин.


57. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида" 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарори 2-иловасининг 12, 16 ва 22-позициялари "масъул ижрочилар" графасидан "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


58. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 июлдаги 426-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг иккинчи хатбошидан "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда - "Коммунхизмат" агентлиги) ва" сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда "уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги" сўзлари "ичимлик сув ва канализация соҳасидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банддан "Коммунхизмат" агентлиги ва Марказ" сўзлари чиқариб ташсансин;


г) 7-банддаги "Коммунхизмат" агентлигининг Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига" сўзлари "Ўзсувтаъминот" АЖга" сўзлари билан алмаштирилсин.


59. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 августдаги 482-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги (кейинги ўринларда - "Коммунхизмат" агентлиги)" сўзлари "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг учинчи хатбошидан "Коммунхизмат" агентлиги" ҳамда "(кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ)" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


60. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 15 декабрдаги 785-сон қарорининг 5-бандидан "ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


61. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомда:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг" деган сўзлар "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) низомга 1 - 2-иловаларда "Субъектлар" блокидан тегишли равишда "(Иқтисодий тараққиёт вазирлиги)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 декабрдаги

786-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда Овропа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюросини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 24 январдаги 29-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 29 августдаги 347-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ТАСИС дастурини амалга оширишни таъминлашда вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида" 1997 йил 29 майдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 20-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 10-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 10 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 1-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 71-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 11-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 2007 йил 3 январдаги 5-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги 22-сон қарорига илованинг 1, 2 ва 4-бандлари.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси уставини тасдиқлаш тўғрисида" 2009 йил 19 февралдаги 48-сон қарори.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2009 йил 19 июндаги 171-сон қарори.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2009 йил 15 октябрдаги 274-сон қарорига илованинг 5-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига илованинг 2-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 23 февралдаги 48-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сон қарорига илованинг 1 ва 9-бандлари.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 75-банди ва 2-илованинг 7-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Техник кўмаклашиш маблағларини жалб этиш жараёнини такомиллаштириш учун лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 8 ноябрдаги 319-сон қарорига илованинг 2-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 августдаги 234-сон қарори.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 48-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 27 февралдаги 57-сон қарорига илованинг 5-банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 43 ва 77-бандлари.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 110-сон қарори.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 14-банди.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 25 мартдаги 155-сон қарорига 1-илованинг 2, 4 ва 11-бандлари.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига 10-илованинг 1 ва 5-бандлари.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 341-сон қарорининг 6 ва 11-бандлари.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги 651-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 182-модда) илованинг 12-банди.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги 691-сон қарорининг 3 ва 7-бандлари.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги 992-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорининг 1-банди ҳамда шу қарорга 1, 2 ва 3-иловалар ва 5-илованинг 1, 2, 6, 10-бандлари ва 8-банднинг бешинчи хатбоши.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига 1-илованинг 1, 3 ва 8-бандлари.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 13 мартдаги 197-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 400-сон қарорига илованинг 2 ва 4-бандлари.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2018 йил 7 августдаги 629-сон қарори.


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 22 августдаги 680-сон қарорига илованинг 1, 2 ва 4-бандлари.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 октябрдаги 803-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 22 мартдаги 241-сон қарори.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 18 апрелдаги 331-сон қарорининг 1-банди.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 10 ва 17-бандлари.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарори.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 29 январдаги 45-сон қарори.


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2020 йил 14 майдаги 284-сон қарорига илованинг 8 ва 9-бандлари.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 4-бандлари.


47. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 3-банди.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига илованинг 4-банди.


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 16 августдаги 524-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 3-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 декабрь
















































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск